20. Тоҳо

1.

Тоҳо.

2.

Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимизйўқ.

3.

Магар қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун.

4.

У ерни ва юксак осмонларни яратган зотдан нозилбўлгандир.

5.

У–Роҳман Аршни эгаллади. (Роҳман сифатининг соҳиби АллоҳАршни эгаллади. Аршни эгаллашининг эса, ўхшаши йўқ, мисли йўқ, шакли ҳам йўқ.Унинг эгаллаши ўзига хос.)

6.

Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнингорасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир.

7.

Сен агар сўзда овозингни юксалтирсанг ҳам. Бас, албатта,у сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир.

8.

Аллоҳ–ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ зотдир. Гўзалисмлар Уникидир.

9.

Сенга Мусонинг хабари келдими?

10.

У оловни кўрган чоғида ўз аҳлига: “Туриб туринглар, меноловни кўрдим, шояд сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчинитопсам”, деди. (Ояти каримада Мусо алайҳиссалом Мадяндан Мисрга келаётганларидарўй берган ҳодиса баён этилмоқда.)

11.

Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: “Эй Мусо.

12.

Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч.Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан”.

13.

Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсагақулоқ ос.

14.

Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ.Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.

15.

Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Ҳар бир жонсаъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман.

16.

Ҳаргиз сени унга иймон келтирмайдиганлар ва ҳавойинафсига эргашганлар ундан тўсмасинлар. У ҳолда ҳалок бўласан”.

17.

“Эй Мусо, қўлингдаги нима?”

18.

У: “Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг)қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор”, деди.

19.

У зот: “Эй Мусо, уни ташла”, деди.

20.

Бас, уни ташлади. Бирдан у(асо) илон бўлиб юра бошлади.

21.

У зот: “Уни ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолигакелтирамиз.

22.

Қўлингни қўлтиғингга тиқ, ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади.Бу бошқа бир мўъжизадир. (Қўл оппоқ бўлди, аммо бу оқликда ёмонлик йўқдир.Яхшилик бор. Жуда чиройли бўлиб кўринади. Бундай бўлиши сенинг Пайғамбарэканлигингни тасдиқловчи асодан кейинги яна бир мўъжизадир.)

23.

Биз сенга буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун(шундайқилдик).

24.

Сен Фиръавнга бор, албатта у туғёнга кетди”, деди.

25.

У: “Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил.

26.

Менинг ишимни осон қил.

27.

Тилимдаги тугунни ечгин.

28.

Сўзимни англасинлар.

29.

Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер.

30.

Оғам Ҳорунни.

31.

У билан белимни қувватла.

32.

Уни ишимга шерик айла.

33.

Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун.

34.

Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун.

35.

Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг”, деди.

36.

У зот: “Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди”, деди. (Бироғиз гап билан ҳал қилиб қўйди. Нимани сўраган бўлсалар, берди.)

37.

“Батаҳқиқ, Биз сенга бошқа марта ҳам неъмат берган эдик.(Яъни, ҳозир берган неъматларимиздан бошқа ҳам неъмат берган эдик.)

38.

Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилганэдик.

39.

“Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилгаотсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани оладир”, дедик. Ва сенга Ўзимданмуҳаббат солдим. Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим). (Мусонингонаси Аллоҳ берган илҳом билан уни сандиққа солиб, сувга оқизиб юборади.Мусонинг Ўз кўзи остида вояга етиши учун душман Фиръавннинг уйига унижойлаштирган, қалбига унинг муҳаббатини солган Зот онанинг фарзанд фироқидақийналишига ҳам барҳам берди. Мурғак Мусо аёлларнинг биттасини ҳам эммай қўйди.Мусонинг опасини Фиръавн саройига юбориб, шу болани эмизадиган аёл бор, дебайтишни буюради.)

40.

Ўшанда опанг юриб бориб: “У (Мусо)ни кафилликкаоладиганларга далолат қилайми?” деган эди. Бас, Биз сени кўзи қувониши ва хафабўлмаслиги учун онангга қайтардик. Ва бир жонни ўлдирдинг. Бас, Биз сени ғамданқутқардик ва турли синовлар ила синадик. Сўнгра Мадян аҳли ила йилларга қолдингва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо!

41.

Мен сени Ўзим учун танладим. (Яъни, Пайғамбар қилиболдим. Кейин эса, Пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди:)

42.

Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб боринглар ва Мени зикрэтишда сусткашлик қилманглар.

43.

Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди.

44.

Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса”.(Юмшоқ сўз тасир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳаммулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.)

45.

Икковлари: “Эй Роббимиз, биз унинг тезда бизга ёмонликқилишидан ёки ҳаддан ошишидан қўрқамиз”, дедилар.

46.

У зот: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман,эшитаман ва кўраман”, деди.

47.

Бас, унинг олдига боринглар ва унга: “Албатта, бизРоббингнинг Пайғамбарларимиз, Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор. Уларниазоблама. Батаҳқиқ, биз сенга Роббингдан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашганкимсага салом бўлур.

48.

Албатта, бизга ваҳий қилиндики, ёлғонга чиқарганларга ваюз ўгириб кетганларга шубҳасиз азоб бўлур”, денглар.

49.

У: “Эй Мусо, икковингизнинг Роббингиз ким?” деди.

50.

У: “Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берганҳамда уни ҳидоятга солган зотдир”, деди.

51.

У: “Ўтган асрларнинг ҳоли недир?” деди.

52.

У: “Уларнинг илми Роббим ҳузурида, китобдадир. Роббимадашмас ва унутмас. (Яъни, ўтган асрлар ҳақидаги барча илм Роббим ҳузуридагикитобда ёзилгандир. Қанча асрлар ўтиб, қанча одамлар яшаб, нима ишлар қилганбўлсалар, ҳамма-ҳаммаси Роббим ҳузурида турибди, китобда ёзилган. Шунга қарабжазолайди ёки мукофотлайди.)

53.

У сизга ерни бешик қилган, сизга унда йўллар очган ваосмондан сув туширган зотдир”, деди. Бас, ўша (сув) ила турли набототларжуфтларини чиқардик.

54.

Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақлэгалари учун ибратлар бордир.

55.

Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир борундан чиқариб оламиз. (Яъни, Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг янаунга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариболамиз. Эй Фиръавн, сен ҳам одамсан, сенинг ҳам бошингга шу кун тушади.)

56.

Батаҳқиқ, Биз унга оят-мўъжизаларимизнинг ҳаммасиникўрсатдик. Бас, у ёлғонга чиқарди ва бош тортди.

57.

У: “Эй Мусо, бизни еримиздан чиқариш учун сеҳринг илакелдингми?!

58.

Бас, албатта, биз ҳам унга ўхшаш сеҳр келтирамиз, бизбилан ўзинг орангда ваъда вақти тайин қил, унга биз ҳам, сен ҳам хилофқилмайдиган бўлайлик, ўрта жой бўлсин”, деди.

59.

У: “Ваъда вақтингиз зийнат куни. Одамларнинг чошгоҳдатўпланиши”, деди. (Мисрликларнинг “зийнат куни” катта байрами бўлиб, унда барчахалойиқ зийнатли кийимлар кийиб чиқар эдилар. Мусо алайҳиссалом ҳамма гувоҳбўлсин деб зийнат кунини танладилар.)

60.

Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра ҳийласини йиғиб келди.(Ояти карима, учта ҳолатни тасвир этмоқда. Фиръавн Мусо алайҳиссалом биланбўлган учрашувдан қайтиб кетди. Кейин ҳийласини йиғди–ҳамма кучли сеҳргарларинитўплади. Сўнгра яна қайтиб келди. Тортишув, мусобақага тайёргарлик ниҳоясигаетди.)

61.

Уларга Мусо: “Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғонуйдирманг, бас, сизни азоб ила бутунлай ҳалок қилур. Батаҳқиқ, ким ёлғонуйдирса, ноумид бўлур”, деди.

62.

Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, мунозарақила бошладилар.

63.

Улар: “Албатта, бу иккови сеҳргардирлар. Сизни сеҳрларибилан ерларингиздан чиқаришни ва сизнинг афзал йўлингизни йўқотишни хоҳлайдилар.

64.

Бас, макр-ҳийлангизни жамлаб, бир саф бўлиб келинг.Батаҳқиқ, бугунги кунда ким устун келса, ўша ғолиб бўладир”, дедилар.

65.

Улар: “Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчибўлайликми?” дедилар.

66.

У: “Йўқ. Сизлар ташланг”, деди. Бирдан уларнинг арқонларива асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.

67.

Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди.

68.

Биз: “Қўрқма, албатта, сен устунсан.

69.

Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунариниютиб юбораур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаердабўлса ҳам, зафар топмас”, дедик. (Фиръавнлар ва уларнинг гумашталари-сеҳргарларидоимо ҳийла-найранглар ила халқнинг кўзини бўяб келганлар. Уларнинг ботили ҳақкўринмаган пайтда ўтади, холос. Ҳақ келганида, ботил йўқ бўлади. Сен Роббингданҳақ келтирдинг, энди уларнинг ботили йўқолади. Аллоҳ таолонинг амри ила Мусоалайҳиссалом қўлларидаги асони ерга ташладилар. У сеҳргарларнинг ҳунарини ютибюборди.)

70.

Бас, сеҳргарлар: “Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймонкелтирдик”, деб саждага ташландилар.

71.

У: “Сизга изн бермасимдан олдин унга иймонкелтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Бас, албатта,қўл-оёқларингизни қарама-қаршисидан кесурман ва, албатта, сизларни хурмотанасига осурман, албатта, қайси биримизнинг азобимиз шиддатлироқ ва боқийроқэканини билурсиз”, деди. (Фиръавн ўз қаричи билан ўлчар эди. У таҳдид,азоб-уқубат, қийнаш, чопиш-кесиш, ўлдириш билан одамларни измимда ушлаб тураман,деб хаёл қиларди. Аммо инсоннинг қалбига ҳақиқий иймон кирганида, унинг бучоралари заррача ҳам таъсир қилмай қолишини англамасди. Унинг собиқ сеҳргарлариқалбига ана шундай иймон жо бўлган эди. Энди улар Фиръавннинг ҳеч қандайдўқ-пўписаларидан қўрқмасдилар.)

72.

Улар: “Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин(мўъжиза)лардан ва бизни яратган зотдан устун қўймаймиз. Бас, нима ҳукм қилсанг,қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос.

73.

Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбурқилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир”,дедилар.

74.

Шубҳасиз, ким Роббига жиноятчи бўлган ҳолида келса,албатта, унга жаҳаннам бордир. У ерда у ўлиб ўлмас, яшаб яшамас.

75.

Ким Унга мўмин ўлароқ, яхши амаллар қилган ҳолида келса,бас, ана ўшаларга олий даражалар.

76.

Остидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатлар бордир. Ундаабадий қолурлар. Ана шу пок бўлганнинг мукофотидир.

77.

Батаҳқиқ, Биз Мусога: “Сен бандаларим ила кечаси йўлгатуш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма”, дебваҳий қилдик. (Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрини амалга оширди. БаниИсроил билан кечаси йўлга чиқдилар. Денгизга бордилар, асолари билан уриб, йўлочдилар. Аллоҳнинг амри ила денгиз иккига ёрилиб, қуруқ ер–йўл очилди. БаниИсроил эсон-омон ўтиб олди.)

78.

Бас, Фиръавн аскарлари ила уларнинг ортидан таъқиб этди.Денгиз уларни ўраганича ўраб олди.

79.

Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади. (Худога эмас, фиръавнларга эргашганлар доимо шундай оқибат топадилар. Аллоҳ таолоФиръавн ва аскарларини ғарқ этиб, Бани Исроилни зулм, жабр-ситамдан озод қилди.)

80.

Эй Бани Исроил, батаҳқиқ, Биз сизни душманингизданқутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн вабедана туширдик. (Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Бани Исроилга уч турликнеъматини эслатмоқда.)

81.

Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар, ундаҳаддингиздан ошманг, яна бошингизга ғазабим тушиб қолмасин. Кимнинг бошигағазабим тушса, бас, батаҳқиқ, ҳалок бўлибдир.

82.

Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амалқилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман.

83.

Эй Мусо, сени қавмингдан нима илгарилатди?

84.

У: “Улар, ана, изимдалар. Рози бўлишинг учун Мен сенгашошдим, эй Роббим”, деди.

85.

У зот: “Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнагадучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди”, деди. (Бани Исроилга ҳурлик оғир келди,уни кўтара олмади. Жумладан, энг нозик ва аҳамиятли масала–иймон-эътиқодмасаласида ҳам. Мусо алайҳиссалом илк бор тарк этишлари биланоқ залолатгакетдилар. Сомирийга эргашиб, бузоқнинг ҳайкалини худо қилиб олдилар.)

86.

Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди.У: “Эй қавмим, Роббингиз сизга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқкўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менгаберган ваъдага хилоф қилибсиз?!” деди.

87.

Улар: “Биз сенга берган ваъдага ўз ихтиёримиз ила хилофқилмадик. Лекин бизга (у) қавмнинг зийнатидан оғирликлар юкланган эди. Бас,уларни ташладик, Сомирий ана шундай илқо қилди”, дедилар. (Тақинчоқларни оловличуқурга ташлашган экан, Сомирий уларни эритиб, бузоқ шаклига солиб, мана шусизларнинг худоингиз, унга ибодат қилинглар, деса, ибодат қилиб кетаверишибди.Уларнинг фикрича, бу ихтиёрларидан ташқари иш эмиш!)

88.

Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқарибберди. Улар: “Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди”,дедилар. (Сомирий уларга тилла тақинчоқлардан овоз чиқарадиган бузоқ ҳайкалиясаб, шу ҳайкал сизнинг илоҳингиз, Пайғамбаримиз Мусо бизга буни айтмади, деганхаёлга борманг. Мусонинг илоҳи ҳам шу бузоқ. Аммо, Мусо буни унутиб қўйиб, тоққаизлаб чиқиб кетди, деди. Улар бу гапни такрорладилар.)

89.

Унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини, на зарарва на фойдага молик бўла олмаётганини кўрмаяптиларми?!

90.

Батаҳқиқ, илгари Ҳорун уларга: “Эй қавмим, бу биланфитнага дучор қилиндингиз, холос. Шубҳасиз, Роббингиз Роҳмандир. Бас, менгаэргашинг. Менинг амримга итоат қилинг”, деган эди.

91.

Улар: “То Мусо бизга қайтгунича, унга ибодат қилишдабардавом бўламиз”, дедилар.

92.

У: “Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингдасени нима ман қилди?!

93.

Менга эргашишингдан?! Менинг амримга осий бўлдингми?!”деди.

94.

У: “Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг:”Бани Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан, дейишингдан қўрқдим”,деди.

95.

У: “Бу нима қилганинг, эй Сомирий?!” деди.

96.

У: “Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, Расулнинг изиданбир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Ҳавои нафсим менга шундай қилишни хушкўрсатди”, деди. (Сомирийнинг Бани Исроил кўрмаганини кўргани–Жаброилнингалайҳиссалом ҳаёт отига миниб келишлари. “Расул”дан мурод Жаброил алайҳиссалом.Изидан олинган бир сиқим эса, Жаброил алайҳиссалом миниб келган отнинг туёғитагидан олинган тупроқ. У тупроқни сочган жойи эса, Бани Исроилнингзеб-зийнатлари тўплаб қўйилган жой. Сомирий ана шу ишларни қилганида зийнатларбузоққа айланиб, ундан овоз чиқадиган бўлибди. Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, ёмонниятим ҳам йўқ эди, кўнглимга тушган ишни қилсам, ўзларидан ўзлари эргашибкетишаверди, демоқчи бўлди.)

97.

У: “Бас, жўна! Кет! Энди сенга бу ҳаётда “тегиш йўқ”дейишинг бор, холос. Албатта, сенга хилоф қилмайдиган ваъдамиз бор. Ўзингибодатида бардавом бўлган илоҳингга назар солиб қўй. Биз уни, албатта,куйдирурмиз, сўнгра денгизга сочиб юборурмиз. ( Бани Исроилда, “тегиш йўқ” номлиқувғин жазоси бор эди. Ўша жазога маҳкум бўлган шахс билан ҳеч ким алоқа қилмас,ҳатто гаплашмас ҳам эди. У ёлғизлик азобида ўлиб кетар эди.)

98.

Албатта, сизнинг илоҳингиз Аллоҳдир, холос. Ундан ўзгаибодатга сазовор зот йўқдир. У барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир.

99.

Шундай қилиб, сенга ўтган нарсалар хабарини қисса қилибберурмиз. Батаҳқиқ, сенга ўз тарафимиздан зикрни бердик. (Яъни, Мусо қиссасиниайтиб берганимиздек, бошқаларнинг хабарини ҳам қисса қилиб берамиз.)

100.

Ким ундан юз ўгирса, албатта, у қиёмат куни (гуноҳ) юкиникўтарур.

101.

Унда абадий қолурлар. Қиёмат кунида уларнинг юки қандайҳам ёмон бўлди.

102.

У кун сурга пуфланадиган кундир. Ўша кунда жиноятчиларникўзлари кўк бўлган ҳолда тўплармиз. (Kиёматнинг келганини билдириб, сурчалинади. Ўша қиёмат кунида кофирлар-жиноятчиларни Аллоҳ таоло қўрқувдан юзлариқорайиб, кўзлари кўкариб кетган кетган ҳолларида маҳшарга жамлайди.)

103.

Улар ўзаро: “Ўн кундан ортиқ турганингиз йўқ”, деяшивирлашади.

104.

Биз нима деяётганларини яхши билгувчимиз. Ўшанда уларнингэнг тўғри йўлдагиси: “Бир кундан ортиқ турганимиз йўқ”, дейдир. (Демак, охиратазобларини кўрган кофирлар гарчи бу дунёда узоқ йиллар роҳат-фароғатда кункечирган бўлсалар ҳам, яшаган муддатлари оз кўриниб кетади.)

105.

Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: “Роббим уларнимутлақо совуриб юборажак.

106.

Сўнг уларни теп-текис ҳолга келтирур.

107.

У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан.

108.

У кунда чорловчига эргашурлар. Ундан бурилиш йўқ. ОвозларРоҳман (ҳайбати)дан жим қолмиш. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассан. (Ҳаммаёқтеп-текис. Ҳамма жим ҳолда бўйин эгиб, маҳшарга чорловчига эргашишдан бошқанарсани билмайди.)

109.

У кунда Роҳман унга изн берган ва сўзидан розибўлганлардан бошқанинг шафоати фойда бермас.

110.

У уларни олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидагинарсаларни ҳам билур. Улар эса, уни илм ила иҳота қила олмаслар. (Аллоҳ таолобандаларнинг келажагини ҳам ўтмишини ҳам билади. Илмнинг барчаси Аллоҳникидир.Одамлар эса ҳеч нарса билмаслар.)

111.

Бутун юзлар тирик ва доим турувчи зотга бош эгмиш.Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлмиш.

112.

Ким мўмин ҳолида яхши амаллардан қилган бўлса, зулмданҳам, нуқсондан ҳам қўрқмас”, деб айт.

113.

Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик.Шоядки тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса, деб унда қўрқинчливаъдаларни баён қилдик. (Ушбу арабий Қуръонда кўплаб қўрқинчли ваъдаларни ҳамбаён этдик. Бундан мақсадимиз, шояд одамлар тақво қилсалар, куфр ваёмонликлардан сақлансалар, қўрқинчлик ваъдалардан эслатма олсалар.)

114.

Ҳақ Подшоҳ–Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма ва: “Роббим, илмимни зиёда қилгин”, дегин. (Пайғамбаримиз(с.а.в.) унутиб қўйишдан хавфланиб, ваҳий тушган пайтида Қуръони Карим оятлариниЖаброилга алайҳиссалом қўшилиб, ўқиб турар эдилар. Бу эса, қийинчиликтуғдирарди. Яъни, эй Муҳаммад, Жаброил ваҳийни сенга охиригача ўқиб бермагунича,Қуръонни тиловат қилиб, оятларни ўқишга шошилма. Олдин Жаброил тўлиқ ўқибберсин, кейин сен ўқийсан.)

115.

Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин уунутди. Унда азму қарор топмадик. (Биз қадимда Одам билан буйруққабўйсуниш–дарахтдан емаслик ҳақида аҳдлашган эдик. Аммо Одам аҳдни унутди вадарахтдан еб қўйди. У шайтоннинг иғвосига сабр қила олмади. Азму қароридатурмади.)

116.

Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинг”, деганимизда,улар сажда қилдилар. Магар Иблис бош тортди.

117.

Бас, Биз: “Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтинггадушмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин.

118.

Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан. (Яъни, жаннатдадоимо сенинг қорнинг тўқ, устинг бут бўлади.)

119.

Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмассан, иссиқда ҳамқолмассан”, дедик.

120.

Бас, шайтон уни васваса қилди. У: “Эй Одам, мен сенгаабадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?” деди. ( Роббинг манавидарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкингбардавом бўлишини хоҳламаганидандир, бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳечўлмайсан, мулкинг йўқолмайди, деди.)

121.

Бас, икковлари ундан едилар. Кейин, авратлари ўзларигаочилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Роббига осийбўлди ва йўлдан озди.

122.

Сўнгра Робби уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилдива ҳидоятга бошлади.

123.

У зот: “Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундантушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса,адашмас ва бадбахт бўлмас.

124.

Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчиликҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деди.

125.

У: “Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг.Ахир, кўрувчи эдим-ку!” деди.

126.

У зот: “Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса, уларниунутдинг? Шунингдек, сен ҳам бугун унутиурсан”, деди.

127.

Исроф қилган ва Робби оятларига иймон келтирмаганларниана шундай жазолайрмиз. Охират азоби, албатта, ашаддийроқ ва боқийроқдир.

128.

Улардан илгари уларнинг масканларида юрган асрларданқанчадан-қанчасини ҳалок қилганимиз ҳам ҳидоят қилмадими? Албатта, бунда ақлэгалари учун ибратлар бордир.

129.

Агар Роббингдан сўз ўтиб қолмаганида ва номланган ажалбўлмаганида, албатта, (азоб) лозим бўлар эди.

130.

Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёшчиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бирқисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки рози бўлсанг. (ЭйМуҳаммад, шундай экан, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига,иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишиданолдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бирқисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта,рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.)

131.

Кўзларингни уларни синаш учун айримларига баҳраманд қилибберганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши вабоқийдир.

132.

Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Бизсендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир.

133.

Улар: “Бизга Роббидан оят-мўъжиза келтирса эди”,дейдилар. Ахир, уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёноти келмадими?(Кофир ва мушриклар, Муҳаммад Роббидан бир лол қолдирувчи мўъжиза келтирса эди,дейдилар. Ахир, Қуръонда аввалги умматларга келган нарсаларнинг баёни келди-ку.Шу уларга кифоя қилмайдими?)

134.

Агар Биз уларни у(келиши)дан олдин азоб-ла ҳалокқилганимизда эди, албатта: “Эй Роббимиз, бизга Пайғамбар юборганингда эди, хорузор ва шарманда бўлишимиздан олдин оятларингга эргашган бўлар эдик”, дердилар.

135.

Сен:”Барча кутгувчидир. Бас, кутинглар. Албатта, кимлартўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини билурсизлар”, деб айт.(Пайғамбаримизга (с.а.в.) қилинган бу хитоб доимо янгиланиб туради.)