18. Кахф

1.

Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгриликқилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

2.

Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобданогоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлишибашоратини берадиган қилган Зотга.

3.

(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар.

4.

Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун.

5.

На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир.Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар. (Ҳолбуки ўзлари тўқийдиларми ёки ота-боболарига суяниб гапирадиларми–барибируларнинг бу даъволарида заррача илмийлик йўқ. Бу даъво жоҳилона айтилган қуруқгап, холос. Аллоҳ ҳақида билмай туриб гапириш жуда оғир. Айниқса, илмсизларча,жоҳиллик билан, Аллоҳ Ўзига бола тутди, дейиш яна ҳам оғир.)

6.

Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнингортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?! (Яъни, мушриклар Қуръонгаиймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундайқилма. Улар бунга арзимайдилар.)

7.

Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқамал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз.

8.

Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққаайлантиргувчимиз.

9.

Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойибоят-белгиларимиздан деб ўйладингми?! (Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгаларива ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиздеб ўйладингми?)

10.

Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: “Эй Роббимиз,бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин”, дедилар. (Каҳфэгалари йигитлар экан. Улар ғордан паноҳ жой топибдилар. Яъни, бировдан қочибкелиб яширинибдилар. Демак, ишларидан кўнгиллари тўқ эмас. Уларга бу борада ҳамАллоҳдан ёрдам керак.)

11.

Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда)урдик. (“Қулоққа парда урди” дегани, қулоғини эшитмайдиган қилиб қўйди,деганидир. Йигитлар қочиб келиб ғорга жойлашганларида Аллоҳ таоло уларнингқулоқларини эшитмайдиган қилиб қўйган, яъни, ухлатиб қўйган. Яъни, йигитларғорда узоқ вақт ҳеч нарсани эшитмай ухлаб ётганлар.)

12.

Сўнгра икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатиниҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик.

13.

Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этибберурмиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларгаянада зиёда ҳидоят бердик.

14.

Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар ва:”Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуоқилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.

15.

Ана у қавмимиз Ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшанҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор.

16.

Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётганнарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўзраҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур”, дедилар. (Роббиларигаиймон келтирган, Роббилари ҳидоятларини зиёда қилиб, қалбларини мустаҳкамлаганйигитлар кофирлар билан баҳслашиш бефойдалиги, улар ёмонлигидан фақат қочибгинақутулиш мумкинлигини англаб етгач, иймонлари муҳофазаси учун каҳф-ғорга кириббекинишни ўзаро маслаҳат қилдилар.)

17.

Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойилбўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эсау(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. КимниАллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргизунга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан. (Араб тили билимдонлари, бу тасвирёлғиз Аллоҳга хос, дейдилар. Ғорда бир гуруҳ йигитлар бир неча йилдан бери ухлабётишибди. Ҳар куни қуёш чиқади, уларга тегмайди. Сўнгра оғиб ботишга мойилбўлади, яна ғор аҳлига тегмайди.)

18.

Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларнигоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз. Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзибётур. Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўларэдинг. (Ўзлари уйғоққа ўхшайдилар, аммо ухлаб ётибдилар. У ёқ-бу ёққақимирлайдилар, аммо уйғониб ўринларидан турмайдилар. Бунинг устига, итлариостонада олд оёқларини чўзиб ётибди.)

19.

Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик.Улардан бири: “Қанча қолдинглар?” деди. Улар: “Бир кун ёки бир куннинг баъзисичақолдик”, дейишди. “Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳаргабирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, унданризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин.

20.

Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладиларёки ўз миллатларига қайтарурлар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз,дейишди. (Демак, йигитлар қаттиқ таҳдидга учраб, шаҳар аҳолиси уларга, динимизгақайтасизлар ёки сизларни тошбўрон қилиб ўлдирамиз, деганларидан кейингина қочибғорга бекинишган экан. Ғорга кириб, ухлаб турганларидан кейин ҳам ўша таҳдидниэсламоқдалар ва пул олиб шаҳарга таом учун борувчини эҳтиёт бўлишга, сездирибқўймасликка чорламоқдалар. Улар ўлимни эмас, шаҳар аҳолисининг жоҳиллигини, ўзмиллатлари-динларига қайтишга мажбурлашини ўйлашди. Ҳақиқий мўмин ҳар доим, ҳаржойда иймон ташвишида бўлади.)

21.

Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматсоатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса,улар иши ҳақида тортиша бошладилар: “Уларнинг устларига бино барпо қилинглар,Роббилари уларни яхши билгувчидир”, дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса:”Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз”, дедилар. (Бу ердаги”Аллоҳнинг ваъдаси”–охир-оқибат иймон аҳли ғолиб келиши ва ўлгандан кейин қайтатирилиш ҳақлиги ҳақидаги ваъдадир. Йигитлар йиллар ўтиб қайта уйғондилар ваиймон иши ғолиб бўлганини кўрдилар. Иймонга келиб қолган шаҳар аҳолиси иймонйўлидаги жиҳодлари учун Аллоҳ томонидан муносиб тақдирланган каҳф эгалариниҳақиқий ўлимларидан кейин қандай қилиб иззат-эҳтиром этиш борасида тортишабошладилар.)

22.

Ҳали улар: “Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир”, дерлар.Ва: “Бештадирлар, итлари олтинчиларидир”, деб ғайбга тош отарлар. Ва:”Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир ҳам”, дерлар. Сен:”Роббим уларнингсаноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур”, дегин. Бас, улар ҳақидатортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳамсўрама.

23.

Зинҳор бир нарсани: “Буни эртага албатта қилгувчиман”,дема.

24.

Магар: “Аллоҳ хоҳласа”, дегин. Қачонки унутсанг,Роббингни эсла ва: “Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоятқилса”, дегин. (Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳамбуткул Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло хоҳласа бўлади, хоҳламасабўлмайди. Шунинг учун келажакда бирон иш қилмоқчи бўлсанг, доимо “Инша Аллоҳ,қиламан”, деб айтгин. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нимабўлишини ўзинг билмайсан. Шунинг учун келажакдаги ҳар бир ишни ” Аллоҳ хоҳласа,қиламан”, деб зикр этгин.)

25.

Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳамқилдилар. (Йигитлар каҳфларида шамсий йил ҳисоби бўйича уч юз йил, қамарий йилҳисоби бўйича уч юз тўққиз йил қолдилар. Чунки шамсий юз йил қамарий бир юз учйилга тўғри келади, деган тафсирчиларимиз ҳам бор. Бу хулоса уларнинг ўзижтиҳодаларидир. Чунки Қуръони Каримда ҳам, суннати набавияда ҳам бу ҳақда,яъни, шамсий ва қамарий йил ҳисоби ушбу оятда эътиборга олингани ҳақида аниқмаълумот йўқ. Шунинг учун оятда келганини ўз ҳолича қабул қилган маъқул.)

26.

Сен:”Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир.Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У зот нақадар яхши кўргувчи ва яхшиэшитгувчи зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерикқилмас”, дегин.

27.

Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил.Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топаолмассан.

28.

Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзиниирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан иккикўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойинафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма. (Ушбу ояти кариманинг нозилбўлиш сабаби ҳақида тафсири Кабирда қуйидагилар ривоят қилинади: “Қурайшраҳбарлари тўпланиб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига боришди ва: “Агарбизнинг сенга иймон келтиришимизни истасанг, анави фақир-фуқораларни ҳузурингданҳайда”, дейишди. Улар бу гаплари билан Билол, Ҳаббоб, Суҳайб ва бошқаларни кўздатутган эдилар. Қурайшликлар яна: “Улар билан бир жойда бўлсак, кўнглимизайнийди. Улар билан бирга тўпланишга алоҳида вақт тайин қилиб қўй”, дейишди. Анашунда Аллоҳ таоло: “Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, унинг юзини иродақилувчилар ила сабр этиб тут” оятини нозил қилди”.)

29.

Сен:”Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа,иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин”, дегин. Албатта, Биз золимларгадеворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар,эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан “ёрдам” берилур. Нақадар ёмоншароб ва нақадар ёмон жой!

30.

Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амалларқилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз.

31.

Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлароқиб турадир. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи ипларданяхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадаряхши савоб ва нақадар яхши жой.

32.

Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан биригаузумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзорқилдик. (Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзорбоғ ато қилибди.)

33.

Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидананҳор оқизиб қўйган эдик. (Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғорасидан эса, Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.)

34.

Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан:”Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ”, деди. (У кишининг боғлариданбошқа ҳам “меваси”–молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан,мақтаниб қолди. Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим,хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли, деди. Ушбу дунёнинг зебузийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.)

35.

У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: “Менбуни ҳеч қачон йўқ бўлмар, деб ўйлайман.

36.

Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимгақайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман”, деди. (Кофирларназдида, ҳамма нарсани мол-дунё, бойлик, мансаб ҳал қилади. Ҳатто охират иши ҳамшунга қараб ҳал этилиши керак. Ушбу қиссадаги уларнинг тамсилчиси, икки боғнингэгаси бўлган кофир ҳам шуни даъво қилмоқда.)

37.

Унга шериги гаплаша туриб: “Сени тупроқдан, сўнгранутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган зотга куфр келтирдингми?!. (Яъни, молудунёга берилган ўша кофир кишининг беодобона гапларини эшитган мўмин киши, сенийўқдан бор қилган, аслингни тупроқдан, сўнгра сенга ўхшаган зурриётларини биртомчи нутфадан яратган зотга, бекаму кўст инсон қилиб ростлаган зотга куфркелтирдингми, деди.)

38.

Лекин мен: “У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимнишерик қилмайман.

39.

Боғингга кирганингда: “Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳданбошқада (бунга) қувват йўқ”, десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё вабола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг.

40.

Шояд Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса,сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.

41.

Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодирбўлмай қолсанг”, деди.

42.

Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса, унга сарфқилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: “Қаниэнди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда”, деб қолаверди.

43.

Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзиҳам нусрат қозона олмади.

44.

Бундай мақомда ҳақ нусрат Аллоҳга хосдир. У яхши савоблива яхши оқибатли зотдир.

45.

Уларга ҳаёти дунёнинг мисолини келтир. У Биз осмондантуширган сувга ўхшайдир. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас,хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлганзотдир. (Аллоҳ таоло бу оятда дунё ҳаётини, ердан униб чиқадиган набототларгаўхшатмоқда. Ёмғир ёққанида кўзни қувонтирувчи ям-яшил ўсимликлар ўсиб чиққандек,кишига янги ҳаёт берилганида ҳам бу дунё унга гўзал, ёш, чиройли ва лаззатликўринади. Аммо вақт ўтиши билан набототлар қуриб, хашакка айланиб, уларни шамолучириб кетгани сингари, ҳаётнинг ҳам ўткинчи эканлиги аён бўлиб қолади. Шунингучун ўткинчи нарсага алданиб қолмаслик керак. Қодир Аллоҳни ҳеч қачонунутмасдан, охиратга, абадий ҳаётга тайёргарлик кўриш лозим.)

46.

Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчисолиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир. (Ҳа, молумулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир, аммо қиймати эмасдир. Исломда зийнатгаҳам ҳалол-пок бўлиш шарти ила изн берилган. Аммо зийнатлар ҳаёт қадрини ўлчовчиқийматга айлантирилмаган. Зийнатга зийнат деб қаралган. Исломда боқий қолувчисолиҳ амаллар қиймат саналади. Инсонга унинг иймони ва яхши амалига қараб қийматберилади.)

47.

Тоғларни юргизадиган ва ерни яп-яланғоч кўрадиган кунда.Ўшанда уларни жамлаймиз ва бирон кишини қўймаймиз.

48.

Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар.”Батаҳқиқ, сизларни аввал қандай яратган бўлсак, шундай Бизга келдингиз. Аммосиз Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ, деб ўйлар эдингиз”, (дейилди).(Яъни, онадан янги туғилгандай ҳолда қайта тирилиб ҳузуримга келдингиз. Молудунёнгиз, бола-чақангиз, хизматчи-мардикорингиз, мансаб-амалингиз вадўст-ёрингиз у дунёда қолиб кетди. Ваъда қилинган қиёмат кунига, маҳшардагитўпланиш жойига ишонмас эдингиз. Мана, ваъда қилинган ўша вақт–қиёмат куни қойимбўлди. Мана, ваъда қилинган ўша жойда–маҳшарда саф тортиб турибсиз. Энди сизгаваъда қилинган жазоларни берамиз.)

49.

Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсаданқўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: “Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикниҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я”, дерлар. Ва қилган амалларини ҳозирҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас.

50.

Фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, деганимизни эсла.Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўзРоббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўстқилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмонбадалдир.

51.

Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларинияратишга гувоҳ қилмаганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман.

52.

У зот: “Сизлар Менинг шерикларим, деб ўйлаганларингизничақиринг”, деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар вауларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз.

53.

Жиноятчилар дўзахни кўрурлар ва, албатта, унга тушувчиэканларига ишонарлар ва ундан қочар жой топмаслар. (Аллоҳнинг тайёрлаб қўйгандўзахидан қочиб бўладими? Бу жойдан қочиш фурсатини у дунёда бой берганлар. Ёруғдунёда иймон ва Исломда яшаганларида, бу жойдан нажот топардилар. Ёруғ дунёдаҚуръонга эргашганларида, дўзахдан сақланган бўлардилар.)

54.

Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баёнқилдик. Инсон ўзи кўп тортишувчи бўлган эди.

55.

Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришлариданва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишиниёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос.

56.

Биз Пайғамбарларни башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчиқилиб юборамиз, холос. Куфр келтирганлар эса, ботил ила мунозара қилиб, у биланҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда Менинг оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилганнарсадан истеҳзо қилурлар.

57.

Роббиси оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзиқилган (гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларигаоғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидояттопмаслар.

58.

Ва Роббинг сермағфират ва раҳм-шафқат соҳиби зотдир. Агаруларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди.Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар.

59.

Ана у шаҳарларни ҳам зулм қилганларида ҳалок этганмиз вауларнинг ҳалокатларига вақт белгилаганмиз.

60.

Мусо ўз йигитига: “Икки денгиз жамланган жойгаетмагунимча, йилларни ўтказсам ҳам, юравераман”, деганини эсла. (“Мусо БаниИсроил орасида бир куни хутба қилиб турганида, одамларнинг қайсиниси энг илмли,деб сўралди. У: “Мен”, деди. Аллоҳ уни илмни ўзига нисбат бергани учун итобқилди. У Мусога: “Икки денгиз қўшилган жойда менинг бир бандам бор. У сенданилмлироқ”, деди. Мусо: “Эй Роббим, мен уни қандай топаман?” деди. Аллоҳ: “Ўзингбилан бир балиқни саватга солиб ол. Балиқни қаерда йўқотсанг, уни ўша ердатопасан”, деди”. Шундан кейин Мусо (а.с.) йўлга тайёргарлик кўрдилар вахизматкор йигитларига юқоридаги оятда келган азму қарорни айтдилар. У кишиўзларидан илмлироқ бандани топиш учун икки денгиз жамланган жойга боришга қарорқилган эдилар.)

61.

Икковлон икки (денгиз) жамланган жойга етганларида,балиқларни унутдилар. Бас, у денгизни тешиб йўл олди. (Мусо (а.с.) хизматкорйигит билан юриб-юриб, икки денгиз қўшиладиган жойга етиб келдилар. Ўша жойдасаватда олиб келган балиқларини унутиб қўйдилар. Балиқ эсларига келмади. Янаюриб кетавердилар. Яъни, балиқ денгизни тешиб сузиб кетди. Яъни, балиқ сузибкетган жой тешик бўлиб сувсиз ҳолга келиб қолди. Уни кўрган одам, бу ердан бирбалиқ сузиб ўтибди, деган хулосага келадиган бўлди.)

62.

У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: “Тушлигимизникелтир. Бу сафаримизда чарчоққа учрадик”, деди.

63.

У: “Буни қара, харсангга (суяниб) жойлашганимизда, менбалиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унутдирибди. Ажабо, у денгизгайўл олибди”, деди. (Тушлик пайти балиқ ёдларига келса, уни тушириб қўйишганимаълум бўлади. Билъакс, унинг денгизга йўл олишидан йигит ажабланмас ҳам эди.Мусо (а.с.) тушлик сўраганларидан сўнг балиқнинг йўқлигини билди. Аввалгихарсанг тошга суяниб дам олган жойларида балиқ сувга тушиб, сузиб кетганинипайқаб қолди. Ҳамда бу ишдан ғоятда ажабланганини баён қилди.)

64.

У (Мусо) “Ана шу биз истаган нарса”, деди. Бас, келганйўлларидан изларига қайтдилар.

65.

Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўздаргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.

66.

Мусо унга: “Сенга ўргатилган рушддан менга ҳамўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?” деди. (Мусо (а.с.) улкан Пайғамбарбўлишларига қарамай, ўзларидан кўра илмлироқ, ўзларига устоз бўлиши мумкинбўлган кишига ўта одоб билан мурожаат қилиб, унга шогирд тушишни сўрадилар.)

67.

У: “Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан.

68.

Ўзинг хабарини иҳота қилмаган нарсага қандай сабрқиласан”, деди. (Бўлаётган ҳодисани иҳота эта олмаган одам унга сабр қилиб,индамай қараб тура олиши қийин эканини эслатди.)

69.

У: “Инша Аллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенгаҳеч бир ишда осий бўлмасман”, деди.

70.

У: “Агар менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим зикр қилибайтмагунимча бир нарса ҳақида сўрамагин”, деди.

71.

Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди.У (Мусо): “Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарсақилдинг-ку”, деди.

72.

У: “Сенга, албатта, мен билан бирга бўлишга сабр қилаолмайсан демабмидим?!” деди.

73.

У: “Эсимдан чиққан нарса учун мени жазолама, бу ишим учунмени қийнама”, деди.

74.

Бас, улар юриб кетдилар. То бир болани учратганида, униўлдирди. У (Мусо): “Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункарнарса қилдинг-ку?!” деди. (Бу иши кемани тешгандан ҳам баттар туюлди. Чункикўриб билиб туриб бир маъсум гўдакни қасддан ўлдириш ҳазилакам иш эмас эди.)

75.

У: “Сенга, албатта, сен мен билан бирга сабр қилаолмайсан демабмидим?!” деди.

76.

У : “Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам,мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр (қабули)ниохирига етказдинг”, деди.

77.

Бас, юриб кетдилар. То бир шаҳар аҳолисига келганларида,унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар.Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизибқўйди. У (Мусо): “Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг”, деди.

78.

У: “Бу, мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Эндисенга сабр қила олмаган нарсанинг таъвилини айтиб бераман;

79.

Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди.Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки ортларида бир подшоҳ бўлиб, барчакемани тортиб олаётган эди. (Кемани айбли қилиб, кема эгаларига зарар етказдим.Аммо аслини олганда, уларга фойда қилдим. Подшоҳ одамлари айбли кемани ташлабкетадилар. Камбағаллар кемасиз қолгандан кўра, айбли бўлса ҳам, уни ишлатиб кунўтказа берадилар.)

80.

Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, бизунинг икковларини туғён ва куфр ила эзишидан қўрқдик. (Боланинг ота-онаси мўминкишилар эдилар. Аммо бола улғайса, кофир бўлиб, туғёнга кетиб, ота-онасини эзарэди. Ўша ота-онани келажакдаги ёмонликдан асраш учун болалари вояга етмасдан,куфр ва туғён содир этмасдан ўлдириб қўйишни лозим топдик.)

81.

Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўраяхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди.

82.

Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб,унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди.Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини иродақилди. Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ. Мана шу сен сабрқила олмаган нарсанинг таъвилидир”, деди.

83.

Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. сен:”Сизга унингҳақидаги зикрни тиловат қилурман”, дегин. (Баъзи ривоятларда яҳудийлар сўраган,дейилса, бошқаларида яҳудийлар ўргатган, қурайшликлар сўраган, ҳам дейишади.Умуман олганда, одамлар Пайғамбардан (с.а.в.) Зулқарнайн ҳақида сўрашган.Қуръоннинг хабар бериши шундай. Аллоҳ Пайғамбарига савол ҳақида хабар бериб,унга қандай жавоб беришни ҳам ўзи ўргатмоқда: Ўша зикр-хабарга назар солинса,сўров Зулқарнайннинг шахси, яшаган жойи ёки замони ҳақида эмас, балки бошқанарсалар, яъни, қилган ишлари ҳақида экани ойдинлашади.)

84.

Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бирнарсага (эришиш) сабабини ато қилдик. (Аллоҳ таоло Зулқарнайнга ер юзидаҳукмронлик ва бошқа катта имкониятларни берган эди.)

85.

Бас, сабабга эргашди. (Яъни, ўзига осон қилинган йўлданюрди.)

86.

То қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққаботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни кўрди. Биз: “Эй Зулқарнайн, ёуларни азобларсан, ёки гўзаллик-ла тутарсан”, дедик. (Аллоҳ бу гапниЗулқарнайнга қандай айтганини Ўзи билади. Ваҳий орқалими, илҳом қилдими? Лекинўша қавм бўйича қарор қабул қилишни–хоҳласа, азоблаб, хоҳласа, яхшилик этишниихтиёрига қўйди.)

87.

У: “Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблаймиз, сўнграРоббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблайдир.

88.

Аммо иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларгагўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз”, деди.

89.

Сўнгра яна сабабга эргашди.

90.

То қуёш чиқиш жойига етганида, уни бир қавм устиданчиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик.

91.

Ана шундай, батаҳқиқ, Биз унинг олдидаги нарсанингхабарини иҳота қилдик. (Яъни, мағрибдаги ҳақ сўзлар ва ишлар машриқда ҳам жорийқилинди. Зулқарнайн мағрибда ҳукмронлик қилганидек, машриқда ҳам ҳукмронликқилди. Биз, шубҳасиз, Зулқарнайннинг ҳузуридаги ҳамма нарсанинг хабарини тўлиқбиламиз.)

92.

Сўнгра у яна сабабга эргашди.

93.

То икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапниангламайдиган қавмни кўрди.

94.

Улар: “Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзидабузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасидатўсиқ қилиб берурмисан?” дедилар. (Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гапларбор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, Қуръони Каримдаги маълумотларбилан кифояланамиз. Шуниси хайрли.)

95.

У:”Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, сиз менгакуч ила ёрдам беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман.

96.

Менга темир парчаларини келтиринг”, деди. Ниҳоят, иккитоғ томонлари ила баробарлашганда: “Дам уринглар”, деди. Ниҳоят, у (тўп темир)ниўтга айлантиргач: “Олиб келинглар, устидан мис қуяман”, деди. (Икки тоғ орасигатўпланган темирни босқонлар билан дам уриб эритиб олов ҳолига келтирдилар.Эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.)

97.

Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўтаолмадилар.

98.

У:”Бу Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдасикелса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир”, деди.

99.

Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида таркэтдик ва сур чалинди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.

100.

Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.

101.

Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишгақодир бўла олмайдиганлар эдилар.

102.

Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб бандаларимни валий-илоҳқилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этибтайёрлаганмиз.

103.

Сен:”Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабариниберайми?

104.

Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган,ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”, дегин.

105.

Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишгакуфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларгаҳеч қандай вазн бермасмиз. (Яъни, қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандайқадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳамбўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонгабоғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишинингвазни ҳам йўқ.)

106.

Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ваПайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир.

107.

Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларгаФирдавс жаннати манзил бўлгандир.

108.

Унда абадий қолурлар ва ундан кўчишни истамаслар.

109.

Сен:”Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлсаю унга ўзмислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугабқолур”, дегин. (Оятдаги “денгиз” лафзи барча денгиз жинсини ўз ичига олади.Демак, дунёдаги барча денгизлар сиёҳ қилиб олиниб, уларга яна шунча денгиз сиёҳиқўшилса-да, Аллоҳ таолонинг калималари ёзилса, ўшанча денгиз сиёҳ тугаб қолади,аммо Аллоҳнинг калималари тугамайди. Демак, Аллоҳ таолонинг илми шунчалик кўп.Буни қиёсдан тушуниб олса бўлаверади.)

110.

Сен:”Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз,илоҳингиз битта “илоҳ” экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умидқилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин”, дегин.