32. Сажда

1.

Алиф. Лам. Мийм.

2.

Бу китобнинг нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз,оламларнинг Робби томонидандир.

3.

Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дейдиларми?! Йўқ! У сенданолдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учунРоббингдан (келган) ҳақдир. Шояд улар ҳидоят топсалар.

4.

Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олтикунда яратиб, сўнгра аршни эгаллган зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам,шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?! (Осмонлару ернинг олти кундаяратилишининг ҳикмати ва сирлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимизбу тўғрида турли фикрларни айтган бўлсалар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишнимаъқул биладилар.)

5.

У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур.Сўнгра ўша (иш) миқдорини сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кундаУнга чиқар. (Яъни, Аллоҳ таоло дунёдаги ҳамма ишларнинг тадбирини қилиб қўйган.Аммо бу ишлар қолиб кетавермайди. Унутилиб ҳам, натижасиз ҳам қолмайди. Балкиқиёмат куни яна Аллоҳнинг ҳузурига чиқади. Қиёмат куни ўзининг даҳшати ила, будунёда одамлар санаб юрган минг кунга тенг бўлади. Ана ўша кунни ўйлаб иш кўришкерак.)

6.

Ана шу Зот ғойибнию ҳозирни билгувчи, азизу раҳиймдир.

7.

У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсоннияратишни лойдан бошлаган зотдир.

8.

Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиганқилди.

9.

Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади. Усизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Камдан-кам шукр қилурсизлар.

10.

Улар: “Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитданяратиламизми?!” дерлар. Йўқ! Улар Роббиларига рўбарў бўлишни инкорқилгувчилардир.

11.

Сен: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизниоладир. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз”, деб айт. (Бу дунёда одам боласи ҳечқачон ўлишни хоҳламайди. Аммо ажали етса, у қанчалик яшашни хоҳласа-да, вакилқилинган ўлим фариштаси келиб жонини олади.)

12.

Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб:”Эй Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз.Албатта, биз ишониб етдик”, дейишларини кўрсанг эди.

13.

Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берарэдик. Лекин мендан: “Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдираман”,деган сўз ҳақ бўлди. (Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Аллоҳ инсонни айричатабиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди.Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Будунёдаги вазифасини тушунтирди. Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликнитанлаганларини қўшиб жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман, дегансўзим бор эди, шу ҳақ бўлди.)

14.

“Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувниунутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайлимангу азобни тотинг!” дейилур.

15.

Албатта, Бизнинг оятларимизга уларла эслатма берилгандасаждага йиқиладиган, Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтадиган ва мутакаббирликқилмайдиганларгина иймон келтирарлар. (Яъни, Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинганчоғда таъсирланиб, қалблари эриб, ихлослари ортиб, Аллоҳни улуғлаб саждагайиқиладиган одамларгина оятларга иймон келтирар эканлар.)

16.

Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. УларРоббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берганнарсаларимиздан инфоқ қилурлар.

17.

Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амалларимукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. (Яъни, ҳеч бир одам яхшиамаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотларборлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфийравишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб,беркитиб қўйган.)

18.

Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўладими?!Тенг бўлмаслар.

19.

Ҳа, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга, бас,уларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир.

20.

Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойларидўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга:”Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг”, дейилур. (Фосиқлар дўзахазобидан қийналиб, ундан қочиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Аммо улар дўзахданэнди чиқай деб қолганларида, яна унга қайтариладилар. Шундай қилиб, у ердадоимий ва абадий азобланадилар.)

21.

Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобнитоттирамиз. Шоядки қайтсалар. (Яъни, ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобиданолдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки улар бундан сабоқ олиб, куфр вафисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар.)

22.

Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юзўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқомолгувчилармиз.

23.

Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унингрўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва Биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик.(Ушбу жумла маъноси ҳақида тафсирчи уламоларимиз турли фикрларни айтганлар.Бирлари, бу жумлада Муҳаммаднинг (с.а.в.) Исро ва Меърож кечасида Мусоалайҳиссаломга рўбарў бўлишлари айтилган, деб тушунадилар. Иккинчилари, Мусоалайҳиссаломнинг Тавротга рўбарў бўлишларидир, деб айтадилар. Учинчилари эса,Мусога китоб берганимиздек, сени ҳам бир илоҳий китобга рўбарў қиламиз, деганмаънода тафсир этадилар.)

24.

Ва сабр қилган пайтларида улардан Бизнинг амримиз илаҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқишонардилар.

25.

Албатта, Роббинг Ўзи қиёмат куни улар орасида ихтилофқилган нарсалари тўғрисида ажрим қилур.

26.

Ўзларидан олдин ўтган, масканларида юриб турганлариқанчадан-қанча аср(одам)ларини ҳалок қилганимиз уларни ҳидоятга бошламадими?!Албатта, бунда оят-белгилар бордир. Эшитмайдиларми?!

27.

Бизнинг сувни қуруқ ерга ҳайдаб у билан чорвалари ваўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир, кўрмайдиларми?!

28.

Улар: “Агар ростгўй бўлсаларингиз, бу фатҳ қачон бўлур?!”дерлар.

29.

Сен: “Фатҳ куни куфр келтирганларга иймонлари манфаатбермас ва уларга муҳлат ҳам берилмас”, деб айт.

30.

Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳаммунтазирдирлар. (Кўриб ўтганимиздек, Сажда сурасида ҳар бир инсон доимо эсдатутиши ва ҳаётда тез-тез эслаб туриши лозим бўлган маънолар ўзига хос услуббилан келтирилгандир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу сураи кариманинамозда ва ҳар куни ётишларидан олдин ўқир эдилар. Имоми Бухорий ривоят қилганҳадисда Ҳазрати Абу Ҳурайра (р.а.): “Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни бомдоднамозида Сажда сураси билан “Ҳал ата алал-инсани” сурасини ўқир эдилар”,деганлар.)