26. Шуаро

1.

То. Син. Мим.

2.

Булар очиқ китобнинг оятларидир.

3.

Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалокқилмоқчидирсан?!

4.

Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозилқилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.

5.

Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, унданюз ўгиргувчи бўлганлар.

6.

Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлариистеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.

7.

Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навларданқанчаларини ундириб қўйибмиз.

8.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмаслар.

9.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

10.

Роббинг Мусога: “У золим қавмга боргин.

11.

Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!” деб нидоқилганини эсла.

12.

У: “Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.

13.

Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан.Бас, Ҳорунни элчи қил.

14.

Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мениўлдиришларидан хавфдаман”, деди.

15.

У зот:”Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз илаборинглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.

16.

Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: “Биз Роббул ОламийннингПайғамбарларимиз.

17.

Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор”, деб айтинглар, деди.

18.

У (Фиръавн): “Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбияқилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!

19.

Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилибқўймадингми?!” деди. (Фиръавннинг миннатларидан асосий мақсади–Мусо алайҳиссаломолиб келган динни инкор қилиш эди. Қўлимизда катта бўла туриб, энди, бизга,динимизга ва мулкимизга қарши чиқасанми? Янги дин келтирдим, деб даъвоқиласанми? Бизнинг қавмимиздан бир кишини ўлдириб қўймадингми?!)

20.

(Мусо): “Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.

21.

Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менгаҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди. (Ўша қитбтий менинг бир БаниИсроиллик қабиладошим билан уришаётган экан. Қабиладошим мендан ёрдам сўради,мен уега ёрдам бераман деб қибтийни бир урсам ўлиб қолди. Сўнгра хатонитушундим.)

22.

Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиболганингдандир”, деди.

23.

Фиръавн: “Роббул Оламийн нима?” деди.

24.

У (Мусо): “Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер вауларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир”, деди.

25.

У атрофидаги кишиларга: “Эшитмаяпсизларми?!” деди.

26.

У(Мусо) : ” У зот сизнинг Роббингиз ва аввалгиота-боболарингизнинг Роббидир”, деди.

27.

У : “Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир”,деди.

28.

У(Мусо) : “У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ваулар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир”, деди.

29.

У : “Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, менсени зиндонбандлардан қилурман”, деди.

30.

У(Мусо) : “Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсамҳам-а?!” деди.

31.

У :”Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!” деди.

32.

Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждаргаайланди.

33.

Ва қўлини чиқарди. Банагоҳ у назар қилгувчиларга оппоқкўринди.

34.

У(Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: “Албатта, бу ўтабилимдон сеҳргардир.

35.

У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нимадейсизлар?”, деди. (Худонинг динига қарши чиққан, Аллоҳнинг йўлидагидаъватчиларни ўзига душман билган туғёнкорларнинг доимий гапларидан бири.Атрофидаги гумашталарига ва содда халққа даъватчини хавфли қилиб кўрсатади вауларни қўрқитади.)

36.

Улар: “Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларгатўпловчиларни юбор.

37.

Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар”,дедилар. (Бу таклиф Фиръавнга маъқул тушди. Зотан, у атрофидагилардан айнан шужавобни кутган эди. Бошқа сура ва оятлардан биламизки, Мусо алайҳиссалом билансеҳргарларнинг мусобақалашадиган жойи, вақти ва бошқа шартлари келишиб олинади.Фиъравн шаҳарларга одамларини юбориб, сеҳргарларни тўплатиб келади.)

38.

Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтдажамландилар.

39.

Ва одамларга: “Сизлар тўпланиб бўлдингизми?

40.

Ажаб эрмас, устин келсалар, сеҳргарларга эргашсак”,дейилди. (Турли муносабатлар ила одамларни тўплаш, билан уларни чалғитиш ваўзига маҳлиё этиш ҳам туғёнкор ҳокимларнинг одати. Сеҳргарлар билан Мусоалайҳиссалом тортишувини ғанимат билиб роса одам йиғдилар.)

41.

Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: “Агар биз ғолибкелгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?” дедилар.

42.

У : “Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз”,деди.

43.

Мусо уларга: “Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг”, деди.

44.

Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва”Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз”, дедилар.

45.

Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнингуйдирмаларини юта бошлади. (Сеҳргарлар арқонларини ташлаганида, илонгаайланмаган, уларнинг найранги туфайлигина кишилар кўзига шундай кўринган эди,холос. Кейин Мусо алайҳиссалом асоларини ташладилар ва у аждарга айланиб,Фиръавн сеҳргарларининг асо ва арқонларини юта бошлади.)

46.

Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.

47.

Улар: “Роббул Оламийнга иймон келтирдик.

48.

Мусо ва Ҳоруннинг Роббига”, дедилар.

49.

У : “Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймонкелтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз,мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизниосажакман”, деди.

50.

Улар: “Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.

51.

Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимизхатоларимизни кечиришидан умид қиламиз”, дедилар.

52.

Ва Мусога: “Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта,таъқиб этилурсиз”, деб ваҳий юбордик.

53.

Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:

54.

“Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.

55.

Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.

56.

Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз”, деб.

57.

Бас, Биз уларни боғ-роғлар ва булоқлардан.

58.

Хазиналар ва муҳтарам маскандан чиқардик. (Яъни, Фиръавнва унинг қавмини боғ-роғларидан ва булоқларидан, хазиналаридан ва ҳашаматлимасканларидан чиқардик.

59.

Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиббердик.

60.

Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.

61.

Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонингодамлари: “Энди қўлга тушдик”, дедилар.

62.

У (Мусо): “Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғрийўлни кўрсатур”, деди.

63.

Бас, Биз Мусога: “Асонг билан денгизни ур”, деб ваҳийқилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.

64.

Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ваунинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.)

65.

Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.

66.

Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик. (Фиръавн ва унингаскарлари денгиз бағрига тўлиқ тушиб бўлганларидан кейин, улкан тоғдек ҳайбат-латўхтаб турган денгиз яна ҳаракатга келиб, ҳаммаларини ҳалок қилди.)

67.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмадилар.

68.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

69.

Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.

70.

Ўшанда у отаси ва қавмига: “Нимага ибодатқилмоқдасизлар?” деган эди.

71.

Улар: “Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос илаибодат қилишда бардавом бўлурмиз”, дедилар. (Тош ёки бошқа нарсадан юзи инсонюзига ўхшатиб ишланган бутга “санам” дейилади.)

72.

У : “Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?

73.

Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?” деди.

74.

Улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганлариникўрдик”, дедилар.

75.

У : “Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!

76.

Сиз ва қадимги оталарингиз?!

77.

Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менгадушмандир”, деди.

78.

У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қилади ҳам УнингЎзи.

79.

Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.

80.

Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.

81.

Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.

82.

Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидворбўлганим ҳам Унинг Ўзи.

83.

Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларгақўшгин.

84.

Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовларбўладиган қилгин. (Яъни, ўтиб кетганимдан кейин ҳам одамлар мени қиёматгачаяхшилик билан эслаб юрадиган қилгин.)

85.

Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.

86.

Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.

87.

Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.

88.

У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.

89.

Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўшаманфаат топар).

90.

Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.

91.

Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.

92.

Ва уларга: “Аллоҳдан ўзга ибодат қилиб юрганнарсаларингиз қани?!

93.

Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқараолурларми?!” дейилди.

94.

Бас, унга улар, иғвога учганлар.

95.

Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлабташландилар.

96.

Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар,дедилар:

97.

“Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувдаэканмиз.

98.

Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик.

99.

Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.

100.

Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.

101.

Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.

102.

Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак”.

103.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмадилар.

104.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

105.

Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.

106.

Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди:”У зотданқўрқмайсизми?!

107.

Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.

108.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

109.

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менингажрим фақатгина Роббул Оламийннинг зиммасидадир.

110.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар”.

111.

Улар: “Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенгаиймон келтирармидик?!” дедилар.

112.

У деди: “Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.

113.

Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнингзиммасидадир.

114.

Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.

115.

Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос”.

116.

Улар: “Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўронқилинганлардан бўлурсан”, дедилар.

117.

У : “Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.

118.

Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ваменга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин”, деди.

119.

Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемаданажот бердик.

120.

Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.

121.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмадилар.

122.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

123.

Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.

124.

Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: “Қўрқмайсизларми?!

125.

Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.

126.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

127.

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менингажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.

128.

Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйинқилаверасизми?

129.

Ва худди мангу туражакдек “маснаълар” тутаверасизми?.(Оятдаги “маснаълар” сўзи ҳозирги араб тилида завод-фабрикалар маъносидаишлатилмоқда. Од қавми улкан қасрлар қуриш, тоғларни ўйиб ишлаш ва бошқа фахручун кўтарадиган биноларида фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарадиганишхоналарга эга эди, “масонеълар”дан мурод ўшалар, оятда қурилишларга доирочиқ-ойдин маъно бор.)

130.

Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.

131.

Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.

132.

Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотданқўрқинг.

133.

У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мададберди.

134.

Боғ-роғлар ва булоқлар ила.

135.

Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишиданқўрураман”.

136.

Улар: “Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчиларданбўлмасанг ҳам, барибир.

137.

Бу эскиларнинг одати, холос.

138.

Биз азоблангувчи эмасмиз”, дедилар. (Яъни, бизга қанчагапирсанг ҳам, барибир сен айтган йўлдан юрмаймиз. Бу қилмишимиз учун, сенайтаётганингдек, азобланмаймиз ҳам, дедилар.)

139.

Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалокқилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

140.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

141.

Самуд қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.

142.

Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: “Қўрқмайсизларми?!

143.

Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.

144.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

145.

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менингажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.

146.

Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!

147.

Боғ-роғларда, булоқларда?!

148.

Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!

149.

Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!

150.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

151.

Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоатқилманглар.

152.

Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг”.

153.

Улар: “Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.

154.

Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агарростгўйлардан бўлсанг, оят-мўъжиза келтир”, дедилар. (Самуд қавми уларгаАллоҳнинг гапини етказган Пайғамбарлари Солиҳга алайҳиссалом, алғов-далғовгапирмоқдасан, аниқ сеҳрлангансан, деб туҳмат қилдилар. Кофирлар наздида,Аллоҳнинг йўлига чақирувчилар доимо мажнун ёки сеҳрланган бўлиб кўринади.)

155.

У : “Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълумбир кун сув ичиш.

156.

Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннингазоби тутадир”, деди. (Бошқа оятларда баён этилганидек, туянинг тошданчиқарилишининг ўзи мўъжиза бўлган эди. Энди ўша мўъжиза туянинг Самуд қавмиичида туриш шарти қўйилди.

157.

Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.

158.

Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор.Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

159.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

160.

Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.

161.

Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: “Қўрқмайсизларми?!

162.

Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.

163.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

164.

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менингажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.

165.

Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!

166.

Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни таркқиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз”.

167.

Улар: “Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдабчиқарилганлардан бўлурсан!” дедилар.

168.

У : “Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмонкўргувчиларданман.

169.

Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажотбергин!” деди.

170.

Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.

171.

Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга(бермадик).

172.

Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.

173.

Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас,огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди. (Шунинг учун ҳам ҳанафиймазҳабидаги баъзи фақиҳлар, Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилганбаччавозларни, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.)

174.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмадилар.

175.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

176.

Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар.(Бу оятда зикри келаётган “қалин дарахтзор” Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайбниалайҳиссалом шу ерга Пайғамбар этиб юборди. Шуайб алайҳиссалом қиссасини, Ҳижрсурасида ўрганганмиз.)

177.

Ўшанда уларга биродарлари Шуайб деди: “Қўрқмайсизларми?!

178.

Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.

179.

Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

180.

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менингажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.

181.

Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчиларданбўлманглар.

182.

Ва тўғри тарози ила тортинглар.

183.

Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзидатурли бузғунчиликлар қилманглар.

184.

Сизни ва аввалги наслларни яратган зотдан қўрқинг”.

185.

Улар: “Албатта, сен сеҳрланганлардансан.

186.

Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Бизсени, албатта, ёлғончилардан, деб биурамиз.

187.

Агар ростгўйлардан бўлсанг устимиздан осмоннинг бирбўлагини ташлавор”, дедилар.

188.

У : “Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир”,деди.

189.

Бас, улар у(Шуайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни”соябон” куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди. ( Аллоҳ таоло Айкахалқини азобга дучор этишни ирода қилганида ҳавони ўта иситиб юборди. Шундапастлаб келаётган булут пайдо бўлди. Булут уларга соябон бўлиб кўринди.Ҳаммалари ўзларини булут соясига урдилар. Жиноятчи қавмнинг ҳаммаси булутсоясига кириб бўлгандан сўнг, бирдан чақмоқ чақиб, булутдан ўт-олов чиқиб уларниҳалок этди.)

190.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўминбўлмадилар.

191.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

192.

Албатта, у (Қуръон) Роббул Оламийннинг туширганидир.

193.

Уни Руҳул амийн олиб тушди.

194.

Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.

195.

Очиқ-ойдин араб тилида. (“Руҳул Амийн”дан мурод Жаброилфаришта алайҳиссалом; “огоҳлантиргувчилардан” дегани Пайғамбарлардан деганмаънони билдиради. Яъни, Қуръонни Жаброил сенинг қалбингда Пайғамбарларданбўлишинг учун равшан араб тилида олиб тушди.)

196.

Албатта, у (Қуръон) аввалгиларининг китобларида ҳамбордир. ( Қуръоннинг зикри, аввалги умматларнинг илоҳий китобларида ҳам бордир.)

197.

Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари, улар учуноят-далил эмасми?!

198.

Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.

199.

Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, мўмин бўлмас эдилар.

200.

Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундаййўлладик. (Улар уни эшитадилар, маъноларини тушунадилар, аммо иймонкелтирмайдилар.)

201.

Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймонкелтирмаслар.

202.

Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.

203.

Шунда улар: “Бизга муҳлат берилармикан?!” дерлар.

204.

Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!

205.

Айтгин-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.

206.

сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.

207.

Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!

208.

Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта,унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.

209.

Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.

210.

У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. (Мушриклардаъво қилаётганларидек, Қуръонни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Уларнинг бугаплари бўҳтондан иборат.)

211.

Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.

212.

Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.

213.

Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса,азобланганлардан бўлурсан. (Пайғамбарнинг (с.а.в.) Аллоҳга ширк келтиришларимутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигинианглатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбардек (с.а.в.) зот ширккелтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олишқийин эмас.)

214.

Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.

215.

Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.

216.

Бас, агар улар сенга исён қилсалар: “Мен сиз қилаётганамаллардан безорман”, дегин.

217.

Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил;

218.

Сени қоим бўлганингда кўрадиган.

219.

Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган)зотга. (Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминларичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган зотга–Аллоҳгатаваккал қил.)

220.

Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.

221.

Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?

222.

Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.

223.

Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплариёлғончилардир.

224.

Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.

225.

Уларнинг ҳар водийда дайдишини.

226.

Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?

227.

Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳникўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундайэмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларинибилурлар. (Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермасэкан. Агар шоир иймонли, яхши амалли, Аллоҳни кўп эсга оладиган, ўзини хорқилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, Аллоҳнингрозилигини топган шоир бўлиши мумкин.)