1. Фотиҳа

1.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳтаоло ўз китобини “бисмиллаҳ” билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳамдоим ўз сўзларини ва ишларини “бисмиллаҳ” билан бошламоқлари лозим. Пайғамбаралайҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Эътиборли ҳар бир иш “бисмиллаҳ” биланбошланмас экан, унинг охири кесикдир”, деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди,охирига етмайди.)

2.

Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳгабўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам,улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамдусаноларга сазовордир.)

3.

У Роҳман ва Раҳийм… (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳаммеҳрибон ва неъмат берувчи. “Роҳман” сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқаҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. “Раҳийм” сифати, хосроқ бўлиб,фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳданўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)

4.

У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. (“Дин” сўзи арабчадаҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. “Явмид дин”-қиёмат кунида бандаларқайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади.Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукмчиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳдқилинади.)

5.

Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдамсўраймиз. ( “Иййака наъбуду” “фақат сенинг айтганингни қиламиз” маъносинианглатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таолобарчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. “Иййака настаъин” ҳам,фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)

6.

Бизни тўғри йўлга бошлагин. (“Ҳидоятга бошлаш” луғатдабирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)

7.

Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабгадучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. (“Неъматберилганлар”дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар.”Ғазабга дучор бўлганлар”дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучорбўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берганаҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амалқилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар.”Адашганлар”дан мурод-насронийлар.Насороларнинг “адашганлар” бўлиши ҳам бирқанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳкўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси:Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ванасронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий АбуҲурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Намозни ўзим биланбандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда)”Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн” деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди,дейди. Банда: “ар-Роҳманир Роҳийм”, деса. Аллоҳ: “Бандам менга сано-мақтовайтди”, дейди. Банда: “Малики явмиддин”, деса, Аллоҳ: “Бандам мени улуғлади”,дейди. Банда: “Иййака наъбуду ва иййака настаъин”, деса, Аллоҳ: “Бу мен биланбандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман”, дейди. Агар банда:”Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзубиалайҳим валаззооллийн”, деса, Аллоҳ: “Бу бандамга хос, бандамга сўраганинибердим”, дейди.)