31. Луқмон

1.

Алиф. Лам. Мийм.

2.

Ушбулар ҳикматли Китоб оятларидир.

3.

У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир.

4.

Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратгаишонч-ла иймон келтирадиганларга.

5.

Ана ўшалар, Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар. Анаўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.

6.

Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлиданадаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиганкимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир. (Улар ҳикмат тўлаҚуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсизтақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан,қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлишучун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар.)

7.

Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худдиуларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек мутакаббирлик билан ортгақараб кетадир. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер.

8.

Албатта, иймон келтириб, яхши амаллар қилганларга,ўшаларга неъмат жаннатлари бордир.

9.

Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва Уазиз ва ҳакимдир.

10.

У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган,сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва (ер)да ҳар турлижониворларни таратиб қўйган зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан ун(ерюзи)да турли гўзал ва фойдали жуфтларни ўстириб қўйдик. (Оятда “ўсимликларниўстириб қўйдик”, дейилмасдан, “карамли (гўзал ва фойдали) жуфтларни ўстирибқўйдик”, деб айтилмоқда. Бу ерда, аввало, ўсимликлардаги гўзаллик ва фойдагаишора қилиняпти, қолаверса, улар жуфт бўлиши ҳам билдириб қўйиляпти. Аллоҳнингкитобида ўн беш аср илгари зикр этилган бу ҳақиқатга илм яқиндагина етди. Ҳарбир ўсимликда эркак ва урғочи хўжайралар бўлиб, улар бир-бири биланчатишгандагина мева ҳосил бўлиши энди тушуниб етилди. Ўсимликларни бундай қилибяратишга фақат Аллоҳ қодирдир.)

11.

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Унданбошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

12.

Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: “Аллоҳга шукр қил. Ким шукрқилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат вамақталган зотдир”, деб ҳикматни бердик. (“Ҳикмат”, аслида, ҳар бир нарсанияхшилаб ўз жойига қўйиш, деган маънони беради. Шу боисдан ҳам ҳар бир гапнитўғри сўзлаш ва ҳар бир ишни тўғри бажаришга “ҳикмат” дейилади. Аллоҳ таолоҳазрати Луқмонга ана шундай неъматни ато қилганини ушбу оятда билдирмоқда. Укишининг исмларига “ҳаким” лақаби қўшилиб зикр қилиши сабаби ҳам шундан. Баъзикишилар бу ҳикмат соҳиби бўлган зотни Пайғамбар деб ҳам айтишган. Аммо аксаруламоларимиз, жумладан, кўпгина тафсирчиларимиз, Ҳазрати Луқмон Пайғамбар эмас,ҳаким бўлган, дейдилар. Чунки Пайғамбарларнинг зикри келган Қуръон оятларида букишининг исмлари келмаган. Шунингдек, у кишининг Пайғамбар бўлганлари ҳақидаПайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам ҳеч бир хабар бермаганлар.)

13.

Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: “Эйўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир”.

14.

Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси унизаифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир:”Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир”.

15.

Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширккелтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қилҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир.Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман.

16.

“Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир донауруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уникелтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир.

17.

Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб,ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азмэтилажак ишлардандир.

18.

Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво илаюрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.

19.

Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чункиовозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир”. (Яъни, юришинг ўртача ва мақсадлибўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳавобилан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам эшак бекордан-бекорга боровози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознингэшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳамтаъкидланмоқда.)

20.

Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердагинарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботинийнеъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлардан илмсиз,ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор. (Баъзиодамлар ўзларида ҳақиқатни исбот қилувчи илм бўлмаса ҳам, Аллоҳ ҳақидатортишаверадилар. Тўғри йўлга бошловчи ҳидоятчилари бўлмаса ҳам, Аллоҳ хусусидабаҳслашаверадилар. Турли бўлмағур фикрларни айтадилар. Унга куфр келтирадилар.Унга ширк келтирадилар.)

21.

Қачон уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”,дейилса: “Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашамиз”,дерлар. Агар шайтон уларни дўзах азобига чақираётган бўлса ҳам-а?!

22.

Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юзтутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақатАллоҳга қайтур. (Биз “ишончли арқон” деб таржима қилган маъно оятда “ал-урватулвусқо” деб келган. “Вусқо” ишончли дегани, “ал-урвату” деб эса, тоққа осилибчиқиладиган арқонга айтилади. Демак, бу дунёда олий мақсадга эришиш баланд тоғчўққисига чиқиш деб олинса, Ислом динини тутиш ўша чўққига чиқиш учунузилмайдиган, ишончли арқонни маҳкам тутишга ўхшар экан. Чўққига чиқмоқчи бўлганодам, энди арқондан кўнгли тўқ бўлаверсин. Бу ёғи ўзига боғлиқ, ҳаракат қилса,чўққига албатта чиқади. Шунинг учун аввал-бошдан унга иймон келтириб, у нозилқилган Қуръонга эргашавериш керак.)

23.

Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин.Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, Биз уларга нима амал қилганлари хабариниберурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билгувчидир.

24.

Уларни бир оз ҳузурлантирурмиз, сўнгра қаттиқ азобгамажбур қилурмиз.

25.

Агар улардан: “Осмонлару ерни ким яратган?” деб сўрасанг,албатта, — “Аллоҳ”, дерлар. Сен: “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб айт. Йўқ! Кўпларибилмаслар.

26.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, АллоҳЎзи беҳожат ва мақталган зотдир.

27.

Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб,денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнингкалималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.

28.

Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жон(яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўтакўргувчидир.

29.

Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечагакиритишини, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйганини, уларнинг ҳар бирибелгиланган муддат томон юришини ва, албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизданхабардор эканини кўрмадингми?!

30.

Бу, албатта, Аллоҳнинг Ўзи ҳақ, албатта, Ундан ўзгаилтижо қилаётганлари ботил ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи энг юксак ва энг буюк зотэканидандир.

31.

Кемалар Аллоҳнинг неъмати ила сизга Унинг оят-белгилариникўрсатиш учун денгизда юрганини кўрмадингми?! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрлива ўта шукрлилар учун оят-белгилар бордир.

32.

Қачон уларни тоғ каби тўлқин ўраб қолса, Аллоҳнинг динигаихлос этароқ, дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баъзиларитежамкор бўлур. Бизнинг оятларимизни фақат ўта хоин ва ўта кофирларгина инкорэтурлар. (Ўлим кўзига кўринган чоғда, минган кемаси қаттиқ довулга учраб,денгизда хасдек у ён-бу ён отилаётган бир пайтда ҳамма нарсани унутиб, ёлғизАллоҳнинг Ўзига ёлбориб илтижо қилишга тушади. Аллоҳдан бошқа нарса ёдигакелмайди. Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилиб қолади. Эсон-омон қутулиб олса,доимо Аллоҳга шукр этиб, ибодат қилиб юришга ваъдалар беради. Улар тўлқингаучраган пайтларида, бундан буён Аллоҳга иймон-эътиқодда бўлиб, ибодат қилибюраман, деб ваъдалар берган эдилар, ўша ваъдаларига хиёнат қиладилар. Аллоҳнингнеъмати ила ўлимдан топган нажотларига ношукрлик қиладилар. Кемага минган вадовулда қолган пайтда кўрган оят-белгиларини инкор этадилар.)

33.

Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласигафойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиганкундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурургакетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин. (Букун қиёмат кунидир. У кунда инсонлар орасидаги боғланишлар, алоқалар кесилади.Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Бировнинг бировга фойдаси тегмайди. Ҳатто, отаболага, бола отага фойда бера олмай қолади. У кунда бирдан-бир фойда берадиганнарса иймон ва яхши амал бўлади. Ана ўшандай кундан қўрқиш барча одамларнингодамийлик бурчидир. Қиёмат кунидан қўрққан одамгина барча ёмонликлардан қайтади.Аксинча, қиёмат кунидан қўрқмайдиган одам ҳеч қандай ёмонликдан қайтмайди.)

34.

Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир.Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нимакасб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳўта билгувчи ва ўта хабардордир. (Оятда Аллоҳ таолонинг илми шомилу комил ҳамдамутлақ экани, унинг илми қаршисида бошқа илмлар ҳеч нарсага арзимаслиги баёнқилинмоқда.)