25. Фурқон

1.

Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқоннинозил қилган Зот баракотли, улуғдир.

2.

У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзандтутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратганЗотдир.

3.

У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзларияратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам,ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган “худо”лар тутдилар.

4.

Куфр келтирганлар: “Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарсаэмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар”, дедилар.Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар.

5.

Улар: “Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириболган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур”, дедилар. (Аввалги мушрикларҳар қанча жоҳил бўлсалар ҳам, ҳозиргиларга қараганда бир оз инсофли бўлган экан.Улар ҳозирги мушрикларга ўхшаб, “ёзиб олган”, демасдан, “ёздириб олган”,демоқдалар. Чунки улар Муҳаммаднинг (с.а.в.) ўқиш ва ёзишни билмасликларини яхшибиладилар. Шунинг учун афсоналарни бошқаларга ёздириб олган, дедилар. Яъни, ўшаафсоналар Муҳаммадга (с.а.в.) эртаю кеч айтиб турилади, дейдилар.)

6.

Сен:”Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозилқилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир”, дегин. (Қуръонни ҳамма нарсанибилгувчи зот–Аллоҳ нозил қилгандир. Ҳамма нарсани билгувчи зот ўтганумматларнинг тарихини ҳам жуда яхши билади. Ўтганларнинг афсоналарини бировданёздириб олишга ҳожат йўқ. Балки бу афсоналар ёлғон, бидъат ва хурофотларгатўлиқдир. Қуръони Каримда эса, ўтган умматларнинг қиссалари энг рост ва тўғриравишда келтирилади. Кишиларни улардан ўрнак олишга чақирилади. Вақт ўтиб, илмривожланиши билан бу ҳақиқат яна ҳам равшанлашиб бормоқда.)

7.

Улар: “Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унгабир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди.

8.

Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлсаю унданеса”, дедилар. Золимлар: “Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос”,дедилар.

9.

Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, уларйўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар.

10.

Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлароқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғбўлди. (Аллоҳ хоҳласа, бу нарсаларни истаган лаҳзада Пайғамбарига ато этиши ҳечгап эмас. Лекин мақсад боғу роғ ва қасрлар эмас. Мақсад ҳамма нарсанинг холиқиАллоҳ таолонинг розилигига эришишдир.)

11.

Йўқ! Улар соат(қиёмат)ни ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Бизсоат(қиёмат)ни ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик. (Кофирлар, қиёматбўлмайди, дедилар. Қиёмат бўлади, деяётганларнинг гапи ёлғон, дедилар. Ҳолбуки,дўзах уларни кутиб турибди. Ушбу мушриклар тўппа-тўғри ўша тайёр дўзахга равонабўладилар.)

12.

Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнокқайнашини ва бўкиришини эшитурлар. (Қиёмат соатини ёлғонга чиқарганларга Аллоҳтаоло томонидан тайёрлаб қўйилган дўзах шу даражада даҳшатлики, у кофирларниузоқдан кўриши билан ғазаби тўлиб-тошиб, қайнаб ўкира бошлайди.)

13.

Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташлаганларидаэса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.

14.

Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатнитиланглар! (Бир марта ҳалок бўлиб қутулиб кета олмайсизлар. Ҳали кўп ҳалокбўласизлар. Ўзингизча, ҳалок бўлсак, бу азоблардан қутулармиз, деб ўйламанглар.)

15.

Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангуликжаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.

16.

Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолдақолурлар. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир. (Жаннатда тақводормўминларга истаган нарсалари бор. Жаннатда нималар борлигини санаб адоғига етиббўлмайди. Шунинг учун осонгина, истаган нарсалари бор, деб қўйилди.)

17.

У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларинитўплаган кунда У зот: “Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзларийўлдан оздиларми?!” дейдир. (Бу дунёда мушрик бўлиб, Аллоҳдан ўзга нарсаларгаибодат этиб, ўшаларнинг “айтгани”ни қилиб, ўшаларнинг “розилиги”ни тилаб ўтганманави бандаларнинг мушрик бўлишлари сабаби нима? Уларни ўша “худо”лариадаштирдими? Ёки ўзлари йўлдан оғдиларми?)

18.

Улар: “Эй пок Парвардигор, Сендан ўзгани дўст тутмоқ бизучун ярашмас. Лекин сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки,ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар”, дерлар.

19.

Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончигачиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сизданким зулм қилган бўлса, унга азобни тортдирамиз.

20.

Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта,таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик.Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир. (Оддий башардан Пайғамбарюбориб одамларни синовга учратдик, баъзилари синовдан ўта олмай, оддий башар ҳамПайғамбар бўладими, деб йўлдан адашди. Уларнинг бу тасарруфлари эса, иймонлиларучун синов бўлди.)

21.

Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталартуширилса ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдиларва катта туғён-ла туғён қилдилар.

22.

Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кундажиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва у(фаришта)лар: “Ҳаром, ҳаром”, дерлар. (Эйкофир-мушриклар, сизларга хушхабар ҳаром, жаннат ҳаром, мағфират ҳаром,меҳр-шафқат ҳаром, осойишталик ҳаром… дерлар.)

23.

Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочибюборурмиз. (Кофирларнинг бу дунёда қилган баъзи бир яхши амаларидан умидларибўлиши мумкин. Аммо иймон бўлмаганидан кейин у ишлар ҳеч фойда бера олмайди.Қиёмат куни Аллоҳ таоло у амалларни ҳам тўзон каби сочиб юборади.)

24.

Ўша кунда жаннат эгаларининг қароргоҳлари ва оромгоҳларғоят яхшидир.

25.

У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлак-бўлактушурилурлар.

26.

У кунда ҳукмронлик Роҳманга ҳақ бўлур. У кун кофирларучун кўп қийин кун бўлур.

27.

У кунда золим икки қўлини тишлаб: “Эй воҳ!!! Пайғамбарила бир йўлни тутганимда эди!” дер.

28.

“Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди.

29.

Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст)мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир”, дер. (Муҳаммаддан(c.а.в.) бошқага эргашганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қуръон йўлиданбошқа йўлга юрган, Қуръондан бошқа дастурга амал қилганларнинг барчасининг ҳолишу бўлади. Қиёмат куни уларнинг ҳаммасининг бу дунёдаги “дўст”лари ёрдамсизташлаб кетади.)

30.

Ва Пайғамбар: “Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбуҚуръонни тарк этдилар”, деди. (Муҳаммад (с.а.в.) Роббиларига шикоят қилиб, эйРоббим, менинг қавмим–Қурайш ушбу Қуръонни тарк этди, дедилар. Аллоҳ таолоуларнинг қилмишларини жуда яхши билади. Аммо Пайғамбар (с.а.в.) ўзларинингдардларини тўкиб солиш учун, Аллоҳнинг амрини тўла бажарганликларини билдиришучун айтмоқдалар.)

31.

Ана шундай. Ҳар Пайғамбар учун жиноятчилардан душманқилганмиз. Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур.

32.

Куфр келтирганлар: “Унга Қуръон бир йўла нозил қилинсаэди”, дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик вауни дона-дона қилиб ўқидик. (Яъни, эй Муҳаммад, Биз сенинг қалбингни Қуръонбилан собит қилиш, қувватлаш учун уни бўлак-бўлак ҳолда нозил этдик ва гўзалравишда дона-дона қилиб ўқиб бердик. Қуръон бирданига тушмасдан, бўлак-бўлакбўлиб тушар, ҳар ваҳий келганида Пайғамбарнинг (с.а.в.) қалблари қувватланар,кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшилар эди.)

33.

Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенгаҳақни ва гўзал шарҳини келтирамиз.

34.

Жаҳаннам томон юз тубан ҳолларида судраладиганлар, анаўшалар, маконлари энг ёмон, йўллари энг адашган кимсалардир.

35.

Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳоруннивазир қилдик.

36.

Бас: “Иккингиз бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганқавмга боринг”, дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик.

37.

Ва Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларида ғарқэтдик ва уларни одамларга ибрат қилдик. Ҳамда Биз золимларга аламли азоблартайёрлаб қўйдик.

38.

Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадаги асрларниэсла. (Биз “қудуқ” деб таржима қилган сўз ояти каримада “расс” ибораси илаифодаланган бўлиб, ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуққа айтилади.Ривоятларда келишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганларида, у қулаб,ҳаммалари ичига тушиб ҳалок бўлган эканлар. Баъзи тафсирчиларимиз, бу қавм Солиҳалайҳиссалом қавми, десалар, бошқалари Шуайб алайҳиссалом қавмидир, дейдилар.Ибн Жарир Табарий эса, улар Ухдуд эгаларидир, деган эканлар. Улар ҳақида Буружсурасида сўз юритилган.)

39.

Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларни қириббитирдик. (Яъни, ўша ўтмиш асрлардаги барча жиноятчи қавмларнинг ҳар биригаўрнак бўлсин учун мисоллар келтирдик. Улар ибрат олмадилар, ўзлариниўнгламадилар.)

40.

Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келганэдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар. (Ушбуояти каримадаги “ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳар”дан мурод Лут алайҳиссаломқавми яшаган шаҳардир. Маълумки, бу шаҳарни Аллоҳ таоло тош ёғдириб ҳалокқилгандир. Оятдаги “Улар”дан мурод эса, Макка кофирлари. Улар Шомга қилгансафарларида Лут алайҳиссалом қавми шаҳри харобалари ёнидан ўтар эдилар. Агаруларда инсоф бўлганида, заррача тафаккур бўлганида, кўрганларидан ибратолардилар.)

41.

Улар сени кўрган вақтларида: “Аллоҳ Пайғамбар қилибюборган шуми?!

42.

Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмасахудоларимиздан оздирарди-я!” деб масхарага олурлар. Яқинда–азобни кўрганчоғларида–ким йўлдан озганроқ эканини билурлар.

43.

Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Эндисен унга вакил бўласанми?! (Йўқ, албатта. Пайғамбарнинг вазифаси ҳавои нафсиниўзига худо қилиб олганларга вакил бўлиш эмас, балки Аллоҳдан келган амрларникишиларга етказишдир.)

44.

Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англайоладилар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки янаҳам йўлдан озганроқдирлар. (Ушбу ояти каримада Пайғамбарга (с.а.в.) тасалли ваҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.)

45.

Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агархоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик. (Ҳа, агарАллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни, узаймай ҳам, қисқармай ҳамтурадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмайтураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнингулкан қудрати турибди.)

46.

Сўнгра Биз уни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик.

47.

У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган вакундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир.

48.

У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборганЗотдир. Ва осмондан пок сув туширдик.

49.

У ила ўлик юртни тирилтиришимиз ва ўзимиз яратган кўплабчорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғоришимиз учун.

50.

Батаҳқиқ, Биз у(Қуръон)ни эслатма олишлари учун ораларидатурлича тасарруф қилиб кўрдик. Одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан боштортдилар. (Аллоҳ осмондан пок сув туширади. Аллоҳ осмондан пок сўз (Қуръон)туширади. Аллоҳ осмондан туширган пок суви ила ўлик диёрларни тирилтиради,чанқоқ ҳайвон ва одамларни суғоради. Аллоҳ осмондан туширган пок сўзи биланмаънавий ўлик халқларни тирилтиради, руҳий чанқоқларни, ташналарнируҳий-маънавий таълимотлар ила суғоради. Қуръонни уларга турли услублар илатақдим қилдик. Лекин улар бундан ўзларига эслатма олмадилар.)

51.

Агар хоҳласак, ҳар шаҳарга битта огоҳлантиргувчи юборарэдик.

52.

Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у(Қуръон) билан каттажиҳод қил!

53.

У икки денгизни-буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилибоқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир.(Барча уммонлар ва денгизлар шўр, дарёлар чучук. Дарёлар оқиб бориб сувиниденгизларга, уммонларга қуяди. Аммо бу билан денгиз суви чучук бўлиб қолмайди,дарё суви шўр бўлиб қолмайди. Зотан, дарёларнинг суви ҳам денгиз ва уммонларданбуғланиб кўтарилган сувдан иборат.)

54.

У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилибқўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир.

55.

Улар Аллоҳдан ўзга уларга наф ҳам, зарар ҳаметказмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар. Ва кофир Роббига қарши ёрдамчибўлгандир.

56.

Биз сени фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этибюборганмиз, холос.

57.

Сен: “Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамайман, фақат,ким хоҳласа, Робби томон йўл олишини (сўрайман)”, деб айт. (Исломдаэътиқод-динга кириш ёки унинг аъзолари сафида бўлиш учун тўланадиган бадал ёкисолиғу мажбуриятлар йўқ. Хоҳлаган киши Аллоҳга томон йўл олсин. Унга иймонкелтирсин, ибодат қилсин. Бошқалар эса, унинг йўлини тўсмасин.)

58.

Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккал қил ҳамда Уни ҳамдусано ила поклаб ёд эт. Бандаларининг гуноҳларидан ўта хабардор бўлишда Унинг Ўзикифоядир.

59.

У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олтикунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўтаХабардордан сўра. (Ушбу маънолар эътиқод бобида ўта нозик ва ҳассос эканлигиэътиборидан уламоларимиз жуда ҳам эҳтиёткорлик билан баён қилишга ҳаракатқиладилар. “Олти кун” масаласига келганда, баъзилари, бу дунёнинг кунларигаўхшаш кунлар, Аллоҳ “бўл” деса бўлиб қолар эди-ю, лекин бандаларга шошилмай ишқилишни ўргатиш мақсадида шундай қилди, дейдилар. Бошқалари эса, “олти кун”қандай кунлар эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизнинг кунларимиз осмонлару еряратиб бўлингандан кейин, қуёш мажмуасидаги сайёралар низоми яратилгандан кейинвужудга келган тушунчалар, дейдилар. “Сўнгра” калимаси одатда “кейин”маъносидаги тартибни ифода қилади, бу оятдаги “сўнгра” эса, мартабанибилдиради.)

60.

Қачонки уларга: “Роҳманга сажда қилинглар!” дейилса,улар: “Роҳман нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?” дерлар. Бууларнинг узоқлашишини зиёда қилур.

61.

Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ойқилган Зот баракотли-буюк бўлди.

62.

У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни иродақилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир.

63.

Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган важоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир. (Роҳманнинг суюкли бандасибўлиш шарафига эришган инсон ер юзида камтарлик, содда ва мулойимлик биланюради. Унда такаббурлик, манманлик, ваҳшату даҳшат, турли сохта кўринишларданасар ҳам бўлмайди. Шу билан бирга, бўшанглик, иродасизлик, беҳудақисилиб-қимтиниш, ўзини пастга уришлик ҳам бўлмайди.)

64.

Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказурлар.

65.

Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин,албатта, жаҳаннам азоби доимийдир.

66.

Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир”,дейдиганлардир.

67.

Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳамқилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.

68.

Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар.Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Кимана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. (Аллоҳга ширк келтириш улкан зулмдир.Бировни ноҳақдан ўлдирадиган одам Роҳманнинг суюкли бандаси бўла олмайди. Зинодаҳам моддий, ҳам маънавий равишда одам ўлдириш руҳи бор. Зинокорлар бола кўришданқочадилар. Улар, зинодан бола бўлиб қолмаслигига уринадилар. Бу эса, ўзига хосодам ўлдиришдир. Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса,гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади.)

69.

Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур вау(азоб) да хор бўлиб абадий қолур.

70.

Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса,бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳмағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир.

71.

Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга(ҳақиқий) қайтиш ила қайтар. (Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги унингэълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ-яхши бўлса,тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балкиқилинган амалдир, тавба ҳам амалсиз бўлмас.)

72.

Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсаларолдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.

73.

Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларгагунг ва кўрлардек ташланмаслар. (Роҳманнинг суюкли бандалари бутпарастмушрикларга ўхшаб, ўзлари англамаган нарсага ёпишиб олмайдилар. Мушриклар сохтахудоларига худди кўр ва карқулоқдек билиб-билмай, кўриб-кўрмай, эшитиб-эшитмайёпишиб оладилар. Агар улар “худо”ларининг нима эканлигини билганларида,кўрганларида ва эшитганларида, ҳеч қачон уларга ибодат қилмас эдилар.)

74.

Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан вазурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларгайўлбошчи эт”, дейдиганлардир.

75.

Ана ўшалар сабр қилганлари учун “ғурфа” иламукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар. (Араб тилида олиймақом хос хонани “ғурфа” дейилади. Тафсирчи уламоларимиздан баъзилари ушбуоятдаги “ғурфа” сўзига, “олий даража”, “жаннат”, “жаннатдаги алоҳида хона”маъноларини беришган. Аслида, ҳаммасини қўшиб, жаннатдаги олий мақом хос хона,десак мақсадга мувофиқ бўлса керак.)

76.

Улар ўшанда абадий қолурлар. У қандай ҳам гўзал қароргоҳва манзилдир.

77.

Сен: “Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларгаҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб)лозим бўлур”, деб айт.