19. Марям

1.

Кааф, ҳаа, йаа, айн, сод.

2.

Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (с.а.в.), ушбу қисса “Роббингнинг бандаси Закариёга раҳматизикридир”.)

3.

Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла.

4.

У: “Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқтуташди, эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман.

5.

Ва, албатта, мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим. Аёлимтуғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий–ортдан қолгувчи ато эт.

6.

У менга ва Яъқуб оиласига меросхўр бўлсин. Эй Роббим, униЎзинг рози бўладиган қил”, деди.

7.

Эй Закариё, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнингхушхабарини берамиз. Бундан олдин унга отдош қилган эмасмиз. (Кўриниб турибдики,Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломга буюк раҳмат назари билан боқди. Фарзандберибгина қолмай, унга Ўзи Яҳё, деб исм ҳам қўйди. Буларнинг бари дунёгакелаётган фарзандининг келажаги жуда қутлуғлигидан дарак берар эди.)

8.

У: “Эй Роббим, аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб-чирибқолган бўлсам, қандай қилиб менинг ўғлим бўлсин?!” деди.

9.

У: “Ана шундай! Роббинг айтдики, бу мен учун осон.Батаҳқиқ, бундан олдин сени яратдим. Ҳолбуки, сен ҳеч нарса эмас эдинг”, деди.

10.

У: “Роббим, менга бир белги ато қил”, деди. У зот:”Сенинг белгинг саломат ҳолингда, одамларга уч кеча гапирмаслигингдир”, деди.

11.

Бас, у ўз қавми ҳузурига меҳробдан чиқди ва уларга, эртаюкеч тасбиҳ айтинглар, деб ишора қилди. (Соғлом ҳолда тилдан қолган Закариёалайҳиссалом меҳробда ибодат, тасбиҳ ва Таврот тиловати билан машғул бўлдилар.Меҳробдан чиқиб қавмларига, эртаю кеч Аллоҳга тасбиҳ айтинглар, деб ишорақилдилар. Бу билан қавмларини бирга ибодат қилишга, берилган улуғ неъматшукронасини адо этишга чорладилар. Шу нуқтада Закариёга алайҳиссалом тегишлитарих хотима топади. Яҳё алайҳиссаломнинг таваллудлари, ҳаётларига тааллуқлибошқа тарихлар баён этилмай, бир йўла ул зотга китоб нозил этилиш қиссаси зикрэтилади.)

12.

“Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!” (дедик) ва унгагўдаклигидаёқ ҳукмни бердик. (Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссаломга, илоҳий Тавротниқувват билан ол, демоқда. Оятдаги: “Унга гўдаклигидаёқ ҳукмни бердик”, деганжумлани уламоларимиз илму ҳикмат мазмунида таъвил қилганлар.)

13.

Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамдау тақводор эди.

14.

У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам қилгувчи ваисёнчи эмасди.

15.

Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайтатириладиган кунида ҳам саломлар бўлсин.

16.

Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажрабчиққанда.

17.

Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўзруҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди. (Яъни, эй Муҳаммад,бу китобда (Қуръонда) Марямни эсла. Байтул Мақдисда яшаётган, бокира, тақводорқиз Марям, шаҳарнинг шарқий томонига ёлғиз чиқди. Нимага чиққанини Аллоҳ билади.Қавмидан ҳеч ким Марямни кўрмайдиган бўлди. У холи ва ёлғиз қолди. Жаброилалайҳиссалом Марямга тўла-тўкис одам сиймосида намоён бўлди. Аллоҳ уни яратганасл ҳолатида кўринмади. Чунки бус-бутун ҳолида кўринса, Марям буткул даҳшатгатушиши мумкин эди.)

18.

У: “Мен сендан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман. Агартақводор бўлсанг…” деди.

19.

У: “Мен Роббингнинг элчисиман, холос, сенга бир покўғилни ҳадя этиш учун келдим”, деди.

20.

У: ” Менда қаёқдан ўғил бўлсин, менга башар тегмаганбўлса, мен бузуқ ҳам бўлмасам?!” деди.

21.

У: “Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир вауни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиш учун, бу, ҳукми чиқиббўлган ишдир”, деди.

22.

Бас, унга ҳомиладор бўлди. Сўнгра у билан узоқ маконгачетланди. (Яъни, Жаброил алайҳиссалом Марямнинг ёқасидан пуфлаганидан кейинИйсога алайҳиссалом ҳомиладор бўлди.)

23.

Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: “Кошкибундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди”, деди.

24.

Унинг остидан: “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингданоқар ариқ қилди.

25.

Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади”, дебнидо қилди. (Тафсирчи уламоларимиз ушбу ояти каримани икки хил талқин қиладилар.Баъзилар “Унинг остидан” иборасини хурмонинг остидан маъносида, “нидо қилди”иборасини, фаришта нидо қилди мазмунида шарҳлаганлар. Айрим уламолар эса, “Унингостидан”ни “Марямнинг остидан” ва “нидо қилди”ни, Ийсо нидо қилди, деб талқинэтганлар.)

26.

Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор одамни кўрарбўлсанг: “Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман”,дегин.

27.

Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: “Эй Марям, сенажойиб нарса келтирдинг-ку!

28.

Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқбўлмаган эди-ку!” дедилар. (Биби Марям Ийсо алайҳиссаломни кўтариб қавмиҳузурига борди. Қавм бу ҳолни кўриб ҳайратга тушди. Дарҳол Марямни тергаб,дашном бера бошлади.)

29.

Бас, у унга ишорат қилди. Улар: “Бешикдаги гўдак илақандай гаплашамиз?!” дедилар. (Бешикдаги бола ҳеч қачон гапирмайди. Аммо Аллоҳҳар нарсага қодир. У хоҳлаган иш бўлади. Бешикдаги гўдак Ийсо алайҳиссалом тилгакирдилар.)

30.

У: “Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китобберди ва мени Пайғамбар қилди.

31.

Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаётэканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди.

32.

Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи,бадбахт қилмади.

33.

Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайтатириладиган кунимда ҳам салом бордир”, деди.

34.

Мана шу шубҳа қилишаётган Ийсо ибн Марям тўғрисидаги ҳақсўздир. (Баъзилар уни “худо” дедилар, баъзилар оналари Биби Марямни зинокорликдаайбладилар. Бу қуруқ ва асоссиз сўзларга эмас, Аллоҳнинг ҳақ каломига ишонишкерак.)

35.

Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У бундан покдир. Убир ишни истаса, унга “Бўл!” дейдир. Бас, бўладир.

36.

“Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнингРоббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир”.

37.

Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфркелтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин. (Насоролар ҳозиргача Ийсоалайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Баъзилари, Ийсо Аллоҳнинг ўғли деса,баъзилари Ийсо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди;баъзилари эса, Ийсо ота худо, она худо ва бола худодан бири–бола ўғил худо,дейдилар. Уларнинг орасида Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи вакалимаси дейдиганлар ҳам бор. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этибкелмоқда.

38.

Бизга келадиган куни қандай ҳам яхши эшитадилар, қандайҳам яхши кўрадилар. Лекин золимлар бугунги кунда очиқ залолатдадирлар.

39.

Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Уларғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар.

40.

Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўрбўламиз ва Бизгагина қайтурлар.

41.

Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлганэди.

42.

Қачонки у отасига: “Эй отам, нима учун эшитмайдиган,кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бера олмайдиган нарсага ибодат қиласан?

43.

Эй отам, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас,менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман.

44.

Эй отам, шайтонга ибодат қилма. Албатта, шайтон Роҳмангаосий бўлгандир.

45.

Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азобтутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман”, деган эди.

46.

У: “Эй Иброҳим, сен менинг худоларимдан юзўгирувчимисан?! Қасамки, агар тўхтамасанг, сени, албатта, тошбўрон қиламан!Мендан узоқ кет!” деди.

47.

У: “Омон бўл. Энди Роббимдан сени мағфират қилишинисўрайман. Албатта, у менга жуда ҳам лутфи марҳаматлидир.

48.

Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганнарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижоқилиш ила бадбахт бўлмасам”, деди.

49.

Бас, улардан ва улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганнарсадан четланганида, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчалариниПайғамбар қилдик. (Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳни, Унинг динини деб ўз ватанлари,қавм-қариндошларини тарк этиб, ҳижрат қилган эдилар. Аллоҳ таоло у зотни ёлғизқўймади. Қариб қолган бўлсалар ҳам, Исҳоқ ва Яъқубни берди. Иброҳим алайҳиссаломнасабини бардавом айлади. Энг муҳими, уларнинг ҳаммасини Пайғамбар қилди.)

50.

Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларгаростгўй ва олий тил бердик.

51.

Китобда Мусони эсла. Албатта, у танлаб олинган Набий ваРасул эди. (Эй Муҳаммад, илоҳий Китоб–Қуръонда Мусо алайҳиссалом қиссасини эсла.У Аллоҳ таоло томонидан танлаб олинган банда: ҳам Набий ва ҳам Расул эди. БизАллоҳ томонидан бандаларга етказиш учун кўрсатмалар олган шахсни Пайғамбар дебодатланиб қолганмиз. Аслида эса, Пайғамбарлик моҳият жиҳатидан икки турлидир.Бир турларига “Набий”, бошқаларига “Расул” дейилади. Набийлар Аллоҳдан ваҳийкелган, бироқ китоб берилмаган, шунингдек, даъватлари кенг оммага эмас, ўзлариучунгина кифоя қилган зотлардир. Расул Аллоҳ томонидан ваҳий берилган,даъватлари кенг оммага мўлжалланган зот ҳисобланадилар. Мусо алайҳиссалом ушбуикки сифатни ўзларида мужассам қилган Пайғамбарлардан биридир.)

52.

Биз унга Турнинг ўнг томонидан нидо қилдик ва муножотучун Ўзимизга яқинлаштирдик.

53.

Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилибҳадя этдик. (Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусонинг алайҳиссалом ўзлариАллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар.)

54.

Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқҳамда Расул ва Набий бўлган эди.

55.

У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби наздидарози бўлган эди.

56.

Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набийбўлган эди.

57.

Ва уни олий мақомга кўтардик. (Унинг қадрини юксак,зикрини олий қилдик. Дунёда шундай олиймақом зотлар ўтган.)

58.

Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан,Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ваИсроилнинг зурриётидан, Ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлганзотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар.

59.

Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, уларнамозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар.(Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотларортидан, нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсаларнамозни зое қилдилар,шаҳватга эргашадилар. Шаҳватга эргашган залолатга юзбуради. Залолатга кетганга эса, ҳалокат етади.)

60.

Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳқилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар. (Ким тавбақилса, ношойиста амалидан афсус-надомат чекиб, тўғри йўлга қайтса, сўнгра иймонкелтириб, мўмин бўлса ва яхши амалларни адо этса, ёмонликка учрамайди.)

61.

Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган аднжаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир.

62.

Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар.Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур.

63.

У жаннат, бандаларимиздан тақводор бўлганларига меросқилиб берадиган жаннатимиздир.

64.

Биз фақат Роббингнинг амри билангина тушамиз. Бизнинголдимиздаги нарсалар ва ортимиздаги нарсалар ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларҳам Уникидир. Роббинг унутгувчи бўлмаган. (Яъни, эй Муҳаммад, бизда ўзимизчатушавериш ихтиёри йўқ. Қачонки амр қилсагина, ҳузурингга тушамиз. Акс ҳолда,амрни кутиб тураверамиз. Жамики нарса Аллоҳнинг измида. Бизнинг олдимиздаги ваортимиздаги ҳамда ҳар иккисининг орасидаги нарсалар Уникидир.)

65.

У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнингРоббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошнибилурмисан? (Инсон сабр-матонат ила Аллоҳга ибодат қилиб, бутун ҳаётини унингкўрсатмасига мос этиб яшагандагина мақсадга ноил бўлади.)

66.

Инсон: “Агар ўлсам, яна қайта тирик ҳолдачиқариламанми?!” дейди.

67.

Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганидаяратганимизни эсламайдими?!

68.

Роббингга қасамки, Биз уларни ва шайтонларни, албатта,маҳшарга тўплаймиз, сўнгра уларни жаҳаннам атрофига тиз чўккан ҳолларида ҳозирқиламиз.

69.

Сўнгра ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганинисуғуриб оламиз. (Анчайин чорлаб ёхуд таклиф қилиб эмас, шиддат билан суғуриболинади. Демак, кофирлар шайтонлари билан жаҳаннам атрофига ўтқазиб қўйилиб,қилган гуноҳларига қараб бирин-кетин дўзахга ташланадилар. Қолганлари навбаткутиб, кузатиб турадилар.)

70.

Кейин, албатта, Биз у(жаҳаннам)га киришга кимлар лойиқроқэканини яхши билгувчимиз.

71.

Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббингҳузуридаги кескин ҳукмдир. (Аллоҳ таоло Анбиё сурасида мўминлар ҳақида: “Анаўшалар у (жаҳаннам)дан узоқлаштирилганлар, унинг овозини ҳам эшитмайдилар”деган, шунинг учун ҳам бу оятга “Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ”,деб маъно берсак аслига мувофиқ бўлади. Бинобарин, мўминлар жаҳаннамга, хусусан,сиротдан ўтаётганларида яқинлашадилар, бироқ тушмай ўтиб кетадилар. Кофирларэса, яқинлашиб, жаҳаннам атрофида тиз чўкиб ўтирадилар ва гуноҳларига мосравишда кетма-кет дўзахга ташланадилар.)

72.

Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни ундатиз чўккан ҳолларида қолдирамиз.

73.

Қачонки уларга Бизнинг равшан оятларимиз тиловат қилинса,куфр келтирганлар иймон келтирганларга: “Икки гуруҳнинг қайси бири мақом вамажлис жиҳатидан яхшироқдир?” дерлар.

74.

Ҳолбуки, Биз улардан олдин мол ва кўриниш жиҳатиданяхшироқ бўлган қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилганмиз.

75.

Сен: “Ким залолатда бўлса, Роҳман унга муҳлат берибқўйсин. Токи ўзларига ваъда қилинган нарсани — азобни ёки қиёматни кўрганларида,албатта, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва аскари кучсизроқ эканини билурлар”, дегин.

76.

Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қиладир.Боқий қолувчи, солиҳ амаллар, Роббинг наздида, савоб жиҳатидан яхшироқдир ваоқибат жиҳатидан яхшироқдир.

77.

Оятларимизга куфр келтирган ва: “Албатта, (охиратда)менга молу дунё ҳамда бола-чақа берилажак”, деганни кўрдингми?!

78.

У ғойибни билармикан ёки Роҳманнинг ҳузуридан аҳду паймонолдимикан?! (Ғойибда унга охиратда албатта молу дунё ҳамда бола-чақа берилишимуқаррар эканлиги ҳақида аломат бормикан?)

79.

Йўқ! Нима деганини, албатта, ёзиб қўямиз ва унга азобниузундан-узоқ қиламиз.

80.

У айтаётган нарсага меросхўр бўлурмиз ва у бизга ёлғизҳолида келур. (Кофир молу мулк, бола-чақа ва бошқа дунёвий нарсаларидан жудобўлган ёлғиз ҳолида бизга–ҳузуримизга келади. Ўша пайт у билан қандай муомалақилишни ўзимиз биламиз.)

81.

Улар ўзларига куч-қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳданўзгаларни худо қилиб оладилар.

82.

Йўқ! у(худо)лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар вауларга зид бўлурлар. (Қиёмат куни сохта худолар мушрикларнинг уларга қилганибодатини, бандалигини инкор этадилар. Биз уларга, бизга ибодат қилинг деганимизйўқ, деб Аллоҳ ҳузурида ўзларини оқлайдилар.)

83.

Биз шайтонларни кофирларга уларни доимий қўзғаб туришгаюборганимизни кўрмадингми?

84.

Уларнинг зиддига шошилма! Биз уларнинг саноғинисанамоқдамиз.

85.

Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этибтўплаган кунимизда.

86.

Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз.

87.

Улар шафоатга молик бўлмаслар. Магар ким Роҳман ҳузуридааҳду паймон олган бўлса (молик бўлур). (Шафоатга молик бўлганлар фақат АллоҳнингЎзидан бу ҳақда аҳду паймон олганлардир, холос.)

88.

Улар: “Роҳман бола тутди”, дедилар.

89.

Батаҳқиқ, жуда оғир нарса келтирдингиз.

90.

Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулабйиқилай, дейдир.

91.

Роҳманнинг боласи бор, деганларига.

92.

Роҳманга бола тутиш лойиқ эмасдир. (Унинг бола тутишгаҳожати йўқ. У фарзанд талабида эмас. Бу унинг шаънига тўғри келмайди. Роҳманяккадир. Воҳид ва Биру Бордир.)

93.

Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлганҳолларида келурлар.

94.

Батаҳқиқ, У зот уларни иҳота қилган ва санаб қўйгандир.

95.

Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғизҳолларида келгувчидирлар.

96.

Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларгаРоҳман муҳаббат пайдо қилур.

97.

Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билансаркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у(Қуръон)ни тилингга осон қилдик.

98.

Улардан олдин қанчадан-қанча аср(аҳли)ни ҳалок қилдик.Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми?!