24. Нур

1.

(Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарзқилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки эсласангиз.

2.

Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юздаррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз,сизларни уларга нисбатан Аллоҳнинг динида шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобигабир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар. (Никоҳда бўлмай, эр-хотинлик ҳаётини таниболмаганлар зино қилсалар, ушбу оятнинг ҳукмига биноан юз даррадан урилади.)

3.

Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур.Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаромқилинмишдир. (Зинокор Ислом жамияти жисмидан умуман олиб ташланади. Гувоҳлигиқабул қилинмайдиган бўлади, мўминлар билан никоҳда бўлишдан ман этилади ваҳоказо.)

4.

Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳкелтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабулқилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир.

5.

Магар бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар(мустасно). Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир.

6.

Ўз жуфтларига (бўҳтон) тоши отиб, фақат ўзларидан бошқагувоҳлари бўлмаганлар эса, бас, улардан ҳар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номиила тўрт марта, албатта, у ростгўйлардан эканлиги ҳақида шоҳидлик беришдир.

7.

Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинглаънати бўлишини (айтишликдир).

8.

Ва у(аёл)дан азобни қайтарадиган нарса, Аллоҳнинг номиила тўрт марта, албатта, у(эр) ёлғончилардандир, деб шоҳидлик беришидир.

9.

Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса,ўзи(аёл)га Аллоҳнинг ғазаби бўлишини (айтишликдир).

10.

Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида!..Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли зот бўлмаганидаэди!..

11.

Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган биртўдадир. Уни ўзингизга ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир.Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан (гуноҳнинг)каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир. (Ислом душманлари ақлийтортишувларда, жанг майдонларида мусулмонлардан устун кела олишларига кўзлариетмаганидан кейин мусулмонларнинг энг кучли нуқтасини заифлаштириш учуночиқдан-очиқ иғво, бўҳтон, туҳмат ва уйдирма қилишга ўтдилар. Гапни бошқа ёққабуриб, ҳақиқатдан четга чиқиш, ёлғондан уйдирма тўқиш, бўҳтон ва иғво қилиш арабтилида “ифк” дейилади. Мунофиқлар Ойиша онамизга нисбатан ифк уюштирдилар.Уларнинг ифкига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилдилар. Орада катта фитна чиқди.Ойиша онамизни зино қилганликда айблай бошладилар. У кишига нисбатан ифк–иғво,бўҳтон, туҳмат ва уйдирма уюштирилди. Бу ҳодиса “Ифк ҳодисаси” номи биланмашҳурдир.)

12.

У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлариҳақида яхши гумонга бориб: “Бу очиқ-ойдин ифк-ку!” десалар бўлмасмиди?!

13.

У(ифкчи)лар ўша(ифк)га тўртта гувоҳ келтирсаларбўлмасмиди?! Бас, гувоҳларни келтира олмаган чоғда ана ўшалар ўзлари Аллоҳнингҳузурида ёлғончидирлар.

14.

Агар дунёю охиратда сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳаматибўлмаганида, ўзингиз ичига шўнғиган нарса учун сизни, албатта, буюк азоб тутарэди.

15.

Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингизила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у(ифк)ни ўзингизга енгилсанардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир.

16.

Уни эшитган чоғингизда: “Бизга буни гапирмоғимиз тўғрикелмайди. Сен, Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!” десангиз бўлмасмиди?!

17.

Агар мўмин бўлсангиз, ҳаргиз у(ифк)га ўхшаш нарсагақайтмаслигингизни Аллоҳ сизга ваъз-насиҳат қилур.

18.

Аллоҳ сизга оятларни баён қилур. Ва Аллоҳ ўта билгувчи,ўта ҳикматли зотдир.

19.

Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхшикўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизларбилмассизлар.

20.

Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида…Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳмли бўлмаганида…

21.

Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Кимшайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюради. Агарсизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида абадул-абад ичингиздан бироркиши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хохлаган кишини поклайдир. Аллоҳ ўтаэшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.

22.

Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга,мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасамичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишинихуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир”. (Ойиша онамизқуйидагиларни айтадилар: “Аллоҳ таоло мени оқлаш учун ушбу оятларни нозилқилганида Абу Бакр (у киши қариндош бўлгани ва фақирлиги учун Мистоҳ ибн Асосаганафақа бериб турардилар): “Аллоҳга қасамки, Ойиша ҳақида қилган гапи учунМистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман”, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятнинозил қилди. Абу Бакр (р.а.) дарҳол: “Ҳа! Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ менимағфират қилишини хуш кўраман”, дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақалариниқайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳечузмайман”, дедилар”.)

23.

Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга (бўҳтон) тошиотганлар, бу дунёю охиратда лаънатланурлар. Уларга катта азоб бордур.

24.

У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллариҳақида уларга қарши гувоҳлик берур.

25.

Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ваулар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар.

26.

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркакларнопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркакларпокиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсаларданпоклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир. (Шу билан ифк ҳодисаси —мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясигаетди. Бу ҳодиса Пайғамбар (с.а.в.) оиласининг поклигини ва бу оилани АллоҳнингЎзи сақлашини исбот этди.)

27.

Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга тоизн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Анашундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. (Ушбу оятга амалқилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулайҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолдатурганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балкихусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғизбўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин.)

28.

Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изнберилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сизучун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир.

29.

Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз)киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширинқилаётганингизни билади.

30.

Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларинисақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганлариданхабардордир.

31.

Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларинисақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса(майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар,магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларинингўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларинингўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожатэркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлсамайли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳгабарчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”. (Ушбу оятдаАллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.) хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш вааврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилибберишини буюрмоқда. Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари биланқарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Аёлнинг аёлга нисбатан авратикиндигидан тиззасигачадир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзива икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учунАллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак.Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийимкиймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур.Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Зийнатдеганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учунишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Аёл киши ушбу оятга амал қилиб,зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим, беркитишнинг имкони бўлмай қолгандагуноҳ эмас. бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари,кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегонакўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин. Жоҳилият давридааёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейинэса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ урибюриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида,эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ваохир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.)

32.

Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздансолиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бойқилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир.

33.

Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўзфазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан(озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигинибилсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларгаберинг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилганчўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас,албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.(Ушбу ояти каримада учта муҳим масала–никоҳга қодир бўлмаганлар нима қилишлиги,озод бўлишни истаб, ўз хожаси билан шартнома тузган, маълум маблағ эвазига озодбўлишга ҳаракат қилаётган қулу чўрилар ва фоҳишабозлик, яъни, баъзи аёлларнизинога мажбурлаб пул топишга уриниш масалалари муолажа этилмоқда.)

34.

Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ-ойдин оятларни, сиздан олдинўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик.

35.

Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисолихудди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса,гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборакзайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборайдейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур.Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.(Суранинг номи ушбу ояти каримадан олинган. Бу ояти карима “Нур” ояти деб ҳамномланади. Оятда Аллоҳ таолонинг Ўзи Ўз зоти олийсини “Нур” деб атамоқда. Лекинбу нур сиз билан бизнинг тушунчамиздаги моддий, кўзга таъсир ўтказадиган ёруғликнури эмас. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати сиз билан бизнинг тасаввуримизга тўғрикелмайди. Бу жумлани баъзи уламоларимиз, “Аллоҳ осмонлар ва ерни мунавварқилгувчидир”, деб тушунтирганлар. Бошқа бирлари эса, “Аллоҳ осмонлару ернивужудга келтиргувчидир”, деганлар. Яна бошқалари, Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни,яъни, борлиқни Ўз нуридан яратгандир, деган маънода тафсир қилганлар. Бутушунчаларнинг ҳаммаси араб тилида “нур” сўзи ифода этадиган маъноларданолингандир. “Нур” сўзи аслида ўзи зоҳир бўлиб, ўзгаларни ҳам зоҳир этувчивужудга нисбатан ишлатилади. Мисол учун, қоронғуликда ёруғлик зоҳир бўлиб, аввалўзи кўринади ва шунинг баробарида атрофни ҳам ёритади-кўрсатади.)

36.

(У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва улардаЎз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар;

37.

Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳамАллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қилаолмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.

38.

Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали иламукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишигабеҳисоб ризқ берур.

39.

Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробгаўхшайдир. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайдир. Қачонки, унинг олдига келса, ҳечнарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиққилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир. (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонингнуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқларнинг ҳоли ажойиб услуб ила васфэтилмоқда. Ўзлари чанқоқ одамга, амаллари эса, саҳродаги саробга ўхшатилмоқда.Мунофиқлар ҳам бу дунёда ўзларича, у қилдим-бу қилдим, деб амалларини санаб,”яхши-яхши” умидлар билан охират томон кетаверадилар. Қиёмат қоим бўлиб,”манзил”га етганларида эса, ҳеч нарса топмайдилар. Қилган амалимизнинг савобинитопамиз, деб борган жойларида Аллоҳни топадилар ва Аллоҳ уларни бекаму кўстҳисоб-китоб қилади.)

40.

Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унингустидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут(қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас.Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас. (Ушбу ояти каримада ҳамАллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқларнинг ҳолати ажойиб услуб илавасф қилинмоқда. Яъни, денгизни катта тўлқин қоплаб олгандир. Бу тўлқин эса,зулмат устига зулматдир. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўша қоп-қора тўлқиннингустидан қоп-қора булут қоплаб турибди. Бу зулматлар остида кофир ва мунофиққандай қилиб Аллоҳнинг нурини кўрсин. У ўз қўлини кўра олмагандан кейин,Аллоҳнинг нурини кўра олмаслиги турган гап.)

41.

Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортганҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ватасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир.

42.

Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақатАллоҳгадир.

43.

Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини,сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганиникўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаганкишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унингчақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур.

44.

Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бундакўзи борлар учун ибрат бордир.

45.

Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, уларданбаъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт(оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсагақодирдир.

46.

Батаҳқиқ, Биз очиқ-ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик.Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир.

47.

Улар: “Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоатқилдик”, дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўминэмаслар. (У гуруҳ–мунофиқлардир. Улар тиллари билан: “Аллоҳга ва Пайғамбаргаиймон келтирдик ва итоат қилдик”, дейдилар. Лекин иймонга амални қўшмайдилар.Оғизлари билан иймонли эканлари ҳақида сафсата сотсалар ҳам, ҳаётда иймонтақозоси ила амал қилмай, Ислом шариатига юришни истамай, бошқа қонун-қоидаларасосида яшашга уринадилар. Аллоҳга ва Пайғамбарга (с.а.в.) иймонлари борлигиниайтсалар ҳам, уларга итоат этишлари ҳақида оғиз кўпиртириб сўзласалар ҳам, амалқилмайдилар. Уларга, айниқса, Нур сураси ўқилганда юраклари сиқилиб кетади.Чунки бу сура уларга зинони, очиқ-сочиқликни, ахлоқий бузуқлик бўлмиш ҳавойинафснинг хоҳишларини ман қилиб, одоб-ахлоқ доирасида ҳалол-пок яшашни таклифэтади. “Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар”. Тиллари билан айтгангапларига амал қилиш керак бўлганда юз ўгириб, бошқа томонга қараб кетадилар.)

48.

Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларидаҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир.

49.

Агар ҳақ улар(тарафда) бўлса, у (Пайғамбар)га бўйин эгибкелурлар.

50.

Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?!Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ!Уларнинг ўзлари золимлардир.

51.

Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбаригаораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: “Эшитдик ва итоатқилдик”, демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир.

52.

Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамдаАллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир.

53.

Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлариҳақида Аллоҳ номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: “Қасам ичманглар!(Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингизданхабардордир”, деб айт.

54.

Сен: “Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоатқилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса,сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз.Пайғамбарнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ”, деб айт.

55.

Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларниқилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидекхалифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнингхавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагинаибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам кимкуфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. (Олдинги ўтган умматларданқайси бири Аллоҳ таолога иймон келтирган ва бу иймони ҳақиқий бўлиб, бутунвужудини қамраб олган ҳамда ўша ҳақиқий иймонлари тақозоси ила солиҳ амалларқилиб ҳаёт кечирган бўлса, Аллоҳ таоло уларни ер юзига Ўзининг халифаси этибтайинлаб қўйган эди. Ер юзида ҳукми юритилиши учун уларни Ўзига ўринбосар қилибқўйган эди. Энди ўшалар каби ер юзида халифа бўлиш имконияти фақат Муҳаммаднинг(с.а.в.) умматларида бордир. Уларнинг мазкур халифаликка эришишлари учун асосийшарт–иймон келтириб, амали солиҳ қилишдир. Ислом уммати қачон ушбу шартнибажарганида, Аллоҳ таоло ваъдасининг устидан чиққан.)

56.

Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ваПайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз.

57.

Сен куфр келтирганларни ер юзида қочиб қутулаолгувчилардир, деб ҳисоблама! Уларнинг жойи дўзахдир. У нақадар ёмон бораржойдир!

58.

Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ваўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдоднамозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтоннамозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам,уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир-бирингизга айланибтурувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўтабилгувчи, ўта ҳикматли зотдир. (Ушбу ояти каримада зикри келаган шахслар учвақтда, албатта изн сўрашлари керак: “…бомдод намозидан олдин…” Чунки бувақтда одам ҳали ўрнида ётган бўлади. “…пешинда кийимларингизни ечадиганпайтингизда…” Қуръон нозил бўлган иссиқ ўлкаларда пешин вақтида ечиниб,салқинлаб, дам олмасликнинг ҳеч иложи йўқ. “…хуфтон намозидан сўнг”. Бу вақтдаҳам кишилар ечиниб, дам олаётган бўлади. “(Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир”.Яъни, авратлар очиладиган вақтдир. Шунинг учун қул ва чўрилар ҳам, балоғатгаетмаган ёш болалар ҳам изн сўраб кирсинлар. Одатда хизматчилар ва ёш болаларнингкириб чиқишлари кўп бўладиШунинг учун мазкур аврат вақтларидан бошқасида изнсўрамай киришларига рухсат берилди.)

59.

Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, уларданолдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундайбаён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.

60.

Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умидқилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларидагуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи,ўта билгувчи зотдир. (Ушбу оятдаги “кийимлари”дан мурод катта ёпинчиқ ва ҳамдаустдан кийиладиган ридодир. Аёл киши ўта қариб, никоҳдан умуман умидсиз бўлибқолганда паранжи-чиммат қилмасликка рухсат бор. Лекин, шундай бўлса ҳам,иффатларини сақлаганлари ўзлари учун яхшидир. Аммо воқеъликда қари аёлларнингўраниб-чирманиб, ёшларнинг очилиб-сочилиб юргани кўрилади. Бу ҳам, яъни,ёшларнинг бу ҳолати шариатга бўйинсунмасликнинг бир кўринишидир.)

61.

Кўзи ожизга гуноҳ-танглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳ-тангликйўқдир. Беморга гуноҳ-танглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ёоталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё ака-укаларингизнингуйларидан ё опа-сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ёаммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнингуйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда(гуноҳ-танглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳамгуноҳ-танглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлганпокиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундайбаён қилур. Шоядки ақл юритсангиз. (Ушбу ояти кариманинг аввалида кўзи ожиз,чўлоқ ва бемор кишиларга нимада гуноҳ бўлмаслиги, танглик йўқлиги ҳақидамуфассир уламоларимиз ихтилоф қилишган. Бир гуруҳлари, уларнинг жиҳодга чиқмайқолишларида гуноҳ ва танглик йўқ, дейдилар. Бошқалари, бу ерда эса, сўз жиҳодҳақида эмас, балки айнан таом емоқ ҳақида кетмоқда, шунинг учун ҳам мазкуржумлани “таом ейишда уларга гуноҳ ва танглик йўқ”, деб тушунмоқ керак, дейдиларва бу фикрларини тасдиқловчи ривоятларни келтирадилар. Иккинчи тоифамуфассирларнинг фикрлари кучлироқдир. “Калитга молик бўлиш” уй эгасининг калитниишониб топшириб қўйишидир. Ана шундай кишилар инсоф билан, қоринлари тўйгунчаесалар, бўлаверади. Ойиша онамиздан Имом аз-Зуҳрий қилган ривоятда айтилишича,Расулуллоҳ (с.а.в.) билан жиҳодга жўнаб кетаётган мусулмонлар уйлари калитлариниўзлари билган кишиларга топшириб, ҳожатингиз тушганда емоқни сизга ҳалол қилдик,деб кетар эканлар. Аммо калитни олиб қолганлар, қуруқ манзират учун айтилганбўлса керак, деб ўзларини тийишаркан. Ушбу оят билан уларга Аллоҳ ҳам изнберган.)

62.

Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймонкелтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишдабўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изнсўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир.Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ваулар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмлизотдир.

63.

Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир-бирингизнингдаъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, аста-аста суғирилибчиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитнаетиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар. (Ушбу ояти кариманинг биринчижумласи ҳақида уламолар уч хил фикр айтганлар. Учала фикр ҳам бир-биринитўлдириб келади. Биринчи фикрга биноан, Пайғамбарни чақиришда, бир-бирингизничақиришингиздаги лафзларни қўлламанг, дегани. Иккинчи фикрга кўра, Пайғамбарнингчақириғини, буйруғини бошқаларнинг чақириғи каби оддий қабул қилманг, балкиалоҳида аҳамият ва эътибор билан қабул қилинг, деганидир. Учинчи фикрга кўраэса, Пайғамбарнинг дуосини, бошқаларнинг дуосига ўхшатманг, деганидир. У зотнингдуоси, албатта, қабул бўлиши муқаррардир.)

64.

Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсаларАллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзигақайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳарбир нарсани ўта билгувчи зотдир.