30. Рум

1.

Алиф. Лам. Мийм.

2.

Рум мағлуб бўлди.

3.

Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиббўлажаклар.

4.

Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча ишАллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар.

5.

Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва Уазизу роҳиймдир. (Форс ва Рум давлатлари орасидаги қирғинбарот урушнатижаларидан кейин бундай гапларни Аллоҳ таоло айтмаса, одам боласи журъатқилиб айта олмас эди. Ҳар қандай одамга, шунчалар қақшатқич зарбага учраган,тилка-пора бўлиб кетган Рум давлати қандай қилиб бир неча йил ичида қудратлиФорс давлатини енга олади, деган фикр келиши турган гап эди. Мушриклар қуръонийхабарни масхара қилиб, манзарани ўз қаричлари билан ўлчашар, аммо Аллоҳтаолонинг ўлчови бошқа экани хаёлларига келмасди.)

6.

(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилофқилмас. Лекин одамларнинг кўпи буни билмаслар. (Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисиганусрат бериши ҳақидаги гап Аллоҳнинг ваъдасидир. У зот Ўз иродаси билан ваъдақилади ва Ўз иродаси билан ваъдасини амалга оширади. Бунга ҳеч ким ва ҳеч нарсатўсиқ бўла олмайди. Лекин одамларнинг кўпи буни билмаслар. Ўзларича ниманидирбилгандек бўладилар, аммо асл моҳиятни англаб етмайдилар.)

7.

Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, уларохиратдан ғофилдирлар. (Одамларнинг кўплари бу беш кунлик дунёнинг зоҳирий,сиртқи тарафини, юзаки биладилар. Кўзларига кўринган, қўллари билан ушлайдиганёки бошқа ҳис этиш аъзолари ва асбоблари билан сезадиган нарсаларнигина, уларниҳам бир қисминигина биладилар. Улар асосан бу дунёга қизиқадилар.)

8.

Ахир, улар Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидагинарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилибкўрмайдиларми?! Ҳақиқатда, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкорқилгувчилардир. (Инсоннинг ақл ишлатиладиган нарсалар ҳақида ўйлаши “тафаккур”дейилади. Оятда одамларнинг тафаккур юритмасликларидан ажабланиш бор.)

9.

Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандайбўлганига назар солмайдиларми?! Уларнинг булардан қувватлари кўпроқ эди ва ергаишлов бериб, уни булар обод қилгандан кўра кўпроқ обод қилган эдилар. Ва уларгаПайғамбарлари очиқ-ойдин (оят)лар билан келдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмас эди,лекин улар ўзларига зулм қилардилар. (Аввалги кофирлар ободончилик масаласидаҳам ҳозирги кофирлардан устун эдилар. Улар ерга кўпроқ ишлов берганлар.Деҳқончиликни жуда ҳам ривожлантирганлар. Шунингдек, ердан турли маъданларничиқариш ва бошқа имроний-ободончилик ишларини тараққий эттирганлар. Ушбу оятларнозил бўлаётган давр кофирларидан кўра кўпроқ обод қилганлар.)

10.

Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати Аллоҳнинг оятлариниёлғонга чиқарганлари ва уларни истеҳзо қилганлари учун ёмон бўлди.

11.

Аллоҳ махлуқотни йўқдан бор қилади, сўнгра уни янақайтадан вужудга келтиради, сўнгра Унга қайтарилурсиз.

12.

Қиёмат қоим бўлган кунда жиноятчилар ноумид бўлурлар.

13.

Уларга (Аллоҳга келтирган) шерикларидан шафоатчиларбўлмади ва улар шерикларига куфр келтиргувчи бўлдилар.

14.

Қиёмат қоим бўлган куни, ўша куни (гуруҳларга)бўлинурлар. (Одамлар қиёмат куни икки гуруҳга ажраладилар.)

15.

Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, уларжаннатда шодланурлар.

16.

Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотиниёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, азобга ҳозир қилинурлар.

17.

Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳамАллоҳни поклаб ёд этинг. (Бундан мурод, шом ва хуфтон намозларини ўқиб, Аллоҳнипоклаб ёд этинглар, тонгга киришда тасбиҳ айтишдан мурод бомдод намозиниўқишдир.)

18.

Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешиндаҳам (поклаб ёд этингиз). (Дунёда барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзигахосдир. Сизлар Унга оқшом ва пешин пайтларида ҳам тасбиҳ айтингиз. Яъни, пешинва аср намозларини қоим қилинглар.)

19.

У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ваерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш сиз ҳам чиқарилурсиз. (Ҳар бирсонияда қандайдир ўсимлик қурийди, бошқаси уруғдан чиқади. Кимдир ўлади, кимдиртуғилади. Бу нарса ерда ҳам, кўкда ҳам, сувда ҳам бўлиб туради. Сон-саноғигаетиб бўлмайдиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирини Аллоҳ таоло амалга оширади.)

20.

Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланибтарқалишингиз Унинг оят-белгиларидандир.

21.

Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтларяратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унингоят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгиларбордир.

22.

Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ватилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учуноят-белгилар бордир. (Инсон боласи ўзига ўхшаган одамлар билан кўришади,гаплашади, лекин илоҳий қудрат туфайли уларнинг тиллари ва ранглари турличаяратилганига эътибор бермайди. Аслини олганда, булар ҳам улкан мўъжизалардир.)

23.

Ва Унинг оят-белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингизҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учуноят-белгилар бордир. (Уйқу ўз ҳолича олиб қаралганда, катта бир мўъжизадир. УйқуАллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат. Одам боласининг уйқугаэҳтиёжи жуда каттадир. Буни билиш, англаб етиш учун бирор кун уйқусиз юришнингўзи етади.)

24.

Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқникўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейинтирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир.(Олимлар кашф қилишларича, чақмоқ чаққанда ҳавони куйдириб ўсимликлар учун ўтафойдали ўғит–азот пайдо бўлар экан. Ана ўша модда ёмғир ила ерга тушибўсимликларнинг ўсишига, ҳосил беришига омил бўлар экан. Демак, хавф ва умидчақмоққа боғлиқ экан.)

25.

Унинг оят-белгиларидан, осмонлару ер Унинг амри илатуришидир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан ҳаммангиз бирдан чиқарсизлар.

26.

Осмонлару ердаги кимсалар Унга хосдир. Барчалари Унгаитоат қилгувчидирлар.

27.

У махлуқотни йўқдан бор қиладир, сўнгра уни яна қайтаданвужудга келтирадир, бу унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий васфУникидир.У азиз ва ҳаким зотдир.

28.

У сизга ўзингиздан мисол келтирди. Сизларнингқўлингиздаги (қулларингиз)дан Биз сизга ризқ қилиб берган нарсада шерикларингизбор-у, сизлар у(ризқ)да тенг бўлиб, улар ҳақида ҳам ўзингиздан ҳаққингиздақўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундаймуфассал қилиб борурмиз. (Биз ризқ қилиб берган неъматга қулингиз ҳам сизгашерик бўлишини хоҳлайсизми? Йўқ. У қулни мазкур молу мулкингизнинг бир қисмиҳисоблайсиз. Унинг мол-мулкингиздан чиқиб кетишини ҳам хоҳламайсиз. Аллоҳ берганризққа ўз қулингиз шерик бўлишини хоҳламас экансиз, қандай қилиб Аллоҳга УнингЎзи яратган махлуқотларини шерикликка раво кўрасиз? Шерик бўлиш осон бўлибдими?Сиз ўз ҳаққингиз зое бўлишидан қўрққанингиз каби, унинг ҳаққи зое кетишидан ҳамқўрқишингиз мумкинми? Ҳеч мумкин эмас. Шундай экан, нима учун Аллоҳ таологаУнинг Ўзи яратган махлуқотларни шерик қиласиз? Ушбу тафсилотларни тўғри тушунганодамлар Аллоҳга ширк келтиришнинг асосий сабабини англаб оладилар.)

29.

Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларигаэргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ваохиратда уларга нусрат бергувчилар бўлмас.

30.

Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳодамларни яратган асил табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбутўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. (Мушрик, кофир ва бошқаларҳавойи нафсга эргашиб, ўзлариникини маъқуллайверади, уларнинг барини эътиборсизқолдириб, ҳақ динга юзлан. Аллоҳ одамларнинг асил табиатларига Исломни, ягонаАллоҳга иймон келтиришни жойлаган. Аллоҳга ширк келтириш эса, инсоннинг асилтабиатига зид бўлиб, илмсизлик ва ҳавойи нафсга эргашиш оқибатида пайдо бўлади.)

31.

(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, У зотга тақвоқилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг.

32.

Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳарбир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг). (Мушрикликнинг бирмаъноси Аллоҳга шерик келтириш бўлса-да, дунёда мушрикликдан кўп нарса бўлмасакерак. Чунки мушриклар динларида фирқаланиб кетган. Аллоҳ таоло мусулмонларнишулар каби тафриқага тушмасликка амр қилмоқда.)

33.

Қачон одамларга зарар етса, Роббиларининг Ўзигагинақайтиб, дуо қилурлар. Сўнгра У зот уларга Ўзидан раҳмат тоттирганда, кўрибсанки,улардан баъзи гуруҳлари Роббиларига ширк келтирурлар.

34.

Биз уларга берган нарсага куфр келтираверсинлар! Бас,ҳузурланаверинг! Яқинда биласизлар!

35.

Ёки Биз уларга осмондан ҳужжат туширганмизу у(ҳужжат) Узотга ширк келтирган нарса (жоизлиги) ҳақида сўзлайдими?!

36.

Ва қачон одамларга раҳматни тоттирсак, ундан шодбўлурлар. Агар уларга ўз қўллари тақдим қилган нарса туфайли ёмонлик етса,дарҳол умидсизликка тушурлар.

37.

Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки торқилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгиларбордир.

38.

Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Анашу Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажоттопгувчилардир. (Ризқ бериш Аллоҳ таолонинг қўлида бўлгач, ризқнинг камайибқолишидан қўрқмай, қариндош-уруғларга, мискинлар ва сафари туфайли муҳтожликкатушиб, йўлда қолганларга ҳақларини бер. Хайр-садақа қил. Сенинг қўлингдаги ризқирўзда уларнинг ҳам ҳақлари борлигини унутма.)

39.

Одамлар моллари ичида зиёда бўлсин, деб рибо учун берганмолингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингизэса, бас, ана ўшалар, бир неча баробар қилиб олгувчилардир. (“Рибо” ўзбек тилида”судхўрлик” деб юритилади. Рибо бир одам иккинчисига маълум муддатга маълуммиқдор пулни устига фоиз қўйиб қайтариш шарти ила беришидир. Аллоҳ таоло рибониҳаром қилган, ҳаром нарса қанча кўп бўлса ҳам, зиёда бўлмайди. Шунингдек, рибодасавоб ҳам йўқ. Балки гуноҳ бор.”Закот” сўзи ўзбек тилида “покиза” ва “зиёда”маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закоти берилган мол покизаланади ва Аллоҳберган барака ила зиёда ҳам бўлади.)

40.

Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейинўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган)шерикларингиздан, ким ана шуларингиздан бирортасини қила олади?! У зот улар ширккелтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди.

41.

Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамларқўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди.Шоядки улар қайтсалар. (Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасодкелиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, қуруқликдаю денгизда бузғунчилик устункелишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод ўзларинингбошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатданҳидоятга, нотўғри йўлдан қайтишларига сабаб бўлиши керак.)

42.

Сен:”Ер юзида сайр қилинглар. Олдин ўтганларнинг оқибатиқандай бўлганига назар солинглар. Уларнинг кўплари мушрик бўлган эдилар”, дебайт.

43.

Бас, Аллоҳ томонидан рад қилинмайдиган кун келмасданаввал тўғри динга юз тут. Ўша кунда (одамлар) бўлак-бзлак бўлурлар.

44.

Ким куфр келтирса, унинг куфри ўз зарарига. Кимлар яхшиамаллар қилган бўлса, ўзлари учун замин тайёрларлар.

45.

У зот иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни Ўзфазли ила мукофотлаши учундир. Албатта, У кофирларни севмас. (Банда ҳар қанчаяхши амал қилган чоғида ҳам, Аллоҳнинг шукрини жойига келтира олмайди важаннатга ҳақдор бўла билмайди. Унга бу мақомни Аллоҳ таоло Ўз фазли-марҳаматиила ато қилади. Чунки у мўмин бўлиб яхши амаллар этган бандаларни севади.)

46.

Ва Унинг оят-белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттиришучун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талабқилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз.(Ёмғир ёғишини интиқиб кутаётган кишилар ғир этган шамолдан хурсанд бўлишади.Чунки тажрибада ёмғирдан олдин унинг шамоли келиши аниқланган. Одатда, ёмғирданолдин эсадиган шамол ёмғирга интизор бўлиб турганлар учун хушхабарчи бўлади.Дарҳақиқат, ўша шамол бандалар Аллоҳнинг раҳматидан тотишлари учун зарур бўлганёмғирли булутларни олиб келаётган бўлади. Ёмғир ёғади, ҳамма фойдаланади. Ризқирўз сероб бўлади. Бандалар Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар. Шунингдек,авваллари тижорат ва касб-кор учун сафарни ихтиёр этган кишилар денгиз сафаригаҳозирланиб, елканли кемаларини тайёрлаб, шамолни кутишган. Улар учун ҳам шамолхушхабарчи бўлган. Аллоҳнинг амри ила юрган кемада сафар қилиб, ҳожатлариничиқаришган, Аллоҳнинг фазлидан ризқи рўз талаб қилишган.)

47.

Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарларни қавмларигаюбордик. Бас, улар (қавмларига) очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг Бизжиноят қилганлардан интиқом олганмиз. Мўминларга нусрат бериш Бизнингзиммамиздаги ҳақ бўлган.

48.

Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутниқўзғатар ва у (булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёяр ва бўлак-бўлак қилар, бас,унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандалариданхоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар.

49.

Ҳолбуки, устларига (ёмғир) туширилишидан олдин, ҳа, унданолдин, мутлақо умидсиз эдилар.

50.

Бас, Роббинг раҳмати асарларига назар сол. У ерни ўлибётганидан кейин қандай тирилтиради?! Албатта, У зот ўликларни ҳамтирилтиргувчидир ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

51.

Агар Биз бир шамол юбориб, улар (экинларини) сарғайганҳолда кўрсалар, ундан кейин, албатта, куфрони неъмат қилишга ўтарлар. (Аллоҳиссиқ шамол эсдириб, экинларини сарғайтириб қўйса, Аллоҳга ва Унинг қазоиқадарига ишонмайдиганлар ноумид бўлиб, куфрони неъмат қиладилар.)

52.

Албатта, сен ўликка эшиттира олмассан ва даъватниортларига бурилиб кетаётган карларга эшиттира олмайссан.

53.

Сен кўрларни гумроҳликларидан ҳидоят қилгувчи эмассан.Сен фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирганларгагина эшиттира олурсан. Анаўшалар мусулмонлардир.

54.

Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейинқувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилганзотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир. (Асли уруғларингизнутфа деб аталмиш бир томчи жирканч сувдир. У жуда ҳам заиф нарса. Аллоҳ Ўзинояти ила ўша заиф сувдан ҳомила пайдо қилади. Ҳомила ҳам жуда заифбўлади.Туғилган чоғида ҳам инсон боласи энг заиф бола бўлади. Узоқ йиллар ўзимустақил равишда бирор иш қила олмайди. Шундай заиф одамни Аллоҳ “сўнгразаифликдан кейин қувватли қилган”дир. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким унга бу қувватнибермайди. Вақти-соати етиб инсон қариб куч-қувватдан кетади. Дунё ана шундай.Ундаги ҳамма нарса ўзгариб туради. Бу ўзгаришларнинг ҳаммасини Аллоҳ таолобажаради.)

55.

Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар бир соатдан бошқатурмаганлари ҳақида қасам ичурлар. Улар ана шундай ўгрилар эдилар. (Улар ёруғдунёда бир соатдан ортиқ турмаганлари ҳақида қасам ичадилар. Агар кўпроқтурганларида, иймон келтиришлари мумкинлигини пеш қилмоқчи бўладилар.)

56.

Илм ва иймон берилганлар: “Батаҳқиқ, Аллоҳнинг китобибўйича қайта тирилиш кунигача турдингиз. Бас, бугун қайта тирилиш кунидир. Лекинсизлар билмас эдингиз”, дерлар.

57.

Бас, бугунги кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаатбермас ҳамда улар итобга ҳам қайтарилмаслар. (Ортга қайтсак, Аллоҳ розибўладиган ишларни қилар эдик, деб ёлборсалар ҳам, қайтарилмайдилар.)

58.

Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисолларкелтирдик. Аниқки, агар сен уларга оят-мўъжиза келтирсанг ҳам, куфркелтирганлар: “Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз”, дерлар.

59.

Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилибмуҳрлар.

60.

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собитиймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар. (Иймонсиз ва иймонизаифлар қачонгача сабр қиламиз, сабрнинг охири борми, дея безовталаниб, иғволарибилан сени енгилтакликка бошламасинлар.)