27. Намл

1.

То. Сийн. Ушбулар Қуръон-очиқ китоб оятларидир.

2.

Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир.

3.

Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ваохиратга қаттиқ ишонадиганлардир.

4.

Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга Бизамалларини зийнатлаб кўрсатдик. Бас, улар адашиб-улоқиб юраверарлар.

5.

Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўпзиён кўргувчилардир. (Бу дунёда охиратдан умиди йўқлиги учун молу дунё, айшуишрат, шаҳвату лаззат кетидан тушиб, ўзини ўтга-чўққа уриб, расво бўлади.Охиратда эса, қанақа азобларга дучор бўлишини Аллоҳнинг Ўзи билади.)

6.

Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли зоттомонидан берилур.

7.

Мусо ўз аҳлига: “Аниқки, мен бир олов кўрдим. Тезда менсизларга ундан бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ келтираман”,деганини эсла.

8.

У (олов)га келганида: “Олов олдидаги ва атрофидагишахсларга барака берилди ва Оламларнинг Робби–Аллоҳ покдир”, деб нидо қилинди.

9.

“Эй Мусо! Албатта, бу Менман! Азизу ҳаким Аллоҳман!

10.

Ва асоингни ташла!” Бас, қачонки Мусо у(асо)нинг илондекқимирлаётганини кўрганида, ортига қарамай қочди. “Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менингҳузуримда Пайғамбарлар қўрқмаслар!

11.

Лекин ким зулм қилсаю сўнгра ёмонлик кетидан унгаяхшиликни бадал қилса, бас, Мен, албатта, мағфиратли ва меҳрибондирман.

12.

Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқбўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бубордир). Албатта, улар бузғунчи қавм бўлдилар”.

13.

Бас, қачонки уларга оят-мўъжизаларимиз кўз очгувчи бўлибкелганида, “Бу очиқ-ойдин сеҳрдир”, дедилар.

14.

Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайлиу(мўъжиза)ларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назарсол. (Улар бу мўъжизаларнинг нималигини жуда яхши билганлар. Аммо билиб туриб,зулм юзасидан, иймонни менсимасдан, кибр қилган ҳолларида инкор этдилар. Буинкорнинг оқибати нима билан тугаши маълум ва машҳурдир.)

15.

Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари:”Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дедилар.

16.

Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У : “Эй одамлар, бизгақуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдинфазлдир”, деди. (Ушбу оятдаги ворислик, илмга ворисликдир. Ота вафот этгандагиболаларнинг ворислиги эмас. Чунки Довуд алайҳиссаломнинг Сулаймоналайҳиссаломдан бошқа фарзандлари ҳам кўп эди. Улар молу дунё масаласидагимеросда тенг ҳуқуқли эдилар. Аммо илм маъносидаги меросга фақат Сулаймоналайҳиссалом ворис бўлдилар. Шунинг учун ҳам “Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди”жумласидан кейин Сулаймоннинг алайҳиссалом “Эй одамлар, бизга қуш тилиўргатилди”, деган сўзлари келмоқда. Сулаймон алайҳиссалом ўзларига Аллоҳтомонидан қушларнинг тилини англаш илми берилганлигини барча одамларга эълонқилмоқдалар. Бу эълон фахр ва риёкорлик учун эмас, балки Аллоҳнинг неъматиниэслаш маъносидадир.)

17.

Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарларитўпланиб, тизилган ҳолда турдилар.

18.

Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли:”Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларнибилмасдан эзиб юбормасинлар”, деди. (Чумолилар ҳам асалариларга ўхшаб, ажойибинтизомга эга. Ҳали-ҳануз уларнинг жамоат бўлиб яшашлари сири англанган эмас. Буоятда улар бир-бирларини хавф-хатардан огоҳ этишлари айтилмоқда.)

19.

Бас, у унинг сўзидан табассум қилди ва: “Роббим, мениЎзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен розибўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳбандаларингга қўшгин”, деди. (Сулаймон алайҳиссалом чумолининг сўзларини эшитибжилмайдилар.)

20.

Ва қушларни текширди-да: “Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман ёкиғойиблардан бўлдими?

21.

Албатта, уни шиддатли азобла азобларман ёки сўйибюборурман ёхуд менга, албатта, очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак”, деди.

22.

Кўп ўтмасдан у келиб: “Сен билмаган нарсани билдим васенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим. (Сабаъ Арабистон ярим оролинингжанубида, Яманда жойлашган бир мамлакат эди. Ана ўша мамлакатдан ўта муҳим бирхабар келтирганини айтди.)

23.

Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим. У уларнинг маликасиэкан. Унга ҳар нарса берилган экан. Ҳамда унинг улуғ тахти бор экан. (Ўша Сабаъюртида бир аёлни кўрдим. У аёл халққа подшоҳ экан. Аёлга ҳар нарса берилганэкан. Ҳамда ўша маликанинг катта тахти бор экан.)

24.

Мен у(аёл)нинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга саждақилаётганларини ва шайтон уларга амалларини зийнатлаб, йўлдан тўсаётганиникўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар. (Гап шу ерга келганда, энг муҳим хабарчиқди. Ўша Сабаъ мамлакатига подшоҳ бўлган аёл ва унинг қавми Аллоҳга эмас,қуёшга сажда қилаётган экан. Бу нотўғри йўл. Аллоҳнинг Пайғамбари Сулаймоналайҳиссалом уларнинг бу хатоларини тузатишлари зарур. Шайтон лаънати уларқилаётган гуноҳ амалларни ўзларига чиройли кўрсатиб қўйибди. Агар шу ҳолларидаюраверсалар, ҳидоят топмайдилар.)

25.

Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий ваошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?!

26.

Аллоҳ–Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ зотдир. У улуғаршнинг Роббидир”, деди.

27.

У : “Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончиларданбўлдингми?

28.

Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четгачиқиб назар сол-чи, нима қайтарарлар”, деди.

29.

У (Малика): “Эй аъёнлар! Менга кароматли бир мактубташланди. (Малика аъёнларига мактуб ҳақида хабар бериши унинг ўз одамлари биланмаслаҳатлашиб иш кўришига далолат қилади. Шу билан бирга, малика ўзи сезганбелгилар асосида мактубнинг кароматли эканини айтмоқда.)

30.

Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: “Бисмиллаҳирроҳманир роҳийм.

31.

Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингиздакелинг”, дейилмишдир”, деди.

32.

У:”Эй аъёнлар! Менга бу ишимда фатво беринглар. Сизларшоҳид бўлмагунингизча, мен бир ишга қатъий қарор қилмасман”, деди.

33.

Улар : “Биз куч-қувват эгаларимиз ва шиддатли азму шижоатэгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Нима амр қилишингни ўйлаб кўр”, дедилар.

34.

У: “Албатта, подшоҳлар бирор шаҳар-қишлоққа кирсалар, унивайрон қилурлар ва унинг азиз аҳлларини хор қилурлар. Ана шундай қилурлар.

35.

Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нимабилан қайтар эканлар”, деди.

36.

Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: “Сизлар менгамол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берганнарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз.

37.

(Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз уларбас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларидачиқарурмиз”, деди.

38.

У (Сулаймон): “Эй аъёнлар! Улар менга таслим бўлибкелишларидан олдин қайсингиз ҳузуримга у(малика)нинг тахтини келтира оладир?”деди.

39.

Жинлардан бўлган Ифрит: “Мен уни сенга мақомингдантургунингча келтирурман. Албатта, бунга қувватим ва ишончим бор”, деди. (Арабтилида ёмонликда учига чиққан ва қувватли жин-шайтон “ифрит” дейилади. Бу сўзшайтонга ўхшаш одамга ҳам ишлатилади.)

40.

Китобдан илми бор шахс: “Мен уни сенга кўзингни очибюмгунингча келтирурман”, деди. Қачонки, у(Сулаймон) у(тахт)ни ўз ҳузурида қарортопганини кўргач: “Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфронинеъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Кимкуфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир”, деди. (Уламолар “китобдан илми бор шахс”нинг кимлиги ҳақида кўп фикрлар айтганлар. У Тавротни,Исмул Аъзамни биладиган,Лавҳул Маҳфуздан хабардор эди, деган гапларни айтишган.Лекин Қуръони Карим ёки Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтмаганларидан кейин, ишончлиилмий далил бўлмагач, Қуръон ибораси билан кифояланиб, Аллоҳ ўша шахсни “китобдан илми бор”, деб айтибди, у ёғини ўзи билади, дейишимиз тўғридир.)

41.

У (Сулаймон): “Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг.Кўрайлик-чи, у(малика) уни танийдими ёки танимайдиганлардан бўладими?” деди.

42.

Қачонки у(малика) келганида: “Сенинг тахтинг шундайми?”дейилди. У: “Худди ўшанинг ўзи”, деди. “Бизга бундан илгари илм берилган эди вамусулмон бўлган эдик”.

43.

Ва у(малика)ни Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарса тўсди.Албатта, у кофир қавмлардан бўлган эди.

44.

У(малика)га: “Саройга кир”, дейилди. Қачонки уникўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): “Албатта, бу биллурдансиллиқ қилиб ясалган саройдир”, деди. У (малика): “Эй Роббим, албатта, менўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳгамусулмон бўлдим!” деди. (Сарой олдидаги майдон ҳам биллурдан ясалган, жудасиллиқ, уни сув деб ўйлаб, кийимингни кўтарма. Ана шунда малика рўй бераётганҳодисалар оддий эмаслигига, балки Аллоҳ юборган Пайғамбарнинг мўъжизалариэканига ишонч ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг қудратига тан берди.)

45.

Батаҳқиқ, Самуд қавмига, Аллоҳга ибодат қилинг, деббиродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ улар икки гуруҳ бўлиб тортишабошладилар.

46.

47.

У (Солиҳ): “Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдинёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳм қилинсангиз”,деди. (Ўзингизга азоб сўраш ўрнига, Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришинитиласангиз бўлмайдими? Ана ўшанда шояд гуноҳингиз кечирилиб, Аллоҳнинг раҳматигаэришсангиз, дедилар.)

48.

Улар: “Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик”,дедилар. У: “Шумланишингиз (сабаби) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизларсиналаётган қавмсиз”, деди. (Биз “шумланиш” деб таржима қилган маъно ояти каримаматнида “тоир”, “тоййар” каби иборалар билан келган. Бу ибора қуш, қуш учиришмаъноларини беради. Ўша пайтлар мушриклар бирор иш қилмоқчи бўлсалар, қуш учирибкўрар эдилар. Агар қуш ўнг томонидан учса, хурсанд бўлар ва ўша ишни бошлар эди.Агар қуш чап томонига учса, шумқадамлик деб ўйлар, хафа бўлар, шумланар ва уишни қилмас эди. Кейин бориб-бориб бу ибора қуш учирмаса ҳам, бирор нарсанингшумқадамлигини англатиш учун ишлатиладиган бўлиб кетган. Самуд қавми ҳамўзларига “Аллоҳга ибодат қилинг” шиорини олиб келган, уларни Аллоҳга истиғфорайтишга, ундан раҳматини сўрашга чақирган Пайғамбарлари Солиҳдан алайҳиссаломшумланганларини айтишди.)

49.

У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзидабузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар. (Яъни, Солиҳ алайҳиссалом шаҳарлариҲижрда тўққиз кишидан иборат бир гуруҳ бўлиб, ўша гуруҳ аъзолари бузғунчилик,фасод ишлар билан шуғулланишарди.)

50.

Улар: “Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта,у(Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирармиз, сўнгра валийсига, биз унингаҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, дермиз”, дедилар.

51.

Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда бир”макр” қилдик.

52.

Ана, зулмлари сабабли уйлари ҳувуллаб ётибди! Албатта,бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир.

53.

Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик.

54.

Ва Лутни ҳам (Пайғамбар қилиб юбордик). Ўшанда у ўзқавмига: “Сиз кўриб-билиб туриб, фоҳиша иш қиласизми?!

55.

Сиз, албатта, аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват илаяқинлик қиласизми?! Йўқ! Сиз жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!” деди.

56.

Унинг қавмининг жавоби: “Лут аҳлини юртингиздан қувибчиқаринг, чунки улар покиза бўлишни хоҳлаган кишилардир”, дейишдан бошқа нарсабўлмади. (Ифлосликка ботиб қолган бу қавм покликни масхара қилиб, покизаодамларни камситиш йўлига ўтди. Уларни дунёда ҳеч ким қилмаган ифлосликданқайтариб, покланишга, инсон номига доғ туширмасликка чорлаган АллоҳнингПайғамбари Лутни алайҳиссалом ва у кишига эргашган мўминларни айнан покликлариучун юртларидан ҳайдаб чиқармоқдалар.)

57.

Бас, Биз унга ва хотинидан бошқа аҳлига нажот бердик.У(хотин)нинг азобда қолгувчилар ичида бўлишини тақдир қилдик.

58.

Ва уларнинг устларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас,огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди. (Ва жиноятчи Лут қавминингустидан тош ёғдирдик. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Огоҳлантиришларга қарамай,жиноятда бардавом бўлганларнинг оқибати шундай бўлади.)

59.

Сен:”Аллоҳга ҳамд бўлсин ва у танлаб олган бандаларигасалом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?” дегин.

60.

Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сувтуширган зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унингдарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар.

61.

Ёки ерни қароргоҳ этган, унинг узра анҳорлар қилган, унгатоғлар қилган ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган зотми?! Аллоҳ билан биргабошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар. (Икки денгиз–денгиз вадарёдир. Бирининг суви иккинчисига қуйилади, аммо аралашиб кетмайди: дарёнингчучук суви шўр, денгизнинг шўр суви чучук бўлиб қолмайди. Чунки Аллоҳ уларнингўртасига табиий тўсиқ тортиб қўйган.)

62.

Ёки музтар-ночор одам дуо қилганда ижобат этиб, унингмушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган зот яхшими?! Аллоҳбилан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалик оз эслайсизлар-а?!

63.

Ёки сизларни қуруқлик ва денгиз зулматларида тўғри йўлгасоладиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган зотми?!Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсаларданолийдир. (Одамлар доимо қуруқлик ва денгизда сафар қилиб келади. Кўзланганманзилларга етиш учун турли йўллардан юришади. Иложини қилиб, ўша жойни топибборишади. Хўш, ўша сафарларда йўл топиш қобилиятини инсонга ким берди? Йўлнианиқлашда ёрдам берадиган ақл, кўз, қулоқни-чи? Турли белгиларга, юлдузларга,асбобларга қараб йўл топишни унга ким ўргатди? Сохта худоларми? Ёки Аллоҳтаоломи? Албатта, Аллоҳ таоло.)

64.

Ёки аввал-бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтаданяратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган зот яхшими? Аллоҳ биланбирга бошқа илоҳ борми?! “Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг”,дегин. (Аслида, йўқ инсонни бор қилиб, аввал-бошда яратган ким? Бут-санамларми,жин ва фаришталарми, мушриклар худо деб юрган бошқа махлуқларми? Инсонниохиратда қайтадан яратадиган ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи.)

65.

Сен:”Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбнибилмас”, деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар. (Ғайбнибилиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким — на инсон, нафаришталар, на жинлар ғайбни билмайди.)

66.

Балки илмлари охиратни идрок қилгандир? Йўқ, улар унданшак-шубҳададирлар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар. Кофирлар охират илмиданхабардормикин? Йўқ, била олмайдилар. Улар охират нима эканини билиш у ёқдатурсин, охиратнинг бўлиш-бўлмаслигига аниқ ишонмайдилар. Балки у хусусдагимасалада кўрдирлар, ҳеч нарсани кўрмаслар.

67.

Куфр келтирганлар: “Биз ва ота-боболаримиз тупроқбўлганимиздан кейин, яна чиқариламизми?!

68.

Батаҳқиқ, бу бизга-да, ота-боболармизга-да олдин ҳамваъда қилинган эди. Бу аввалгиларнинг афсонасидан бошқа ҳеч нарса эмас”,дедилар.

69.

Сен: “Ер юзида сайр қилинглар ва жиноятчиларнинг оқибатиқандай бўлганига назар солинглар”, деб айт.

70.

Сен улар ҳақида ғам чекма ва қилаётган макрларидансиқилма ҳам.

71.

Улар: “Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўладир?”дерлар.

72.

Сен: “Сиз келишига ошиқаётган нарсанинг баъзисиортингизга мингашиб олган, бўлса ажаб эмас”, деб айт. (Яъни, ўша ваъдаларшундоққина ортингизда турибди, аммо сиз сезмаяпсиз, холос. Дарҳақиқат, ғайбниким билади? Эҳтимол, беш дақиқадан сўнг азоб, қиёмат ёки қайта тирилиш рўйберар, эҳтимол, ундан кўпроқ ёки озроқ вақт қолгандир. Ким билади буни?! Аллоҳтаоло бу ишларни хоҳлаган лаҳзасида содир этишга қодир.)

73.

Албатта, Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳаматсоҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар.

74.

Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсаниҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур.

75.

Осмону ерда ҳеч бир ғайб нарса йўқ, илло у очиқ-ойдинкитобда бордир.

76.

Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилофларқилаётган нарсаларнинг кўпини айтиб берадир.

77.

Албатта, у (Қуръон) мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир.

78.

Албатта, Роббинг улар ўртасида Ўз ҳукми ила ажримчиқарур. У азиз ва билгувчидир.

79.

Бас, сен Аллоҳга таваккал қил. Албатта, сен очиқ-ойдинҳақдадирсан.

80.

Албатта, сен ўликларга эшиттира олмассан, ортга қарабқочаётган карларга ҳам чақириқни эшиттира олмайссан.

81.

Сен кўрларни залолатдан ҳидоятга солгувчи эмассан. Сенфақат мусулмон бўлган ҳолларида оятларимизга иймон келтирадиганларгагинаэшиттира олурсан. (Кофирлар ўлик, кар бўлиш билан бирга, кўр ҳамдир. Сен, эйПайғамбар, у кўрларни адашиб юрган йўлларидан қайтариб, тўғри йўлга ҳидоят қилаолмассан.)

82.

Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида, Бизулар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнингоятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб берадир. (Бу ҳодиса қиёматнингаломатларидан биридир. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада кофирлар бошига ваъдақилинган сўз–қиёмат азоби тушиш чоғида ердан бир ҳайвон чиқариши ҳақида хабарбермоқда. Демак, бу ишнинг бўлиши муқаррарлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Саҳиҳҳадиси шарифларда бу ҳайвон қиёматнинг аломатларидан бири эканлиги, тавба қилса,фойда бермайдиган вақт бўлиб қолганда чиқиши ҳақида хабарлар келган.)

83.

Биз ҳар умматнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлариданбир гуруҳини тўплаган кунда улар жамланиб-тизилиб туришар.

84.

Токи улар келиб бўлгач, У зот: “Бизнинг оятларимизниёлғонга чиқардингизми?! Уларни пухта англамай туриб-а? Йўқса, нима қилганэдингиз?” дейдир.

85.

Ва уларга зулм қилганлари сабабли сўз(ланган азоб) тушар.Бас, улар сўзлай олмаслар.

86.

Биз сокинлик топишлари учун кечани, кўришлари учункундузни қилганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмларучун ибратлар бордир.

87.

Сур чалиниб, Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа осмонлардагикимсалар ва ердаги кимсалар даҳшатга тушган кунда ҳамма У зотга бўйин эгибкелурлар.

88.

Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан.Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиганАллоҳнинг санъатидир. Албатта, у нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёматкуни шундай даҳшатлики, кўзимизга энг салобатли, виқорли, мустаҳкам бўлибкўринадиган улуғвор тоғлар ҳам жойидан кўчиб, титилиб, булутдай сузиб юради.Уларни кўрган одам, жойида турибди, деб ўйлайди, аслида эса, улар булутдек сузибкетаётган бўлади.)

89.

Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот)бўлур. Ҳамда улар ўша куннинг даҳшатидан омондадирлар.

90.

Ким ёмонлик қилса, бас, юзтубан дўзахга ташланурлар ва:”Сизларга фақат қилган амалларингиз жазоси берилмоқда, холос”, (дейилур).

91.

Мен ушбу шаҳарнинг Робби, уни ҳаром қилган зотга ибодатқилишга амр этилдим, холос. Ҳамма нарса Уникидир. Ва мусулмонлардан бўлишга амрэтилдим.

92.

Ва Қуръонни тиловат қилишга (амр этилдим). Ким ҳидояттопса, фақат ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, унга: “Меногоҳлантиргувчиларданман, холос”, дегин.

93.

Сен:”Аллоҳга ҳамд бўлсин! У сизларга ўз оят-мўъжизалариникўрсатур. Сиз уларни кўриб, танийсиз”, деб айт. Роббинг қилаётганамалларингиздан ғофил эмасдир.