2. Бақара

1.

Алиф Лом Мим. (Қуръони Каримнинг йигирма тўққиз сурасиҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган: баъзилар “Ҳурифулмуқатаот” кесик ҳарфлар десалар, бошқалар “Ҳурифул ҳижои” алифбо ҳарифларидейдилар, учинчилари эса, “Фавотуҳус суар” сураларни очувчилар дейдилар. Буҳарфларга турлича ном берилганидек, улар ила бошланишидан кўзланган мурод ҳақидаҳам ҳар хил фикрлар айтилган. Бу ҳақда махсус баҳслар ҳам бор. Баъзи уламолар буҳарфларнинг сирини Аллоҳга ҳавола этадилар, бошқалари: “Бу Аллоҳ билан Пайғамбаралайҳиссалом ўрталаридаги сир”, дейдилар. Бошқа бирлари эса, уларга ўзларичамаъно йўйганлар. Ихтилофнинг асосий сабаби-улар ҳақида на Пайғамбаралайҳиссаломнинг ўзларидан ва на саҳобаи киромлардан бирорта ҳам ривоятйўқлигидир.)

2.

Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир.(Яъни, Қуръони Карим шундай китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ундаҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир. Қуръони Каримнинг бир сифати”тақводорларга ҳидоятдир”. Ҳидоят-мақсадга эриштиргувчи лутф билан йўлкўрсатишдир. Тақводорлар эса, уқубатга элтгувчи нарсалардан сақланадиганшахслардир. Демак, Қуръони Карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлишкерак экан. Тақвосиз қалбга Қуръони Карим ҳидоят солмайди. Кимки ҚуръониКаримдан ҳидоят олибдими, демак унда тақво бор экан.)

3.

Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Бизуларга берган ризқдан нафақа қилурлар. (Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳрамандбўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган: Биринчиси-“ғайбгаиймон келтирурлар”. Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида: “Аллоҳга,Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, қиёмат кунига, жаннатига,дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир”,деган эканлар. Иккинчиси-“намоз ўқирлар”. Яъни, Аллоҳга ибодат қиладилар.Бандага қул бўлишдан озод бўлиб, бандаларнинг Парвардигорига қул бўладилар.Намоз орқали банда Аллоҳ таолога боғланади. Ҳаётида ерга қапишиб юришдан юқоринарсани топади. Шунингдек, бошқа улкан яхшиликларга эришади. Учинчиси-“Бизуларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. Мўмин-мусулмоннинг, тақводор одамнингэътиқоди бўйича, унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқ, ўзи яратган нарсаэмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол,муҳтож биродарларига садақа қилади. “Садақа” сўзини тасдиқ маъноси бор,мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни, яхшилик қилишмаъносининг тасдиғи бор. “Нафақа” ўзи умумий сўз бўлиб, закот, хайр-эҳсон,садақа каби маъноларни англатади.) ;

4.

Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсагаиймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар. (Демак, тақводорларга оиднавбатдаги тўртинчи сифат-Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръони Каримгава у кишидан олдин туширилган самовий китобларга иймон келтириш. Бу нарса, Исломумматининг буюк сифатларидан бири бўлиб, бошқа ҳеч бир умматда йўқдир. ЧункиИслом умматидан бошқа ҳеч бир уммат Аллоҳдан нозил бўлган барча китобларгабирдек иймон келтирмаган. Ислом уммати Аллоҳ туширган барча китобларга бирдекиймон келтиради.)

5.

Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятидадирлар ва анаўшалар, ўшаларгина нажот топгувчилардир. (Ким нажот топишни истаса, ўзидатақводорлик сифатларини мужассам қилишга уринсин.)

6.

Албатта, куфр келтирганларгақўрқитасанми-қўрқитмайсанми-барибир, иймон келтирмайдилар.

7.

Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган вакўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.

8.

Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик,дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.

9.

Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар.Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдайдилар.

10.

Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёдақилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор.

11.

Ва агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, бизфақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар.

12.

Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир, лекинсезмайдилар.

13.

Ва агар уларга, одамлар иймон келтирганидек, иймонкелтиринглар, дейилса, “Эсипастлар иймон келтирганидек иймон келтирамизми?”дейишади. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар эсипастлардир ва лекин ўзларибилмайдилар.

14.

Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик,дейдилар, шайтонлари билан ҳоли қолганда эса, биз сизлар биланмиз, фақат истеҳзоқиляпмиз холос, дейдилар.

15.

Аллоҳ уларни истеҳзо қилади ва туғёнларида довдирашларигақўйиб беради.

16.

Ана ўшалар, ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ватижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар. (Ушбу оятдаАллоҳ таоло мунофиқлар ҳидоятни қўйиб залолат-адашиш йўлини ихтиёрқилганликларини илоҳий таъбирлар билан баён қилмоқда. Агар улар хоҳласалар,ҳидоят қўлларига теккан эди, ундан фойдаланиб юрсалар бўлар эди. Пайғамбаралайҳиссалом бошқалар қатори уларни ҳам даъват қилган эдилар. Аммо улар ҳидоятнибой бериб, залолатни танладилар. Яъни, ҳидоятга залолатни сотиб олдилар. Аммоуларнинг бу тижорат-савдолари фойда келтирмади. Шу билан бирга, уларҳидоятда-тўғри йўлда юрувчилардан бўлмадилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайрарозийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:”Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайдива омонатга хиёнат қилади”, деганлар. Шунингдек, Имом Бухорий Ибн Амррозийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса,тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнингхислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳдқилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади”, дейилган.)

17.

Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳнурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшайдилар. Уларкўрмайдилар. (Ҳақиқатда ҳам, мунофиқлар кофирларнинг зидди ўлароқ, аввал бошданИслом даъватини эшитдилар. Ислом-иймон калималарини нутқ қилдилар, ҳаттояхшигина қулоқ осдилар, иймон келтирдик, дедилар, ибодат ҳам қилдилар. Кейинэса, ҳаммасини ташлаб, инкор қилиб, куфр, нифоқ, шак-шубҳа зулматларида қолибкетдилар.)

18.

Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар.

19.

Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб,момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, панжаларини қулоқларига тиқиб,ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни ўраб олувчидир.

20.

Чақмоқ уларнинг кўзини олиб қўяй дейди. Ёриган пайтдаюришади, қоронғи бўлса, тўхташади. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кўзу қулоқлариникеткизади. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Аллоҳ таоло ушбу икки оятдамунофиқларнинг ҳайратлари, иккиланишлари ва умумий руҳий ҳолатларинимомақалдироқ бўлиб чақмоқ чақиб, осмонни зулмат босиб, қаттиқ ёмғир ёққандакўчада қолган бечора одамга ўхшатади. У қўрққанидан даҳшатга тушиб, яшинданқутулмоқчи бўлади, панжаларини қулоқларига тиқиб, шу мени ўлимдан сақлайди, дебтуради. Улар куфр ва нифоқ зулматидадирлар; чақмоқ чаққан пайтдаги ёруғданфойдаланиб бир-икки қадам боса оладилар, чақмоқдан кейин яна қоронғуда турибқоладилар.)

21.

Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратганРоббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. (Ушбу оятда умумбашаргақарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз улуғ Аллоҳгаибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодатқилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад-шоядки тақводор бўлсаларингиз.)

22.

У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондансув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган зотдир. Билиб турибАллоҳга бошқаларни тенглаштирманг.

23.

Ва агар бандамизга туширилган нарсамизга шакингиз бўлса,унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзгагувоҳларингизни чақиринг.

24.

Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизларҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар.(Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг, “ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам”, дейиши улканмўъжизадир. Бу ерда Қуръон сураларидан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтираолмаслиги таъкидлаб айтилмоқда.)

25.

Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учуностидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонкиуларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик,дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар борва улар у ерда абадий қолурлар. (Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳонаҳу ва таолоПайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амалқилганларга башорат-суюнчилик хабар беришни буюрмоқда. Демак, дарахтлари остидананҳорлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни, Аллоҳга,Пайғамбарга, Қуръонга ва иймон лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтиришҳамда амали солиҳларни, яъни, Қуръон ва суннатда яхши деб таърифланган ишларниқилиш зарурдир.)

26.

Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисолкелтиришдан уялмас. Иймон келтирганлар, албатта, у Роббиларидан келган ҳақлигинибиладилар. Аммо куфр келтирганлар. Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилади,дейишади. У билан кўпчиликни залолатга кеткизади ва кўпчиликни ҳидоятга солади.У билан фақат фосиқларнигина залолатга кеткизади. ;

27.

Улар Аллоҳнинг аҳдини боғлангандан сўнг бузадиган, Аллоҳбоғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида фасод қиладиган зотлардир.Ана ўшалар ютқазувчилардир. (Яъни, ҳар бир банданинг Яратган билан боғлаган аҳдибор. Кофир ва мунофиқлар ўша аҳдни бузиш билан бошқалардан ажраб туради. Аллоҳкўп нарсаларни, жумладан, қариндошлик алоқаларини боғлашга, инсоний алоқаларнибоғлашга, иймон ва диндошлик алоқаларини боғлашга… ва ҳоказо ишларга буюрган.Фосиқ-кофир ва мунофиқлар ушбу алоқаларни ҳам кесадилар. Фасоднинг тури жудакўп. Жумладан, юқоридаги икки сифат ҳам ер юзини фасодга тўлдирадигансифатлардан ҳисобланади. Аммо энг катта фасод-борлиқни яратувчи зот бўлмиш Аллоҳтаоло кўрсатган йўлини тарк этиб, бошқача яшашга ҳаракат қилишидир. Ҳамма фасодшундан келиб чиқади.)

28.

Аллоҳга қандай куфр келтирасизлар? Ва ҳолбуки жонсизэдингиз У сизга жон берди, сўнгра жонингизни олади ва яна тирилтиради ва сизларУнга қайтажаксизлар.

29.

У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот.Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсанибилувчи зотдир. (Аллоҳ дунёдаги жамики нарсаларни инсонга ҳадя этган экан, инсонҳам, ўз навбатида, ўша неъматларни берган Зотга шукр қилиб яшамоғи лозим. Ҳолшундай экан, қандай қилиб улар Аллоҳни инкор этадилар ва унга куфркелтирадилар?!)

30.

Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: “Мен ер юзида халифақилмоқчиман”, деди. Улар: “Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсаниқилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлабтурибмиз”, дедилар. У: “Мен сиз билмаганни биламан”, деди. (Ушбу оятдан маълумбўляптики, Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари-халифаси бўлишиниирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, улуғ Аллоҳнингхалифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига ярашабуюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйганзотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғтуширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.)

31.

Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнграуларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз,анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг”, деди.

32.

Улар:”Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқаилм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан”, дедилар.

33.

У зот:”Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиббер”, деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, “Мен сизларгаосмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳамбиламан демабмидим”, деди. (Шу билан Одамнинг фаришталардан устунлик тарафинамоён бўлди. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкишиҳам мумкин, неъмати илоҳий бўлмиш илмни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устунбўлиши ҳам мумкин.)

34.

Эсла, фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!”деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди вакофирлардан бўлди. (Фаришталарга саждани буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба атоэтди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни-Аллоҳнинг улуғ ижодинитабриклаш маъносида эди. Фаришталар дарҳол сажда қилдилар, чунки улар фитратидаАллоҳнинг амрига исён қилиш хусусияти йўқ. Фақат Иблис сажда қилмади.)

35.

Ва: “Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ.Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқинкелманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар”, дедик.

36.

Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсалариданчиқарди. Ва Биз: “Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ерюзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир”, дедик.

37.

Бас, Одам ўз Роббисидан сўзларни қабул қилиб олди, кейинУ зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани қабул қилувчи ва раҳмлизотдир.

38.

Биз: “Ундан ҳаммангиз тушинг, бас, Мендан сизга ҳидояткелажак. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳамбўлмаслар”, дедик.

39.

Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганларэса, улар дўзах эгаларидир, улар унда абадий қолурлар. (Аллоҳнинг ҳидоятигаэргашмаганларни Аллоҳ таоло лўнда қилиб, куфр келтирганлар деб қўя қолган.Эришадиган оқибатлари аниқ: улар дўзахга тушадилар, ўша ерда абадий қоладилар.)

40.

Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни эсланг ваМенга берган аҳдингизга вафо қилинг. Мен ҳам сизга берган аҳдимга вафо қиламан.Ва Мендангина қўрқинг.

41.

Ва сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамгаиймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг. Менинг оятларимни озбаҳога сотманг ва Менгагина тақво қилинг.

42.

Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақниберкитманг.

43.

Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъқилувчилар билан рукуъ қилинг.

44.

Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми?Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!

45.

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафсисиниқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилганибора араб тилида “истаъийну” деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уринибтуриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишгаастойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам,кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, дебжим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дучкеладиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни,роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.)

46.

Улар, албатта, Роббиларига рўбарў бўлишлари ва, албатта,Унга қайтиб боришларига ишонган зотлардир.

47.

Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Менсизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг! (Ўша пайтларда Пайғамбарлик,илоҳий китоблар ва бошқа афзалликлар Бани Исроилга берилган эди. Лекин улар бунеъматларга шукр этмадилар, аҳдга вафо қилмадилар. Шундан сўнг Аллоҳ уларнилаънатлади, ғазаб қилди, хорлик ва зорликни раво кўрди.)

48.

Бир жон бошқасидан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, унданшафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдамберилмайдиган кундан қўрқинг.

49.

Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб,қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг. Анаўшанда Роббингиздан улуғ синов бордир. (Фиръавн-қадимги Миср подшоҳининг лақаби.Яъни, ким Мисрга подшоҳ бўлса, Фиръавн бўлади. “Фиръавн аҳли” дегани Фиръавннингодамлари демакдир. Фиръавн Бани Исроилда туғилган ўғил болаларни ўлдириб,қизларни тирик қолдириши ҳам улкан бир азоб.)

50.

Ва денгизни ёриб, сизни қутқариб, сизнинг кўз олдингиздаФиръавн аҳлини ғарқ қилганимизни эсланг. (Бани Исроилни Мусо алайҳиссаломМисрдан олиб чиқиб кетаётганларида, Фиръавн одамлари билан қувиб келиб қолади.Шунда Аллоҳ денгизни иккига бўлиб йўл очади ва Бани Исроил ўтиб оладилар.Ортларидан Фиръавн одамлари билан тушганда, Аллоҳ уларни ғарқ қилади.)

51.

Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, у (кетгани)дан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо деб) тутганингизни эсланг!

52.

Ўшандан кейин сизни афв этдик. Шоядки шукр қилсангиз.

53.

Шоядки ҳидоят топсангиз, деб Мусога китобни ва фурқонниберганимизни эсланг.

54.

Мусонинг ўз қавмига: “Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни(худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан борқилувчи зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг, шундоқ қилмоғингизйўқданбор қилувчи зот ҳузурида сиз учун яхшидир. Бас, тавбангизни қабул қилди.Чунки У тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли зотдир”, деганини эсланг.(Бузоқни худо деб тутиш инсон учун, унинг ақли учун нақадар улкан ор бўлишигақарамай, Бани Исроил табиатидаги бузуқликдан келиб чиқиб, шу ишни ўзига эп кўрдива бу билан ўзига ўзи зулм қилди.)

55.

“Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча сенгаишонмаймиз”, деганингизни, шунда сизни ўзингиз назар солиб турганингизда яшинурганини эсланг. (Бани Исроилнинг бу шаккоклиги учун Аллоҳ таоло муносибжазолади: ўзлари қараб турган ҳолда яшин уриб, ҳалок бўлдилар.)

56.

Сўнгра ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик, шоядки шукрқилсангиз. (Аллоҳ таоло уларни қайта тирилтирибгина қўймади. Балки яна қўшимчамарҳаматлар кўрсатди.)

57.

Ва булутни устингиздан соя солдириб қўйдик, сизга манн вабеданани туширдик. Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар. Бизгазулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар. (Ибн Касирнинг айтишларича,”Манн” ўзини еса, таом ва ширинлик, сувга қўшиб ичса, ичимлик бўладиганнарсадир. Уни бошқа нарсаларга қўшса ҳам бўлаверади.)

58.

“Ушбу қишлоққа кирингиз ва унинг хоҳлаган жойида енглар,еганингиз ош бўлсин ва эшикдан таъзим билан, ҳиттатун, деб киринг, сизнингхатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қиламиз”, деганимизни эсланг.(Ушбу оятда, “Ушбу қишлоққа кирингиз”, деган жумладаги “қишлоқ”дан мурод–Қуддусишарифдир. Узоқ замонлар Мисрда ватангадо бўлиб юрган Бани Исроилга Аллоҳ таоловатан ато қилиб, “қишлоққа кирингиз”, деяпти. Бунинг устига яна: “Хоҳлаганжойингизда еб-ичинглар, еганларингиз ош бўлсин”, деб катта марҳамат кўрсатяпти.Шу билан бирга, қандай ҳолда кириш лозимлигини ҳам ўргатди. Эшикдан сажда қилиб,яъни, одоб билан, “ҳиттатун” деган сўзни айтиб киринг, дейилди. “Ҳиттатун”дегани–афв эт, гуноҳимни кеч, деган маънони англатар экан. Бани Исроил агарқишлоққа сажда қилиб, гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳ ўргатган сўзни айтибкирсалар, Парвардигор уларга мағфират ваъда қилди. “Сизнинг хатоларингизнимағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қилиб берамиз”, деди.)

59.

Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасигаалмаштирдилар. Биз зулм қилганларга фисқ қилаётганлари учун осмондан азобтуширдик. ( Бани Исроил яна бузғунчилик қилди. Аллоҳ таоло ўргатган “ҳиттатун”сўзи ўрнига бошқа сўзни алмаштириб айтдилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайрарозийаллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбар алайҳиссалом: “Бани Исроилга,эшикдан таъзим қилиб, ҳиттатун, деб киринглар, дейилган эди. Улар думбаларибилан судралиб, сўзни алмаштириб, ҳаббатун фи шаъратин, деб кирдилар”, дедилар.Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, улар ҳам амалда, ҳам сўзда хилоф қилганлар. Сажда(таъзим) қилиб киринглар, дейилса, думбалари билан судралиб кирганлар. “Ҳиттатун” деб айтинглар, дейилса,”ҳаббатун фи шаъратин”, яъни,арпа дониичидаги бир дона дон, дейишган. Уларнинг бу ишлари ҳам зулм, ҳам фисқ–Аллоҳнингамридан чиқиш эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга осмондан азоб туширди.)

60.

Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, “Ҳассанг билантошни ур!” деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳар қабилаўз сувини билди. Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар. Ер юзида бузғунчилик устигабузғунчилик қилманглар.

61.

“Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббинггадуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёзчиқариб берсин”, деганингизни эсланг. У: “Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришнисўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз”, деди.Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. БуАллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлариучундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.

62.

Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насороларва собиийлардан, қайсилари Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхшиамалларни қилса, ўшаларга Роббилари ҳузурида ажрлар бордир. Уларга хавф йўқ ваулар хафа ҳам бўлмаслар. (Ояти каримадаги “иймон келтирганлар”дан муродмусулмонлардир. “Яҳудий бўлганлар”–Бани Исроилдир. Яҳудийнинг икки тоифаси бор:биринчиси–Аллоҳга қайтган, иккинчиси–Яҳудонинг фарзандлари. “Насоролар” дегандаэса, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирганлар тушунилади. Улар у кишига ёрдамберганлари учун “насоро” (ёрдам берувчилар) деб ном олганлар. “Собиийлар” дебПайғамбаримиз келишларидан олдин араб мушрикларидан бир гуруҳлари ўзқавмларининг буту санамларга сиғинишларини ёқтирмай, ўзлари янги ақида ахтариб,охири, Иброҳим алайҳиссалом динида юрамиз, деб қавмларидан ажраб чиққанкишиларга айтилади. Бу номни уларга мушриклар берган, яъни, оталарининг диниданбурилганлар, деганидир.)

63.

Аҳду паймонларингизни олганимизни ва устингизга Турникўтарганимизни, “Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсаниэсланг, шоядки тақводор бўлсангиз”, деганимизни эсланг.

64.

Сўнгра ўшандан кейин юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазлибўлмаганида, албатта ютқазганлардан бўлардингиз.

65.

Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларнибилдингиз. Биз уларга: “Қувилган, хор-зор маймунга айланинг”, дедик.

66.

Биз бу (ҳодиса) ни унинг олдидагиларга ва кейинидагиларгава тақводорларга мавъиза қилдик. (Ушбу хабарлардан Бани Исроилнинг яна иккиахлоқини билиб олса бўлади. 1. Кўп таъкидлашга қарамай, ўзларига тушганваҳийдан, илоҳий кўрсатмалардан юз ўгириш. 2. Буйруқ ва қайтариқларга юзаки амалқилган бўлиб, аслида, хилоф иш тутиш. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаралайҳиссалом: “Яҳудийлар қилган ишни сизлар қилманглар, Аллоҳ харом қилганнарсаларни ҳар хил ҳийлалар билан ҳалол ҳисобламанглар”, дейдилар.)

67.

Мусо ўз қавмига: “Аллоҳ сизга сигир сўймоқни буюрмоқда”,деганини эсланг. Улар: “Бизни масхара қиляпсанми?” дедилар. У: “Жоҳилларданбўлишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, деди.

68.

Улар: “Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини баён қилибберсин”, дедилар. У: “У қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидаги сигир,деяпти. Бас, буюрилган нарсани бажаринг”, деди.

69.

Улар: “Роббингга дуо қил, унинг рангини баён қилибберсин”, дедилар. У: “У, ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир,деяпти”, деди.

70.

Улар: “Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баёнқилиб берсин, сигир бизга ноаниқ бўлиб қолди, биз, иншааллоҳ, албатта ҳидояттопувчимиз”, дедилар.

71.

У: “У, ўша сигир минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришдаишлатилмаган, айблардан саломат, аралашган ранги йўқ, деяпти”, деди. Улар: “Анаэнди ҳақни келтирдинг”, дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қилмасдилар.

72.

Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақида ихтилофга тушганингизниэсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқаргувчидир.

73.

“Бас, уни у(сигир)нинг баъзи жойи билан уринг”, дедик.Аллоҳ худди шундай қилиб ўликларни тирилтиради ва оят-аломатларини сизгакўрсатади. Шоядки ақл ишлатсангиз.

74.

Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улартошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ. Ва ҳолбуки, тошларнинг баъзиларидан анҳорларотилиб чиқади, баъзилари ёрилиб ундан сув чиқади ва баъзилари Аллоҳданқўрққанидан қулаб тушади. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас. (Ушбуоятда Аллоҳ таоло Бани Исроилнинг охирги ҳодисадан кейинги ҳолатини васфқилмоқда. Шунча мўъжиза кўрган инсон, ким бўлишидан қатъий назар, қалби эриб,Аллоҳга бўлган эътиқоди зиёда бўлиши керак эди. Аммо Бани Исроилнинг қалблариқаттиқ бўлди. Қаттиқ бўлганда ҳам, тошдек қаттиқ, балки тошдан ҳаим қаттиқбўлди.)

75.

Уларнинг иймон келтиришларини тамаъ қиласизларми? Ваҳолбуки, улардан бир гуруҳлари Аллоҳнинг каломини эшитар эдилар ва сўнгра унитушунганларидан кейин билиб туриб бузар эдилар. (Иймон ўзига яраша поклик,мусаффолик, нурни қабул қилиб олишга истеъдод талаб қилади. Аммо яҳудийларда бунарсага яқинлик ҳеч сезилмаяпти. Уларнинг энг яхши вакиллари бўлмиш динийолимларики Аллоҳнинг каломини эшитиб, уни тушуниб етгандан сўнг, билиб туриббузсалар, қолганлари нима ҳам қилар эди.)

76.

Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик,дейдилар. Баъзилари баъзилари билан холи қолсалар: “Уларга Аллоҳ сизга очганнарса ҳақида Роббингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақлниишлатмайсизми?” дейдилар. (Шунақа сифат эгаларининг иймонга келишидан умидворбўлса бўладими? Улар иккиюзлама қавмдир. Мусулмонлар билан учрашиб қолганда,иймонга келдик, Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўлдик, дейишади. Чунки Тавротда укиши ҳақларида башоратлар бор ва яҳудийлар у зотнинг Пайғамбар бўлиб келишлариникутаётган эдилар. Аллоҳ таоло ўша Пайғамбар туфайли бизни душманларимизга ғолибқилади, дейишар эди… Аммо ўзлари бир-бирлари билан ёлғиз қолганларида, буҳақиқатни ошкор қилганларни сўка бошлар эдилар.)

77.

Аллоҳ уларнинг сир тутгану ва ошкор қилган нарсаларини,албатта, билишини англамайдиларми? (Зикр қилинган бу ҳол яҳудийларнинг динийолимларига оид.)

78.

Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқанибилмайдиган омийлар бор. Улар фақат гумон қиладилар халос. (Яъни, яҳудийларичида Тавротдан бехабар, унда нима гап борлигини билмайдиган саводсиз омийларҳам бор. Ўша омийларнинг билгани фақат хомхаёл, холос. Турли нарсаларни гумонқилиб, ўша гумонига ишониб юраверади. Бу омийларнинг шундай ҳолга тушиб қолишиганима сабаб? Асосий сабабларидан бири–залолатга кетган уламолар.)

79.

Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотишучун: “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан”, дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўлларибилан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокатбўлсин! (Ояти карима зикр қилган “арзон баҳо” ҳақида Имом Ҳасан Басрий: “Арзонбаҳо–дунё ва унинг нарсаларидир” деган эканлар. Дунёга молу бойлик, мансаб вабошқалар киради.)

80.

Ва улар: “Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмайди, тегса ҳамсаноқли кунларгина тегади”, дедилар. Сен: “Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳаҳдига ҳеч хилоф қилмайди. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизнигапиряпсизми?” деб айт.

81.

Йўқ! Ким гуноҳ қилса ва уни хатолари ўраб олган бўлса,ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

82.

Ва иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларжаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

83.

Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз,ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхшигаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизниэсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз.(Мулоҳаза қилинса, Аллоҳ таоло Бани Исроилдан аҳду паймон олган ишлар Ислом диниҳам буюрган ишлардир. Шундан ҳамма самовий динларнинг бирлиги келиб чиқади.Тавҳид ақидасининг асоси–Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслик–аҳду паймон олинганишларнинг бошида саналяпти. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддасбурчи ҳисобланади. Қариндошларнинг қариндошлик ҳаққи бор, уларга ҳам яхшиликқилиш лозим. Етимлар–боқувчисиз қолган ёш болалардир. Жамиятда уларнинг ҳамҳаққи бор. Шунингдек, мискинлар ҳам турли сабабларга кўра, ҳаёти ноқулайҳолларга тушиб қолган шахслардир, уларга ҳам яхшилик кўрсатиш инсоннингинсонийлик бурчи ҳисобланади.)

84.

Сизлардан бир-бирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз вадиёрингиздан чиқармайсиз, деб аҳду паймонингизни олганимизни эсланг. Сўнграгувоҳлик бериб туриб иқрор бўлдингиз.

85.

Сўнгра сиз ўзингизни ўзингиз ўлдирасиз ва биргуруҳингизни диёридан чиқарасиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлидаёрдам берасиз. Агар улар асир бўлсалар, қутқариб оласиз. Ва ҳолбуки, уларничиқариш ҳаром эди. Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфркелтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расвобўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳқилаётганингиздан ғофил эмас.

86.

Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир.Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.

87.

Ва батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортиданПайғамбарларни кетма-кет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)нибердик ва уни руҳул қудс билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавоюнафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзилариниёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми?!

88.

Ва улар: “Қалбимиз ғилофланган”, дейишади. Йўқ, ундайэмас, куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймонкелтирадилар. (Яҳудийлар Исломга даъват қилинганларида: “Бизнинг қалбимизғилофланган, янги даъват кирмайди, янги даъватчини қабул қилмайди”, деб айтишарэдилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бу гаплари ёлғон эканини фош этиб,ҳақиқатни баён қилмоқда. Ҳақиқат нима? Ҳақиқат шулки, улар аввалдан куфркелтириб, иймондан қочиб юрганлари учун Аллоҳ уларни лаънатлаб, яъни, раҳматиданқувиб, ҳидоят неъматидан маҳрум этган. Шу сабабдан улар иймонга кела олмайдмлар.Агар мабодо келсалар ҳам, жуда оз келадилар.)

89.

Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчикитоб келганда, ва ҳолбуки, кофирларга қарши (ундан) ёрдам кутардилар, ўзларибилган нарса келганда, унга куфр келтирдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънатибўлсин. (Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, яҳудийлар Авс ваХазраж қабилаларига қарши, яқинда бизнинг китобларимиз хабарини берган Пайғамбарчиқади, биз унга иймон келтириб, сизларнинг устингиздан ғалаба қозонамиз, дерэдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбарни араблар ичидан танлаб юборгач эса, у кишига куфркелтирдилар. Аввалги гапларини ўзлари инкор қилдилар. Шунда Муоз ибн Жабал,Башир ибн ал-Барраа ибн Маъруф ва Довуд ибн Саламалар уларга қарата: “Эйяҳудийлар жамоаси, Аллоҳдан қўрқинглар! Мусулмон бўлинглар! Биз ширк аҳли бўлгандавримизда, бизга қарши у кишидан ёрдам топишингизни айтар эдингизлар. Укишининг Пайғамбар қилиб юборилиши хабарини берар эдингизлар. Сифатларини айтибберар эдингизлар”, дедилар. Бунга жавобан Бани Назийр яҳудийларидан Салом ибнМушкам дегани: “У биз билган нарсани олиб келди. Биз сизга айтган бу эмас”,деди.)

90.

Улар ўзларини сотган нарса, Аллоҳ бандалариданхоҳлаганига Ўз фазлидан туширганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфркелтирмоқлик, қандоқ ҳам ёмон. Улар ғазабнинг устига ғазабни лозим тутдилар.Кофирларга хор қилувчи азоб бордир.

91.

Агар уларга: “Аллоҳ туширган нарсага иймон келтиринг”,дейилса, “Бизга туширилган нарсага иймон келтирамиз”, дейишади. Ва ундан кейингинарсага куфр келтиришади. Ҳолбуки, у улардаги нарсани тасдиқловчи ҳақдир. Айт:”Агар мўмин бўлсангиз, нимага илгари Аллоҳнинг Пайғамбарларини ўлдирдингиз?!”

92.

Ва батаҳқиқ, Мусо сизларга равшан (мўъжиза)лар ила келди.Сўнгра сиз ундан кейин золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо) тутдингиз.

93.

Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб:”Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг”, деганимизни эсланг.Улар: “Тингладик ва исён қилдик”, дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқўрнаштирилди. Айт: “Агар мўмин бўлсангиз сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмоннарсага буюради!” (Бани Исроилнинг хиёнаткорлиги, алдамчилиги ва бошқакирдикорларни назарда тутган ҳолда Аллоҳ таоло улардан таъкидланган,ҳужжатлаштирилган аҳду паймон олган ва устиларига Тур тоғини кўтариб туриб: “Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг”, деб айтган эди.Иймони бор халққа шу етарли бўлиши керак эди. Аммо Бани Исроил нима қилди?! Улартилда “эшитдик”, дейишди, аммо амаллари билан, “исён қилдик”, дейишди. Яъни, тилбошқа, амал бошқа бўлди.)

94.

Айт: “Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқаодамларсиз холис сизга бўладиган бўлса, гапингизда ростгўй бўлсангиз, ўлимниорзу қилинг”.

95.

Улар қўллари тақдим қилган нарсалар сабабидан, униабадий, ҳеч-ҳеч орзу қилмаслар ва Аллоҳ зулм қилувчиларни билувчи зотдир.(Оятдаги “қўллари тақдим қилган нарсалар” жумласи, “гуноҳлар” маъносидакелгандир. Араб тилида бирор нарсанинг аҳамиятини бўрттириб кўрсатилмоқчибўлинса, ушбу услуб ишлатилади. Демак, яҳудийлар ўлимни орзу қила олмайдилар.Чунки улар ўзларининг гуноҳларини яхши биладилар. Ушбу гуноҳлар билан ҳеч-ҳечжаннатга кириб бўлмайди. Ўлсалар, беш кунлик дунёнинг матосидан ажралибқолишларидан қўрқиб, бу дунё ҳаётига маҳкам ёпишиб оладилар.)

96.

Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканлигинибиласан. Мушриклардан бирлари минг йил умр кўришни суяди. Аммо узоқ умр кўришиуни азобдан қутқармайди. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўрувчидир.

97.

Жиброилга душман бўлганларга айт, албатта у(Қуръон)нисенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан, ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминларучун ҳидоят ва башорат қилиб туширди. (“Жиброилга душманбўлганлар”–яҳудийлардир. Улар Жиброил фаришта алайҳиссаломни ўзларига душманҳисоблашар эдилар. Бунга далил ўлароқ Имом Аҳмад Ҳанбал ривоят қилишичаяҳудийлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан узоқ суҳбат қурган эдилар.Шунда, “Улар: “Ҳар бир Пайғамбарнинг унга хабар келтирадиган фариштаси бўлади.Бизга айт-чи, сенинг соҳибинг ким?” дедилар. У киши: “Жиброил алайҳиссалом”,дедилар. Улар: “Жиброил урушни, жангни, азобни туширади, бизнинг душманимиз,агар раҳмат, ёмғир ва набототларни олиб тушадиган Микоил деганингда, яхшибўларди”, дедилар.)

98.

Ким Аллоҳга, унинг фаришталарига, Пайғамбарларига,Жиброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир.

99.

Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни туширдик, уларга фақатфосиқларгина куфр келтирадир.

100.

Ҳар қачон аҳд қилишсалар, улардан бир гуруҳи унибузаверадими?! Йўқ! Уларнинг кўплари иймон келтирмаслар.

101.

Улардаги нарсани тасдиқлаб, Аллоҳнинг ҳузуридан уларгаПайғамбар келса, китоб берилганлардан бир гуруҳи, худди билмагандек, Аллоҳнингкитобини ортларига қараб отдилар. (“Аллоҳнинг китоби” Таврот бўлиши мумкин,чунки унда Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келишлари башорати бор.Тавротнинг башоратини тан олмаганларни китобни орқаларига қараб отиш деб васфэтилмоқда. Айни чоқда, у китоб Қуръони Карим ҳам бўлиши мумкин, чунки яҳудийларуни ҳам қабул қилмадилар.)

102.

Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсагаэргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрниўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушганнарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: “Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин”,демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасинибузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зараретказувчи эмасдилар. Ва икковларидан зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиганнарсани ўрганадилар. Ва, батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратданасиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон! (АллоҳСулаймон алайҳиссаломга берган мазкур мўъжизаларни кўриб, одамлардан баъзиларииймонга келди, иймонлиларнинг иймонлари мустаҳкамланди. Аммо кофирлар, душманларва шайтонлар: “Сулаймон сеҳргар, у ўз сеҳрининг кучи билан турли ҳайвонлар иламуносабатда бўлмоқда, жинларни ишлатмоқда, деган гапларни тарқатишди.Пайғамбарлик мўъжизаси илоҳий неъмат бўлиб, фақат Аллоҳ томонидан берилади. Сеҳрэса, ўргатувчидан ўрганса бўладиган, ёмонликка ишлатиладиган бир нарсадир.Шундай қилиб, мўъжиза нимаю сеҳр нима–кишиларга амалда кўрсатилган экан. Ушбуояти карима мазкур масалани муолажа қиларкан, Сулаймон сеҳргар бўлган, дегандаъвога “Сулаймон кофир бўлмаган” деган жавоб келмоқда. Шундан англашиладики,сеҳр куфрга тенглаштирилмоқда. Бу маънони “Лекин шайтонлар одамларга сеҳрниўргатиб кофир бўлдилар”, деган жумла янада таъкидламоқда. Кофирликни бўйнигаолиб сеҳрни ўрганганлар нимага ишлатишади сеҳрларини?”Эр-хотиннинг ўртасинибузишга”. Демак, ёмон нарсага. Cеҳрни ўрганган, уни ёмонликка ишлатганларгаохиратда ҳеч қандай насиба қолмайди. Буни уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар.)

103.

Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, гарбилсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди.

104.

Эй иймон келтирганлар! “Роъина” деманглар, “унзурна”денглар ва тингланглар. Ва кофирларга аламли азоб бўлур. (Cаҳобаи киромларўрганиши лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссалатувассаламга, “Роъина”, яъни, кузатиб туринг, тушуниб, ўзлаштириб олайлик, дейишарэкан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳамфойдаланишибди. Ўзларининг иброний тилларида худди “роъина” каби талаффузэтиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни Расули акрамc.а.в. ҳузурларига келганда айтадиган бўлишибди.)

105.

Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар сизларгаРоббингиздан яхшилик туширилишини ёқтирмайдилар. Ва ҳолбуки, Аллоҳ Ўз раҳматиникимга хоҳласа, ўшанга хос қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

106.

Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унутдирсак, унданяхшисини ёки унга ўхшашини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканинибилмадингми?

107.

Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканини васизларга Аллоҳдан ўзга дўст йўқ, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми? (“Насх” сўзилуғатда ўзгартиш, бекор қилиш маъносини билдиради. Шариат таърифида эса, биршаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига айтилади.Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасгаПайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнингвақтларини олишаверганидан сўнг, Аллоҳ таоло оят тушириб, ким Пайғамбаралайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, гаплашишдан олдинсадақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Пайғамбар алайҳиссаломнинг қимматливақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканлигини англаб бўлганларидан сўнг, бошқаоят тушириб, аввалги ҳукм бекор қилингани эълон этилди.)

108.

Ёки Пайғамбарингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек,савол сўрашни хоҳлайсизми?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғрийўлдан адашган бўлади. (Аллоҳ таоло мусулмонларни яҳудийларга ўхшаб ғаразлисаволлар беришдан қайтармоқда. Пайғамбар алайҳиссаломдан Мусо алайҳиссаломданБани Исроил сўраган нарсаларга ўхшаш нарсаларни сўрашнинг ёмонлигини баёнқиляпти ва бу ишни, иймонни куфрга алмаштириш, деб атаяпти.)

109.

Аҳли китоблардан кўплари уларга ҳақ равшан бўлганиданкейин, ўзларича ҳасад қилиб, сизларни иймонли бўлганингиздан кейин кофирликкақайтармоқчи бўладилар. Аллоҳнинг амри келгунча афв этинг, кечиримли бўлинг.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

110.

Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилганяхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизникўрувчидир.

111.

Ва улар: “Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч кимкирмайди”, дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. “Агар ростгўй бўлсангиз,ҳужжатингизни келтиринг”, деб айт.

112.

Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса,унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.(Демак, ҳам маънавий, ҳам моддий тарафдан фақат Аллоҳ учун бўлган иш ўз эгасинимукофотга етказади. Аввало, “Робби ҳузурида ажр бордир”. Яна унга келажакда хавфйўқ. Яна у бўлиб ўтган ишлардан афсусланмайди. Булар Аллоҳнинг ваъдаларидир ва,муҳаққақ, шундай бўлгусидир.)

113.

Яҳудийлар: “Насронийлар арзимас нарсададирлар”, дедилар.Насронийлар: “Яҳудийлар арзимас нарсададирлар”, дедилар. Ва ҳолбуки, улар китобтиловат қиладилар. Шунингдек, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гапайтдилар. Бас, қиёмат куни ораларида Аллоҳ улар ихтилоф қилган нарса ҳақидаҳакамлик қилади. (Самовий китоб эгаси бўлмаган халқлар оятда илоҳийтаълимотларни “билмайдиган кимсалар” деб аталяпти. Улар ҳам яҳудий ванасронийларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтадилар, яъни, булар иккаласи ҳам ҳечнарсага арзимайди, дейдилар.Улар тортишишган масаланинг ҳақиқий ҳукмини Аллоҳтаоло қиёмат куни Ўзи чиқаради.)

114.

Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини манэтган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар ужойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёдахорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир.

115.

Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз, Аллоҳнингюзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир. (Бутун ер юзи–мағрибумашриқ мусулмонлар учун масжид қилинган. Чунки ер юзи Аллоҳ таолоники. Унгаибодат қилмоқчи бўлган одам ҳар жойда қилаверса бўлаверади.)

116.

Улар: “Аллоҳ ўзига фарзанд тутди”, дейдилар. У покдир.Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир.

117.

У осмонлару ерни пайдо қилувчидир. Бирор ишни қилмоқчибўлганида, унга: “Бўл!” деса, бўлаверадир. (Кофирлар ушбу ояти каримадакелганидек, “Аллоҳ ўзига фарзанд тутди”, дейдилар. Бу оятлар тушаётган пайтдамусулмонлар билан юзма-юз тўқнашиб турган уч тоифа кофирлар уччаласи ҳам улканжиноятга бориб, Аллоҳга туҳмат қилишарди: Яҳудийлар: “Узайр Аллоҳнинг ўғли”,дейишарди; насоролар: “Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли”, дейишарди; кофирларнингучунчи гуруҳи бўлмиш мушриклар: “Фаришталар Аллоҳнинг қизлари”, дейишарди.Исломий тасаввурдан бошқа тасаввурлар фалсафаларнинг катта хатоси Холиқ(яратувчи) билан махлуқ (яратилмиш) орасидаги фарқни тушунмасликдадир. Исломназарияси бўйича, маҳлуқлар тамом бошқа, Холиқ тамом бошқа мавжудлик. Холиқнингасло ўхшаши йўқ, Уни тасаввурга сиғдириб ҳам бўлмайди, махлуққа қиёсантаърифланмайди ҳам. Яъни, Аллоҳнинг хотини ҳам, фарзанди ҳам бўлиши мумкинэмас.)

118.

Билмайдиган кимсалар: “Аллоҳ биз билан гаплашса эди ёкимўъжиза келса эди”, дейишди. Улардан олдингилар ҳам уларнинг сўзига ўхшашгапирган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, Биз яхши билувчи қавмларгамўъжизаларни баён қилганмиз.

119.

Албатта, Биз сени ҳақ билан суюнчли хабар берувчи ваогоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва дўзахилар ҳақида сўралмайсан.

120.

Сендан яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг миллатигаэргашмагунингча ҳеч-ҳеч рози бўлмаслар. “Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқийҳидоятдир”, деб айт. Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавоинафсларига эргашсанг, сени Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир.

121.

Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловатқиладиганлари, ана ўшалари унга иймон келтиради. Ким унга куфр келтирса, анаўшалар, ўзларигина ютқазганлардир. (Агар яҳудийлар ҳақиқий Тавротни инсоф билан,ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигинитушуниб етадилар. Насронийлар ҳам Инжилни бузмасдан, инсоф билан, ўрнига қўйибўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини англаб етадилар.Кимки Қуръони Каримни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқиса, унга иймон келтиришзарурлигини тушуниб етади.)

122.

Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Менсизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!

123.

Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган,ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдамберилмайдиган Кундан қўрқинг!

124.

Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларнибатамом адо этганини эсла! У зот:”Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман”деди. У: “Зурриётимдан ҳамми?” деди. У зот:”Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эришаолмайдилар”, деди.

125.

“Уй”ни одамлар учун масаба ва омонлик жойи қилганимизниэсланг. Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг. Ва Иброҳим ва Исмоилга: “Уйимнитавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклабқўйинглар”, деб амр қилдик. (“масаба” зиёрат қилиб тўймайдиган макон.)

126.

Иброҳимнинг: “Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлиданАллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин”,деганини эсла. У зот: “Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзахазобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!” деди. (Ушбу оятда иккинчимарта, энди Иброҳим алайҳиссалом тилларидан, Байтуллоҳнинг омонлик масканибўлиши хабари келяпти. Аммо, одобли, сермулаҳаза Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломаввалги дарсдан сабоқ олиб, Аллоҳнинг мукофотини бу гал ҳаммага эмас, балкимўминларгагина сўрамоқдалар. Асосий қоида эса ўзгармасдир: “Ким куфр келтирса,озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳамёмон жой!” “Озгина ҳузур” кофирлар учун бу дунёда бериладиган зоҳирий ҳузурдир.Сўнгра эса, охиратда уларни дўзах азоби кутади.)

127.

Иброҳим билан Исмоил: “Эй Роббимиз, биздан қабул эт,албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан”, деб, байтнинг пойдеворлариникўтараётганини эсла.

128.

“Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қилва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат,тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи,раҳмли зотсан”.

129.

“Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловатқилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбарюбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан”. (Юқоридаги оятларБайтуллоҳнинг қурилиш жараёнини жонлантириб кўз олдимизга олиб келади. Иброҳимва Исмоил алайҳиссаломлар Байтуллоҳни қурар эканлар, фурсатни қулай билиб,кўнгилларидаги дуоларни ҳам қилиб олдилар. Ақида иши муҳим иш, у мўмин инсонучун энг аҳамиятли масаладир. Шунинг учун аввалги оятларда аҳли ҳарамга ризқсўраган ота-бола Пайғамбарлар энди зурриётларига Аллоҳдан иймон-исломсўрамоқдалар. Улар яна Аллоҳдан: “Бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабулэт”, деб сўраяптилар. Биз, “ибодатларимизни” деб таржима қилган сўз арабчада “манасикана” дейилган.”Маносик” сўзи аслида ибодат маъносини англатса ҳам,урфда ҳаж ибодатлари маъносида ишлатилади. Шунинг учун бу дуода, мана, сенингуйингни қуряпмиз, энди уни ҳаж қилишни ҳам ўзинг ўргат, маъноси бўлади.)

130.

Ўзини эси паст санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юзўгиради. Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик ва, албатта, у охиратдасолиҳлардан бўлгай.

131.

Чунки Робби унга: “Мусулмон бўл!” деганида, у: “Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим”, деди.

132.

Иброҳим ўша (миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқубҳам: “Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмонбўлмасдан туриб ўлмайсиз” деди.

133.

Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: “Менданкейин нимага ибодат қиласизлар?” деганида, улар: “Сенинг илоҳингга ва оталарингИброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда бизУнга мусулмон бўлувчимиз”, деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!

134.

Улар бир уммат эди, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касбқилганлари бўлади. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлади. Уларнинг қилганамалларидан сиз сўралмайсиз.

135.

Улар: “Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз”,дейдилар. Балки: “Иброҳимнинг ҳаниф миллатига (динига) эргашамиз ва умушриклардан бўлмаган”, деб айт. (Яҳудий ва насронийларнинг гапи битта: униси,яҳудий бўлинг, ҳидоят топасиз, деса, буниси, насроний бўлинг, ҳидоят топасиз,дейди. Бунга жавобан эса, Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга: “Яхшисиҳаммамиз–сизлар ҳам, биз ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф миллатигаэргашайлик”, дейишни буюрмоқда. “Ҳаниф” дегани барча ботил динларни ташлаб ҳақдин томон бурилишни англатади.)

136.

Айтинглар: “Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим,Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилганнарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик.Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз”. (ҚуръониКаримда зикри келган “асботлар”дан мурод–Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки нафарўғлидан тарқалган зурриётлари. Демак, мусулмонлар уларнинг Пайғамбарликларигаҳам иймон келтиришлари лозим.)

137.

Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар,батаҳқиқ, ҳидоят топадилар. Ва агар юз ўгирсалар, бас, албатта, улар хилофданбошқа нарсада бўлмайдилар. Аллоҳ сенга улар (ёмонлиги)дан кифоя қилади. Ва Уэшитувчи, билувчи зотдир.

138.

Аллоҳнинг бўёғини (лозим тутинг). Аллоҳнинг бўёғиданчиройлироқ бўёқ бергувчи ким бор?! Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз. (Оятдаги”бўёқ” калимаси рамзан динни англатади. Инсонни гўзал қилиб кўрсатадиган нарсадиндир. Ҳақиқий диндор шахсда унинг аломатлари яққол кўзга ташланиб туради. Шумаънода, инсон агар гўзал бўлиш учун турли бўёқлардан–дин ва тузумлардан биринитанлаши лозим бўлса, нимани танлаши керак? Албатта, ҳеч қандай гап-сўзсиз,Аллоҳнинг бўёғини (динини) тутиши лозим. Чунки Аллоҳнинг бўёғидан (динидан) ўзгачиройлироқ бўёқ йўқ!)

139.

Айт: “Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ва ҳолбуки, Убизнинг Роббимиз ва сизнинг Роббингиз, бизнинг ўз амалларимиз бор, сизнинг ўзамалларингиз бор. Ва биз Унга мухлисмиз”.

140.

Ёки: “Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларяҳудий ва насроний бўлган”, дейсизларми?! “Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?”дегин. Ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан ҳам золимроқодам борми?! Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.

141.

Улар бир уммат эдилар, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касбқилганлари бўлади. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлади. Уларнинг қилганамалларидан сизлар сўралмайсизлар.

142.

Одамлардан эси пастлари: “Буларни қиблаларидан нима юзўгиртирди экан?” дейдилар. “Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғрийўлга бошлайди”, деб айт. (Ояти карима келажакда рўй берадиган муҳим бир ишнингхабарини бермоқда. Вақти етиб, Аллоҳнинг амри ила қибла Байтул Мақдисдан КаъбаиМуаззамага ўзгартирилганда, яъни, мусулмонлар аввалги қиблани қўйиб бошқасига юзўгирганларида, яҳудийлар–одамлардан эси пастлари, буларни қиблаларидан нима юзўгиртирди экан, дейдилар. Бундай кўнгилсиз гаплар бўлишини аввалдан билдирибқўяётганининг бир боиси, бўлғуси ёмон таъсирни кесишдир.)

143.

Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ваПайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. Сен аввалюзланган қиблани ортга бурилиб кетадиганлар ким-у Пайғамбарга эргашувчилар кимэканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганларданбошқаларга оғир бўлса ҳам. Аллоҳ иймонингизни зое қилмайди. Албатта, Аллоҳодамларга меҳрибон ва раҳмлидир. (Аллоҳ таоло мусулмонларни ўрта уммат қилган.Биз “ўрта” деб таржима қилган сўз арабчада “васат” деб келган ва яхши, ўрта,марказ ва адолатли маъноларини англатади. “Ўрта” маънода кўпроқ ишлатилгани учунтаржимага шу маъно ихтиёр қилинди. Ўртанинг яхши дейилаётганига боис шуки,четлар чет бўлгани учун ҳам ҳар хил таъсирларга кўп учрайди ва бузилиш эҳтимоликўпроқ. Аммо ўрта бузилмай, яхши ҳолича қолади. Ўртага адолат маъносиберилишининг сабаби эса, “ўрта” атрофларга нисбатан бир хил туради, бирортомонга оғиб, адолатни бузмайди. Оятдан, худди сизлар ўзларингиз ўрта умматбўлганингиз учун қиблаларингизни ҳам шундоқ қилдик, деган маъно чиқади.)

144.

Гоҳо юзингни осмонга тез-тез бурилганини кўрамиз. Бас,албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратамиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томонбур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз. Албатта, китобберилганлар уни Роббиларидан бўлган ҳақ эканини биладилар. Ва Аллоҳ уларнингқилаётган амалларидан ғофил эмасдир.

145.

Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсангҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан.Ва улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сенга келган илмданкейин ҳам уларнинг ҳавою нафсларига эргашсанг, унда, албатта, золимларданбўлурсан. (Ушбу ояти каримада аҳли китобларнинг табиати, феълидаги муҳим нуқтатушунтириляпти: уларга ҳужжат-мужжат керак эмас, уларнинг Исломга нисбатандушманликлари далил ва тушунчанинг етишмаслигидан эмас, балки билиб, тушунибтуриб қилинаётган душманликдир. Аҳли китоблар қиблангга эргашмайдилар,дейилишидан ҳам қибла бутун бошли дин ва миллатнинг рамзи эканлиги кўринибтурибди.)

146.

Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандектанийдилар. Ва, албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб ҳақни беркитадилар.(Инсон ўз боласини ҳаммадан яхши танийди. Чунки бола унинг жигарбанди, ундаўзининг қони, ҳис-туйғулари ва бутун вужуди аксини топган. Баъзи ҳоллардаболанинг ўзи у ёқда турсин, ҳидидан ҳам танийди. Шунга қиёсан зарбулмасал қилибайтиляптики,”Китоб берилганлар уни (Муҳаммад алайҳиссаломни) худди болаларинитанигандек танийдилар”. Чунки уларнинг муқаддас китоблари Таврот ва Инжилдаохирзамон Пайғамбари ҳақида ойдин хабарлар келган. Яҳудийлардан инсофлилари ўшахабар асосида Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб, саҳобалик бахтига–муяссарбўлганлар. Лекин аҳли китоблардан бир гуруҳлари ҳақни билиб туриб, ҳасадқилишиб, беркитадилар. Шу жумладан, қибла ҳақидаги илмни ҳам. Улардаги мавжудҳасад ва ҳақ доимо ўзини кўрсатиб туради.)

147.

Бу ҳақ Роббингдандир, ҳеч-ҳеч шак қилувчилардан бўлма.

148.

Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқади.Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайди. Албатта,Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

149.

Қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур.Ва, албатта, бу Роббингдан бўлган ҳақдир.

150.

Ва қаердан чиқсан ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур.Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг. Одамларда сизга қарши ҳужжатбўлмаслиги учун. Улардан зулм қилганларидан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Васизга неъматимни батамом этиш учун, шоядки ҳидоят топсангиз.

151.

Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизнитиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга китобни, ҳикматни вабилмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик.’

152.

Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукрқилингиз, куфр қилмангиз.

153.

Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Демак, мўмин-мусулмон банда мазкурқийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамманарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундайҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга-куч,қувватга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга-сабр қўшувчи, сокинликва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаибўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир.)

154.

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деманг. Балкиулар тирикдирлар, лекин сиз сезмайсиз.

155.

Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан,мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларгабашорат бер.

156.

Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва,албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар.

157.

Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Анаўшалар ҳидоят топганлардир. (Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов вамашаққатларга мукофот қилиб ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнингсаловатлари, меҳри ва шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учунмўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади. Бу дунёдаҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ҳаттоақиданинг ғолиб келиши ҳам юқорида айтилган мукофотнинг ўрнини боса олмайди.)

158.

Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир.Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас.Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир.(Оятда Аллоҳ таоло: “Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасидасаъйи қилиш гуноҳ эмас”, дейди. Ушбу оят ҳужжат бўлиб шариатимизда Сафо ва Марватепаликлари ўртасида саъйи қилиш вожиб амал, деб белгиланган. Оятда саъйи қилишвожиб бўлади, дейиш ўрнига, “Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди”, дейилишининг боисишуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳбўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳтаоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.)

159.

Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятниодамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни–ўшаларни Аллоҳлаънатлайди. Ва лаънатловчилар лаънатлайди.

160.

Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг,ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиламан. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчива раҳмлидирман.

161.

Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга–анаўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг–барчанинг лаънати бўлгай.

162.

Унда абадий бўлурлар. Улардан азоб енгиллатилмас. Вауларга назар ҳам солинмас.

163.

Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш Унданўзга ибодатга сазовор зот йўқдир.

164.

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнингалмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада,Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турлижондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўйбулутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор. (Ушбу оятларда зикр қилинганҳолатларни доим кўриб, уларнинг ичида яшаб юрамиз. Шу қадар кўникиб кетганмизки,алоҳида эътибор бермай қўйганмиз. Ҳолбуки, буларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонингборлигига катта бир далилдир. Дарҳақиқат, инсоф билан, ақлни жойига қўйиб, бирўйлаб кўрайлик-чи: осмонлару ерни ким яратган? Осмонларнинг чегарасини ҳалибиров чегаралаб билгани йўқ. Ундаги бор нарсалар, ҳамма-ҳаммасини ким яратган?Аллоҳнинг борлигини инкор қилаётган худосизларми? Ёки бошқа бирорта яратувчиборми?)

165.

Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар вауларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳгамуҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барчақувват Аллоҳга хослигини ва, албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсаларэди!

166.

У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонурлар ваазобни кўрурлар, уларнинг боғланишлари кесилур.

167.

Ва эргашганлар: “Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлсаэди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик”, дерлар. Шундай қилиб,Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахданчиқувчи эмаслар. (Қиёматдан бир кўриниш: ҳамма ўзи билан овора, биров биланбировнинг иши йўқ. Пешволар, бошлиқлар, бу дунёда бошқаларни ўз ортиданэргаштириб юрганлар ўзларига эргашганлардан тонадилар. Чунки ўзининг иши чатоқбўлиб турганда, бошқанинг ташвиши ортиқча бўлади уларга. Азобни кўргач,ораларидаги барча боғланишлар, алоқалар, яқинликлар кесилади.)

168.

Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-поклариниенглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир. (Оятикарима ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб шайтоннинг изидан эргашишқўйилмоқда. Яъни, шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол-пок емайдилар, деганидирбу. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатиданчиқаради. Шайтоннинг етовига тушиб қолган нодон инсон эса, ҳалол-ҳаромнифарқламай нақадар улкан гуноҳ қилаётганини ўзи билмайди, ҳатто ҳис этмайдигандаражага тушади.)

169.

Албатта, у сизларни ёмон ва фаҳш ишларга ҳамда Аллоҳгақарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюради.

170.

Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз”, дейилса,улар: “Йўк, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз”, дейдилар. Оталариҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!

171.

Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқанарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар.Улар ақл ишлатмаслар. (Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чўпонни овозиниэшитиб, маъносини тушинмайдиган чорва ҳайвонларига, Пайғамбарларни уларни ҳайдабюрувчи чўпонга ўхшатмоқда.)

172.

Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз покнарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиганбўлсаларингиз.

173.

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинггўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулмқилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмайди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли вараҳмлидир. (Саъд ибн Аби Ваққос розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга:”Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганларданқилсин”, дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Эй Саъд, таомингни ҳалол қил,дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот биланқасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқкунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унгадўзах муносибдир”, дедилар.)

174.

Албатта, Аллоҳ китобда туширган нарсани беркитганлар вауни озгина баҳога сотганлар, ана ўшалар қоринларига оловдан бошқа нарсаниемаслар, уларга Аллоҳ қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламлиазоблар бор. (Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у киши: “Ушбу оятяҳудийларнинг Каъб ибн Ашраф, Молик ибн ас-Сойф ва Ҳаййи ибн Ахтобга ўхшашбошлиқлари ҳақида тушган. Улар ўзларига эргашганлардан ҳадялар олар эдилар.Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар этиб юборилганларидан сўнг, мазкур манфаатларданмаҳрум бўлишдан қўрқиб, у киши ҳақидаги ҳақиқатни беркитдилар”, дедилар.)

175.

Ана ўшалар адашувни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиболганлардир. Дўзах ўтига қандоқ чидайдилар-а?!

176.

Бунинг сабаби, албатта, Аллоҳ китобни ҳақ билан нозилқилган эди. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса, тубсиз тортишувдадирлар.(Қўлларидаги ҳидоят ва мағфиратни бой бериб, қаттиқ азобга дучор бўлишларинингсабаби–улар “Аллоҳ китобни ҳақ билан нозил қилган”ини тан олмадилар. Ҳолбуки, буҳақ китобга амал қилиб, бахт-саодатда яшасалар бўлар эди. Аммо улар Аллоҳнингкитоби хусусида ихтилоф қилдилар, тубсиз талашув ва туганмас ихтилоф гирдобигатушиб қолдилар. Оқибатда мазкур азобларга дучор бўлдилар.)

177.

Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингиздаэмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга,Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга,мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоимқилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчиликпайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир.Ана ўшалар тақводорлардир.

178.

Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасосфарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарсаафв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. БуРоббиларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унгааламли азоб бор. (Бу ояти каримада Аллоҳ таоло қасос олишда адолат бўлишини,ҳаддан ошмасликни уқдириб, “ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл”, деб тушунтирмоқда.Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун, албатта, ўлдиришшарт эмас, балки ўликнинг эгалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнигахун пули олса ҳам бўлади. Бунда ўлик эгаси ҳақини яхшилик билан сўраши лозим,айбдор тараф ҳам уларнинг ҳақини яхшилик билан адо этиши зарур.)

179.

Сизларга қасос олишда ҳаёт бор. Эй ақл эгалари! Шоядкитақводор бўлсангиз. (Бу ояти карима қасоснинг шариатга киритилишининг ҳикматинибаён қилмоқда. Демак, қасос олишда кишилар учун ҳаёт бор экан. Қасос қалбдагинафратни қондириш эмас, балки олий мақсад–ҳаёт учун экан. Қасос олиш йўлгақўйилса, инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта иш қилинган бўлади. Чунки ҳар биродам бошқа бировни ўлдирса, қасосига ўзининг ҳам ўлдирилишини билади ва ҳечқачон одам ўлдиришга қўл урмайди.)

180.

Сизлардан бирортангизга ўлим келганда, агар у бойликқолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиштақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди. (Бу ояти карима мерос ҳақидагиоятдан аввал тушган, кейинчалик мерос ояти тушиб, васият қилмаса ҳам, ўлганданқолган мол мерос сифатида яқин кишиларга бўлиб берилиши баён қилинди. Ўша оятдакимга қанча тегиши ҳам айтилди. Ота-она меросхўрлар қаторига кирдилар.)

181.

Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақатўзгартирганларнинг ўзига бўлади. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир. (Яъни,ўлаётган одамнинг васиятини эшитган одам у ўлгач, васиятини ўзгартириб,мол-дунёсининг васиятга мувофиқ тақсимланмаслигига сабаб бўлса,гуноҳкорлардандир. Гуноҳ васият қилувчи ёки васият қилинган кишига эмас, балкиўша ўзгартирувчининг ўзига бўлади. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир.)

182.

Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишиданқўрқса, бас, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ бўлмайди. Албатта, Аллоҳмағфиратли ва раҳмли зотдир. (Биз “тойилиш” деб таржима қилган сўз ояти каримада”жанафан” дейилган. Бу сўз хато қилиб ҳақдан бурилишни билдиради. Яъни,билмасдан. “Гуноҳ” эса, билиб туриб ҳақсизлик қилишдир. Демак, васият қилувчибилибми-билмайми нотўғри васият қилган бўлса, унинг васиятини бузган одам бунданаввалги оятда келгани каби гуноҳкор бўлмайди. Мисол учун, бир одам молинингучдан бири миқдоридан кўпини васият қилиб юборса, васияти фақат учдан биригаўтади, қолганига амал қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди.)

183.

Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарзқилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз.

184.

Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса,бас, саноғини бошқа кунларда тутади. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бирмискин таоми фидя лозимдир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учуняхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир.

185.

Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидоятуфурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойдаҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқакунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликнихоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳниулуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз. (Аллоҳ таоло Ўзининг абадиймўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони Каримни туширишвақти қилиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатиниюксакка кўтарган. Энди эса, нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўзаибодатини ҳам шу Рамазон ойида тутишни фарз қилмоқда.)

186.

Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта,яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобатқилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар. (Абдуллоҳ ибн Амррозийаллоҳу анҳудан имом Аҳмад Ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алаҳиссалом:”Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳданбирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофилқалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди”, дедилар. ИмомиБухорий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримизалайҳиссалом: “Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабулбўлмади, демасин”, деганлар.)

187.

Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилишҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнингўзингизга ҳиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афвэтди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонгпайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигачабатамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. БуларАллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқбаён этади. Шоядки тақво қилсалар. (“Эътикоф” сўзи бир нарсани лозим тутишмаъносини билдиради. Шариатда эса, масжитда Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш ниятидаибодатни лозим тутишга айтилади. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам Рамазонишарифнинг охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирар эдилар. Эътикоф ўтирган одамиложи борича масжиддан чиқмай ибодат билан машғул бўлади. Унда банда Аллоҳ учунҳамма нарсадан ажраб чиқади. Шунинг учун аёлларга яқинлик қилишдан ҳам ўзинитияди. Ушбу зикр қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳ таолога боғлиқ нарсалар,Унинг чегаралари. Аллоҳ уларга яқинлашмасликка буюрмоқда, чунки чегарага қанчаяқинлашилса, чегарани бузиш эҳтимоли шунча кўпаяди.)

188.

Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг.Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларгагуноҳкорона ташламанг. (Имом Қуртубий деганларки: “Оятдаги “ботил йўл биланемаслик”ка ҳаромнинг барча турлари киради. Қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларнисотиб мол топишлик, ҳаром касбларни қилиб мол топишлик ва бошқалар”.)

189.

Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. “Улар одамлар ва ҳажучун вақт ўлчовидир”, деб айт. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас,лекин яхшилик, ким тақводорлик қилса, шундадир. Ва уйларга эшикларидан киринг.Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки нажот топсангиз. (Ҳажга боғлиқ улуғ рукнлар кунинива яна бошқа вақтларни аниқлаш учун, албатта, ҳилолга қаралади ва вақт унингчиқишидан белгиланади. Демак, ҳаж ва ҳилолда ўзаро боғлиқлик бор. Шу боғлиқликтуфайли ҳилол ҳақида жавоб тушган оят ҳажга боғлиқ яна бир масалани ҳамойдинлаштиради. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар саҳиҳ китобларида ал-Барророзийаллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки: “Ансорийларда (мадиналик мусулмонларда)ҳаждан қайтиб келганда уйнинг эшигидан кирмаслик одат бор эди. Улардан бир кишиҳаждан қайтганда уйининг эшигидан кирибди. Бу иши унга айб қилгандек қаралишигасабаб бўлибди. Шунда “Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас…”, оятитушди”, деганлар.)

190.

Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида урушқилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас.

191.

Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарганжойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатл этишдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдидасизга қарши урушмагунларича, сиз урушманг. Агар урушсалар, бас, сиз ҳам урушинг.Кофирларнинг жазоси шундай.

192.

Агар тўхтасалар, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.

193.

Фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳга бўлиши учун улар биланжанг қилинг. Агар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ.

194.

Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор.Ким сизга душманлик қилса, сиз ҳам унга шунга ўхшаш душманлик қилинг. Ва Аллоҳгатақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир. (Оятикаримадаги “Аш-шаҳрул-ҳарому” деб келган таъбирни “ҳаром ой” деб таржима қилдик.”Ҳаром ой” дегани уруш ҳаром қилинган ой, деганидир. “Ҳаром ойга ҳаром ой”,яъни, ким уруш ҳаром қилган ойнинг ҳурматини бузса, унга бу ой берган ҳурматларбекор қилинади. Агар у бу ойни ҳурмат қилмай уруш бошласа, унга қарши урушқилинади. Мусулмонларга қарши уруш очиб, ҳаром қилинган нарсани бузибтажовузкорлик қилганлардан ўч олинади. Аммо ўч олишда маълум чегара бўлиб,мусулмонлар ундан чиқмайдилар. Қилган душманлигига яраша жавоб қилинади, оширибюборилмайди ёки камайтириб қўйилмайди.)

195.

Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатгадучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради. (Буояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишгаамр қилмоқда. Бунга жиҳод учун ҳам, бошқа хайрли ишлар учун ҳам нафақа қилишкиради. “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг” жумласида бир неча хил маъно бор.Бири: Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Яъни,бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин, дегани. Яна бир маъноси: ўзингизниўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, ўзини ўзи ўлдирди,дейилади.)

196.

Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг. Агар ушланибқолсангиз, муяссар бўлганича қурбонлик қилинг. Қурбонлик ўз жойига емагунча,сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарсабўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин. Агартинч бўлсангиз, ким умрадан ҳажгача ҳузур қилган бўлса, муяссар бўлганқурбонликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда–ҳаммасиўн кун тўлиқ рўза тутсин. Бу аҳли Масжидул Ҳаромда яшамайдиганлар учун. ВаАллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.

197.

Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса,ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳуни билади. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақлэгалари! (Ўзига ҳажни фарз қилиш–ҳажни ният қилиб, иҳромга кириш деганидир.Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни, жинсий яқинлик ва унинг ҳақидагигап-сўзларни сўзлаш мумкин бўлмайди. Фисқ–катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш.Жанжал–одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, аччиқ чиқариш. Бу ишлар ҳаммумкин эмас. Чунки ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёнингҳаммасидан юз ўгириб, ажраб, Аллоҳга юзланади, Роббул Оламийннинг уйини зиёратқилгани чиққан бўлади. Шу боис олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур.Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.)

198.

Сизга ўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир.Арофатдан қайтиб тушганингизда, Аллоҳни машъарул ҳаромда зикр қилинг. Илгариадашганлардан бўлсангиз ҳам, сизни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр қилинг.(Оятда зикр қилинган “фазл” сўзи ризқ, касб маъносини англатади. Одамларўртасида ҳажга борган киши тижорат билан ёки бошқа бирор касб билан шуғуллансабўлмайди, деган тушунча бор эди. Имом Насафий ривоят қилишларича, бир қавм: “Ҳаммоллик ва тожирлик қилган одамнинг ҳажи ҳаж бўлмайди”, деган гапнитарқатганида, шу оят нозил бўлган экан. Шунга ўхшаш маънолар бошқа ривоятлардаҳам келган. Имом Аҳмад қилган ривоятда, Абу Умома айтадиларки: “Абдуллоҳ ибнУмардан, биз кирага ишлаймиз, ҳаж қилсак бўларми?” деб сўрасам, “Байтуллоҳнитавоф қилиб, Арофатда вуқуф қилиб, тош отиб, сочингизни олдирасизми?” деди. “Албатта” дедим. У киши:”Бир одам Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, сен ҳозирмендан сўраган нарсани сўраган эди, жавоб бермай турдилар. Сўнг Жиброил “Сизгаўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир”, деган оятни олиб тушди,дедилар. Илгари мусулмонлар Исломдан олдинги ҳаётлари билан мусулмонбўлганларидан кейинги ҳаётларини солиштириб кўриб, бу улуғ неъматларни тушунибетар эдилар ва уни берган Аллоҳга шукр қилар эдилар.)

199.

Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳгаистиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир.

200.

Ибодатларингизни тугатганигизда, Аллоҳни оталарингизниэслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эсланг. Одамлардан баъзилари: “Роббимизбизга бу дунёда бергин”, дейди ва унга охиратда насиба йўқдир.

201.

Ва улардан баъзилари: “Роббимиз, бизга бу дунёда ҳамяхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидансақлагин”, дейди.”

202.

Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тезҳисоб қилувчидир.

203.

Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кунданкейин шошилиб, кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақвоқилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва, билингларки, албатта сиз Унгатўпланурсиз. (Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Арафа, қурбонлик ва ташриқ кунларибиз аҳли Исломнинг байрами–емоқ, ичмоқ кунларидир”, деганлар. Шундан чиқадики,арафа ва қурбон ҳайити кунлари ташриқ кунлари қаторига кирмайди. Ушбу оятдаАллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни, ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишгабуюрмоқда. Икрима розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики: “Саноқли кунлардаАллоҳни эсланг”, дегани ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин, “Аллоҳуакбар”, “Аллоҳу акбар”, деб такбир айтинг, деганидир”.)

204.

Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сениажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки,у ашаддий хусуматчидир.

205.

Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ванасилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас.

206.

Агар унга, Аллоҳдан қўрқгин, дейилса, уни кибру ҳавосигуноҳга етаклайди. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ўрин-а?

207.

Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонинисотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. (Бу ҳақиқий мухлис мўминнингвасфи. Унинг ягона мақсади–Аллоҳнинг розилигини топиш. Бу йўлда у ҳамма нарсанисарфлашга, ҳатто жонини беришга ҳам тайёр. Фақат Аллоҳ таолонинг розилигинитопса бўлди.)

208.

Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Вашайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир.

209.

Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам тойилсангиз,билингки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматлидир.

210.

Улар Аллоҳ ва фаришталар сояли булутларда келиши ҳамдаишнинг тугашидан бошқага интизор бўлмаяптилар шекилли?! Ва барча ишлар Аллоҳгақайтажак. (Очиқ-ойдин баёнотлар, ҳужжат ва далиллар келгандан кейин ҳам Исломгаюрмай, шайтоннинг изидан юришларидан улар худди қиёматни интизор бўлибкутаётганга ўхшайди. Иш тугаб, ҳамма нарса охирига етадиган кунни кутаётгангаўхшайди. Бўлмаса, ҳамма нарса аниқ бўлган бўлса ҳам, нима учун Исломга кирмайтурибдилар? Нима уларнинг йўлини тўсяпти? Улар билиб қўйсинларки, “барча ишларАллоҳга қайтажак”.)

211.

Бани Исроилдан уларга қанча оятларни берганимизни сўра.Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқобиқаттиқ зотдир.

212.

Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди ва улариймон келтирганларни масхара қиладилар. Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганларулардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ беради. (Кофирларнинг Аллоҳйўлига юрмасликларининг сабаби дунё ҳаётининг зийнатидир. Уларнинг бирдан бирмақсади, фикри-зикри ва орзу-умиди–шу беш кунлик дунёнинг ҳой-ҳаваси,зийнатидир. Кофирлар ҳаётнинг маъносини шунда, деб тушунадилар. Иймонсизбўлганлари учун ҳайвоний тасаввур ва чегарадан ташқарига чиқа олмайдилар. Мўминкиши учун эса, бу дунёнинг зийнати ҳақир ва аҳамиятсиз нарса ҳисобланади. Улардунё ҳой-ҳавасига ўч бўлишни ўзларига ор ҳисоблайдилар. Ҳақиқий ҳаёт–охиратҳаёти келган чоқда эса, ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Ўшанда, яъни, қиёматкунида мўминлар, тақво қилганлар кофирлардан устун бўладилар. Ризқи рўзгакеладиган бўлсак, уни Аллоҳ таоло кимга хоҳласа, беҳисоб беради. Ризқ берувчиУнинг Ўзи. Мўминга ҳам, кофирга ҳам бераверади.)

213.

Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ваогоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилофқилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар.Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни илаҳидоятга солади. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайди. (Аллоҳ ирода қилгантўғри йўл Исломга тўлиғича кириш билан бўлади. Буни амалга ошириш учуншайтоннинг изидан юрганлар, ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавою нафс туфайли ҳақ китобтўғрисида ихтилофга тушганлар билан бўладиган тўқнашувларда ғолиб келиш керак.Улардан бўладиган зулм ва душманликларга чидаш керак.)

214.

Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларгакелмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлартутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймонкелтирганлар: “Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?” деганлар. Огоҳ бўлинглар,албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир. (Демак, жаннатга кириш осон эмас, иймон,Исломни оғизда эълон қилиб қўйиш билангина бўлавермайди. Жаннатга киришнинг биршарти–аввалги умматлардан унга киришга ҳақдор бўлганларга юборилган оғирсиновларни бошдан ўтказиш зарур.)

215.

Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:”Нафақа қилганяхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ваватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ унибилувчидир”, деб айт.

216.

Сизга ёқмаса ҳам, жанг қилишингиз фарз қилинди. Шоядкиёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учунёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз. (Аллоҳ таоло бандаларининг ҳаммаҳолатларини яхши билади. Уларнинг жангни ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннингтабиати шундоқ: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларгаёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда, икки дунёда бахт–саодаткелтирадиган амалларни таклиф қилади. Инсонга ёқмайдиган жанг, нафақа кабинарсалар аслида ўзи учун яхши бўлади. Шунингдек, урушга бормай уйда ўтириши кабиўзига яхши кўринган нарсалар аслида унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин. Бундайишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди.)

217.

Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрайдилар. Сен:”Ундауруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, унга куфр келтириш, МасжидулҲаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида энг каттагуноҳдир. Фитна ўлдиришдан каттароқдир”, деб айт. Улар агар қодир бўлсалар,сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сизданкимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амалиҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийқолгувчилардир.

218.

Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ваАллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар–ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар.Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳукм умумий: ким бўлишидан қатъий назар,иймон келтирса. мўминлик сифатига эришса, динию диёнатини сақлаб қолиш ниятидаҳижрат қилса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилса, улар Аллоҳнинг раҳматидан умидқиладилар. Аллоҳнинг раҳмати уларга бўлмаса, кимга бўлар эди!)

219.

Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: “Иккисидакатта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир”, дебайт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:”Ортиқчасини”, деб айт. Аллоҳшундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз. (Оятдаги”хамр” сўзини ичкилик, ароқ ёки вино деб таржима қилмадик. Чунки “хамр” сўзиумумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни, бир оз бўлса-датаъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига наша, қорадори, кўкнори вабошқалар ҳам киради.Дунёда адолат ўрнатиш, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлишвазифаси юклатилган шахс ароқхўр ёки қиморбоз ва молини ноўрин сарфлайдиганбўлиши мумкинми? Албатта, йўқ. Ҳолбуки, хамр ичиш, қимор ўйнаш ва ноўрин нафақақилиш ҳоллари жоҳилият вақтида кишилар ҳаётига сингиб кетган эди. Хамрсиз ҳаётнитасаввур қила олмас эдилар.)

220.

Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар.Сен:”Уларга ислоҳ қилиш яхшидир”, деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштирибюборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади.Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ваҳикматли зотдир. (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, етимларни ўзкафолатига олган кишилар, етимларнинг ҳаққини еб қўймайлик, деб уларнинговқатларини ҳам, ичимликларини ҳам алоҳида қилиб қўйишган экан. Ҳатто етимданбирор овқат ортиб қолса, ўзи емаса, бузилиб кетса ҳам, биров емайдиган бўлибди.Бундай қийин ҳолни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга зикр қилишганида, Аллоҳтаоло: “Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар”, оятини нозил қилган экан.)

221.

Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизгаолманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир.Ва мушриклар иймонга келмагунларича (мўминани)уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз,мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтигачақирадилар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақиради ҳамдаодамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки эсга олсалар. (Никоҳ инсоний алоқаларичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳишистакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахсларҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнингбирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётиййўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломдаақидаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади.)

222.

Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен:”У кўнгилсиз нарсадир.Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар.Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавбақилувчиларни севади ва покланувчиларни севади”, деб айт.

223.

Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизгахоҳлаганингизча келинг. Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг. Ва Аллоҳга тақвоқилинг ҳамда, билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз. Мўминларга башорат бер.(Эр-хотин орасидаги ҳассос ва нозик алоқа Қуръони Карим оятларида ўзига хосуслуб билан тасвирланади. Аввалги оятлардан бирида эр-хотинни бир-бириганисбатан кийим-либос деб таъриф қилинган эди. Бу оятда эса, аёллар экинзоргаўхшатиляпти.)

224.

Аллоҳга ичган қасамларингизни яхшилик қилиш, тақво қилишва одамлар орасини ислоҳ этишингизга тўсиқ қилманг. Аллоҳ эшитувчи, билувчизотдир.

225.

Аллоҳ сизларнинг бехуда қасамларингиз учун тутмайди.Лекин қалбдан касб қилганингиз учун тутади. Ва Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир.

226.

Хотинларидан ийлаа қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агарқайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир.

227.

Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳэшитувчи, билувчи зотдир. (Ийлаа–эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликкақасам ичишидир. Жоҳилият даврида одамлар хотинидан аччиғи чиқса ёки унижазоламоқчи бўлса, ийлаа қилиб, унга жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичиб қўярэкан. Шу билан бир-икки йил ёки ундан ҳам кўпроқ бепарво юраверар экан. Аёлбечора азобда қолар экан. Ийлаанинг узоқ вақти айнан тўрт ой бўлишининг ҳикматишуки, аёл киши эрсиз шу муддатга сабр қила олади. Бундан ўтиб кетса, чидайолмаслик эҳтимоли бор.)

228.

Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар. Агар Аллоҳга вақиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ раҳмларида ҳалқ қилинган нарсаниберкитишлари ҳалол бўлмайди. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар,ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчларимуқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳазиз ва ҳакимдир. (Ушбу ояти каримадаги ҳукм эри билан бирга яшаган, ҳайзкўрадиган ва талоқ қилинган аёлларга оиддир.)

229.

Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёкияхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олишҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликданқўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тураолмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. УшбуларАллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнингчегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир.

230.

Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқаэрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнингчегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. УшбуларАллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир. (Яъни, агар аввалгииккита устига яна бир бор талоқ қилса, жами учта бўлади. Уч талоқ бўлганданкейин аёл талоқ қилган эркакка ҳалол бўлмайди. Эру хотин бўлиб яшашлари мумкинэмас. Фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса, у аёл бошқа эрга тегса-ю у эр биланэр-хотин бўлиб ҳаёт кечириб юрганда, иккинчи эр вафот этиб қолса ёки талоққилса, шундан кейингина яна аввалги эри билан қайта турмуш қурса бўлади. “Агар уҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларигақайтсалар, гуноҳ бўлмайди”, дейилишининг маъноси шу.)

231.

Хотинларни талоқ қилишингизда, муддатлари охиригаетганда, уларни яхшилик билан ушлаб қолинг ёки яхшилик билан қўйворинг. Уларнитажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз,ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берганнеъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақвоқилинг ва, билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. (Аллоҳнинг улуғнеъмати–Исломни дин ва Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборишидир. Ваъзэтиб туширган китоби–Қуръони Карим. Ҳикмат–Пайғамбар алайҳиссаломнингсуннатлари. Бу нарсаларни доимо эсда тутиш, улар асосида илоҳий кўрсатмаларгаамал қилиб яшашгина инсонга бахт келтиради, шу жумладан, оилавий ҳаётда ҳам.)

232.

Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охиригаетганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини манқилиб, қийинлаштирманг. Ушбу ила сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймонкелтирганлар ваъзланади. Шундоқ қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. ВаАллоҳ билади, сиз эса билмайсиз. (Маъқал ибн Ясар розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримизалайҳиссаломнинг даврларида синглисини мусулмонлардан бир кишига эрга берибди.Эру хотин бир муддат бирга яшашибди. Кейин эр хотинини бир талоқ қўйиб,қайтмабди. Иддаси чиқиб кетибди. Кейин икковлари ҳам афсус қилиб, эр хотинга,хотин эрга муҳаббат қилибди. Ва бошқа совчилар қатори совчи қўйибди. ШундаМаъқал ибн Ясар унга: “Пасткашнинг ўғли пасткаш! Сени ҳурмат қилиб синглимниберган эдим, сен бўлса уни талоқ қилдинг. Аллоҳга қасамки, у сенга абадийқайтмайди”, дебди. Сўнгра Аллоҳ таоло эрнинг хотинга, хотиннинг эрга ҳожатинибилиб, “Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари етганда…” деб бошланиб, “…сиз эса билмайсиз”, деб туговчи оятни нозил қилди. Маъқал ибн Ясаррозийаллоҳу анҳу ояти каримани эшитишлари билан: “Парвардигорнинг сўзини эшитдиква итоат қиламиз,–дедилар-да, куёвни чақириб: “Синглимни сенга никоҳлаб бераманва сени ҳурмат қиламан”, дедилар.)

233.

Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналарфарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтиришотанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам,ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агарўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди.Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизнияхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилингҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир.

234.

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллариўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшиликбилан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир.(Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эринингқариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнингмулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа ҳалиги одам ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқаэрга бериб, маҳрини олар ёки умуман сотиб юборар эди. Ислом бу зулмни аёлнингелкасидан кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралабқўйди: “тўрт ой-у ўн кун”. Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида раҳмининг(бачадоннинг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади. Иддалари чиққаниданкейин, аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эриўлганидан тўрт ой-у ўн кун битгач, хотини ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиши учунсовчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳечкимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учрабтуриши эса, бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки: “Аллоҳқилаётган амалингиздан хабардордир”.Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариаткўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак.)

235.

У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўзичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни, албатта, эслашингизнибилади. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли.Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг. Ва билингки, албатта,Аллоҳ ичингиздагини билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳмағфиратли ва ҳалимдир.

236.

Агар хотинларга қўл теккизмай туриб ёки уларнинг маҳрнианиқламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ бўлмайди. Уларни бой борича, йўқҳолича яхшилик ила фойда билан фойдалантиринг. Бу яхшилик қилувчилар бурчидир.(Бу оятда никоҳдан кейин маҳрни аниқламаган ҳолатда духулдан олдин талоққилганда нима бўлиши ҳақида сўз кетмоқда.)

237.

Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрнианиқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳтугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвогаяқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизникўриб турувчи зотдир.

238.

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учунхушуъ ила қоим бўлинг. (Намозни муҳофаза этиш–уларни ўз вақтида, яхшилаб,камчиликсиз ўқиш маъноларини билдиради. “Ўрта намоз” ҳақида уламолар турлификрларни айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар “ўрта намоз”данмурод–аср намози, деганлар. Имом Муслим қилган ривоятда Пайғамбаримизалайҳиссалом Аҳзоб урушида: “Бизни ўрта намоз, аср намозидан машғул қилдилар.Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, уйларини ҳам оловга тўлдирсин”, деганлар.)

239.

Агар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда,хотиржам бўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳнишундоқ зикр қилинг. (Одамлар кўп нарсаларни билмайдилар, Аллоҳ ўргатмаса ҳечнарсани билмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ ўргатмаса, намоз ўқишни ҳам билмасдилар.Хотиржам бўлганларида, Аллоҳ қандай ўргатган бўлса, шундоқ қилиб намозўқисинлар.)

240.

Сизлардан вафот этганда жуфтларини қолдираётганлар,хотинлари чиқмасдан бир йилгача фойдаланишини васият қилсинлар. Агар уларчиқсалар, ўз хусусларида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳазиз ва ҳаким зотдир.

241.

Талоқ қилинган аёлларга мақбул тарзда фойда бериштақводорлар бурчидир.

242.

Аллоҳ шундай қилиб сизларга Ўз оятларини баён этади.Шоядки ақл ишлатсангиз.

243.

Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларнинг(хабарини) билмадингми?! Бас, Аллоҳ уларга, ўлинг, деди. Сўнгра уларнитирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одамлар шукрқилмаслар. (Демак, бир вақтлар катта бир қавм ўлимдан қочиб, диёрларини ташлабчиққан эканлар. Ўлимдан қочишларининг сабаби турлича бўлиши мумкин. Балки ваботарқалган бўлса, шундан қочишгандир. Ёки душман билан жанг қилиш керак бўлса,урушда ўлиб кетмайлик, деб қочишгандир. Мақсадларининг тескариси бўлди. “Ўлинг”деган бир оғиз сўз билан ўлиб қолишди. Демак, Аллоҳнинг қазои қадаридан қочиббўлмас экан. Аллоҳдан ўзга қайтиб борадиган жой йўқ экан. Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаганвақтида ўлдирар экан.)

244.

Аллоҳнинг йўлида жанг қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳэшитувчи ва билувчи зотдир.

245.

Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зотунга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилурва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз.

246.

Мусодан кейинги Бани Исроилдан бўлган аъёнларнибилмадингми?! Вақтики ўз Набийларига: “Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнингйўлида уруш қилайлик”, дедилар. У: “Агар сизларга уруш фарз қилинса,урушмасаларингиз-чи?!” деди. Улар: “Бизга нима бўлибдики, диёримиздан вафарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак”, дедилар. Урушфарз қилинганда эса, озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар. Ва Аллоҳ зулмқилувчиларни билувчидир. (Мусо алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан кейин БаниИсроилнинг аъёнлари, катталари, ишбошиларидан бир гуруҳи ўз набийлари олдигакелиб: “Бизга бир подшоҳ–бошлиқ тайин қилиб бер, унинг раҳбарлигида Аллоҳнингйўлида урушмоқчимиз”, дейишди. Улар “Аллоҳнинг йўлида уруш”қилмоқчилар. Лекинқуруқ хавас билан иш битмаслигини англаб етмайдилар. Ҳозир кенгликда туриб,бир-бирингизга қизиқиб, бизга подшҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида урушқилайлик, демоқдалар. Ҳақиқатан шу иш йўлга қўйилса, уруш фарзга айланади ваунда орқага қайтишнинг иложи қолмайди. Ортга қайтган гуноҳкор бўлади.)

247.

Набийлари уларга: “Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳқилиб тайинлади”, деди. Улар: “У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин. Ундан кўраподшоҳликка биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унга кўпроқ мол ҳам берилмаган” дедилар.У: “Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигинизиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради. Ва Аллоҳ кенгқамровли ва билувчидир”, деди. (Бани Исроилнинг талабига биноан,Толут уларгаподшоҳ этиб тайинланганида, улар уни ризолик ила қабул қилишнинг ўрнига,Аллоҳнинг амрига исён қилишди. Аллоҳ тайин қилган Толутнинг подшоҳ бўлишиниинкор этишди. Унинг подшоҳликка тайинланишини хато деб эълон қилишди.)

248.

Набийлари уларга: “Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси,сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорунаҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз,албатта бу нарсада сизларга белги бор”, деди. (Толутнинг ҳақиқатда Аллоҳтомонидан тайин қилинган подшоҳ эканини Бани Исроилга исбот этиш учун уларгақоил қолдирадиган, одатдан ташқари, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг қўлиданкелмайдиган бир мўъжиза содир этиляпти. Маълумки, Уламоларимиз ушбу ҳодисаниПайғамбарлардан қолган нарсаларни табаррук тутишга далилдир, деганлар.Пайғамбарлари, тобутни фаришталар кўтариб келиши Толутнинг подшоҳлигигабелгидир, деди.)

249.

Толут аскар билан чиққанда: “Албатта, Аллоҳ сизни дарёбилан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у,албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли”, деди.Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлардарёдан ўтганларида улар: “Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишгатоқат йўқ”, дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: “Қанчадан-қанча оз сонлигуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлиларбиландир”, дедилар. (Асл нарса ўзи оз бўлади. Ҳақиқий мўминлар ҳам оз бўладилар.Чунки улар хатарли сўқмоқлардан қийинчиликларни енгиб ўтиб, мақсадга етадилар,Аллоҳ танлаган, муқарраб бандалар қаторига кирадилар. Аллоҳниг Ўзидан сабртилаб, қўрқмай, кўп сонли ва қувватли душманнинг кўзига тик боқиббораверадилар.)

250.

Жолут ва унинг аскарларига рўбарў келганларида:”Роббимиз, бизга сабр тўккин, бизни собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қаршинусрат бергин”, дедилар.

251.

Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва ДовудЖолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва хоҳлаганнарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилишбўлмаса эди, ер юзи бузиларди. Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир. (ДовудТолут аскари ичида ёш йигит эди. Жолут эса, катта кучга эга бўлган подшоҳ,ҳамманинг қалбига даҳшат солиб турувчи аскарбоши эди. Аллоҳ таоло ушбу золимподшоҳ ва аскарбошининг ёшгина йигитча қўлида қатл бўлишини ирода қилди. Бубилан одамларга, Аллоҳ хоҳласа, ҳар қандай жаббор бўлса ҳам, бир ёш йигит унингўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. “Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ваҳикматни берди ва хоҳлаган нарсасини ўргатди”. Довуд Аллоҳнинг инояти биланТолутдан кейин Бани Исроилга подшоҳ бўлди. Унинг подшоҳлик даври олтин даврбўлди. Аллоҳ таоло унга подшоҳликка қўшиб ҳикматни, яъни, Пайғамбарликни ҳамберди. Шу билан бирга, унга уруш асбобларини ясашни ҳам ўргатди.)

252.

Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловатқилурмиз. Ва, албатта, сен Пайғамбарлардандирсан. (“Булар”-мингларча одамларниўлдириш ва тирилтириш, тобутни фаришталар кўтариб келиши, оз сонли мўминларнингкўп сонли кофирларнинг устидан ғолиб келиши ҳақидаги хабарларни ўз ичига олганоятлардир. Уларни Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ҳақ ила ҳикоя қилиб бермоқда. “Ҳақбилан” дегани–қандай бўлган бўлса, шундай, воқеъликдаги ҳодисанинг ўзини айтиббермоқда, деганидир.)

253.

Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзилариданфазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасиникўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳбилан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларигаочиқ-ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар.Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида,урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади. (“Муқаддас руҳ” дебтаржима қилинган “Руҳул қудус”дан мурод Жиброил фаришта алайҳиссаломдир.)

254.

Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берганнарсаларимиздан, на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ кункелмасдан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир.

255.

Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир.Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унингҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидагинарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қилаолмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган.Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир. (Имом Муслим ваИмом Аҳмад Убай ибн Каъб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Аллоҳдагикитобидаги энг улуғ оят Курси ояти эканлиги таъкидланган. Имом Насаий АбуУмомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким ҳар фарзнамоздан кейин “Оятул Курсий”ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсибтуради, холос”, деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафотэтса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.)

256.

Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради.Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиганмустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ақида,иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсанимажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинганнарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбуқоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи “Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ,ҳақ ботилдан ажради”, деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммадалайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўлнотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлганданкейин “Динга мажбур қилиш йўқ”. Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлнитанлаб олсин.)

257.

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларнизулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир. Уларнинурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар ундаабадийдирлар. (Биз оятда “дўст” деб таржима қилган ибора арабчада “валий” дебкелган бўлиб, бу сиз билан бизнинг тушунчамиздаги “дўст”дан кўра кенгроқтушунчани ифода қилади. Бу дўст ишбоши, ҳамма керакли нарсаларни тайёрлаб,ишларни тўғри изга солиб турувчи ғамхўрдир.) “Тоғут”-Аллоҳдан бошқа ибодатқилинадиган нарсалар.

258.

Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим биланРоббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: “Менинг Роббиимтирилтиради ва ўлдиради”, деганда, у: “Мен тирилтираман ва ўлдираман”, деди.Иброҳим: “Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибданчиқаргин-чи”, деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларниҳидоятга солмас. (Ушбу ояти карима Иброҳим алайҳиссалом билан у кишинингдаврларида ўтган бир ҳукмдор подшоҳнинг тортишувини ҳикоя қилади.)

259.

Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишигаўхшашни кўрмадингми? У: “Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?” деди.Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У зот:”Қанча ётднг?”,деди. У: “Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим”, деди. У зот: “Балки юз йилётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара.Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларниқандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз”, деди. Унга равшанбўлганда: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим”, деди. (Демак, ўшакиши Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсага қодир эканига шубҳа билан қарарди. ШундаАллоҳ таоло унга, ўлган нарсаларни қандай қилиб тирилтиришини тушунтирибўтирмади-да, у банданинг ўзини тажриба қилиб қўя қолди: “Бас, Аллоҳ уни юз йилўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди”. Бўлиб ўтган воқеани тушуниб етиш учун Аллоҳунга: “Қанча ётдинг?” деди”. У одам ўзининг қанча ётганини қаердан билсин.Вақтни сезиш тирик, ҳаёт нашидасини суриб турган кишиларга хос хусусият. Убўлса, юз йил ўлиб ётди. Бунинг устига, ҳис-туйғу одамни алдайди ҳам. Шунингучун: “У: “Бир кун ёки бир кунининг баъзисича ётдим”, деди”. Ўзининг билганичажавоб берди. Ўзининг юз йил ўлиб ётиб, яна қайта тирилгани унга бир кун ёки биркундан ҳам озроқ ётгандай бўлиб кўринди. Бу ҳолати ўзига тасдиқлатиб олингандансўнг, бўлган ишнинг ҳақиқати унга айтилди: “Балки юз йил ётдинг”, дейилди.)

260.

Эсла,Иброҳим: “Эй Роббим, менга ўликларни қандайтирилтиришингни кўрсат”, деганда, У зот: “Ишонмадингми?” деди. У: Оре, лекинқалбим хотиржам бўлиши учун”, деди. У зот:”Қушдан тўртта олгин-да, ўзинггатортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейинуларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳазиз ва ҳаким зотдир”, деди. (Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло ўликларнитирилтира олишига ҳеч қандай шубҳа қилмас эдилар. У зотнинг бунга ишончларикомил эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Ишонмадингми?” деб сўраганида: “Оре(ишондим), лекин қалбим хотиржам бўлиши учун”, дедилар. Дилда ишонган нарсани,кўз билан кўриб, Аллоҳ таолонинг қудратига қоил қолиб, мўмин банда ўз Роббинингмўъжизаларини кўриб маза қилгандек маза қилиб, кўнгли хотиржам бўлиши учунсўраганлар.)

261.

Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли,худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадандон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчива билувчи зотдир.

262.

Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфларикетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир.Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Аллоҳнинг йўлида сарфланган молнингсавобини тўлиқ олишнинг шарти ҳам бор, у ҳам бўлса, мол сарфловчи миннатқилмаслиги ва молни олганларга озор бермаслиги керак. Миннат қилишлик ёмон одатбўлиб, инсон қалбида оғир яра қолдиради.)

263.

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақаданкўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ ғаний ва ҳалим зотдир. (“Ортидан озор келадигансадақа”нинг кераги йўқ. Ундан кўра бир оғиз ширин сўз ва кечиримли бўлишяхшироқдир. Бир оғиз бўлса ҳам, ширин сўз қалбнинг жароҳатига малҳам бўлади,кишининг кўнглини кўтаради. Кечириш эса, ҳасад ва ёмонликни ювиб ташлаб, ўрнигамуҳаббат ва дўстликни солади.)

264.

Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озорбериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риёучун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босгансиллиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касбқилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятгабошламас. (Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилганяхшилигининг савобидан бебаҳра қолишлик ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти.Бу билан мусулмонлар ҳиссида бу ишнинг нақадар ёмон иш эканлигини жонли тасвирқилинмоқда.)

265.

Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишончбилан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса,мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳамбўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир.

266.

Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турганхурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўлатуриб, ёши бир жойга етганда, заифҳолзурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳсизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қиладир, шоядки фикр юритсангиз. (Аллоҳнингйўлда қилинган садақа худди дарахтлари остидан шарқираб сувлар оқиб турганхурмозор ва узумзор, турли мевали боққа ўхшайди. Боғдан ҳаммага фойда–кўрганҳам, кирган ҳам, еган ҳам ҳурсанд. Худди шунингдек, Аллоҳ йўлида қилинган садақаберганни ҳам, олганни ҳам, билганни ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага ўз даражасидафойда етказади. Ана шундай олиймақом боғу бўстони бор одам шу боғнинг ўтлибўронда куйиб тугашини, хусусан, ёши бир жойга етиб, қўлидан бир иш келмайқолган чоғида, унинг қўлига қараб турган заифҳол зурриётлари бор чоғида шундайбўлишини хоҳлайдими? Албатта, йўқ. Аллоҳ йўлида садақа қилган одам ҳам гўёўшандай боғу бўстонга эришган бўлади. Садақаси кетидан миннат этса ва озоретказса, худди ўтли бўрон билан боғини куйдиргандек бўлади. Садақасининг савобиқолмайди.)

267.

Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингизданва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокниқасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўзюмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган зотдир.

268.

Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларгабуюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенгқамровли, билувчи зотдир. (Шайтон бандаларни молингдан садақа қилсанг,фақир-камбағал бўлиб қоласан, деб қўрқитади. Ҳам кишиларни фаҳшга–ёмон гуноҳишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинггапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмайюраверадилар.)

269.

У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикматберилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар.(Ҳикмат билан тасарруф қилган инсон ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиб. қоиллатибқилади. Садақада ҳам ҳаддидан ошмай, адолат билан иш юритади. Умуман, ҳикматлибўлишлик унга жуда кўп яхшилик келтиради. Бу ҳақиқатни ақл эгаларигинаэслайдилар, тушуниб етадилар.)

270.

Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта,билади. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.

271.

Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши. Агар махфийқилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизниювади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. (Ушбу ояти каримадасадақани ошкора қилиш ҳам, махфий қилиш ҳам мақталмоқда. Бу ҳақдаги бошқа оят вашаръий далилларни жамлаб ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса қилиб айтадиларки,садақа фарз бўлса, уни ошкора қилиш яхши, чунки бу ҳолда Аллоҳнинг амрига тоатошкора кўринади ва ҳақдор бўлмаган кишиларга ҳам тушиб қолиши мумкинлиги олдиолинади. Агар садақа ихтиёрий бўлса, уни махфий қилингани яхши. Риёдан ваманманликдан узоқда бўлинади. Садақанинг энг ҳақдори камбағал-фақир кишилардир.Исломда садақанинг жорий қилиниши ҳам ўша тоифанинг ҳимояси ва ёрдами учунбўлган.)

272.

Уларни ҳидоятга солиш сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳкимни хоҳласа, ҳидоятга бошлар. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўз фойдангизга.Қилган нафақангиз, фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир. Нафақа қилганяхшиликларингиз ўзингизга тўлалигича қайтарилур. Сизларга зулм қилинмас.

273.

(Садақа ва хайру-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ерюзида касб қилишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бойдеб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хираликқилиб сўрамаслар. Нафақа қилган яхшиликларингизни, албатта, Аллоҳ билгувчидир.(Бу тоифадаги одамлар ўзларини Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга бағишлаган кишилардир,улар нафсларини жиҳод учун тутганлар, шу сабабдан касб қилишга ҳам имконларийўқ. Айни чоқда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатмандэканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриббой деб ўйлайди. Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Улар ўзлари аслҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, қандай қилибтопамиз уларни? “Уларни сиймоларидан танийсан”.)

274.

Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлариРоббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (“Кечасиюкундузи” дейишдан мурод ҳамма вақт назарда тутилмоқда; “молларини” деган сўззамирида эса, ҳамма тур моллар ва ҳамма тур эҳсон қилувчиларга ишора бор.Уларнинг ажрлари энг олиймақом жойда–Роббилари ҳузурида эканлигитаъкидланмоқда.)

275.

Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жиннибўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибогаўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаромқилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг ишиАллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир.Улар унда абадий қолурлар.

276.

Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёдақилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас. (Судхўрнинг пули ҳисобжиҳатидан кўп бўлса ҳам Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиганқилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини,хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади.Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди.Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ “садақаларни зиёда қилади”. Агарҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака атоқилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.)

277.

Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозниқоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ҳақиқий иймон эгаси бўлган кишилар доимо яхшиамалларни қиладилар, хусусан, намозни вақтида яхшилаб адо этадилар. Иқтисодийсоҳада эса, закот берадилар. Рибохўрлар одамларнинг пешона тери билан топгандаромадларини ҳаром йўл билан ўзлаштириб олаётган бўлсалар, мўминлар ўзларипешона тери билан топган ҳалол молларидан закот чиқариб одамларга, шундай ебкетарга берадилар. Қайтариб олиш ёки ўрнига бошқа нарса олиш умидлари ҳам йўқ.Уларнинг бирдан-бир умидлари “закот берганларнинг ажрлари Роббилариҳузуридадир”, деган ваъдададир. Улар икки дунёда эминлик ва бахт-саодатдабўлурлар.)

278.

Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳгатақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг.

279.

Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томониданбўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулмқилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас.

280.

Агар ночор бўлса, бойигунча интизор бўлинг. Садақақилмоғингиз, гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир.

281.

Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра ҳарбир жон қилганига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас.

282.

Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-бердиқилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин.Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ваҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳечнарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтибтура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингизданикки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладигангувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталариадашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар боштортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малололманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақдсавдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳкелтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз,албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради.Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. (Ояти карима “ҳақ зиммасига тушган киши”деганда қарз олувчини назарда тутган. Демак, ўртадаги киши келиб қарзолди-бердини ёзаётган вақтда матнни қарз олувчи айтиб туради. Аввало, қарзолаётганини эътироф қилади. Қарзнинг миқдорини, шартини ва муддатини айтади. Бунарсаларни қарз берувчи айтиб турса, ўз фойдасига буриб юбормасин, деган эҳтиётчораси туфайли шундай қилинади. Қарз олувчи муҳтож бўлиб тургани учун бундайқилмаслиги аниқроқ. Чунки у муомаланинг тезроқ амалга ошишига муҳтож. Шундайбўлса ҳам, ояти карима яна бир бор, уни Роббига тақво қилишга ва ҳеч нарсаникамайтирмасликка даъват қилмоқда. Агар қарз олаётган одам эси паст, молиявийишлар тадбирини билмайдиган бўлса, заифлиги (ёши кичикдир ёки ўта кексадир,касалдир) туфайли ёки тилидаги айби, билмаслиги ва бошқа мавжуд айблар туфайлиайтиб тура олмаса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Чунки валийлар бошқаишларда ҳам ўз қарамоғидагиларнинг масъулиятини оладилар. Молиявий олди-бердикатта аҳамиятга эгадир, чунки бунда орага молу пул аралашади. Бундай ҳолда бировбошқасининг ҳақини еб кетишининг йўлини ҳар жиҳатдан тўсиш лозим. Бунда адолатликотиб ёздириб қўйиш билан кифояланмай, яна мусулмонлардан икки эркак кишинигувоҳ қилишга ҳам амр бўлмоқда. Исломда гувоҳликка доимо адолатли кишилар ўтишизарур, бу нарса бошқа жойларда кўп таъкидлангани учун бу ерда қайта айтилмади.Аммо барибир бу шарт бекор бўлмайди. Чунки шариат ўлчовида адолатсиз бўлганкишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди.)

283.

Агар сафарда бўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас,қўлга олинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас,ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга, Роббисига тақво қилсин. Гувоҳликниберкитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётганамалларингизни билувчи зотдир.

284.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Агар ичингиздагинарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китобқилади. Ва кимни хоҳласа, мағфират қилар, кимни хоҳласа, азоблар. Ва У ҳар бирнарсага қодирдир.(Борлиқ Аллоҳнинг мулкидир. Мулкида жараён этаётган ҳар биришдан У огоҳдир. Жумладан, бандаларнинг яширин ниятларини ҳам, ошкора ишлариниҳам яхши билади. Ва ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиб, хоҳлаганини кечиб юборади,хоҳлаганини азоблайди.)

285.

Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймонкелтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига,Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталариниажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз вақайтиб бориш Сенгадир, дедилар. (Ушбу ояти карима ва кейинги оят иккаловисуранинг хулосасини мужассам қилгандир. Бу икки оятнинг ҳар бир сўзи улкан маъноанглатади. Уларда ақида, иймон хусусиятлари, банданинг ўз Робби билан бўладиганҳоли, фарз қилинган амалларга муносабат ва бошқалар келган.)

286.

Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклифқилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёкихато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшашоғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсаниюкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофирқавмларга бизни ғолиб қил. (Ҳамма нарсани дақиқ-дақиқларигача билувчи Аллоҳ ҳарбир жонни ҳам нимага ярайдию нимага ярамайди–яхши билади. Бандаларигамеҳрибонлигидан имкони ва ҳаққи бўлса ҳам, ҳеч бир жонни тоқатидан ташқаринарсага таклиф қилмайди. Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имконидаражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бирнарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Имом Аҳмад ривоятқилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Сураи Бақаранинг икки оятини ўқи, уларменга аршнинг остидаги хазинадан берилган”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда: “КимБақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади”, деганлар…)