22. Ҳаж

1.

Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, (қиёмат) соатизилзиласи улкан нарсадир.

2.

Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётганнарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолдакўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.

3.

Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва бебошшайтонга эргашганлари ҳам бор. (Аллоҳ таоло ҳақида , “билмасдан” тортишишжоҳилликдир. Бундай тортишувга журъат қилган шайтонга эргашган бўлади.)

4.

Унга битилганки, албатта, унга ким дўст бўлса, шубҳасиз,уни адаштиради ва дўзах азобига “ҳидоят” қилади.

5.

Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиганбўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгранутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан яратдик. Вабачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топдирамиз. Кейинсизларни бувак ҳолингизда чиқарамиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбияқиламиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсанибилмай қоладиган даражада тубан умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраганҳолда кўрасан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканар ва кўпчир. Ҳамда ҳархил гўзал жуфтларни ўстирадир. (Сизнинг отангиз Одамни тупроқдан яратганмиз.Инсон йўқ эди. У отасининг нутфа-спермасидан дунёга келди. Оддий кўзга кўринмасушбу маний ҳайвончалар билан баркамол инсон орасида қанча фарқ бор?! Ана шузаррадан одам яратган Холиқ Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмасми?! ҚуръониКаримда “алақа” деб номланган босқичдаги ҳомила зулукдек бачадонга ёпишиб туришимаълум бўлди. Алақанинг суврати ҳақиқий зулук билан солиштирилса, уларни фарқлаббўлмайди.Хўш, ўша зулукка ўхшаш қотган лахта қон билан инсон орасида қанча фарқбор? Ҳомила ривожланиб, алақа-лахта қон шаклидан бир парча чайналган гўшт ҳолигаўтади. Ана ўшанда унга шакл киради. Шакл кирса, битган бўлади. Шакл кирмаса,битмаган бўлади, бачадондан тушиб кетади. Ҳеч ким уни эсламайди ҳам. Энди, ўшабир парча чайналган гўштга ўхшаш нарса билан инсон орасида қанча фарқ борлигинибир ўйлаб кўрайлик? Ўша гўштдан инсон яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтираолмасми?!)

6.

Булар кўрсатурки, албатта, Аллоҳ ҳақ зотдир ва, албатта,У ўликларни тирилтирур ҳамда У ҳар бир нарсага қодирдир.

7.

Ва, албатта, (қиёмат) соати келгувчидир, бунга шубҳа йўқ.Ва, албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур.

8.

Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан, ҳидоятга ёки нурликитобга эга бўлмасдан туриб тортишадиганлари бор.

9.

Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун, бўйнини булқаб(тортишади). Унга дунёда расволик бор. Қиёмат куни унга куйдириш азобинитотдирамиз.

10.

Бундай бўлиши ўз қўлларинг тақдим қилган нарсалардандир.Албатта, Аллоҳ бандаларга зулм қилгувчи эмасдир.

11.

Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳамбор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур.У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир. (Исломтижорат эмаски, унга ўткинчи фойдани кўзлаб кирилса. Ислом–иймон, эътиқод,Аллоҳга бандалик қилиш, Унинг йўлида жонни ҳам, молни ҳам фидо этиш, ҳар хилбало-офатларга бардош бериш демакдир. Ана ўша синовлардан ўтганлар икки дунёбахтига сазовор бўладилар. Аммо Исломга муайян фойдани кўзлаб кирган, ўшафойдага эришса, хурсанд бўлиб, эришмаса, динни тарк этиб, юз ўгириб кетадиганмунофиқлар икки дунёда зиён кўришлари муқаррар. Аслини олганда мунофиқ,Исломдан, Аллоҳдан юз ўгириб, қаёққа ҳам борарди, кимга ҳам топинарди?)

12.

У Аллоҳни қўйиб, ўзига зарар ҳам бермайдиган, манфаат ҳамбермайдиган нарсага илтижо қилур. Шунинг ўзи қаттиқ адашишдир.

13.

У манфаатидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижоқиладир. У қандай ҳам ёмон хожа ва қандай ҳам ёмон дўстдир!

14.

Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни Аллоҳостиларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Албатта, Аллоҳ иродаэтган нарсани қиладир.

15.

Кимки унга бу дунёю охиратда Аллоҳ нусрат беришига шубҳақилса, бир восита топиб, осмонга осилсин, сўнгра уни кессин. Бас, назарсолсин-чи, унинг бу ҳийласи ғам-ғуссани кеткизармикан?! (Аллоҳга иймони йўқкишининг ҳоли шундай бўлади. Унинг бало-офатдан, ғам-ғуссадан қутулишга чорасийўқ. Аллоҳга иймони бўлмагани учун ундан нусрат келишига ҳам умид қилмайди.Шунинг учун ё осмонга чиқиб, ёрдам топсин, ё, ундай қила олмаса, ўзини оссин.Бошқа иложи йўқ.)

16.

Мана шундай қилиб, Биз у(Қуръон)ни очиқ-ойдин оятларҳолида нозил қилдик. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиладир.

17.

Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудийбўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзиажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.

18.

Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой,юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари, албатта, Аллоҳгасажда қилишини кўрмайсанми? Кўпларига эса, азоб ҳақ бўлди. Кимни Аллоҳ хорқилса, уни икром қилгувчи бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади.(Демак, дунёдаги барча мавжудот Аллоҳ таолога сажда қилади. Уларнинг қандайсажда қилишини Аллоҳнинг Ўзи билади. “Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсаларАллоҳга сажда қилади”, деб қўйилса, кифоя эди, бутун борлиқнинг сажда қилишитушунаверилар эди. Лекин баъзи махлуқлар алоҳида қайд этилди, чунки баъзиодамлар ўша махлуқларга–қуёш, ой ва юлдузларга сажда қиладилар. Оятда ўшанарсаларнинг Аллоҳга сажда қилишини таъкидлашдан мақсад улар худо бўлаолмаслигини яна бир бор таъкидлашдир. Бутун борлиқ ҳеч бир истисносиз Аллоҳгасажда қилаётгани айтилган бўлса ҳам, одамларга келганда, “кўплари” саждақилмасликларига ишора этилмоқда. Ҳа, фақат одам боласигина Аллоҳга исён қилади.Аллоҳга сажда қилмагани учун, кофир бўлгани учун уларга азоб ҳақ бўлди.Аллоҳнинг азобига дучор бўлганлар икки дунёда хордир.)

19.

Мана бу икки ғаним Роббилари ҳақида талашган эдилар. Бас,куфр келтирганларга оловдан кийим бичилди. Бошлари устидан ўта қайноқ сувқуйиладир.

20.

У билан қоринларидаги нарсалар ва терилари эритилади.

21.

Улар учун темир гурзилар бор.

22.

Улар ҳар қачон ундаги ғамдан чиқмоқчи бўлсалар, унгақайтариладилар ва “Ёниш азобини тотинг!” дейиладир.

23.

Албатта, Аллоҳ иймон келтириб, яхши амалларни қилганларниостидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Улар у ерда олтин билакузукларва инжулар ила безанурлар. У ердаги либослари эса, ипакдандир. (Бир-биригақарама-қарши икки нарсани бир жойда, бир хил савияда васф қилишлик ҚуръониКаримга хос хусусиятлардан биридир. Жаҳаннамда оловнинг азобига қўшимча қилиб,ўта қайноқ сув қуйилса, жаннатда соя-салқин боғлар остидан муздек зилол,ҳузурбахш сувлар оқиб турибди. Жаҳаннамда азоб устига азоб келса, жаннатда ҳузурустига ҳузур. Дўзахиларга оловдан кийим кийдирилса, жаннатиларга ипакдан кўйлаккийдирилади. Дўзахилар бошига темир гурзи билан урилса, жаннатиларга олтин ваинжулардан безак тақилган.)

24.

Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар ва мақталган Зотнингйўлига ҳидоят қилинурлар. (Жаҳаннам аҳлига “Ёниш азобини тотинг!” деб гурзибилан урилса, жаннат аҳлига ширин сўзлар айтилиб, Аллоҳ таолонинг йўлига ҳидоятқилиб қўйилади.)

25.

Куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерли вачетдан келган одамлар учун баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдантўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унгааламли азобни тоттирамиз.

26.

Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: “Менга ҳечнарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчиларҳамда рукуъ, сужуд қилгувчилар учун поклагин.

27.

Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқйўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар.

28.

Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар.Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнингисмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳамегизинглар.

29.

Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафоқилсинлар ва “қадимги уй”ни тавоф қилсинлар”, деганимизни эсла. (Байтуллоҳнингэгаси Аллоҳ таоло томонидан, унинг қурувчиси Иброҳим алайҳиссаломга айтилаётганбу сифатлар Қурайш кофирларида эмас, мусулмонларда мавжуд. Демак, Байтуллоҳга,Масжидул Ҳаромга Қурайш кофирлари эмас, мусулмонлар ҳақлидирлар. Эй Иброҳим,одамларни ҳаж ибодатига чақир. Энг узоқ юртлардан ҳам келсинлар. Пиёда юриббўлса ҳам, келсинлар. Йўл узоқлигидан, машаққатлилигидан уловлари озиб-ҳорибкетса ҳам, келсинлар.Ҳажга келувчилар, аввало, Аллоҳга ибодат қилади, тақвосизиёда бўлади, ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар, фойдали маслаҳатлар оладилар,шунингдек, савдо-сотиқ, тижорат ҳам қиладилар. Ҳаж мавсумнинг авжи, ийд кунларибўлиб, унда зикр қурбонлик сўйиш жараёнида яна авжланади. Қурбонлик қилувчи ҳожиқурбонлигидан ўзи еса ҳам бўлади, бева-бечора, фақир-фуқароларга егизса ҳамбўлади Қурбонлик қилиб бўлганидан кейин, ҳожига эҳромдан чиқишга рухсат бўлади,эҳром вақтида мумкин бўлмаган соч олдириш ёки қисқартиришга, қўлтиқ остидаги вабошқа жойлардаги тукларни, тирноқларни олишга изн берилади. Ҳожи бу ишларнибажариб, ювиниб-таранади. Оятда”…ўзларидаги кирларни кетказсинлар…” дейишданмақсад шу. “Қадимги уй”дан мурод Каъбатуллоҳ. Бу тавофни фарз тавоф, ифозатавофи, дейилади. Бу тавофсиз ҳаж ҳаж бўлмайди. Шуни адо этишлик билан ҳажибодати ҳам тугайди.)

30.

Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса,бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга (келажакда) тиловатқилинадиганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборатнажосатдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг.

31.

Аллоҳга бўлган иймондан оғманг, Унга ширк келтиргувчибўлманг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўёки осмондан қулаб тушгану унийиртқич қуш олиб қочган ёки уни шамол узоқ ерга учириб кетган кабидир. (Инсониймонга эришганда, юқори мартабаларга эришган бўлади,кимки ўша юксак мартабанихоҳламай, Аллоҳга ширк келтирса, худди осмондан қулаб тушган каби бўлади.)

32.

Иш бундоқ. Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас,албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир. (Ушбу оят маъносида “нишонлар” дебтаржима қилган ибора Қуръони Каримда “шаоир” деб айтилган. Бу “шаъийра” сўзинингжами–кўплиги , нишон, белги, аломат маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таологанисбат берилиб, “шаоируллоҳ–Аллоҳнинг нишонлари”, дейилганда эса, Аллоҳнингдини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўздатутилади. Ушбу ояти каримада эса, қурбонликка сўйиладиган катта ҳайвонлар кўздатутилмоқда.)

33.

Сизга у(нишон)ларда маълум вақтгача манфаатлар бордир.Сўнгра уларни (сўйиш) ҳалол макони “қадимги уй” (атрофи)дадир.

34.

Ҳар бир умматга уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилибберганига Аллоҳнинг исмини эслашлари учун қурбонлик қилишни жорий этганмиз. Бас,илоҳларингиз бир илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Итоатли, мутавозеъларгабашорат бер.

35.

Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ваўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир,уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиларлар.

36.

Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик.Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолидаАллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг вақаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, Биз уларнисизга бўйинсундириб қўйдик. Шоядки шукр қилсангиз.

37.

Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳгаетмайдир. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилганиэвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга бўйинсундириб қўйди. Яхшиликқилгувчиларга башорат бер. (Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳ амригаитоатини, тақвосини намоён этишдир. Банда Аллоҳни қанча улуғласа, шунча оз.Биргина ҳидоятга бошлаб қўйгани учун қанча такбир айтса, оз. Қурбонлик қилишҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳамўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони улуғлашдир.)

38.

Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир.Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас.

39.

Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун(урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир. (Демак,кофирлар аввал мусулмонларга қарши уруш очган. Мусулмонлар ҳужумга ва зулмгаучраганлар. Энди улар ўзларини ҳимоя қилмасалар, бўлмайди. Кофирлар уларни йўққилиб юборишлари мумкин. Мусулмонлар урушга кирсалар, Аллоҳ уларга ёрдам беришгақодирдир.)

40.

Улар ноҳақдан, фақатгина “Роббимиз Аллоҳ” деганлари учунўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзиларибилан даф қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номикўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, АллоҳЎзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир.

41.

Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этарлар,закотни берарлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарарлар. Ишларнинг оқибатиАллоҳга оиддир. (Ояти каримадаги “Уларга ер юзида имкон берсак” жумласидан”макон берсак” маъноси ҳам тушунилади. Бунга қўшимча “ер юзида нусрат, ғалабаберсак” маънолари ҳам чиқади. Диёрларидан “Роббимиз Аллоҳ” деганлари учунчиқарилган мусулмонларга ер юзида макон, нусрат, ғалаба–имкон берсак: Ховлиқибкетмайдилар, балки Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қиладилар, у биланбоғланишни кучайтирадилар. Аллоҳ хоҳлаган оқибатини келтириб чиқаради. Хоҳласа,мағлубиятни ҳам ғалабага айлантириб юборади.)

42.

Агар сени ёлғончи қилаётган бўлсалар, бас, булардан олдинНуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончи қилган эдилар.

43.

Иброҳим қавми, Лут қавми.

44.

Мадян эгалари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Менкофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкоримқандоқ бўлди?! (Албатта, ўта шиддатли бўлди. Ўта қўрқинчли бўлди. Ўша кофир,жиноятчи, Пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қавмларнинг баъзиларини тўфон азобитутди. Баъзиларини ер ютди, зилзила ва бошқа азобларга дучор бўлдилар.)

45.

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни зулм қилгувчи бўлганҳолида ҳалок этдик. Бас, улар (ҳозирда) шифтлари қулаган, ташландиқ қудуқ,(ҳувиллаган) юксак қаср (ҳолидадир).

46.

Ахир, ер юзида айланиб юрмайдимиларки, уларга ақлэтадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлсин. Зеро, кўзлар кўр бўлмас,кўксилардаги қалблар кўр бўлур. (Ўша кофирлар ер юзида айланиб юрганларида,ўтган кофирлардан қолган асарларни кўрар эдилар. Уларни кўриб, тафаккурқилганларида қалблари таъсирланиб, ақллари кирар эди. Одамлардан ўтган золимкофир қавмлар нима учун ва қандай қилиб ҳалокатга учраганлари ҳақидагиривоятларни эшитар, улардан ибрат олар эдилар.)

47.

Улар сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки,Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун, сизсанайдиган минг йилдекдир. (Модомики кофирларга азоб юборишни ваъда қилдими,уларга Аллоҳнинг азоби, албатта, келади. Шошилмай турсинлар. Азобни қачонюборишни Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло ҳеч шошилмайди. “Дарҳақиқат, Роббингҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир”. Шунинг учун ҳам У зотшошилмайди.)

48.

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларга зулм қилгувчи бўлганҳолида ҳам муҳлат бердим. Сўнгра уларни (азобга) тутдим. Қайтиш фақатменгагинадир.

49.

Сен: “Эй одамлар! Мен сизлар учун фақат бир очиқогоҳлантиргувчиман, холос”, деб айт.

50.

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга мағфират ваикромли ризқ бордир.

51.

Бизнинг оятларимизни ожиз қолдирмоқчи бўлиб,саъйи-ҳаракат қилганлар, ана ўшалар жаҳийм эгаларидир.

52.

Биз сендан илгари ҳеч бир Расул ва Набий юбормадикки, убир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига (шубҳа) ташламаганбўлса. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра Аллоҳ Ўз оятларинимустаҳкам қилур. Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Луғат жиҳатиданқарайдиган бўлсак “Таманний” сўзи араб тилида “олий орзу” (ажНабий тилдаги”идеал”) маъносини англатади. Шунинг учун ҳам ояти карима маъносини таржимақилишда бу сўзни шу ҳолда қолдиришни раво кўрдик. Ушбу ояти каримада, бу олийорзу бошқа Расул ва Набийларда ҳам бўлганлиги, бу кўпроқ шайтон томониданнотўғри фикр ёки ҳолатларга олиб бориши мумкинлиги, аммо Аллоҳ доимо ЎзиПайғамбарларни бундан сақлаб келганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳолат Пайғамбаримиз(с.а.в) ҳаётларида бир неча марта кўрилган.)

53.

Шайтон ташлайдиган нарсанинг қалбларида касали борларгава қалблари тошларга фитна бўлиши учундир. Албатта, золимлар (ҳақдан) узоқтортишувдадирлар.

54.

Илм берилганлар у(Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканинибилишлари, унга иймон келтиришлари ва қалблари унга боғланиб, таскин топишиучундир. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир.

55.

Куфр келтирганлар, уларга (қиёмат) соати тўсатданкелгунича ёки қисир Кун азоби келгунича у(Қуръон)дан шубҳада бўлишда давомэтурлар. (Кофирлар қиёматгача Қуръони Карим Аллоҳдан келган ҳақ эканига шубҳадабўладилар. Шунинг учун иймон келтирмайдилар. Лекин бу билан фақат ўзларига зиёнқиладилар, холос.)

56.

Ўша кунда ҳукмронлик (ёлғиз) Аллоҳгагина хосдир. У уларорасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирганлар ва яхши амал қилганлар нозу неъматжаннатларидадирлар.

57.

Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса,бас, ана ўшаларга хорловчи азоб бордир.

58.

Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, сўнгра ўлдирилиб ёки вафотэтганларни, албатта, Аллоҳ гўзал ризқ ила ризқлантирур. Албатта, Аллоҳ ризқбергувчиларнинг энг яхшисидир. (Ҳижрат Аллоҳ йўлида ватандан, қариндош-уруғдан,молу дунёдан, турли қулайликлардан узоқда бўлишдир. Ҳижрат барча Пайғамбарлар,улуғ зотлар бошидан ўтказган ҳолатдир. Исломда эса, Ислом Пайғамбари Муҳаммад(с.а.в.) ва у кишининг сафдошлари–саҳобаларнинг бир қисми ҳаётидаги каттасиновдир. Аллоҳ таоло уларнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратларидан сўнгИсломга фатҳу футуҳ, шону шавкат берди.)

59.

Албатта, У зот уларни ўзлари рози бўладиган жойгакиритур. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳалим зотдир.

60.

Иш бундоқ. Ким ўзига иқоб қилинганига ўхшаш иқоб қилсаю,сўнгра унга яна зўравонлик қилинса, Аллоҳ, албатта, унга нусрат берур. Албатта,Аллоҳ авфли ва мағфиратли зотдир. (Биров зулмга учраб, бошқа бир киши томониданиқобга учраса, қасос олиш тариқасида ўша золимдан ўзига қилинган иқоб даражасидаўч олсаю, сўнгра унга яна тажовуз қилинса, ўша одамга Аллоҳ ёрдам беради. Чункиу зулм қилмаяпти, ҳаддидан ошмаяпти, фақат ўз ҳаққини талаб қиляпти. Бошқа томонэса, аввал ноҳақдан тажовузкорлик қилган эди. Тажовузига яраша жавоб келганида,тушуниб ўзини тийиши керак эди. Аммо у яна тажовузкорлик қилди.)

61.

Чунки Аллоҳ, албатта, кечани кундузга киритур ва кундузникечага киритур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчи зотдир. (Доимийсувратда кеча кундузга, кундуз кечага кириб туради. Буни Аллоҳга куфр келтириб,гердайиб юрган одамлар ҳам, бошқалари ҳам қила олмайди. Буни фақат Аллоҳтаологина қилади. Аллоҳнинг бу ишини биров тўхтата олмаганидек, у зотнингмазлумларга нусрат беришини ҳам тўхтата олмайди.)

62.

Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқатопинаётганлари эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир.

63.

Аллоҳ осмондан сув туширганида, ернинг ям-яшил бўлишиникўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва хабардор зотдир.

64.

Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Албатта, Аллоҳ, УнингЎзигина беҳожат ва мақталган зотдир. (Аллоҳ таоло осмонлару ердаги нарсаларгаэга бўлганидан, У зотнинг ҳеч бир нарсага ҳожати йўқ. Шундай ҳам мақталган,ҳамду сано эгаси бўлган зотдир. Ўзидан бошқа ёрдамчига Унинг ҳожатибўлмаганидек, бировнинг мақтовига ҳам ҳожати йўқдир.)

65.

Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиганкемани сизларга бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутибтуришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга шафқатли ва меҳрибондир.(Инсоф билан фикр ишлатиб қаралса, Аллоҳ таоло ер юзидаги ҳамма нарсаларни инсонфойдаси учун, унга бўйсунадиган, унга беминнат хизмат қиладиган қилиб қўйган.Ҳаводан тортиб, тошу тоққача, набототу жамодот, катта-кичик жонзотлар,ҳамма-ҳаммаси инсон учун хизматкор. Уларнинг эвазига инсондан ҳақ талабқилинмайди.)

66.

Сизларни тирилтирган, кейин ўлдирадиган, сўнгра (қайта)тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, инсон ўта ношукрдир. (Инсонга ҳаётбериб, уни йўқдан бор қилган ким?! Албатта, Аллоҳ! Ана шу зотга шукр қилиб, Унгаиймон келтириб, Унинг ибодатини қилса, бўлмасмиди?! Бу дунёда яшаб юрган инсонниўлдирадиган ким?! Албатта, Аллоҳ! Ўлганларни қиёмат куни қайта тирилтирадиган,уларни сўроқ-саволга тутадиган, қилганига яраша мукофот ёки жазо берадиган ким?!Албатта, Аллоҳ! Шундай экан, инсон ўша кунга тайёргарлик кўрса бўлмасмиди?!”Албатта, инсон ўта ношукрдир”. Шунинг учун ҳам Аллоҳга куфр келтиради. Унгаисён қилади. Унинг кўрсатган йўлидан юрмайди.)

67.

Биз ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амалқилгувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъватқил. Албатта, сен мустақийм ҳидоятдасан.

68.

Агар улар сен билан тортишсалар: “Аллоҳ нимақилаётганингизни билгувчидир.

69.

Аллоҳ қиёмат куни сиз ихтилоф қилган нарса бўйичаорангизда ҳукм қиладир”, деб айт.

70.

Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша,албатта, китобда эканини ва, албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсанми?!(Ушбу оятдаги савол иқрор қилдириш маъносидадир. Яъни, билар эдинг-ку,дейилмоқда. Ояти каримадаги “китоб”дан мурод “Лавҳул маҳфуз”дир. Демак, ҳукмқилиш Аллоҳ таоло учун ҳеч нарса эмас.)

71.

Улар Аллоҳни қўйиб, У зот ҳақларида бирон ҳужжаттуширмаган, ўзларида у ҳақда илм бўлмаган нарсага ибодат қиладилар. Золимларгаҳеч бир нусрат бергувчи йўқдир.

72.

Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинаётганида, куфркелтирганларнинг юзларида инкорни кўрурсан. Улар ўзларига оятларимизни тиловатқилиб бераётганларга чанг солишга оз қолурлар. Сен уларга: “Бунингиздан ҳамёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзахдир. Аллоҳ уни куфр келтирганларгаваъда қилгандир. Ва у нақадар ёмон қайтиш жойидир”, деб айт.

73.

Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг!Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчаларибирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсанитортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинганҳам ожиз бўлди. (Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энгаҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, эндибир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғиниш, айтганини(агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман ақлга, мантиққа тўғрикелмайди. Пашша жуда заиф, ҳақир жон. Аммо, у сабаб бўлиб баъзи биркасалликларни ташиб келтирса, ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўшакасалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳаммаҳаётда кўрган. “Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди”. Яъни,Аллоҳдан ўзганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсаларҳам ожиздирлар. Бирон нарса қўлларидан келмас.)

74.

Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳкучли ва азиздир. (Яъни, улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига эътиқод қилишлари, фақатУнгагина ибодат қилишлари лозим эди. Аммо улар Аллоҳнинг қадрини билмадилар,унга ширк келтирдилар, Ундан ўзгаларга топиндилар.)

75.

Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан Пайғамбарлар танлар.Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва кўргувчидир.

76.

У зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсани билур.Барча ишлар ёлғиз Аллоҳгагина қайтарилур.

77.

Эй иймон келтирганлар! Рукуъ, сажда қилинглар ваРоббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки нажот топсангиз.

78.

Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаболди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. Усизларни бундан олдин ва бу(Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун,сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади. Бас,намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнингхожангиздир. Бас, У зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи.(Суранинг охиридаги ушбу икки оятда Аллоҳ таоло Ислом умматига нидо қилмоқда. Бунидо мусулмонларга энг маҳбуб мурожаат билан “Эй иймон келтирганлар”, деббошламоқда. Бу нидо ўзидан кейин келадиган амрларни алоҳида кўтаринки руҳда адоэтишга ундайди. Ундан кейин келаётган амрлар эса, рукуъ, сажда қилмоқликдир.)