1. |
Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракалиқилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зотпок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир. |
2. |
Ва Биз Мусога китобни бердик ва у(китоб)ни Бани Исроилгаҳидоят қилиб: “Мендан ўзгани вакил тутманглар!” дедик. |
3. |
(Эй) Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари!Албатта, у ўта шукрли банда эди. (Нуҳ (а.с.) ўта шукрли банда эди. Унга иймонкелтирганлар ҳам ўта шукрли бандалар эдилар. Сизлар ҳам шукрли бўлинглар.) |
4. |
Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки мартабузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик. |
5. |
Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақтикелганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юбораурмиз. Бас,улар ҳовли-жойларни оралаб кезарлар. Бу қилиниши лозим ваъда эди. (Турлиимконларга эга бўлиб, муқаддас ерда юксаладилар. Сўнгра бузғунчиликга ўтадилар.Сизга қилмишингизнинг жазосини куч-қувватга эга бандаларимиз беради, сизларнитопиб, азоблаб ўлдирадилар. Улардан қочиб қутула олмайсиз.) |
6. |
Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизгамолу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилибқўйдик. |
7. |
Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз.Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги (бузғунчиликнинг)ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввалкирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун(бандаларимизни юборамиз). (Сиз ўзингизнинг қилмишингиз ила ўша ваъданинг юзагачиқишига сабаб бўлганингизда… У бандаларимиз шиддатли куч-қувват эгаларибўладилар. Улар масжидга–Байтул Мақдисга аввал қандай кирган бўлсалар, шундайкирадилар ва ўзлари эгаллаган нарсаларни тамоман парчалаб йўқ қилибташлайдилар.) |
8. |
Шояд Роббингиз сизга раҳм қилса. Агар сиз қайтсангиз, Бизҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз. |
9. |
Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхшиамалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабариниберур. |
10. |
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга, ўшаларгааламли азобни тайёрлаб қўйдик. |
11. |
Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур.Инсон шошқалоқ бўлгандир. (Яъни, иймонсиз, Қуръон ҳидоятидан маҳрум бўлган ҳарбир инсон ўзини яхшиликка урганидек, ёмонликка ҳам ураверади. Чунки у нима яхшива нима ёмон — ажрата олмайди. Шунингдек, яхшилик тилаб дуо қилганидек, ёмонликтилаб ҳам дуо қилаверади. У аввал ёмонликни англаб етмайди, англаган чоғида ҳамундан ўзини тўхтата олмайди.) |
12. |
Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик. Кеча аломатинимаҳв этдик. Кундуз аломатини кўрсатувчи қилдикки, токи Роббингиздан фазл талабқилсангиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билсангиз. Ва ҳар бир нарсанибатафсил баён қилганмиз. |
13. |
Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз вақиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур. |
14. |
Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзингҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур). (Бошқа ҳисобчининг кераги йўқ. Ҳаммаишларинг шу китобда ёзилган, ўқиб олсанг бўлди. Ўзинг ўзингга ҳисобчисан,гувоҳсан.) |
15. |
Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Кимзалолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганингоғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлганэмасмиз. |
16. |
Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унингмаишатпарастларини (итоатга) амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар.Шунда унга “сўз” ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз. (Ҳарбир юртнинг маишатпарастлари бор. Улар каттакон амалдорлар ва ҳар хил нозунеъматга кўмилган кишилар тоифасидир. Фазилат, муқаддас нарса, гуноҳ ёки савобкаби тушунчалар уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Кўнгиллари тусаган ишни қилишгаўрганиб қоладилар. Кўнгиллари эса, доимо фисқу фасодни, ҳаром маишатни тилайди.Аъёнлари шу даражага етишига томошабин бўлиб турган халқдан ҳам яхшиликкутилмайди. Бундай юрт ҳалок бўлишга сазовордир.) |
17. |
Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик.Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифояқилур. |
18. |
Ким шошган(дунё)ни истаса, унга бу дунёда ирода қилганкишимизга нимани хоҳласак, шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз.Унга хор ва қувғинга учраган ҳолда кирур. (Бундай киши бу дунёда керак нарсасигаэришиб олади. Аммо охиратига ҳеч нарса қолмайди.) |
19. |
Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлганҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир.(Яъни, одам охиратда яхши натижага эриштирадиган ишларни қилиши, охиратдажаҳаннамга дучор этадиган ишларнинг яқинига йўламаслиги лозим бўлади.) |
20. |
Барчага–манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атоюнеъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари ман бўлган эмас. (Барчабандаларга, яъни, охиратни истаган, иймонга келиб, ибодат қилиб, кераклисаъй-ҳаракатларни қилганларга ҳам, дунёни истаб, иймонга келмай, исён қилиб,гуноҳкор бўлиб юрганларга ҳам Робингнинг атою неъматларидан берамиз.) |
21. |
Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизганазар сол. Албатта, охират даражаси ва афзаллиги каттароқдир. (Бу дунёда баъзиодамларга кўпроқ неъмат тегса, бошқаларидан афзал бўлиб юраверадилар. Аммо буҳоллари ҳақиқий афзаллик, ҳақиқий юксак мартаба эмас. Охиратнинг даража ваафзаллиги ҳақиқийдир. Чунки бу даража ва афзалликлар абадий қолажакдир. Ўзинибилган одамлар ана ўша афзаллик ва ана ўша даражага эришиш учун ҳаракатқиладилар.) |
22. |
Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳни (шерик) қилма! Янамазамматга учраб, чорасиз ўтириб қолмагин. |
23. |
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ваота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёкиикковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма вауларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг “уфф” сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бирмаъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчимаъноси — ота-онанг олдида “уфф” дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, дебозорланадилар, деганидир.) |
24. |
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслатва “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, дебайт. |
25. |
Роббингиз, сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўтабилгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учунсермағфиратдир. |
26. |
Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам.Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. |
27. |
Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар.Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир. |
28. |
Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юзўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин. (Kўлингда берадиган нарсангбўлмаса, ота-она, қариндош, мискинларга моддий ёрдам бера олмай юз ўгирадиганбўлсанг, Роббингдан келажакда сенга ҳам ризқ-рўз–раҳмат талаб қилган ҳолдауларга ширин сўз айт. “Ўзимда ҳеч вақо йўқ-ку, сенларга нимани берар эдим! кабиқўпол сўзларни айтиш яхши эмас. “Кечирасизлар, ҳозир бир оз қўлим қисқароқ бўлибтурувди, Аллоҳнинг раҳматидан умидвормиз, бизга ҳам неъматидан бериб қолса, иншаАллоҳ, сизларга ҳам берамиз”, каби ширин сўзлар айтиш керак.) |
29. |
Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳамюборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин. (Бахил одам кутилмагандаҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай, деб қўлини бўйнига боғлаб олганкишига ўхшатилмоқда. ҳар бир нарса тавозин ила меъёрида қилиш тавсия этилади.Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳамтушуриб қўйилмайди. Балки ўртача меъёрида адо этилади.) |
30. |
Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, кенг қилур ёки торқилур. Албатта, у бандаларидан хабардор ва (уларни) кўргувчи зотдир. |
31. |
Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларниҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир.(Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмибюбориш одати бор эди.) |
32. |
Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмонйўлдир. (Оятда “зино қилманглар” эмас, балки “зинога яқинлашманглар” дейилмоқда.Бу дегани, зино қилманглар, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зиноқилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчинарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим.) |
33. |
Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақила бўлса, майли. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига ҳақ берганмиз.Бас, у ўлдиришда исроф қилмасин. Албатта, у нусрат берилган одамдир. |
34. |
Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча,яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта,аҳд масъул бўлган ишдир. |
35. |
Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози илатортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир. |
36. |
Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз вадил — ана ўшалар, масъулдирлар. |
37. |
Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ернитешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан! |
38. |
Буларнинг барча ёмони Роббининг ҳузурида хушкўрилмагандир. (Яъни, юқоридаги оятларда зикр қилинган нарсаларнинг ёмонлариАллоҳ севмаган ишлардир.) |
39. |
Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир.Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна жаҳаннамга маломат қилинган ва қувилганҳолингда ташланмагин. |
40. |
Роббингиз сизларга ўғилларни хос қилиб бериб,фаришталарни ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар зўр гапни айтмоқдасизлар.(Араб мушриклари қиз фарзандни ҳеч ёқтирмас эдилар. Бошқа оятларда зикрқилинганидек, улардан қиз кўргани қаттиқ хафа бўлиб, юзи қорайиб кетар эди. Kизфарзанд тўғрисида шунчалар салбий эътиқодда бўла туриб, араб мушриклари,фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб эътиқод қилишар эди. Ояти каримада уларнингмазкур нотўғри ақидалари инкор этилмоқа.) |
41. |
Батаҳқиқ, Биз бу Қуръонда эслашлари учун баён қилдик.Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас. |
42. |
Сен: “Агар, улар айтганидек, У билан бирга бошқа илоҳларбўлганида, улар Арш эгаси томон йўл излардилар”, деб айт. (Бу оят мушрикларнингАллоҳдан бошқа ибодатга сазовор турли илоҳлар бор, деган даъволарига раддиядир.Фаразан, мушриклар айтаётганидек, Аллоҳ таоло билан бирга бошқа илоҳлар бўлсаэди, ўша илоҳлар Арш эгаси бўлмиш Аллоҳ томон, унга яқинлашаман деб ёки унингмулкига соҳиб бўламан, деб йўл излаган бўлар эдилар.) |
43. |
У зот улар айтаётган нарсадан пок ва ниҳоятда олийдир. |
44. |
Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбеҳ айтур.Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳиниангламассизлар. Албатта, у ҳалийм ва сермағфират зотдир. (Араб тилида тасбиҳайтиш “Аллоҳни поклаб ёд этиш” маъносини англатади. Ушбу ояти карима бутунборлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб тасбиҳ айтишинитаъкидламоқда.) |
45. |
Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймонкелтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз. (Ана ўша кўринмас пардауларни Қуръонга ишонишдан тўсиб туради.) |
46. |
Ва қалбларига уни англамасликлари учун ғилоф қилдик вақулоқларини кар қилдик. Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз ўзини зикр қилсанг,улар ортларига ўгирилиб қочурлар. |
47. |
Биз улар нима сабабдан тинглаётганларини, улар сенитинглаётганларида ўзаро пичирлашаётганларини, золимларнинг: “Сизлар сеҳрланганкишига эргашяпсиз, холос”, деганларини ҳам яхши билурмиз. (Улар Қуръонданманфаат олиш, ҳидоят топиш учун эмас, масхара қилиш, айб топиш учун эшитадилар.) |
48. |
Улар сенга қандай мисол келтирганларига назар сол! Бас,залолатга кетдилар ва (тўғри) йўлга қодир бўлмаслар. |
49. |
Улар: “Суяк ва титилган тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам,яна янгидан яратилиб тирилтириламизми?” дедилар. |
50. |
Сен:”Тош ёки темир бўлиб олинглар. |
51. |
Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бошқа бирон махлуқбўлиб олинглар”, деб айт. Бас, улар: “Бизни ким қайта тирилтирур”, дерлар.Сен:”Сизларни биринчи марта йўқдан бор қилган Зот”, дегин. Улар сенга бошлариниқимирлатурлар ва: “У қачон бўлур?” дерлар, Сен:”Шояд яқинда бўлса”, дегин. |
52. |
У кунда У зот сизни чақирур. Бас, сиз Унга ҳамд ила жавобберурсиз ва (дунёда) фақат озгина турганлигингизни гумон қилурсиз. |
53. |
Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсаниайтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учуночиқ-ойдин душмандир. |
54. |
Роббингиз сизларни яхши билгувчи зотдир. Хоҳласа, сизгараҳм қилар, хоҳласа сизни азоблар. Ва Биз сени улар устидан қўриқчи қилибюборганимиз йўқ. (Қиёмат куни ҳамма бир хил бўлиб, титраб-қақшаб, фақат Аллоҳгаҳамд айтишдан бошқа нарсага тили бормай тургани билан, Аллоҳ ҳар бир банданингкимлигини, нима қилганини ипидан-игнасигача яхши билади. Ҳа, бу дунёдаги ишларниҳисоб-китоб қилиш, уларга яраша мукофот ёки жазо бериш Аллоҳ таолонинг ишидир.Пайғамбарга эса, Аллоҳнинг таълимотини бандаларга етказиш топширилган, холос.) |
55. |
Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билгувчи зотдир.Батаҳқиқ, Биз баъзи Пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурнибердик. (Мисол учун, баъзиларига китоб нозил қилдик, баъзиларига нозил қилмадик.Айримларига кўп ва катта мўъжизалар, айримларига оз ва кичик мўъжизалар бердиква ҳоказо. “Ва Довудга Забурни бердик”. Бу ҳам Пайғамбарларнинг биринибошқасидан афзал қилганимиз намунасидир.) |
56. |
Сен: “Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизничақиринг. Бас, улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга моликэмаслар”, деб айт. |
57. |
Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар,қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ваазобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир. (ЎзиАллоҳнинг раҳмати орзуида юрган кимса қандай қилиб бировни раҳмат қила олади?Ўзи Аллоҳнинг азобидан қўрқиб турган кимса қандай қилиб бировни азоблай олади?Шунга қарамасдан, Аллоҳнинг азобидан қўрқмай, бир пулга арзимайдиган нарсаларниуУга шерик қилиб юрганларга ҳайронсан.) |
58. |
Ҳеч бир шаҳар йўқки, биз уни қиёмат кунидан аввал ҳалокқилгувчи бўлмасак ёки шиддатли азоб-ла азобловчи бўлмасак. Бу китобдабитилгандир. (Xеч бир юрт қолмай азобга ёки ҳалокатга учраши Аллоҳнингҳузуридаги китобда–Лавҳул Маҳфузда очиқ-ойдин битилгандир.) |
59. |
Бизни оят-мўъжизаларни юборишимиздан фақат аввалгиларнингуларни ёлғонга чиқарганлари ман қилди. Самудга туяни кўз очувчи (мўъжиза) қилиббердик. Бас, унинг сабабидан (ўзларига) зулм қилдилар. Биз оят-мўъжизаларнифақат қўрқитиш учунгина юборурмиз. ( Қурайш кофирлари ҳам худди ўзлариданолдинги кофирларга ўхшаб, оят-мўъжизаларни кўрса ҳам, иймонга келмасликларитурган гап. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса, талабга биноан мўъжизакелтирилгандан кейин ҳам иймонга келмаган қавмни Аллоҳ таоло таг-томири биланйўқ қилиб юбориши керак. Муҳаммаднинг (с.а.в.) умматлари охирги уммат бўлганлариучун уларни бутунлай ҳалок этишни Аллоҳ ирода қилмаган. Бу уммат қиёматгачатуриши керак.) |
60. |
Биз сенга: “Албатта, Роббинг одамларни иҳота қилиб ўраболгандир”, деганимизни эсла. Биз сенга кўрсатган нарсаларни ва Қуръондалаънатланган дарахтни фақат одамлар учун синов қилдик, холос. Ва уларниқўрқитамиз. Бас, бу улар учун катта туғёндан бошқани зиёда қилмас.(Пайғамбарнинг (с.а.в.) Исро ва Меърожда кўрган нарсалари одамлар учун синовбўлганидек, Қуръонда лаънатланган дарахт ҳам синов бўлди. Қуръонда лаънатлангандарахтдан мақсад Заққум дарахтидир. Ушбу Заққум дарахти ҳақида ас-Соффатсурасида: “…ёки Заққум дарахтими? Дарҳақиқат, Биз уни золимлар учун фитнақилиб қўйдик. Албатта, у дўзах қаъридан чиқадиган дарахтдир. Унинг шингилларихудди шайтонларнинг бошларига ўхшайди. Бас, албатта, улар ундан егувчилардир ваундан қоринларини тўлдиргувчилардир. Сўнгра, албатта, улар учун унинг устиданқайноқ сувли ичимлик бўлур”, дейилган. Ушбу оятдан ҳам Заққум дарахти нима учунҚуръонда лаънатлангани аниқ кўриниб турибди.) |
61. |
Фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” деганимизда саждақилганларини, магар иблис қилмаганини, “Сен лойдан яратган кимсага саждақиламанми?” деганини эсла. |
62. |
У:”Менга хабар бер-чи, мендан устун қилганинг шуми? Агармени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасинижиловлаб оламан”, деди. |
63. |
У зот: “Боравер, улардан ким сенга эргашса, бас, албатта,жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур. |
64. |
Улардан кимига кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнингустига отлиқ ва пиёда аскарингни торт, уларга молларда ва болаларда шерик бўл ваваъдалар қил. Шайтон уларга ғурурдан бошқани ваъда қилмайдир. |
65. |
Албатта, Менинг бандаларим устидан сенинг султонинг йўқ.Роббингнинг Ўзи вакилликка кифоядир”, деди. |
66. |
Роббингиз, Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун денгиздакемани юргизиб қўйган зотдир. Албатта, У сизга раҳмлидир. |
67. |
Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижоқиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юзўгирасиз. Инсон ўзи куфрон(и неъмат) қилгувчидир. |
68. |
Сизни қуруқликнинг бир томонига ютқазиб юборишидан ёкиустингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмайқолишингиздан хотиржаммисиз?! |
69. |
Ёки сизни у(денгиз)га яна бир марта қайтариб, устингизданшиддатли шамол юбориб, куфр қилган нарсангиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан васиз ўзингизга Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?! |
70. |
Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик вауларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар иларизқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик.(Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларнияратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одамболасини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиганмахлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнатхизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бирберилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.) |
71. |
Биз барча одамларни ўз имомлари ила чақирадиган кунни(эсла). Кимга китоби ўнг томонидан берилса, бас, ана ўшалар китобларини ўқирларва уларга қилчалик зулм қилинмас. (Аҳли жаннатларнинг, яъни, жаннатга элтувчиамал қилиб ўтганларнинг номаи аъмол китоби ўнг томонидан берилади. Ана ўшандаулар амаллари битилган китобларини мароқ билан ўқийдилар. Ёруғ дунёда ана шундайишлар қилиб яшаганларидан мамнун бўладилар. Уларга ажру савоблар тўлалигичаберилади, заррача зулм қилинмайди.) |
72. |
Ким бу дунёда кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда янадакўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўлади. |
73. |
Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб,Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлгантақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар. (Мушриклар турли йўллар биланМуҳаммадни (с.а.в.) Аллоҳ юборган ваҳийдан буриб юборишга кўп уриниб кўрганлар.) |
74. |
Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бироз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди. |
75. |
Шундай бўлган тақдирда биз сенга ҳаёт (азобини) ҳам иккиҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра Ўзинг учунбизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг. |
76. |
Улар сени бу ерда безовта қилиб, ундан сени чиқарибюборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, сендан кейин улар озгинамуддатдан бошқа тура олмаслар. (Бу қилмишлари учун Аллоҳ таоло уларни ҳалокқилган бўларди. Аллоҳ уларни ҳалок қилишни истамагани учун Пайғамбарни (с.а.в.)Маккадан чиқаришларига йўл қўймади. Балки Пайғамбарнинг (с.а.в.) ўзларига чиқибкетишни амр қилди.) |
77. |
Бу сендан олдин юборган Пайғамбарларимизнинг суннатидир.Бизнинг сунннатимизга ўзгартиш топа олмайссан. |
78. |
Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил.”Фажр Қуръони”ни ҳам. Албатта, “фажр Қуръони” гувоҳлантирилгандир.(Уламоларимиз, бу оятда беш вақт намозни адо этишга ишора бор, дейдилар. Қуёшқиёмдан оғиши билан Пешин вақти киради. Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига иккибаравар бўлиши билан Аср вақти киради. Қуёш ботиши билан Шом ва тун қоронғусидаХуфтон вақти бўлади. “Фажр қуръони”, Бамдоддир. ) |
79. |
Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин.Шоядки Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса. |
80. |
Ва сен: “Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик илакиритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдамберувчи қувват ато эт”, дегин. |
81. |
Ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқбўлгувчидир”, дегин. |
82. |
Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозилқилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. (Дарҳақиқат, Қуръони Каримшифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик кабиэнг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.) |
83. |
Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четгабурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур. |
84. |
Сен:”Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз кимтўғри йўлдалигини яхши билгувчидир”, деб айт. |
85. |
Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен:”Руҳ Роббимнингишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт. (Яҳудийлар руҳ ҳақидаги саволгаАллоҳдан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини аввалдан билганлар. Тавротда шуҳақда маълумот бўлган. Улар қурайшликларга Пайғамбардан (с.а.в.) руҳ ҳақидасўрашни ўргатишлари билан баробар, агар жавоб берса, Пайғамбар эмас, жавоббермаса, ҳақиқий Пайғамбар бўлади, дейишган. Муҳаммад (с.а.в.) ҳақиқий Пайғамбарбўлганлари учун ҳам, руҳ ва унинг моҳияти ҳақидаги саволларга жавоб бермадилар.Аллоҳ таоло берган жавобни уларга ўқиб бердилар.) |
86. |
Агар хоҳласак, сенга ваҳий қилган нарсаларимизникетказамиз. Сўнгра бизга қарши ўзингга вакил топа олмассан. |
87. |
Магар Аллоҳда марҳамат бўлсагина. Албатта, Унинг фазлукарами сен учун каттадир. |
88. |
Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарсакелтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унгаўхшашини келтира олмаслар. |
89. |
Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баёнқилдик. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар. (Аллоҳтаоло Қуръони Каримда одамларни иймонга чорловчи, ҳидоятга йўлловчи, уларнингқалбларини, ҳис-туйғуларини, ақлларини ишга солувчи турли мисолларни баён қилди.Аммо буни идрок эта олмаган инсонлар ҳамма нарсадан бош тортдилар.) |
90. |
Улар: “Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча зинҳорсенга иймон келтирмасмиз”, дедилар. |
91. |
Ёки сенинг хурмо ва узум боғинг бўлиб, уларнинг орасидананҳорларини отилтириб чиқармагунингча. |
92. |
Ёки ўзинг даъво қилганингдек, устимиздан осмоннипарча-парча қилиб туширмагунингча ёхуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизгакелтирмагунингча (сенга иймон келтирмаймиз, дерлар). (Бу таклифда очиқтажовузкорлик, Аллоҳнинг қудратидан қўрқмаслик кўриниб турибди.) |
93. |
Ёки сенинг олтиндан безалган уйинг бўлмагунича, ёхудосмонга кўтарилмагунингча, ўша кўтарилишингга ҳам токи биз ўқишимиз учун китобкелтирмагунингча, ишонмаймиз”, (дерлар). Сен: “Роббим пок бўлди. Мен фақат башарПайғамбардан бошқа нарса эмасман”, дегин. |
94. |
Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан манъқилган нарса фақат, Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими, дейишлари бўлди. (Уларфариштадан кўра, Аллоҳ одамни азизу мукаррам қилиб қўйганини англаб етмасэдилар. Агар одам Аллоҳнинг йўлида юриб, буюрган ишларини қилиб,қайтарганларидан қайтса, фариштадан афзал бўлишини идрок этмас эдилар.) |
95. |
Сен айт:”Агар ер юзида фаришталар хотиржам юрганларида,уларга осмондан фаришта Пайғамбар туширган бўлар эдик”. (Ер юзида яшаб юрганлародамлар бўлгани учун уларга одамларни Пайғамбар қилди. Агар ер юзида хотиржамяшаб юрганлар фаришталар бўлганида, уларга осмондан фаришта Пайғамбар туширганбўлар эди.) |
96. |
Сен:”Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзикифоя қилур. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчизотдир”, деб айт. (Одамлар ҳақиқатни, Пайғамбарлик нима эканини англашнихоҳламасалар, улар билан тортишишнинг ҳожати йўқ, уларни Аллоҳнинг ўзига ҳаволақилиб қўйиш керак.) |
97. |
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгувчидир. У кимниадаштирса, уларга Ундан ўзга зинҳор валийлар топа олмассан. Уларни қиёмат куниюзтубан, кўр, кар, соқов ҳолларида тўплармиз. Уларнинг турар жойларижаҳаннамдир. У қачон сокин бўлса, уларга оловни зиёда қилармиз. (Аллоҳ таоло,ақлини ишлатиб ҳидоят йўлини ихтиёр этган бандаларини ҳидоятга бошлайди. Ана ўшаодам ҳақиқий ҳидоят топган одам бўлади. Ҳавои нафсининг гапига кириб, залолатйўлини ихтиёр этганларни эса, залолатга кетказади.) |
98. |
Ана ўша, Бизнинг оятларимизга куфр келтирганлари ва “Агарсуяк ва титилган тупроқ бўлсак ҳам, албатта, янгитдан яратилиб, қайтатирилтирилурмизми?!” деганлари учун жазоларидир. |
99. |
Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашинияратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганинибилмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар. |
100. |
Сен:”Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эгабўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зотиўзи бахил бўлур”, деб айт. |
101. |
Батаҳқиқ, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжизабердик. Бани Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайтини ўрагин. Бас, Фиръавн унга:”Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман”, деди. (Мазкур тўққизмўъжиза–қўл, асо, тўфон, чигиртка, бит, бақалар, қон, очарчилик йиллари вамеваларнинг камчил бўлиши эди. Бу мўъжизалар ҳақида Аъроф сурасида ва бошқасураларда сўз кетган.) |
102. |
У:”Ановиларни кўзни очгувчи қилиб, осмонлару ернингРоббидан ўзга ҳеч бир зот туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эйФиръавн, ҳалок бўлгувчисан деб ўйлайман”, деди. (Анови тўққиз очиқ-ойдинмўъжизаларни ғафлат уйқусида қолганлар учун кўзини очувчи қилиб осмонлару ернингРобби туширганини, ундан ўзга ҳеч ким тушира олмаслигини яхши биласан. Лекиншундай бўлса ҳам, инкор қилмоқдасан.) |
103. |
Бас, уларни ердан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда бизуни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб ғарқ қилдик. (Фиръавн Мусони (а.с.) ва укишининг қавмлари Бани Исроилни Миср еридан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. ШундаАллоҳ таоло Фиръавнни ва унинг қавмини жамлаб денгизга ғарқ қилди. Ҳаммалариҳалок бўлдилар.) |
104. |
У(Фиръавн)дан сўнг Бани Исроилга: “Мана шу ерни маскантутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирурмиз”,дедик. (Қиёмат қоим бўлганида, ҳаммангизни–сизни ҳам, Фиръавн ва унинг қавминиҳам тўплаб келтирамиз. Ўшанда ҳисоб-китоб бўлаверади.) |
105. |
Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Биз сенифақат хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос. |
106. |
Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлибқўйдик ва бўлак-бўлак қилиб туширдик. |
107. |
Сен: “Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирмангларбарибир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлариила саждага йиқилурлар”, деб айт. (Ушбу оят сажда ояти бўлиб уни ўқиган ёкиэшитган одамга қироат саждаси қилишлик вожиб бўлади. Қуръондан олдин илмберилганлар деганда Таврот ва Инжил берилганлар тушунилади. Аллоҳни таниганлар,дин-диёнат, Пайғамбар, илоҳий китоб, ваҳий, фаришта каби нарсалар нима эканинибиладиганлар уларга Қуръони Карим тиловат қилиниши билан ўзларини тута олмайсаждага йиқиладилар.) |
108. |
Ва улар: “Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз,Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак”, дерлар. |
109. |
Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларнизиёда қилур. |
110. |
Сен: “Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар,қайсисига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Гўзал исмлар Уникидир”, деб айт.Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасидабир йўл тут. |
111. |
Сен:”Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шеригибўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга”, дегин. Ва Унимутлақо улуғла! |