29. Анкабут

1.

Алиф. Лом. Мийм.

2.

Одамлар “иймон келтирдик” дейишлари ила имтиҳон қилинмай,тарк этилишларини ўйладиларми? (Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам,иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилданчиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.)

3.

Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳонданўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларниҳам билажак.

4.

Ёки ёмонликларни қиладиганлар Биздан қочиб қутулишниўйлайдиларми? Қилган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?!

5.

Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳбелгилаган вақт келгувчидир. У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчидир.

6.

Ким жиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун жиҳодқилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.

7.

Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини,албатта, ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз.

8.

Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик.Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳодқилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгагинадир. Бас, сизларгақилган нарсаларингиз хабарини берурман.

9.

Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни солиҳларқаторига қўшурмиз.

10.

Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнграАллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабулқиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, бизсиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўтабилгувчи зот эмасми?! (Бундай одамлар, иймон калимасини айтсак бўлди, ҳамманарса ўз-ўзидан бўлаверади, ҳеч қандай ёмонлик етмайди, деб тасаввур қиладилар.Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азоби деб билади. Чидай олмай, турли ҳолатларгатушади ва иймондан қайтади.)

11.

Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур,мунофиқларни ҳам яхши билур.

12.

Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: “Бизнингйўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик”, дерлар. Ҳолбуки, улараларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтаргувчи эмаслар. Албатта, уларёлғончилардир.

13.

Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқаюкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат кунида уйдириб юрган нарсалари ҳақидасўралурлар. (Оятдаги “юк”дан мурод гуноҳдир. Албатта, кофирлар гуноҳлари юкиникўтарадилар, шу билан бирга, ўз иғволари билан йўлдан урган одамларнинггуноҳларини ҳам кўтарурлар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинггуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар.)

14.

Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик.Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлганҳолларида тўфон олди. (Бир одамнинг минг йилдан ортиқ ҳаёт кечиргани кўпларгағалати туюлиши мумкин. Лекин бу нарса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.Қуръони Каримда келган хабарни инкор қилган одам кофир бўлади. Айни чоқда, буҳол ақл тарозусида тортса бўладиган оддий бир иш. Қадимда кишиларнинг умрлариузун бўлгани ҳаммага маълум. Бунинг устига, оз сонли жонзотларнинг умри узун,адади кўпларники қисқа бўлиши ҳам тажрибада кўрилган. Нуҳ алайҳиссалом инсонияттўфон туфайли қирилиб кетган бир даврда яшаганликлари эътиборга олинса, мазкурумрузоқлик оддий бир ҳол экани билинади.)

15.

Бас, Биз унга ва кема соҳибларига нажот бердик вау(кема)ни оламларга оят-белги қилдик.

16.

Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: “Аллоҳгаибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сизучун яхшидир. (Иброҳим алайҳиссалом қавмларига илоҳий даъватни жуда содда қилибтушунтирдилар. Аллоҳга ибодат қилинглар, бошқага эмас, Аллоҳдан қўрқинглар,бошқадан эмас, дедилар. Демак, қиладиган ҳар бир ишингиз Аллоҳнинг розилигинитопиш учун бўлсин. Ҳар лаҳзада Аллоҳга тақво қилиб туринг. Ана шунда мақсадгаэришасиз.)

17.

Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодатқилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодатқилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнингҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз”,деди.

18.

Агар сизлар ёлғончи қилсангиз, бас, сиздан олдингиумматлар ҳам ёлғончи қилганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқанарса йўқ.

19.

Аллоҳ махлуқни аввал-бошдан қандай яратишини, сўнгра унияна қайтаришини кўрмайдиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир. (Ҳар лаҳзадаАллоҳ таоло турли мавжудотларни йўқдан бор қилаётгани кўрилади. Дунёда пайдобўлаётган ҳар бир янги нарсани Аллоҳ таоло яратаётгани аниқ. Буни тушуниб етмоқлозим. Ўша янги пайдо бўлаётган махлуқотлардан, мавжудотлардан энг кичигини, энгсоддасини, энг оддийини ҳам одамзот ярата олмайди. Барча инсонлар тўпланибуринсалар ҳам, бу ишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Бу ҳам тажрибадан ўтганҳақиқат. Инсон энди шу ҳақиқатни тан олиши лозимки, ана ўша барча махлуқотларнийўқдан бор қилган зотга уларни қиёматда яна қайта тирилтириш жуда ҳам осон.Чунки йўқдан бор қилган зотга борни қайтариш ҳеч гап эмас.)

20.

Сен:”Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зотаввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётинипайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

21.

Кимни хоҳласа, азоблайдир, кимни хоҳласа, раҳм қиладир.Унгагина қайтарилурсизлар.

22.

Сиз на ер юзида ва на кўкда У зотни ожиз қолдиргувчиэмассиз. Сизга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас”, деб айт. (Cиз ерюзида ҳам, кўкда ҳам Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула олмайсиз. Унга қайтибборишингиз, жазоингизни олишингиз турган гап.)

23.

Аллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга куфркелтирганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар. Ана ўшаларнингўзларига аламли азоб бор. (Ҳа, бу дунёда фақат кофиргина Аллоҳнинг раҳматиданноумид бўлади. Чунки у ўзининг кофирлиги туфайли Аллоҳ билан бўлган алоқасиниузади.)

24.

Унинг қавмининг жавоби: “Уни ўлдиринглар ёки ўтдаёқинглар!” дейишларидан бошқа нарса бўлмади. Бас, Аллоҳ уни ўтдан қутқарди.Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

25.

У: “Сизлар, албатта, ҳаёти дунёдаги ўзаро маваддатингизучун Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингиз. Сўнгра қиёмат кунида баъзингизбаъзингизга куфр келтирурсиз ва баъзингиз баъзингизни лаънатларсиз. Ва жойингиздўзахдир. Ҳамда сизга нусрат бергувчилар бўлмас.

26.

Бас, унга Лут иймон келтирди ва: “Албатта, мен Роббимгаҳижрат қилгувчиман. Албатта, У азиз ва ҳакимдир”, деди. (Яъни, Иброҳимгаалайҳиссалом Лут иймон келтирди. Лут алайҳиссалом Иброҳимга алайҳиссалом жиянбўлар эди. Лут алайҳиссалом амакилари Иброҳимга алайҳиссалом иймон келтирганбиринчи одам бўлдилар. Шунингдек, Иброҳимга алайҳиссалом хотинлари Биби Сора ҳамиймон келтирган эдилар. Тафсирчи уламоларимиз оятдаги “Албатта, мен Роббимгаҳижрат қилгувчиман” жумласини ким айтгани тўғрисида икки хил фикр билдирганлар.Баъзилари, бу гапни Лут алайҳиссалом айтган, десалар, кўплари, Иброҳималайҳиссалом айтган, дейдилар. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳга ҳижрат қилиш, дунёдагибарча нарсани ташлаб, Аллоҳ таолога томон интилиш туйғуси Иброҳимда алайҳиссаломҳам, Лутда алайҳиссалом ҳам кучли бўлган. Аллоҳ таолонинг азиз-ғолиб, барчаданустун эканлигига ва ҳар нарсани ҳикмат билан қилишига ҳам уларнинг ишончлариюқори даражада бўлган.)

27.

Биз унга Исҳоқни ва Яқубни бахш этдик ва Пайғамбарликҳамда китобни унинг зурриётида бўладиган қилдик. Унга бу дунёда ажрини бердик.Албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай.

28.

Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: “Албатта,сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз.

29.

Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ватўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!”деди. Унинг қавмининг жавоби: “Агарростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир”, дейишдан бошқа бўлмади.

30.

У: “Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзингнусрат бер”, деди. (Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади.Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди.Аллоҳ Луталайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳишачи қавмни ҳалок қилиш учунфаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳимга алайҳиссалом фарзандкўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад илаулар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар.)

31.

Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида:”Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулмқилгувчилардан бўлдилар”, дедилар.

32.

У: “Унда Лут бор-ку?!” деди. Улар: “Биз унда кимборлигини яхши биламиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берамиз. Магарунинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир”, дедилар.

33.

Элчиларимиз Лутга келишганида, у улар сабабли маҳзунбўлди ва келишларидан юраги сиқилди. Улар: “Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма,албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз. Магар хотининг ҳалокбўлгувчилардан бўлгандир. (Лутнинг алайҳиссалом Аллоҳ юборган фаришталарни кўрибхафа бўлишларига сабаб бор эди. Аввалло, элчи-фаришталар навқирон ҳуснлийигитлар қиёфасида келган эдилар. Қолаверса, Лут алайҳиссалом уларнингэлчи-фаришталар эканидан ҳали-ҳануз хабар топмаган эдилар. Шунинг учун ёш вачиройли меҳмон йигитларга жиноятчи қавм тажовуз қилиб, мезбон Лутни алайҳиссаломшарманда этишлари мумкин эди. Шу сабабли Лут алайҳиссалом уларни кўриб маҳзунбўлдилар ва юраклари сиқилди.)

34.

Албатта, Биз ушбу шаҳар аҳолиси бошига фосиқликқилганлари туфайли осмондан азоб туширгувчимиз”, дедилар.

35.

Батаҳқиқ, Биз ундан ақл юритгувчи қавмлар учун очиқ-ойдиноят-белгилар қолдирганмиз. (Лут қавмидан, улар яшаб ўтган диёрдан уларнингжиноятлари оқибати нима билан тугаганини эслатиб турувчи нишоналарқолдирилгандир. Бу нишоналар ўша қавм ҳақидаги қисса, оят ва эсдаликлар бўлишимумкин. Шунингдек, улар яшаб ўтган юртнинг қолдиқлари ҳам бўлиши мумкин. Ўликденгиз ҳудудида Садум шаҳрининг қолдиқлари топилган, ҳозирда кўпчилик борибкўрмоқда.)

36.

Ва Мадянга биродарлари Шуайбни (юбордик). Бас, у: “Эйқавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, охират кунидан умидвор бўлинг ва ер юзидабузғунчилик ила харакат қилиб юрманг”, деди. (Шуайб алайҳиссалом ҳам,Иброҳимнинг алайҳиссалом зурриётларидан чиққан араблардандирлар.)

37.

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Шунда уларни бир силкиништутди ва диёрларида чўккалаб қолдилар. (Мадян аҳлининг қай тарзда ҳалокатгаучрагани ҳақидаги хабар тафсилоти бошқа сураларда ўтди. Аввал уларга қаттиқ вадаҳшатли овоз келиб, қалбларини ёриб юборди. Кейин кучли зилзила бўлиб, уларнитутдек тўкиб қўйди. Ҳаммалари турган жойларида чўккалаб қолиб, ҳалок бўлдилар.Бу ҳалокат уларнинг иймон йўлига юрмаганликларининг жазоси эди.)

38.

Ва Од ва Самудни (ҳам ҳалок этдик). Батаҳқиқ, бу сизгауларнинг масканларидан аён бўлиб турибди. Шайтон уларга амалларини зийнатлабкўрсатиб, уларни йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар кўриб-билиб тургувчи эдилар.

39.

Қорун, Фиръавн ва Ҳомонларни (ҳам ҳалок қилдик).Батаҳқиқ, Мусо уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирди. Бас, улар ер юзидамутакаббирлик қилдилар ва қочиб қутулгувчи бўлмадилар.

40.

Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, уларданбаъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ергаютдирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекинулар ўзларига зулм этдилар.

41.

Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уйтутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошкибилсалар эди. (Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашниихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошкибилсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжонэканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрниинкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Буҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.)

42.

Албатта, Аллоҳ улар ўзидан бошқа нима нарсага дуоқилаётганларини яхши биладир. Ва У азиз ва ҳаким зотдир.

43.

Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекинуларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас. (Ҳа, Аллоҳ таоло келтираётганмисолларни ақлли кишиларгина тўла тушуниб етадилар. Ундан ўзларига ибратоладилар. Ақлсизлар эса, бу мисолларни тушуниш ўрнига Макка мушриклари каби:”Муҳаммаднинг Робби пашша ва ўргимчакни гапириб юрибди”, деб масхара қиладилар.)

44.

Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бундамўминлар учун оят-белги бордир.

45.

Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ванамозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур.Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур. (Қуръоннитиловат қилиб, кишиларга етказиш Ислом даъватининг асосий омилидир. Ушбу илоҳийкитоб маъноларини кишиларга етказиш, унинг таълимотларига амал қилишга чақиришдаъватчининг асосий иши бўлмоғи лозим. Биз “намозни тўкис адо эт” деб таржимақилган жумлани тўридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ағдарадиган бўлсак, “намознитик турғиз” бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни,тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбарга (с.а.в.) намоз ўқи дебэмас, намозни тўкис адо эт, деб хитоб қилмоқда. Мана шу нуқтадан кимнинг намозиҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекиннамозхон фоҳиша ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқийбўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишларданқайтади.)

46.

Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқаларибилан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: “Биз ўзимизга нозилқилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз васизнинг илоҳингиз бирдир ва биз унга бўйсунгувчимиз”, денглар. (Оятда зулмқилмаган аҳли китоблар билан яхши, гўзал услубда мужодала қилишга амр этилмоқда.Аввало, зулм қилган аҳли китоблар ким эканини ажратиб олайлик. Аҳли китобларнингзулм қилганлари хоҳ яҳудий, хоҳ насроний бўлсин, ўзларига келган илоҳийтаълимотларни бузиб, Аллоҳга ширк келтирган, соф ақидани ўзгартирганлардир.Демак, улар билан яхши услубда мужодала қилишга ўрин йўқ, чунки уларзолимлардир.)

47.

Ана шундай қилиб, сенга ҳам китоб нозил қилдик. Бас, Бизуларга китоб берган кимсалар унга иймон келтирурлар. Анавилардан ҳам унга иймонкелтирадиганлари бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор этурлар.(Қуръон оятларини ким инкор этса, ким уларга иймон келтирмаса, ўша кофирдир. Хоҳу аҳли китобдан бўлсин, хоҳ мушриклардан бўлсин, хоҳ бошқа тоифадан бўлсин.Баъзи бир устамон аҳли китоблар ҳозирда содда мусулмонларнинг бошини аввалги оятмаъноси билан айлантирмоқдалар. Мана, Қуръонда сизлар билан бизни тенг дейилган,Илоҳимиз бир, фарқи йўқ, келинглар, Инжил ўқинглар, черковга киринглар, дебйўлдан урмоқдалар. Кейинги оят эса, айтилмай қолиб кетмоқда. МусулмонларҚуръондан узоқлашганда ана шундай мусибатлар келиб чиқади. Ислом келди, бошқабарча динлар ботил бўлди. Қуръон келди, бошқа барча китоблар насх бўлди. Ушбуҳақиқатни ҳамма яхши билмоғи даркор.)

48.

Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг вақўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳагатушган бўлур эдилар. (Бу ўқиш-ёзишни билади, бирор китобдан ўқигандир, бирорустоздан ёзиб олгандир, деб Қуръоннинг илоҳий китоб эканлиги ҳақида шубҳагатушган бўлар эдилар.)

49.

Йўқ! У(Қуръон) илм берилганлар кўксидаги очиқ-ойдиноятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур.

50.

Ва улар: “Унга Роббидан мўжизалар нозил қилинса эди”,дедилар. Сен: “Мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса, фақат очиқ-ойдиногоҳлантиргувчиман, холос”, дегин.

51.

Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбукитобни нозил этганимиз кифоя қилмайдими?! Албатта, бунда иймон келтирадиганқавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир.

52.

“Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзикифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфркелтирганлар, ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир”, деб айт.

53.

Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Агарбелгиланган ажал бўлмаганида, уларга, албатта, азоб келган бўлур эди. Албатта,уларга у тўсатдан, улар сезмаган ҳолда келур.

54.

Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки,жаҳаннам ҳеч шубҳасиз кофирларни ўраб тургувчидир.

55.

У кунда азоб уларни устларидан ва оёқлари остидан ўраболур ва У зот: “Қилиб юрган амалларингиз (жазосини) тотинг!” деб айтур.

56.

Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг еримкенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар. (Сиз Менинг бандамсиз, ер Менинг ерим.Кофирлар бирор жойда иймонингиз учун, дину диёнатингиз учун сизга тинчликбермаётган бўлса, қийноқ-қистовга олаётган бўлса, Менинг ерим кенг, бошқатомонида яшаб, истиқомат қилишингиз мумкин.)

57.

Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагинақайтарилурсиз.

58.

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатданостидан анҳорлар оқиб турган олимақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадийқолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!

59.

Улар сабр қилган ва Роббиларигагина таваккул қиладиганзотлардир.

60.

Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотларбор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўтабилгувчи зотдир. Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризқгамуҳтож бўлганида, уни тановвул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учунҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқжамғармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановвул қилади, холос. Амморизқ топилмасдан, бирортаси очқаб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади.Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий таълимотлардан узоқ бўлганбаъзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат, деб ўйлайдилар. Уларўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар.

61.

Агар улардан: “Осмонлару ерни ким яратган ва қуёшнию ойниўз измига қаратган ким?” деб сўрасанг: “Аллоҳ”, дерлар. Бас, унда қаёққабурилмоқдалар?!

62.

Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ризқини кенг қилибқўядир ва хоҳлаганиникини тор қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўтабилгувчи зотдир.

63.

Агар улардан: “Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ернитирилтирган ким?!” деб сўрасанг, албатта, улар: “Аллоҳ”, дерлар. Сен: “Аллоҳгаҳамд бўлсин!” деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар. (Мушрикларгатиллари билан ўзларига қарши далил айтдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.)

64.

Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агарбилсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир.

65.

Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлосқилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳширк келтирурлар.

66.

Улар Биз берган нарсага куфр келтираверсинлар ва ҳузурқилаверсинлар! Бас, тезда билурлар.

67.

Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизнибилмабмидилар?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар талон-тарожга учрамоқдалар.Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Маккааҳли Ҳарами Шарифнинг ҳурмати сабабидан омонликда яшар эдилар. Ҳеч ким уларгатегмас, ҳатто ёмон қарамас, балки Ҳарами Шарифнинг юзидан уларни ҳам улуғлар,эҳтиром қилар эдилар. Ҳарамнинг чегарасидан ташқаридагиларни эса, хоҳлаганларўлдирар, хоҳлаганлар олиб кетиб, қул қилар ёки молу дунёсини тортиб олар эди.)

68.

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақниёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Кофирларга жаҳаннамда тураржой йўқмиди?!

69.

Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизгаҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир.