28. Қасас

1.

То. Сийн. Мийм.

2.

Ушбулар очиқ-ойдин китоб оятларидир.

3.

Иймон келтирадиган қавм учун сенга Мусо ва Фиръавннингхабаридан ҳақ ила тиловат қилиб берамиз.

4.

Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У (ўша ер)нингаҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларинитирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди. (Ушбу ояти каримадаги:”Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди”, дегани Фиръавн бутун ер юзига ҳокимбўлган экан, деган маънони эмас, балки Миср ерида “баланд кетди”–такаббурликқилди, туғёнга кетди, ҳаддан ошди, каби маъноларни беради. Ўзи ҳоким бўлган ераҳолисини бўлиб ташлаш ҳар бир фиръавннинг одати.)

5.

Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни,уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни.

6.

Ва ер юзида уларга имконлар беришни, Фиръавн, Ҳомон ваикковининг аскарларига улар(Бани Исроил)дан қўрққан нарсаларини кўрсатишниистаймиз.

7.

Ва Мусонинг онасига: “Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонликетишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма, Биз, албатта,уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз”, деб ваҳий қилдик.(Араб тилшунос олимлари бу ояти каримани Қуръони Каримнинг юксак даражадагибалоғат ва фасоҳатига мисол сифатида келтирадилар. Аллоҳ таоло биргина оятдаиккита буйруқ –” эмизавер” ва “дарёга ташла”, иккита қайтариш–”қўрқма”, “хафабўлма”, иккита башорат–”уни сенга қайтарамиз” ва “Пайғамбарлардан қилгувчимиз”жуфтликларини ишлатгандир. Оналари кўнгилларига Аллоҳ таоло илҳом этган буйруқнибажардилар. Гўдакни сандиққа солиб, дарёга оқизиб юбордилар.)

8.

Бас, Фиръавн оиласи уни ўзларига душман ва ғам-ғуссабўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковларининг аскарларихатокорлардан бўлган эдилар.

9.

Фиръавннинг хотини: “(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳамкўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиболсак”, деди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар.

10.

Мусонинг онасининг қалби бўшаб қолди. Мўминлардан бўлишиучун қалбини мустаҳкам боғламаганимизда, уни билдириб қўйишига сал қолди.

11.

У(она) у(Мусо)нинг опасига: “Изидан бор”, деди. Бас, унибир четдан кўрди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар.

12.

Ва бундан олдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик.Бас, (опаси): “Мен сизларга уни сиз учун кафилликка оладиган ва унга насиҳатгўйбўлгувчи аҳли байтни айтиб берайми?” деди.

13.

Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафабўлмаслиги ва, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик.Лекин кўплари буни билмаслар. (Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматли тадбири ила Мусоалайҳиссаломни оналарига қайтариб берди. Оятда таъкидланишича, бундан қуйидагиучта мақсад кўзланган эди: 1. Мусо алайҳиссалом ила оналарининг кўзлариқувониши. 2. Онанинг ўғли Мусо алайҳиссалом фироқи ила хафа бўлмаслиги. 3.Мусонинг алайҳиссалом оналари Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билишлари. Чункиаввал Аллоҳ таоло у аёлга, Биз уни сенга қайтаргувчимиз, деб ваъда берган эди.Ана ўша ваъдасини ҳақ ила амалга оширди. Ҳа, Аллоҳ таоло нимани ваъда қилса, униалбатта бажаради. Шундай қилиб, Мусо алайҳиссалом оилаларидан айрилмаган ҳолдаФиръавннинг қасрида тарбия топа бошладилар.)

14.

Қачонки у вояга етиб, мукаммал бўлганида, унга ҳикмат ваилмни бердик. Биз яхши амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз. (Биз “воягаетиб” деб таржима қилган “балаға ашудда” иборасини араблар жисмоний жиҳатданвояга етиш, “мукаммал бўлганида” деб ўгирган “итаво” сўзини ақлий жиҳатданкамолга етиш, деб тушунадилар. Ҳазрати Ибн Аббос (р.а.): “Вояга етиш ўнсаккиздан ўттиз ёшгача, мукаммал бўлиш ўттиздан қирққача”, деган эканлар.)

15.

Ва у шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатдалик пайтда кирди. Ундауришаётган икки кишини кўрди. Буниси ўз гуруҳидан, униси эса, душманларидан эди.Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради. Шунда Мусоуни бир мушт уриб ўлдириб қўйди. У (Мусо): “Бу шайтоннинг ишидир. Албатта, уочиқ-ойдин душман ва йўлдан оздиргувчидир”, деди. (Шаҳар аҳолиси ғафлатдабўладиган пайт, туш вақтидир. Иссиқ юртларда, жумладан, Мисрда ҳам туш пайтишаҳар ва қишлоқ аҳолиси кундузги уйқуда бўладилар. Мусо алайҳиссалом бири ўзқавми–Бани Исроилдан, иккинчиси душман–Фиръавн қавмидан бўлган икки кишинингуришаётганини кўрдилар. Бани исроиллик киши Мусодан алайҳиссалом қибтийга қаршиёрдам сўрар эди. “Шунда Мусо уни бир мушт уриб ўлдириб қўйди”. Мусо алайҳиссаломқибтийни умуман ўлдирмоқчи эмас эдилар. Унинг ўлиб қолганини кўриб қаттиқафсусландилар.)

16.

У: “Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилдим. Бас, менимағфират қил”, деди. Шунда У зот уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзи мағфиратқилгувчи, меҳрибондир.

17.

У: “Эй Роббим, менга берган неъматнинг ҳаққи-ҳурматиҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман”, деди.

18.

Бас, у эрталаб шаҳарда қўрққан ҳолида, аланглаб кетаётганэди, бирдан кеча ундан ёрдам сўраган яна ёрдам сўраб қичқириб қолди. Мусо унга:”Албатта, сен очиқ-ойдин гумроҳсан”, деди.

19.

Қачонки икковларига душман бўлганни тутмоқчи бўлган эди,у: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби, мени ўлдирмоқчимисан?! Сен ерюзида фақат жаббор бўлишни истайсан ва ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан”,деди.

20.

Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошиб келиб: “ЭйМусо, аниқки, аъёнлар сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, чиқиб кет!Албатта, мен сенга насиҳат қилгувчиларданман”, деди.

21.

Бас, хавфсираб, аланглаган ҳолда у ердан: “Эй Роббим,менга золим қавмлардан нажот бергин”, деб чиқди.

22.

Қачонки Мадян томон юзланганида: “Шоядки Роббим менитўғри йўлга ҳидоят қилса”, деди.

23.

Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнингҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан)қайтараётган икки аёлни кўрди. У:”Сизларга не бўлди?” деди. Улар: “Чўпонларқайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол”, дедилар.

24.

Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва”Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман”, деди.(Мусо алайҳиссалом ҳалиги икки аёлнинг ҳайвонларини суғориб бердилар. Буниўзларининг эркак кишилик бурчи, деб билдилар. Демак, кун иссиқ экан. Аввал ҳамсояда ўтирган эдилар. Лекин қийналаётган икки аёлни кўриб, ғоятда чарчаган,ҳориб-толган, очиққан бўлсалар ҳам, туриб уларга ёрдам бердилар. Қайтиб борибяна соядан жой олдилар. Яна ёлғиз қолдилар. Яна муҳожирлик ғурбатини ҳисэтдилар. Ёлғизнинг ёри худо, деб яна Роббул Оламийнга илтижо қилиб: “Эй Роббим,албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман”, дедилар.)

25.

Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам сенгабизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда”, деди. Қачонки унгакелганида ва қиссани айтиб берганида, у: “Қўрқма, золим қавмлардан нажоттопдинг”, деди. (Қизлар отасига ҳайвонларини суғориб берган ғариб йигит ҳақида,унинг мардлиги, шижоатлиги, яна ўзи ёлғиз сояда ўтириб қолганлиги ҳақида сўзлабберишган. Ўшанда оталари қизлардан бирини ўша ғариб йигитни чақириб келиш учунюборади. Мусо алайҳиссалом бу чақириқни қабул қилиб, чолнинг олдига борадилар.Мусо алайҳиссалом уй эгасига бошларидан ўтган қиссани гапириб бердилар. Кўпникўрган тажрибали чол у кишининг кўнглини кўтариб, қўрқма, энди қутулиб кетдинг,деган маънони айтди.)

26.

Икки (қиз)дан бири: “Эй отагинам, уни ишга ёллаб ол.Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир”, деди.

27.

У: “Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан, шу иккиқизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенингишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамайман. Иншааллоҳ, менинг солиҳкишилардан эканимни кўрасан”, деди.

28.

У (Мусо): “Бу мен билан сенинг орамиздадир. Иккимуддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, менга тажовуз қилинмас. Айтаётганнарсамизга Аллоҳ вакилдир”, деди.

29.

Қачонки, Мусо муддатни тугатиб, аҳли билан йўлга тушибкетаётиб, Тур томонда узоқдан оловни кўриб қолди. У аҳлига: “Туриб туринглар,аниқки, мен узоқдан оловни кўрдим. Балки у ердан сизга бирор хабар ёкиисинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман”, деди. (Мусо алайҳиссаломқайинотаси билан келишган муддатни ўтаб, аҳли аёлларини олиб Мисрга қайтиш учунйўлга чиқдилар. Йўлда, Сийна ярим оролидаги Тур тоғига яқинлашганда, тоғ томондаузоқдан бир олов ёниб турганини кўрдилар.)

30.

Бас, қачонки унинг олдига етиб келганида, водийнинг ўнгтомонидан, муборак жойдан, дарахтдан унга: “Эй Мусо, албатта, Мен, Ўзим,оламларнинг Робби Аллоҳдирман.

31.

Ва асонгни ташла”, деб нидо қилинди. Қачонки унинг каттаилон каби қимирлаётганини кўргач, қарамасдан ортга қочди. “Эй Мусо, бери кел,қўрқма, албатта, сен омонликдагилардансан” (дейилди). (Бу ҳол ҳақиқатда ажойибэди. Бепоён саҳродаги тоғнинг ўнг томонида, муборак бир жойда Аллоҳ таолофариштани ҳам ўртага қўймай, Мусога алайҳиссалом бевосита ўзи нидо қилмоқда. Бужой ҳақиқатда ҳам муборак бир жой эди. Бу пайт, шубҳасиз, муборак бир пайт эди.Бу нидо ҳақиқатда ҳам муборак бир нидо эди.)

32.

“Қўлингни ёқангдан (қўлтиғингга) суқ, бирон нуқсонсизоппоқ бўлиб чиқур ва қўрқувда қанот(қўл)ингни ўзингга тортиб ол. Бас, шу иккисиРоббингдан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Албатта, улар фосиқ қавмбўлдилар” (дейилди).

33.

У: “Эй Роббим, мен улардан бир жонни ўлдирганман, улармени ўлдиришларидан қўрқурман.

34.

Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам менбилан юбор, мени тасдиқлайдир. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман”,деди. (Мен улардан бани исроиллик билан уришаётган қибтийни билмасдан, нохосданўлдириб қўйганман. Фиръавн аъёнлари мени ўлдириш учун тил бириктираётганларидақочиб кетганман. Энди яна кириб борсам, уларнинг эски адовати қўзиб мени ўлдирибқўйсалар, диний даъват иши нима бўлади, деб қўрқаман. Менинг тилимда бир оздудуқлик бор, оғам Ҳорун эса, тили бурро одам. Кофирлар билан тортишувларда ишберади. Уни ҳам мен билан бирга Пайғамбар қилиб юбор. У ҳам мен билан биргаПайғамбар бўлиб, мени тасдиқласин.)

35.

У зот: “Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизгабир салтанат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз илаиккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз”, деди. (Демак, Мусо ва Ҳоруналайҳиссалом ҳамда уларга эргашганлар ғолиб бўлишлари турган гап. Ғалабагаэришиш учун Аллоҳнинг оятлари билан ҳаракат қилинса, бас. Шундай ҳаракат бўлдиҳам.)

36.

Бас, қачонки Мусо уларга очиқ-ойдин оятларимиз илакелганида, улар: “Бу уйдирма, сеҳрдан бошқа нарса эмас. Аввалгиота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаган эдик”, дедилар. (Кўзларига кўринибтурган мўъжизани, кўзбўямачилик, сеҳрдан ўзга нарса эмас, у уйдирмадир, дедилар.Аллоҳнинг Пайғамбарига қарши, Аллоҳнинг мўъжизаларига қарши бундай гапни айтишгабирор далил-ҳужжатлари бормиди? Албатта, йўқ эди.Ота-боболаридан эшитмаганлариучун Аллоҳнинг Пайғамбарини ёлғончи қилиб, мўъжизасани сеҳр дейишлари тўғрими?!Уларнинг ота-боболари ким эди ўзи? Дунёнинг охиригача бўладиган нарсаларникўрсатиб кетишганми?!)

37.

Ва Мусо: “Роббим Ўз ҳузуридан ким ҳидоят келтирганиниҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши билгувчи зотдир. Албатта,золимлар нажот топмаслар”, деди. (Куфр келтириб, Аллоҳнинг Пайғамбарини инкорэтиб, Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини сеҳр деб зулм қилганлар нажот топмаслар.)

38.

Ва Фиръавн: “Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳборлигини билмасман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир баланд қаср қур,шоядки (унга чиқиб) Мусонинг илоҳини кўрсай. Албатта, мен уни ёлғончилардан дебўйламоқдаман”, деди. (Худолик даъвосида бўлган аҳмоқ фиръавнлар ўйламай, оғзиганима келса гапираверади. Вазирига нимани хоҳласа, буюраверади. Ҳомон лойга ўтёқиб ғишт пишириб, ўта баланд қаср қурармиш, Фиръавн унга чиқиб, осмонда Аллоҳникўрар эмиш. Аллоҳ осмонда сенинг чиқишингга қараб турадиган зотмиди?! Сенгаўхшаган ифлос Аллоҳнинг даргоҳига бора олармиди?! Осмон сенга ўхшаш бандаларучун Аллоҳ таоло томонидан яратилган бир нарса-ку, нима учун Аллоҳни осмон биланчегаралаб қўймоқчисан?! Ушбу саволлар ҳам ўзини худо санаётган Фиръавнингнақадар эси паст эканини тушунишга ёрдам беради. Ўша эси паст махлуқ ўзинингаҳмоқона гапи билан Аллоҳ юборган Пайғамбар Мусони алайҳиссалом ёлғончигачиқармоқда.)

39.

У ва унинг аскарлари ер юзида ноҳақдан такаббурликқилдилар ҳамда ўзларини Бизга қайтарилмайдилар деб гумон қилдилар.

40.

Бас, Биз уни ва унинг аскарларини тутдик ва денгизгаотдик. Энди золимларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.

41.

Ва уларни дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёматкуни эса, уларга ёрдам берилмас. (Ахир, бу дунёдан ноҳақ такаббурлик қилиб,дўзахга даъват бўйича пешволик билан ўтган бўлсалар, уларга қандай қилиб ёрдамберилиши мумкин?)

42.

Ва бу дунёда уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёматкуни эса, улар (раҳматдан) йироқ қилинганлардандирлар.

43.

Батаҳқиқ, Биз аввалги асрларни ҳалок қилганимиздан сўнгМусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат қилиб китобни бердик. Шоядки уларэсласалар.

44.

Биз Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда сен ғарбий томондаэмас эдинг ва гувоҳлардан ҳам бўлмагансан. ( Эй Муҳаммад! Мусога Пайғамбарликни,Таврот ва унинг ҳукмини берган пайтимизда Тур тоғининг ғарбий томонида йўқэдинг. Бу ишга гувоҳлардан ҳам бўлмагансан.)

45.

Лекин Биз бир неча асрларни пайдо қилдик, бас, уларнингумри чўзилди. Сен Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб берганингйўқ. Аммо Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик.

46.

Биз нидо қилган чоғимизда Турнинг ёнида йўқ эдинг. ЛекинРоббингдан раҳмат сифатида сендан олдин огоҳлантиргувчи келмаган қавмниогоҳлантириш учун (қиссаларни сенга билдирдик). Шоядки эсласалар. (Яъни, БизМусога Тур тоғининг ёнида нидо қилганимизда сен у ерда йўқ эдинг. Аммо Биз уерда бўлиб ўтган қиссани сенга билдирдик. Бу иш сендан олдиногоҳлантиргувчи-Пайғамбар келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингнинг сенгаберган раҳматидир. Шоядки ушбу қиссалар таъсирида улар эслашлари лозим бўлганнарсаларни эсга олсалар.)

47.

Агар уларга қилмишлари туфайли мусибат етганида: “ЭйРоббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар эдик вамўминлардан бўлар эдик”, демасалар эди.

48.

Қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар:”Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди”, дедилар. Улар илгари Мусогаберилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: “Икки сеҳр ўртага чиқди,бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз”, дедилар. (Ҳа,Муҳаммаддан (с.а.в.) илгари улар Мусога алайҳиссалом тушган нарсага ҳам куфркелтирган эдилар. Энди бўлса, Муҳаммадга (с.а.в.) иймон келтирмасликларигаМусога алайҳиссалом берилган нарсага ўхшаш нарса у кишига берилмаганини сабабтурибдилар. Улар “икки сеҳр” деб Таврот билан Қуръонн назарда тутишяпти. Тавротҳам, Қуръон ҳам сеҳрдир, улар бирга ўртага чиқиб, бир-бирига ёрдам бермоқда, бизҳар иккисига ҳам куфр келтирувчилармиз, дейишяпти.)

49.

Сен:”Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги уиккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман”, дегин.

50.

Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, уларфақат ҳавои нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавоинафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золимқавмларни ҳидоят қилмас. (Қуръонга эргашмаган ҳар бир кимса ҳавои нафси йўлидаюрган бўлади. Ҳавои нафси ихтиёридаги ҳар бир кимса дунёдаги энг гумроҳкимсадир. Агар бунга эътироз бўлса, Қуръондан кўра тўғрироқ китобни келтирсин!)

51.

Батаҳқиқ, Биз уларга гапни етказиб қўйдик. Шоядкиэсласалар.

52.

У(Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймонкелтирурлар. (Бу ояти карима тушган пайтда яҳудийлардан ҳам, масиҳийлардан ҳамиймон келтириб, мўмин-мусулмон бўлган кишилар бор эди. Оятда ана шунга ишорақилинмоқда.)

53.

Уларга тиловат қилинган чоқда: “Биз унга иймон келтирдик.Албатта, у Роббимиздан келган ҳақдир. Албатта, биз бундан олдин ҳам мусулмонэдик”, дедилар.

54.

Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки мартаберилган. Улар яхшилик ила ёмонликни даф қилурлар ва уларга ризқ қилиб берганнарсаларимиздан нафақа қилурлар.

55.

Қачонки беҳуда нарса эшитсалар, ундан юз ўгириб: “Бизгаўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларниистамасмиз”, дедилар.

56.

Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан.Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур. У ҳидоятга юрувчиларни яхшибилгувчи зотдир. (Демак, одамларни ҳидоят қилиш фақат Аллоҳ таолонинг измидадир.Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто охирзамон Пайғамбарининг (с.а.в.) ҳам бу ишгақурблари етмайди. Агар у зот (с.а.в.) бирор кишини ҳидоят қилиш имконига эгабўлганларида, амакилари Абу Толибни ҳидоят қилган бўлар эдилар. Аммо бунингимкони бўлмади. Абу Толиб ҳидоятга муяссар бўлмай дунёдан ўтди. Бунга РасулиАкрам (с.а.в.) қаттиқ афсус чекдилар. Аллоҳ таоло эса, бу ҳақда Пайғамбаригаушбу оятдаги баёнотни берди.)

57.

Улар: “Агар сен билан ҳидоятга эргашсак, ўз еримизданюлиб олинамиз”, дедилар. Биз уларга омонлик ҳарамини макон қилиб бермадикми?! Уерга ҳар нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ ўлароқ йиғилади-ку! Аммокўплари билмаслар.

58.

Биз маишатлари ҳаддан ошган қанчадан-қанча юртларни ҳалокқилдик. Бас, анавилар, уларнинг масканлари, улардан кейин маскан қилинмади,илло, озгинаси, холос. Ва Биз ўзимиз ворис бўлиб қолдик.

59.

Роббинг шаҳар-қишлоқларни то улар орасига уларгаоятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб ҳалок қилувчибўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчибўлганмиз. (Аллоҳ таолонинг одати шуки, инсонларга жон, ақл-идрок бериб қўйсаҳам, яна Пайғамбар орқли огоҳлантирмасдан туриб уларни ҳалок қилмайди.Пайғамбарни қачон ва қаерга юборишни ўзи билади. Мана, Макка аҳлига ҳамПайғамбар келмаган эди. Энди Муҳаммадни (с.а.в.) юборди. У кишини фақат Маккааҳлига эмас, балки барча макон ва замонларга огоҳлантиргувчи Пайғамбар қилибюборди.)

60.

Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати,холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийдир. Ақл ишлатмайсизларми?

61.

Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи кишибу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра қиёмат куни (азобга) ҳозирқилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?! (Бу ояти каримада мўмин билан кофирбир-бирларига солиштириб кўрсатилмоқда. Бир томонда мўмин киши. Унга Аллоҳ таоломўминлиги учун бу дунёда гўзал яшашни, у дунёда гўзал жаннатга эга бўлишни ваъдақилган. Иккинчи томонда кофир киши. Аллоҳ таоло унга ҳаёти дунёнинг озгинаматоҳини берган. Кейин у дунёда азоблаш учун дўзахни тайёрлаб қўяди. Хўш, шуикки кишини ўзаро тенг дея оламизми? Албатта, йўқ!)

62.

У зот уларни чақирган кунида: “Сиз даъво қилган Менинг”шерик”ларим қани?!” дейдир.

63.

Устиларига сўз(ланган азоб) тушиши ҳақ бўлганлар: “ЭйРоббимиз, анави йўлдан оздирганларимизни ўзимиз йўлдан озганимиздек оздирганмиз.Сенга ўзимизни оқладик. Улар бизга ибодат қилган эмаслар”, дерлар.

64.

Ва: “Менинг “шерик”ларимни чақиринглар”, дейилур. Уларчақирадрлар. Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар. Ва, азобни кўрурлар.Кошки, ҳидоят топган бўлганларида эди! (Қани, у дунёда ибодат қилиб юрганхудоларини энди чақирсинлар, уларга ёрдам беришсин. Ҳозир ёрдам беришмаса, қачонёрдам беришади? Мушриклар Аллоҳга шерик қилган сохта худоларини чақирадилар.”Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар”. Бу дунёда жавоб бера олмагансохта худолар у дунёда жавоб бера билармиди? Демак, мушрикларнинг умидлариузилди. Ана шунда улар “азобни кўрурлар”.)

65.

У кунда, У зот уларга нидо қилиб: “Пайғамбарларга нимадеб жавоб бердингиз”, дер.

66.

Ана ўша кунда хабарлар улардан махфий бўлур ва уларбир-бирларидан сўрай олмаслар ҳам.

67.

Аммо тавба қилганлар, иймон келтириб, солиҳ амалларниқилган кишилар шоядки нажот топгувчилардан бўлсалар.

68.

Ва Роббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиёр қилур.Уларда ихтиёр ҳаққи йўқдир. Улар ширк келтираётган нарсалардан Аллоҳ пок ваюксакдир.

69.

Ва Роббинг уларнинг қалблари яшираётган нарсаларни ҳам,ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билур.

70.

У Аллоҳ, Ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ зотдир. Будунёда ва охиратда барча ҳамд Унгадир. Ҳукм ҳам Унинг Ўзигадир ва Унгагинақайтарилурсизлар.

71.

Сен уларга: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигачадоимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур?Эшитмайсизларми?!” деб айт.

72.

Сен уларга: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёматкунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга оромоладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!” деб айт.

73.

У зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни оромолишингиз ва ўз фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки шукркелтирсангиз.

74.

У кунда, У зот уларга нидо қилиб: “Сизлар даъво қилган”шерик”ларим қани?” дейдир.

75.

Ва ҳар бир умматдан бир шоҳид чиқариб: “Ҳужжатларингизникелтиринг!” дегаймиз. Бас, улар ҳақ Аллоҳга эканини билурлар ва ўзлари уйдирибюрган нарсалари ғойиб бўлур. (Қиёмат кунида Аллоҳ таоло ҳар умматнингПайғамбарини гувоҳ сифатида чиқариб олиб, умматларга, менинг шеригим борлигиҳақида қилган даъволарингизга ҳужжатларингизни келтиринг, дейди. Уларнинг ўзлариўйлаб топган сохта худолари ғойиб бўлиб қолади. Ана ўшанда шармандалари чиқади.)

76.

Албатта, Қорун Мусо қавмидан бўлиб, уларга такаббурликқилди. Биз унга калитлари бир гуруҳ қувватлиларга ҳам оғирлик қиладиганхазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга: “Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳҳовлиққанларни суймас. (Демак, Қорун Мусо алайҳиссаломнинг, яъни, Бани Исроилқавмидан бўлиб, қавмига такаббурлик қилган. Қорун катта бойликка учиб, қавмигатакаббурлик қилди. Молу мулки шу даражада кўп эдики, хазиналарининг калитлариникўтариш бир тўда кучли одамларга ҳам оғирлик қилар эди. Ўша вақтда шунчаликмолга эгалик уни ҳовлиқтириб юборади. Шу сабабли, ўз қавмига такаббурликқилади.)

77.

Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, будунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшиликқил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”,дедилар. (Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбуояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзинихудди шу оятга мос тутмоғи лозим. Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунёбилан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган,охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур вабеҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёдаҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекинмусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб-унутиб ҳам юбормайди.)

78.

У: “Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир”,деди. У, албатта, Аллоҳ ундан олдинги асрларда ундан кўра қувватлироқ, унданкўра кўпроқ (мол) тўплаганларни ҳалок этганини билмасмиди?! Гуноҳкорлардангуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.

79.

Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди.Ҳаёти дунёни хоҳлайдиганлар: “Қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарсаданбўлса эди. Ҳақиқатда у улуғ насиба эгасидир”, дедилар. (Молу дунёсига ишонибмутакаббирлик билан ғурурга кетган, дунёда бузғунчилик қилишга уринган, ношукродамга фақат ҳаёти дунёни ўйлайдиган кишиларгина ҳавас қилиши мумкин. Ушбудунёнинг беш кунлик матоҳига эришишдан бошқа мақсади йўқларгина ўша туғёнкор,бузғунчига ўхшаган бўлишни орзу қилиши мумкин. Ана ўшаларгина ғурурга кетганмазкур мутакаббирни “улуғ насиба эгаси, дейиши мумкин.)

80.

Илм берилганлар эса: “Вой бўлсин сизларга! Иймонкелтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақатсабр қилганларгина эришурлар”, дедилар.

81.

Бас, Биз уни ва унинг ҳовли-жойини ерга ютдирдик.УнгаАллоҳ (азоби)дан ёрдам берадиган гуруҳ ҳам бўлмади, унинг ўзи нусратгаэришгувчилардан ҳам бўлмади. (Ҳаммаси оддийгина тугади. Қорунни ҳам,ҳовли-жойини ҳам ер ютди-қўйди. Қорун ҳам, унинг бойликлари ҳам, кибру ҳавосиҳам йўқ бўлди-кетди. Қорунга Аллоҳнинг азоби келганида унга ёрдам берувчитопилмади. Унинг ўзи ҳам илми ила, молу дунёси ила ўзини қутқариб қола олмади.)

82.

Ва кечагина унинг маконини орзу қилаётганлар: “Воажаб,Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига ризқини кенг ёки тор қиладиганга ўхшайдир.Агар Аллоҳ бизга лутф қилмаганида, бизни ҳам ерга ютгизар эди. Воажаб, кофирларнажот топмайдиганга ўхшайди-ку!” дейишга ўтдилар. (Ҳаёти дунёга берилганғофилларнинг кўзи шунга ўхшаш фалокатлар вақтида очилиши мумкин. Қорунни ваунинг ҳовли-жойини ер ютганидан кейингина унга ҳавас қилаётган ҳаёти дунёихлосмандларининг кўзи очилди.)

83.

Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик вабузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир. (Ўшаилмлилар айтган охират диёрини ер юзида Қорун каби такаббурлик ва бузғунчиликқилмаганлар, уларнинг ер юзида бўлишини истамайдиганларга берамиз. Ким тақводорбўлса, оқибат яхши бўлади.)

84.

Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўрахайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақатқилганларига яраша жазоланурлар. (Яъни, яхшиликнинг савоби кўпайтириб берилади.Ёмонлик эса, ўз ҳолича жазога тортилади. У кўпайтирилмайди.)

85.

Сенга Қуръонни фарз қилган зот, албатта, сени қайтаржойга қайтаргувчидир. Сен: “Роббим ҳидоят келтирган шахсни ҳам ва очиқ-ойдингумроҳликдаги шахсни ҳам яхши билгувчидир”, деб айт. (Сен она юртингдан ҳижратқилиб кетишга мажбур бўлаётганингдан ўкинма. Сенга Қуръон тиловати ва унга амалқилишни фарз қилган зот–Аллоҳ, албатта, сени қайтар жойга–Маккага янақайтаргувчидир.)

86.

Сен ўзингга китоб туширилишидан умидвор ҳам эмас эдинг.Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (тушди). Бас, ҳаргиз кофирларга ёрдамчи бўлма.

87.

Ва сени улар ҳаргиз сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидантўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма.

88.

Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзгаибодатга сазовор зот йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм УнингЎзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз. (Сен уларнинг гап-сўзларига,хоҳиш-истакларига қараб ўтирма. Аллоҳнинг оятларига амал қилишда давом этавер.)