33. Азҳоб

1.

Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоатэтма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир.

2.

Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш.Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир.

3.

Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.

4.

Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир.Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ваасранди болаларингизни сизга фарзанд ҳам қилган эмас. Буларингиз оғзингиз биланайтган гапларингиздир. Аллоҳ эса ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур. (Буоятда жоҳилият тузумининг учта ҳукми ҳақида сўз кетмоқда. Булар: ақлли ва зийраккишиларнинг қалби иккита бўлади, деган тасаввур; ким хотинидан зиҳор қилса,хотини онаси бўлиб қолади, деган ақида; ким бирор болани асраб олса, ўз сулбиданбўлган боланинг ўрнида ўтади, деган ҳукм. Бу уч ҳукмга кофир ва мунофиқлар тўлаишонишар ва амал қилишар эди. Шу билан бирга, мўмин-мусулмонларнинг ҳам буҳукмларига итоат этишларини талаб қилишарди. Мана шу оят мусулмонлар олдигаАллоҳга тақво қилиш, у юбораётган ваҳийга эргашиш, фақат Яратганнинг ўзигасуяниш ва кофиру мунофиқларга эргашмаслик вазифасини амалий равишда қўйди.)

5.

Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шуАллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг динқардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизгагуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлизотдир.

6.

Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унингаёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларигабошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшиликқилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда сатрлар ила битилмиш. (Пайғамбарнингмўминлар учун тутган ўрни шунчалик улуғки, у асраб олган отадан ҳам, сулбийотадан ҳам, ҳатто ҳар бир мўминнинг ўз нафсидан ҳам юқори даражададир. Унинг бударажаси доимий ва боқийдир. Пайғамбар (с.а.в.) ҳар бир нарсада мўминлар учунҳатто ўзларидан ҳам устун мақомдадир.)

7.

Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан,Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳдупаймон олдик.

8.

(Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учунқилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди. (Ушбу ояти каримадаги”содиқлар” кимлар эканлиги ҳақида тафсирчи уламоларимиз икки хил фикр айтганлар.Бир гуруҳи, содиқлар Пайғамбарлардир, деган. Иккинчи бир гуруҳи эса, содиқларПайғамбарларга содиқ бўлган мўминлардир, деб айтган. Аслида, бу икки маънобир-бирини тўлдириб келади.)

9.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматиниэсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолнива сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўрибтургувчи эди. (Ўша пайтда устингизга аҳзоб–Қурайш ўзининг одамлари ва малайларибилан ҳамда Ғатафоннинг турли қабилалари бирлашиб, бостириб келишган эди. Уларсизларни бутунлай йўқ қилиб юбориш мақсадида эдилар.)

10.

Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келганэдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турлигумонлар қилардингиз.

11.

Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатлиларзага тушдилар. (Дарҳақиқат, мусулмонлар қуршов ичида қолдилар. Улар шаҳаратрофида ҳандақ қазиб, ҳимояланишди.Бунинг устига, яҳудий қабиласи Бани Қурайзахиёнат қилиб, аҳдни бузди, душманга қўшилиб кетди.)

12.

Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: “Аллоҳва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан”, дердилар. (Улар,Расулуллоҳдан (с.а.в.) изн сўрамай, сафарбарликдан кетиб қолганлари ҳаметмаганидек, мўминлар ичига ғулғула солдилар.)

13.

Ўшанда улардан бир тоифаси: “Эй Ясриб аҳли, бу ерда сизгатуриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар”, деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изнсўраб: “Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган”, дейдилар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас.Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар.

14.

Агар уларнинг устига у (Мадина)нинг ҳар тарафиданбостириб кирилса, сўнгра улардан фитна талаб қилинса, албатта, уни қилурлар. Ҳечкечикмаслар. Магар озгинагина. (Яъни, ўша мунофиқ ва иймони заифларнинг устигадушман Мадинанинг ҳар томонидан бостириб кириб, фитнани –диндан қайтиш вамусулмонларга қарши урушишни талаб этса, дарҳол ўша ишни қилар эдилар.)

15.

Ҳолбуки, улар бундан олдин ортга қараб қочмасликкаАллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга аҳд эса, масъулият бўлгандир. (Кетиш учунёлғон тўқиган Авс ибн Қайзийнинг қабиласи Бани Ҳорисадир. Уҳуд урушида ҳам ортгақочмоқчи бўлган эдилар.)

16.

Сен: “Қочиш сизга ҳеч қандай фойда бермас. Демак, агарўлимдан ёки қатл бўлишдан қочсангиз ҳам, жуда оз ҳузурланасиз, холос”, деб айт.

17.

Сен: “Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизгараҳматни ирода қилса, сизларни ундан тўсадиган ким бор?!” деб айт. Улар ўзларигаАллоҳдан ўзга дўст ва ёрдам бергувчи топа олмаслар.

18.

Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги (жиҳодга) тўсиқликқилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: “Биз томон келинг”, деювчиларни ҳамбилур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар.

19.

Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар).Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлариайланиб назар солишларини кўрасан. Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка очкўзликқилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар. Ана ўшалар иймонкелтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини беҳуда кетказди. Бу эса, Аллоҳ учуносон эди. (“Ана ўшалар” мўмин-мусулмонларга қўшилиб, сафарбарликкачиқадиганларнинг жиҳодга бўлган шаштини пасайтирадиган, урушга озгинасигинакеладиган, хавф келганда мусулмонлар раҳбарига худди, ўлимимга сен сабабсан,дегандек назар соладиган, хавф кетганда, ўлжа талашиб уришадиган, иймонкелтирмаган одамлардир.)

20.

Улар аҳзобларни кетмаган деб ҳисобларлар. Агар аҳзобларяна келсалар, улар аъробийлар ичида, чўлда бўлиб, сизнинг хабарингизни сўрабтуришни орзу қилурлар. Агар сизнинг ичингизда бўлганларида ҳам, камдан-кам жангқилган бўлур эдилар. (Кофир гуруҳларнинг мусулмонларга ҳеч бир зарар етказаолмай, қайтиб кетганлари мунофиқларнинг тасаввурига сиғмайди.)

21.

Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидворбўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак борэди. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) аҳзоб урушида ҳам, одатдагидек, энг гўзалнамуналарни кўрсатдилар. Хавф-хатар тасвирлаб бўлмайдиган даражада катта эканигақарамай, заррача қўрқмасдан, Мадинани ҳимоя қилишга чиқдилар. Салмони Форсийнинг(р.а.) фикрларини қабул этиб, ҳандақ қазишни бошладилар. У зот (с.а.в.) шундайхатарли ва нозик бир пайтда мўмин-мусулмонлар учун ишонч, орзу-умид, хотиржамликтимсолига айландилар.)

22.

Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: “Бу бизга Аллоҳ ваУнинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар”,дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади. (Яъни,кофирларнинг аҳзоб бўлиб, сонсиз-саноқсиз ададда устларига бостириб келишларимўминларга иймондан ва Аллоҳ таолога бутунлай ўзларини топширишдан бошқани зиёдақилмади. Уларнинг иймон-эътиқодлари ва мусулмончиликлари яна ҳам кучайди. Ҳа,иймон келтирган, мусулмон бўлган одамлар ана шундай одамлардир.)

23.

Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолганкишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизорбўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар.

24.

Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун вамунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир.Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир.

25.

Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларигақайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда АллоҳнингЎзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азиз зотдир.

26.

Ва У зот уларга ёрдам берган аҳли китоблардан бўлганларниқўрғонларидан туширди ва қалбларига қўрқинч солди. Бир гуруҳини ўлдирурсизлар вабир гуруҳини асир олурсизлар. (Кофирлар аҳзобига ёрдам берган аҳли китобларяҳудийлардир. Яна ҳам аниқроғи, яҳудийларнинг Бани Қурайза қабиласидир. Аҳзобурушини қўзғаганлар Ҳайй ибн Ахтоб бошлиқ Бани Назир яҳудийлари эди. Шунингдек,улар Бани Қурайза қабиласининг хиёнатларига сабаб ҳам бўлдилар.)

27.

Ва сизларга уларнинг ерини, ҳовли-жойларини, молумулкларини ва қадамингиз етмаган ерни мерос қилиб берди. Аллоҳ ҳар бир нарсагақодир зотдир.

28.

Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: “Агар бу дунё ҳаётини ваунинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройлибўшатиш ила бўшатиб қўяй.

29.

Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини иродақиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғажрни тайёрлаб қўйган”, деб айт. (Ушбу икки ояти кариманинг нозил қилинишигаРасули Акрам (с.а.в.) билан у кишининг тоҳира аёллари орасида ўтган ҳодиса сабаббўлган. Ушбу икки оятдаги буйруққа биноан Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳар бираёлларига ёки бу дунё ҳаёти ва унинг зийнатини, ёки Аллоҳ, унинг Расули ваохиратни ихтиёр қилишини сўраб чиқишлари керак эди. У зоти бобаракот бу ишниОйиша онамиздан бошладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ойиша онамизга: “Мен сенга биришни айтаман. Шошилмасдан, ота-онанг билан маслаҳат қилиб жавоб бергин”,дедилар. Ойиша онамиз: “У қандай нарса?” дедилар. Пайғамбар (с.а.в.): “ЭйПайғамбар, жуфти ҳалолларингга…” оятини ўқиб бердилар. Ойиша онамиз: “Сизҳақингизда ота-онам билан маслаҳат қиламанми?! Йўқ! Мен Аллоҳни ва УнингРасулини ихтиёр қиламан, дедилар. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) барча жуфтиҳалолларига икки ихтиёрдан бирини танлашга изн бердилар, ҳаммалари Ойиша онамизтанлаган тарафни танладилар.)

30.

Эй Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унгабериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса, Аллоҳ учун осон бўлган ишдир.

31.

Сизлардан ким Аллоҳга ва Унинг Расулига мудом итоатдабўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзалризқни тайёрлаганмиз.

32.

Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси кабиэмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлгантамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Яъни, сизларнинг бошқаҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз,мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар. Ҳа, сизлар аёлларданбирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфтиҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак. Овозингизнимайин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг. Мунофиқва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлабқолмасинлар.)

33.

Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнингочиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг,Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб,бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт! (Жоҳилият–Исломдан олдинги тузум. Увақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзигатортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатлариникўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш “табарруж” дейилади. Аллоҳтаоло Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) покиза аёлларини жоҳилият тузумининг хотинларикаби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли,лекин ҳар бир муслимага ўрнак бўладиган оналаримизга янада қаттиқроқ тегишлиэкан.)

34.

Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларинива ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир.(Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) аёлларига улар яшаб турган уйлар оддийуй эмас, Аллоҳнинг оятлари нозил бўлиб, тиловат қилиниб турган манзил эканиниэслатмоқда. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатлари жорий этилиб, ҳадисларисўзланиб турган уйлар эканини эслатмоқда. Қуръон оятларини ва Пайғамбарнинг(с.а.в.) ҳикматли ҳадисларини унутмасликка, уларни эслаб, англаб, ўрганиб, сўнгамал қилишга буюрилмоқдалар.)

35.

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар,давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар васадоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ватавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўзатутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва(фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳникўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлабқўйгандир.

36.

Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ваУнинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ.Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-лаадашибди.

37.

Эсла, сен Аллоҳ неъмат берган ва сен ҳам неъмат берганшахсга: “Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур ва Аллоҳга тақво қил”, дер эдинг. Ваичингда Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани махфий тутардинг ва одамларданқўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди. Қачонки Зайд ундан ўзҳожатини адо этгач, Биз сени унга уйлантирдик. Токи мўминларга ўз асрандиболалари хотинларида улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин, деб. ВаАллоҳнинг амри амал қилиниши лозим бўлгандир. (Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг(с.а.в.) кўнгилларига Зайд Зайнабни талоқ қилганидан кейин унга уйланиш ниятинисолган эди. Аниқ амр бўлмаган эди-ю, аммо кўнгилларига тушган эди. Шунинг учунЗайдга (р.а.) “Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур”, деб айтаётганларида, хаёлларидабу фикр бўлиб, Аллоҳдан амр келишини кутардилар. У зот одамлар, ўзининг асрандиўғли талоқ қилган хотинга уйланибди, деб айтишларидан қўрқар эдилар. РасулиАкрам ушбу мулоҳазалар билан Аллоҳ кўнгилларига солган ишни–Зайд талоққилганидан кейин Зайнабга уйланиш ниятини махфий тутар эдилар. Таъкидлаб айтишкеракки, бу фақат кўнгилга тушган фикр эди. Агар Аллоҳнинг очиқ-ойдин амрибўлса, ҳеч қачон махфий тутмас эдилар. Шундай бўлиши керак эди. Аллоҳ таолонингиродаси шу эди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Зайнаб бинти Жаҳшни (р.а.)Пайғамбаримизга (с.а.в.) ўзи никоҳлаб қўйди. Бу ерда валий ҳам, маҳр ҳам, гувоҳҳам йўқ. Ҳаммасининг ўрнига Аллоҳнинг амри бор.)

38.

Набийга Аллоҳ унга фарз қилган нарсада бирон тангликбўлмас. Бу олдин ўтганлар ҳақида ҳам Аллоҳ тутган йўлдир. Аллоҳнинг амрибелгиланган қадар бўлди.

39.

Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангинақўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзиҳисоб қилгувчиликка кифоядир.

40.

Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас.Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўтабилгувчидир.

41.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.

42.

Ва эртаю кеч уни поклаб ёд этинглар. (Эрталаб ҳам,кечқурун ҳам дунёда катта ўзгаришлар рўй беради. Шунинг учун ҳам бу икки вақтдаАллоҳни поклаб ёд этиш алоҳида таъкидланмоқда.)

43.

У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўзи ҳам,фаришталари ҳам саловот айтадир. У мўминларга ўта меҳрибон бўлган зотдир.

44.

У зотга йўлиқадиган кундаги сўрашишлари саломдир. Ва Узот уларга гўзал ажрни тайёрлаб қўйгандир.

45.

Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабарэлтгувчи ва огоҳлантиргувчи.

46.

Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироққилиб юбордик. (Ушбу оятда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) тўртта вазифалари ва биттасифатлари зикр қилинмоқда. Ҳа, Муҳаммад (с.а.в.) жоҳилият зулматларидаги нурличироқдирлар. Турли зулматлар ичида йўлини топа олмай, уриниб-суриниб юрганкишиларни Исломнинг ёруғ йўлига бошловчи нурли чироқдирлар.)

47.

Мўминларга, албатта, уларга Аллоҳдан улуғ фазлу марҳаматбўлиши ҳақида хушхабар бер.

48.

Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларигапарво қилма. Аллоҳга таваккал қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.

49.

Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаболсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сизучун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш илабўшатиб юборинг. (Бу ояти каримада ақди никоҳидан кейин эру хотинлик қилмайтуриб, бўладиган талоқ ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳолат оз бўлса-да, ҳаётда учрабтуради. Никоҳдан сўнг, қўл текизмай туриб, яъни, эру хотин сифатида хилватдаёлғиз қолмай туриб талоқ қилса, келин идда ўтирмайди.)

50.

Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳсенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги (чўри)ларни, амакингнинг қизлари,аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен биланҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадяэтса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик.Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақиданимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик.Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. (Ушбу ояти каримада ва бундан кейинкеладиган икки оятда Пайғамбаримизга (с.а.в.) қандай аёлларнинг никоҳи дурустэкани ҳақида, у зот (с.а.в.) билан турмуш қурган ва қурадиган аёлларга тегишлимасалалар устида сўз юритилади. Ушбу оятда зикр қилинган уйланиш бобидаги —никоҳда тўрттадан ортиқ аёлни ушлаб туришни, мазкур тоифа аёлларга уйланишни,чўри тутишни, ўз нафсини ҳадя қилган хотинга маҳрсиз, гувоҳсиз уйланишни, эйНабий, сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик.)

51.

Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни Ўзинггаолурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундайбўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сенуларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздагинарсани биладир ва Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта ҳалим зотдир. (Расулуллоҳ (с.а.в.)аёллари билан навбатма-навбат ётар эдилар. Мабодо навбатни бузишга эҳтиёж чиқибқолса, навбати келган онамиздан, фалончининг олдида тунашимга изн берасанми, дебсўрар эдилар. Бу оятда эса, сўрамасдан ҳам, ўзлари нимани истасалар, қилаверишгаҳақлари бор эканлиги баён қилинмоқда. Бу ҳам, фараз маъносида олсак, ўз нафсиниҳадя қилган аёлни олдин рад этиб, кейин яна хоҳлаб олганинг сенга гуноҳ бўлмас,маъноси чиқади. Ёки завжаларингдан бирортасига навбатида кирмай қўйган бўлсанг,истаган пайтингда кираверасан, маъноси чиқади. Чунки бу ишларни Аллоҳнинг амрибилан қилаётганингни билганларидан кейин, аёлларингнинг кўзлари қувончга тўлади,хафа бўлмайдилар ва рози бўладилар.)

52.

Сенга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмас ва уларга бошқазавжаларни алмаштиришинг ҳам бўлмас. Агар ўшаларнинг ҳусни сени ажаблантирсаҳам. Магар қўлингда мулк бўлган (чўри) бўлса мумкин. Аллоҳ ҳар бир нарсаникузатиб тургувчи зотдир.

53.

Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магартаомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг).Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг,гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берадир.У эса, сизлардан ҳаё қилардир. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмас. Қачонкиулардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўзқалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учунРасулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингизҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта(гуноҳ)дир. (Яъни, таом учун сизга изн берилганида, киришингиз билан таомни ебқайтиб чиқиб кетинг. Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёлларидан бирор нарсани сўрасангиз,олдиларига кириб эмас, парда ортида туриб сўранг. Пайғамбарга (с.а.в.) озорбермоғингиз, у зотнинг хотинларига у кишидан кейин уйланмоғингиз каттагуноҳдир.)

54.

Гар бир нарсани ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангизҳам, албатта, Аллоҳ барча нарсани ўта билгувчи зотдир. (Жумладан, кимПайғамбардан (с.а.в.) кейин у зотнинг аёлларига уйланаман деб ўйлаб юрибди, кимбу ҳақда гапириб юрибди, ҳаммасини яхши билади.)

55.

Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларинингўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган(қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй Набийнинг аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид зотдир. (Ушбу ояти каримада зикр қилинганшахслар оналаримиз билан парда-ҳижобсиз муомала қилаверишлари мумкин.)

56.

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловотайтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.(Араб тилида “саловот” сўзи “салот”нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади.Арабчада намоз ҳам “салот” дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо”салот” Аллоҳ таоло томонидан бўлганида “дуо” маъносини йўқотади. Аллоҳтаолонинг Пайғамбаримизга (с.а.в.) саловот айтишининг маъноси у зотга (с.а.в.)ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузуридашаънларига мақтовлар айтишини англатади.)

57.

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларниАллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлабқўйди. (Аллоҳга озор бериш–Аллоҳга ширк келтириш, унга осий бўлиш, Уни Ўзига мосбўлмаган сифатлар билан сифатлаш, динга, Пайғамбарларига, китобларига тилтеккизиш. Пайғамбарга (с.а.в.) озор бериш, ўша вақтда у зотга қарши чиқиш,жисмоний ва маънавий зарба бериш, шахсларига, оилалари ва умматларига нисбатанёмонлик қилиш, иғво, бўҳтон қилишдан иборатдир. Ҳозирда ҳам худди шундай: ким укишининг шахсларига, динларига, шариатларига, оилаларига, китобларига,суннатларига, умматларига тил теккизса, у зотга (с.а.в.) озор берган бўлади.)

58.

Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам,озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.

59.

Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнингаёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнингтанилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли вараҳмли зотдир.

60.

Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ваМадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғотурмиз.Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар.

61.

Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ваўлдириб ташланурлар.

62.

Илгари ўтганлар ҳақида Аллоҳ тутган йўл ҳам шудир.Аллоҳнинг йўлига ҳеч бадал топа олмассан. (Аллоҳ таоло мўминларга озор берувчимунофиқ, қалбида марази бор ва миш-миш тарқатувчиларга қаттиқ чора кўрган.Уларга ўхшаганларга нисбатан Аллоҳнинг қадимдан тутиб келган йўли шудир. Буйўлнинг ўрнига бошқа бир йўлни топа олмассан.)

63.

Одамлар сендан (қиёмат ) соати ҳақида сўрарлар. Сен:”Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”, деб айт. Недан билурсан, эҳтимол ўшасоат яқиндир.

64.

Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахнитайёрлаб қўйди.

65.

Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бирёрдамчи топа олмаслар.

66.

Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: “Войшўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди”,дерлар.

67.

Ва: “Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга вакатталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар.

68.

Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин вауларни катта лаънатлаш ила лаънатла!” дедилар.

69.

Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар кабибўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздидаобрўли эди. (Бани исроилликлар Мусо алайҳиссаломга турли озорлар берганлар.Жумладан, жинсий масалада ҳам у зотга озор берган эдилар. Қорун, бир аёлга пулбериб, Мусо алайҳиссаломни бориб зино қилишда айблашга уринишни топширган.Сизлар ҳам Муҳаммадга (с.а.в.) турли озорлар берманглар, хусусан, оилавийтарафдан турли миш-мишлар тарқатиш билан у зотни (с.а.в.) ранжитманглар.Бошларингизга Бани Исроилнинг куни тушиб қолмасин.)

70.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғрисўз сўзланглар.

71.

Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизнимағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюкзафарга эришибдир.

72.

Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларгатаклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Униинсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. (Бу омонат нима эди,деган саволга уламоларимиз ушбу оятдан ва бошқа манбалардан келиб чиқиб: “Шариаттаклифлари ва Аллоҳнинг фарзлари”, деб жавоб берадилар. Дарҳақиқат, инсон жинси(ҳамма эмас, албатта) ўта золимдир. Ўзига юклатилган ва ўзи қабул қилганомонатга мувофиқ иш юритмасдан ўзига ўзи зулм қилади. Инсон жинси ўта жоҳилдир,шунинг учун ўзи рози бўлиб, қабул қилиб олган омонатнинг улканлигини билмасдан,унга хиёнат қилади.)

73.

Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар вамушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этишучундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. (Яъни, мазкур омонатнингинсонга таклиф қилинишидан мақсад инсонлар орасидан мунофиқ ва мушрикларниажратиб олиб азоблаш ва мўминларни ажратиб олиб, уларнинг тавбасини қабул қилибмукофотлашдир.)