16. Наҳл

1.

Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талабқилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди.

2.

У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандалариданЎзи хоҳлаганларига: “Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менгатақво қилинглар”, деб нозил қиладир.

3.

У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётганнарсалардан олий бўлди.

4.

У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у(инсон) очиқ-ойдинхусуматчи бўлиб турибди.

5.

У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқликманфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.

6.

Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларидава эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор.

7.

Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиганюртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

8.

Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун(яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир. (Яъни, Аллоҳ таоло келажакдасизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларинияратади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаганҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса,ўз навбатида, Қуръони Карим мазкур: “ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади”,жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганигадалолатдир.)

9.

Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгрисиҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди. (Бу дунёдаҳиссий йўлларга ўхшаб, маънавий йўллар ҳам кўпдир. Ўша маънавий йўллар ичидаяхшиси ҳам, ёмони ҳам бор: Энг тўғри йўл, яъни, мақсадга эриштирадиган, иккидунё саодатига олиб борадиган йўл–Аллоҳ йўлидир.)

10.

У осмондан сувни туширган зотдир. Сизга ундан шароб ваҳайвон ўтлатадиган дарахт бордир.

11.

У ўша(сув) ила сизга экинларни, зайтунни, ҳурмоларни,узумларни ва турли меваларни ўстирадир. Албатта, бунда тафаккур қиладиганқавмлар учун оят-белгилар бордир.

12.

У сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни хизматкор қилди.Юлдузлар Унинг амри ила хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритгувчи қавмлар учуноят-белгилар бордир. (Бу оятда зикри келган нарсалар ҳам Аллоҳнинг буюкнеъматларидир. Масалан, кеча билан кундузнинг қанчалик улуғ неъматлар эканинианглаб етиш учун икковидан бири йўқ бўлишини тасаввур қилишнинг ўзи кифоя.)

13.

Ва сиз учун ерда турли рангда қилиб яратган нарсалариниҳам (хизматкор қилди). Албатта, бунда эслайдиган қавмлар учун оят-белги бордир.(Аллоҳ таоло ер ости бойликларини ҳам инсонга улуғ неъмат ўлароқ берди. Рангларихилма-хил бўлган бу неъматларнинг ҳаммаси инсон учун беминнат хизмат қилади. Ўшанеъматларни ер остидан топиб олган баъзи инсонларгина бир-бирларига миннатқиладилар, холос.)

14.

У денгизни сиз ундан тоза гўшт ейишингиз, ундан тақадигантақинчоқлар чиқариб олишингиз учун, унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларникўрасан, ҳамда унинг фазлини талаб қилишингиз учун хизматкор қилди. Шоядки, шукркелтирсангиз. (Аллоҳ таолонинг сувдаги неъматлари ҳам жуда кўпдир. Ушбу оятдаулардан баъзилари зикр қилинмоқда.)

15.

У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устигабаланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўлтопсангиз.

16.

Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар.

17.

Яратадиган зот яратмайдиган зот каби бўлурми? Ўйлабкўрмайсизларми?

18.

Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етаолмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳа, Аллоҳнингбандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридагиоятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларниҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсизнеъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учунтўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.)

19.

Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкорқилаётганингизни биладир.

20.

Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсаниярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратиладилар.

21.

Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайтатирилтирилишларини билмаслар.

22.

Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймонкелтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар.

23.

Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва ниманиошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас.

24.

Қачонки, уларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилса,улар: “Аввалгиларнинг афсоналарини”, дерлар.

25.

Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат илайўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг!Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон! (Мазкур кофирлар куфрлари, Қуръонга иймонкелтирмай юрганлари ва одамларни Қуръондан тўсганлари учун етарли жазо оладилар.Қиёмат кунида улар ўз гуноҳларини тўлалигича кўтарадилар, яъни, шунга ярашажазога йўлиқтириладилар. Бунга қўшимча равишда, ўзлари жаҳолат ила Қуръонгақарши ташвиқот олиб бориб йўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан баъзисиниҳам кўтарадилар. Унга яраша қўшимча жазо ҳам оладилар. Ўз гуноҳларигабошқаларнинг гуноҳларини ҳам қўшиб кўтарадилар.)

26.

Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилганлар. Бас,Аллоҳ биноларини пойдеворидан йиқитди. Шифт уларнинг устига қулаб тушди. Вауларга ўзлари сезмаган томондан азоб келди.

27.

Сўнгра қиёмат кунида У зот уларни хор қиладир ва: “Сизларулар ҳақида тортишиб юрган Менинг “шерикларим” қани?” дер. Илм берилганлар:”Бугунги кунда хорлик ва ёмонлик кофирларгадир”, дерлар.

28.

Фаришталар уларнинг жонларини ўзларига зулм қилганҳолларида олгандир. Улар, ҳеч бир ёмонлик қилмаган эдик, дея таслим бўлурлар.Йўқ! Албатта, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни билгувчи зотдир.

29.

Бас, жаҳаннам эшикларидан, унда абадий қолгувчи бўлганҳолингизда киринг! Бас, мутакаббирларнинг қайтар жойи қандоқ ҳам ёмон! (Будунёда мутакаббирлик билан динни инкор қилганингиз, одамларни дин йўлиданқайтариб, адаштирганингиз учун жаҳаннам эшикларидан киринг. Кирганда ҳам, ундаабадул-абад қоладиган бўлиб киринг. Мутакаббирларнинг жазоси шу бўлади.)

30.

Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?”дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёдачиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёринақадар яхшидир. (Мушрикларга “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилганида,”Аввалгиларнинг афсоналарини”, дейишган эди. Чунки улар динга, Қуръонга ўтганавлодларнинг афсонаси, эскилик сарқити, деб қарадилар. Шунинг учун ёмон оқибатгаучрадилар. Ўша мушрик ва кофирлардан фарқли ўлароқ тақводорлар яхши оқибатгаэришдилар.)

31.

У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқибтурар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундаймукофотлар.

32.

Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб:”Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг”, дерлар.(Ҳа, ўлим фаришталари ҳам тақводорлар билан гўзал муомалада бўладилар. Уларнингжонларини олишда мулойимлик билан, пок ҳолларида салом бериб туриб, жаннатгакиришларини айтиб башорат берадилар.)

33.

Улар ўзларига (ўлим) фаришталарини ёки Роббингнинг (азоб)амри келишига интизор бўлиб турибдиларми? Улардан олдингилар ҳам шундай қилганэдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.

34.

Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди ва истеҳзо қилганнарсалари ўзларини ўради. (Яъни, уларга ёмонлик ташқаридан келгани йўқ. Ўзлариўзларининг бошларига етдилар. Қилган ёмон амалларига яраша жазо олдилар, холос.)

35.

Ширк келтирганлар: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам,ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унингҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик”, дедилар. Улардан олдингиларҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор,холос. (Аллоҳ таоло инсонни ҳидоятга ҳам, залолатга ҳам қобилиятли қилиб яратди.Сўнгра хоҳлаган йўлини танлашни ихтиёрига ҳавола этди. Шунга яраша уларга ақл васезги аъзоларини берди. Шунингдек, Пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилди вашариатлар жорий этди.)

36.

Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ватоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юрибёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг. (Ҳидоят йўлиниихтиёр қилиб, унга интилганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга йўллади. Залолат-куфрйўлини ихтиёр этиб, ўша томонни кўзлаганларга залолат ҳақ бўлди. Бу иккитоифанинг ҳеч бирини Аллоҳ мажбурлагани йўқ.)

37.

Агар сен уларнинг ҳидоятига ўта қизиқсанг ҳам, Аллоҳзалолатга кетказган кимсаларни ҳидоят қилмас. Уларга нусрат бергувчиларданбўлмас.

38.

Улар жон-жаҳдлари билан: “Аллоҳ ўлганларни қайтатирилтирмас”, деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидагиҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. (Йўқ! Эй мушриклар, сизайтаётган гаплар бехуда гаплардир. Ўлганларни қайта тирилтириш, Аллоҳнингзиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Ўлганларни албаттақайта тирилтиради.)

39.

Уларга ихтилоф қилиб юрган нарсаларини баён қилиб беришучун, куфр келтирганлар ўзларининг шубҳасиз ёлғончи эканларини билишлари учун(қайта тирилтиради).

40.

Агар Биз бир нарсанинг бўлишини ирода қилсак, унга “бўл”демоғимиз кифоя. Бас, ўша нарса бўладир.

41.

Зулмга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳнинг йўлида ҳижратқилганларни бу дунёда, албатта, гўзал (жойга) жойлаштирурмиз. Ва охират ажрикаттароқдир, агар биладиган бўлсалар.

42.

Улар сабр қилган ва Роббиларига таваккал қилганлардир.(Муҳожирлар ана ўша қийинчиликларга, машаққатларга, азоб-уқубатларга сабр қилганулуғ кишилардир. Улар Аллоҳнинг розилиги учун сабр қилган ва бу аснода фақатРоббиларига таваккал этган ҳамда фақат Унгагина суянган зотлардир.)

43.

Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларгаваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз.

44.

Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенгаодамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозилқилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар. (Қуръони Каримнинг исмларидан бири “зикр”эканини бошқа жойларда ҳам айтиб ўтган эдик. Ушбу оят ҳам уни “зикр” дебатамоқда. Яъни, Пайғамбарларни ўз қавмларига турли очиқ-ойдин баёнотлар вакитоблар билан юбордик. Сени эса, эй Муҳаммад, одамларга нозил қилинган нарсаниўзларига баён қилиб беришинг учун зикр–Қуръон ила юбордик.)

45.

Макр ила ёмонликлар қилганлар, Аллоҳ уларни ерга ютқазибюборишидан ёки уларга кутмаган томонларидан азоб келиб қолишидан хотиржамбўлдиларми?!

46.

Ёхуд уларни ҳаракатлари асносида олишидан, улар У зотниожиз қолдирувчи бўла олмасликларидан хотиржаммилар?! (Агар Аллоҳ хоҳласа, уларниҳаракатда бўлиб, шаҳарма-шаҳар кезиб, сайру саёҳат ёки бошқа ишлар билан машғулбўлиб юрганларида ҳам олаверади. Аллоҳни ожиз қолдириб қочиб қутула билмайдилар.Нимага ишониб кофир ҳолида юрибдилар?)

47.

Ёки У зот уларни хавфсираб турган ҳолларида ҳам олишидан(хотиржаммилар?!). Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

48.

Ахир улар Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари ўнгга,чапга мойил бўлиб, Аллоҳга сажда қилиб ётганини ва улар бўйсунувчи эканиникўрмайдиларми?! (Барча мавжудотларнинг Аллоҳ жорий этган қонун-қоидаларгабўйсунишларини ушбу ояти карима, Аллоҳга сажда қилиш, деб таърифламоқда.)

49.

Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар фақатАллоҳга сажда қилурлар. Улар мутакаббирлик қилмаслар.

50.

Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқурлар ва ўзларига амрқилинган нарсаларни қилурлар.

51.

Аллоҳ: “Иккита илоҳ тутмангиз. Ҳақиқатда, У ёлғизилоҳдир. Бас, Мендангина қўрқингиз”, деди.

52.

Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавомУникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми?

53.

Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра қачонкисизга ёмонлик етса, Унгагина ёлборурсиз.

54.

Сўнгра У сиздан ёмонликни кушойиш қилган чоғда,кўрибсизки, сиздан бир гуруҳ ўз Роббларига ширк келтирурлар. (Ёмонлик етганпайтида фақат Аллоҳга ёлбориб турган одамлардан баъзилари Аллоҳ таоло уларгаетган ёмонликни кетказгандан сўнг яна Аллоҳга ширк келтиришга ўтадилар.)

55.

Уларга берган нарсаларимизга куфр келтирурлар. Бас,ҳузурланиб туринглар, тезда билурсиз.

56.

Ва улар ўзлари (моҳиятини) билмаган нарсага Биз уларгаберган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарсаҳақида, албатта, сўралурсиз. (Яъни, мушриклар ўзлари асл моҳиятини билмайдиганбутларига Биз берган ризқдан насиба ажратадилар. Жоҳилият пайтида мушрикларбаъзи ҳайвонларни маълум бир бутларга атаб қўяр эдилар. Ўша ҳайвон аталгандансўнг, бу фалон худонинг насибаси, деб унга алоҳида эҳтиром ила муомалақилинарди. Ўша ҳайвон минилмас, устига юк юкланмас, сути ичилмас, гўшти ҳамейилмас эди.)

57.

Улар қизларни Аллоҳники қилишадир. У (бундан) покдир.Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш). (Аллоҳ “қизи бор” деган айбдан покдир.Чунки фарзандга муҳтож бўлиш нуқсондир. Аллоҳнинг ҳеч қандай нуқсони йўқдир.Мушрикларга кўнгиллари тусаган ўғил фарзандлар эмиш. Жоҳилият даврида қизфарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзандкўришни хоҳламас эди.)

58.

Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса,ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур.

59.

Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмиданберкинадир. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳбўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон.

60.

Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг мисоли ёмонмисолдир. Аъло мисол Аллоҳникидир. У азиз ва ҳакимдир.

61.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида,ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйибқўюр. Қачонки, ажаллари келса уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сураолмаслар.

62.

Улар ўзлари ёқтирмаган нарсани Аллоҳники қилурлар.Уларнинг тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қиладир.Ҳеч шубҳа йўқки, уларга, албатта, дўзах бўлур ва, албатта, улар (дўзах)пешқадамларидир.

63.

Аллоҳга қасамки, Биз сендан олдинги умматларга ҳам(Пайғамбар) юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди. Убугун уларнинг дўстидир. Уларга аламли азоб бўлур.

64.

Биз сенга китобни фақат уларга ўзлари ихтилоф қилганнарсаларни баён қилишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳматэтиб нозил этдик, холос. (Ҳа, Аллоҳ таоло Муҳаммадга (с.а.в.) Қуръони Каримнитурли халқларнинг ҳақ ва ботил, иймон ва куфр, яхшилик ва ёмонлик ҳамда бошқанарсалар устидаги ихтилофларини баён этиб бериш учун нозил қилди.)

65.

Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейинтирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. ( Ерўлик бўлса, ер юзидаги нарсалар ҳам жонсиз бўлади. Ер тирилиши билан унингустидаги ҳамма нарсаларга жон киради. Демак, сув ҳамма нарсага ҳаёт бағишлайди.Сувни эса, фақатгина Аллоҳ таоло тушира олади. Ҳамма нарсага ҳаётни фақатАллоҳгина бера олади. Демак, ҳамма нарсага маъбуд бўлишга фақат Аллоҳгинаҳақлидир.)

66.

Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир.Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар (томоғи)дан осонўтувчи соф сут ила суғорамиз.

67.

Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса вагўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оят-белги бордир. (Ушбуояти карима Қуръони Каримда маст қилувчи ичимлик ҳақида нозил бўлган тўртоятнинг биринчисидир, бу оятда маст қилувчи ичимлик ҳақида бир ҳукм йўқ. Аммоунинг яхши ризққа қиёсан ёмон эканига ишора бор. Бу ишора маст қилувчи ичимликкақарши қуръоний тарғиботнинг бошланишидир.)

68.

Роббинг асаларига: “Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилгансўритоклардан уй тутгин.

69.

Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилибқўйган йўллардан юргин”, деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдагишароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчиларучун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳийқилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. ллоҳ таоло асаларини яратганда унгаҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўргина ақлли инсонлар ҳам қилаолмайдигананиқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради.)

70.

Аллоҳ сизларни яратгандир. Сўнгра У сизларни вафотэттирадир. Сизлардан баъзилар билимли бўлгандан сўнг ҳеч нарса билмаслиги учунумрнинг энг заифлигига қайтариладир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва қодирдир.

71.

Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас,афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин,деб берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!

72.

Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфлар қилди ва сизларгажуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди.Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Оятикаримада жон, жуфти ҳалол, фарзанд ва набира каби неъматлар ҳақида сўз кетмоқда.Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг ўзи ҳақли эканитаъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлганбандаларнинг ягона илоҳи-маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишорат қилинади.)

73.

Ва Аллоҳдан ўзга уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққамолик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган нарсаларга ибодатқиладиларми? (Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган ўша нарсаси нима эканини ўйлабкўрмайдими? Нима учун унга сиғиняпти ўзи? Ахир, сиғинаётган нарсаси унга бирорризқни бера олмайди-ку?! У нарса ризқ ҳам, неъмат ҳам беришга қодир эмас-ку!Хўш, ризқ беришга қодир бўлмаган, ҳеч бир ризқ бера олмайдиган нарсага нима учунибодат қилади?! Эй мушриклар!!!)

74.

Аллоҳга зарбул масал келтирманглар! Албатта, Аллоҳбиладир. Сизлар эса, билмайсизлар.

75.

Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Бизуни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиганкимсани зарбул масал қиладир. Улар тенг бўладиларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир.Лекин кўплари билмаслар. (Ушбу мисол ояти карима нозил бўлган жойдаги арабжоҳилий жамияти воқеълигидан олингандир. Исломни инкор этиб, Аллоҳга ширккелтираётганларнинг бошлиқлари Қурайшнинг зодагон-бойлари эди. У даврдагибойларнинг мамлук-қуллари бор эди. Бу қуллар эгасига мулк, ўзлари ҳеч нарсагаҳақсиз бир жонзот эди. Кўп ризқу рўзга эга бўлиб, ҳаммага хайру эҳсон қилаётганхўжайин билан унинг ҳеч нарсаси йўқ мамлук қули тенг бўладими? Албатта, тенгэмаслар. Демак, ҳамманинг холиқи ва розиқи Аллоҳ таоло билан ҳеч нарсага қодирбўлмаган, мушриклар ибодат қилаётган бутлар ҳам тенг бўла олмайдилар.)

76.

Аллоҳ икки кишини зарбул масал келтирди. Бири соқов, ҳечнарсага қодир бўлмайдир. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшиликкелтирмайдир. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амрқиладиган киши баробар бўларми?

77.

Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат(қиёмат)иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бирнарсага қодирдир.

78.

Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиганҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукрқилсангиз. (Дунёда фақат инсон боласигина жуда ожиз ҳолда туғилади. Бошқаҳайвонларнинг болалари туғилгандан бир оз ўтиб, ҳаракатга тушади, ўзи юради,онасини эмади ва бошқа ҳожатларини чиқаради. Инсон боласи эса, йиғидан бошқа ҳечнарсани билмай тураверади. Ҳар бир нарсани унга соат, кун, ҳафта, ой эмас, балкийил давомида ўргатиш керак. Ўша ўрганиш ҳам Аллоҳ берган хусусиятлар биланбўлади.)

79.

Осмон бўшлиғидаги беминнат, бўйсундирилган қушларгақарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб туради, холос. Албатта, бунда иймонкелтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

80.

Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорваҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладигануйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача фойда вамато бўладиган қилди. (Инсоннинг уйи энг қулай оромгоҳи ҳисобланади. Уйдан бошқажойда одам оромини йўқотади. Шунинг учун ҳам Ислом динида уйга ва унингосойишта, хотиржамлик макони бўлишига катта эътибор берилган.)

81.

Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди васизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадансақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб, У сизларга Ўз неъматини батамомқилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз. (Бу ўринда инсон, айниқса, ушбу оятикарима тушган жой ва вақтнинг одами кундалик ҳаётида муҳтож бўлиб турадиганАллоҳнинг неъматлари ҳақида гап кетмоқда.)

82.

Агар юз ўгириб кетсалар, бас, сенинг зиммангда очиқ-ойдинетказиб қўйиш, холос.

83.

Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкорқилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир. (Аллоҳнинг неъматини била туриб инкорқилган киши аниқ кофир бўлади.)

84.

Ҳар бир умматдан гувоҳ келтирган кунимизда, сўнгра куфркелтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар.(Қиёматда Аллоҳ таоло ўтган умматлардан ҳар бирига ўзининг Пайғамбарини гувоҳқилиб келтиради. Кўпчилик олдида ҳамма нарса аён бўлади. Шармандаси чиққанкофирлар, узр айтмоқчи бўладилар. Аммо узр айтишга изн берилмайди. Улар ҳаётидунёга яна қайтарилишларини, итобдан сўнг яхши ишлари қилишларига имконберилишини сўрайдилар. Унга ҳам изн берилмайди.)

85.

Зулм қилганлар азобни кўрган вақтларида, улардан уенгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас.

86.

Ва ширк келтирганлар ўзларининг “шерик”ларини кўрганчоғларида: “Эй Роббимиз, анавилар бизнинг Сендан ўзга ибодат қилган”шерик”ларимиз”, дерлар. Бас, у(шерик)лар буларга: “Албатта, сизларёлғончидирсизлар”, деб сўз ташларлар. ( Бу дунёда Аллоҳни тан олмасдан қиёматгакелиб, Аллоҳга “Эй Роббимиз” деб мурожаат, илтижо қиладиган бўлиб қолибдилар.Авваллар бошқани Роббимиз деб юрганлар энди ўша Роббиларини “анавилар” дейдиганбўлиб қолишибди. Ўша “анавилар” уларни адаштириб ўзига ибодат қилдирганлигиниюзларига солдилар.)

87.

Ўшал кунда у(мушрик)лар Аллоҳга таслим бўлурлар вауйдириб юрган нарсалари ботил бўлур. (Охиратда буту санамларимиз бизга шафоатчибўлур, дея ўзларича тўқиб чиқарган умидлари ботил бўлади.)

88.

Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларга фасодқилганлари учун азоб устига азоб зиёда қилдик. (Кофирлик ёмон фасоддир.Одамларни Аллоҳнинг динидан тўсиш ундан ҳам ёмонроқ фасод саналади.)

89.

Ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келган кунимизда сенианавиларга (умматингга) гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга китобни ҳар бир нарсанибаён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик.(Яъни, қиёмат куни ҳар бир умматга Пайғамбарини гувоҳ этганимиздек, сени ҳамумматингга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Қуръони Каримни нозил қилишдан мақсадҳар бир нарсани баён қилиб беришдир. Қуръон мўминлар учун Аллоҳнинг раҳматидир,мусулмонлар учун ҳидоятдир. Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир, уларгаиймонлари орқасидан келадиган яхшиликлар хушхабарини беради.)

90.

Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшиликқилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларгаваъз қилур. Шоядки, эсласангиз. (Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) қилинган ривоятдау киши: “Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам,четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган”, дейдилар. Аллоҳбуюрган адолат–исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоатва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Ҳамма учун ўлчов бир.”Эҳсон”яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда унинг эшиги кенг очилган.”Фаҳш” сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусигатааллуқли жиноятлар тушунилади. “Мункар” деганда, инсоннинг соф табиати инкорқиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади.”Зулмкорлик” эса, ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир. Дарҳақиқат, буларэслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир.)

91.

Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг.Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафилқилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.

92.

Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотингаўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизгаалдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос.Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берадир.(Аҳдни бузиш, асосан, ўз манфаатларини кўзлаб, кўпроқ кучли томонга ялтоқланишмақсадида бўлади.)

93.

Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекинхоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Ва,албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар.

94.

Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманг.Бас, қадам собит бўлганидан сўнг тоймасин ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учунёмонликни татиб юрманг. Сизга улкан азоб бўлмасин.

95.

Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агарбилсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.

96.

Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнингҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрганамалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.

97.

Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унгаяхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалигабериладиган ажр ила мукофотлармиз.

98.

Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилганшайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин. (Яъни, аввал “Аъузу биллаҳи минаш шайтониррожийм”ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин. “Аъузу биллаҳи”ни айтишҚуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби ҚуръониКаримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди вашуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишнибошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга “Аъузу биллаҳи”ни айтиш вожиблиги ҳукминичиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўмингавожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.)

99.

Албатта, иймон келтирганлар ва ўз Роббиларига таваккалқилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ.

100.

Унинг султони фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабаблимушрик бўлганларга, холос.

101.

Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят илаалмаштирсак,–ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни ўзи яхши билгувчидир–улар:”Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!” дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар. (Аввалгиўрганган сураларимизда Қуръондаги баъзи оятлар кези келганда маълум сабабларгакўра насх этилиб, Аллоҳ уларнинг ҳукми ўрнига бошқа оят ила бошқа ҳукм жорийқилишини билган эдик. Ушбу оятда Қуръондаги баъзи оятларнинг насх бўлишигамушрикларнинг муносабатлари билдирилмоқда.)

102.

Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларнисобитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ илатуширганини айт. (Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳулқудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил (а.с.) олиб тушганини айт.)

103.

Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: “Унга фақат башартаълим бермоқда, холос”, дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эсаочиқ-ойдин араб тилидадир. (Қадимги Қурайш кофирлари, Муҳаммадга Қуръонни Жабр,Балзот ёки Яъийш ўргатди, деб ажам қулларнинг исмларини айтганлар. Улардан бирминг тўрт юз йил сўнги кофирлар, Муҳаммад катта олимларни тўплаб Қуръонниёздирди, сўнгра уларнинг ҳаммасини ўлдириб юбориб, китобни бедапояга ташлабқўйди-да, одамларни чақириб келиб, мана менга осмондан китоб тушди, деб даъвоқилди, дейишди. Ушбу уйдирмани уялмай-нетмай дарс қилиб ўтишди. Уларнинг бууйдирмаси ўзларининг ақлсизликларига далолат эканини тушуниб етишмас эди. Кофирбўлгандан кейин шу экан-да!)

104.

Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларниАллоҳ ҳидятга солмас ва уларга аламли азоб бордир.

105.

Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймонкелтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.

106.

Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон илаором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, ким кўксини куфрга очса, бас,уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор. (Мушриклар саҳобалардан Амморибн Ёсир (р.а.) ва у кишининг оталари Ёсир (р.а.) ҳамда оналари Сумаййаларни(р.а.) ҳам тутиб келиб, диндан қайтариш учун қаттиқ азобладилар. Улар азобларгачидам билан сабр қилиб, иймонларидан қайтишга кўнмадилар. Сумаййанинг (р.а.)икки оёқларини қозиққа боғлаб, аврат жойларига найза санчдилар. Сўнгра Амморнинготаси Ёсирни (р.а.) ҳам ўлдирдилар. Бу икки улуғ инсон–эру хотин Ислом йўлида,иймон учун биринчи шаҳидлар бўлиш шарафига эришдилар. Амморнинг кўз ўнгида ҳамонасини, ҳам отасини ўлдирган мушриклар уни ҳам ўлдиришга қасд қилганларидаунинг оғзидан кофирларни рози этадиган гап чиқди. Шунда мушриклар униўлдирмадилар. Одамлар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “ЭйАллоҳнинг Расули, Аммор муртад бўлди”, дедилар. Бунга жавобан Расулуллоҳ(с.а.в.): “Йўқ! Аммор бошидан товонигача иймонга тўлиқдир. Иймон унинг этигаҳам, қонига ҳам сингиб кетгандир”, дедилар. Сўнг ушбу оят нозил бўлди.)

107.

Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганларисабабидандир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас.

108.

Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳмуҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.

109.

Ҳеч шубҳа йўқки, охиратда улар зиён кўргувчилардир.

110.

Сўнгра, албатта, Роббинг фитнага учраганларидан кейинҳижрат этиб, жиҳод қилган ва сабр этгани учун, албатта, Роббинг шулардан кейинмағфиратли ва раҳмлидир.

111.

У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар биржонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас. (Яъни, қиёмат кунидаҳар ким ўзини ўйлаб, ўзини азобдан қутқазиш пайидан бўлиб қолади. Бошқаларнитамоман унутади.)

112.

Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик вахотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг уАллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очликва хавф кийимини тоттирди. (Яъни, қилган ношукрчиликлари, келтирган куфрлариучун уларга очлик ва хавфни кийим қилиб кийгазиб қўйди. Аллоҳнинг амри биланМаккага етти йил қаҳатчилик келгани, унинг аҳолиси ўлимтиклар, туянинг юнги ваодатда еб бўлмайдиган бошқа нарсаларни еганлари ҳаммага маълум. Шундай қилиб,Аллоҳ уларни тўқликдан очликка чиқарди. Мусулмонлар Мадинаи Мунавварага ҳижратэтиб, ўша ерда ўз жамиятларини қурганларидан сўнг эса, аҳли Маккадан хотиржамликнеъматини ҳам олиб, уларни хавф-хатарда яшайдиган қилиб қўйди. Улар мусулмонларМаккани фатҳ этиши учун келиб қолармикан, деган хавфда яшардилар.)

113.

Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар униёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди. (Аҳли Маккабу Пайғамбарга иймон келтириш, у билан фахрланиш ўрнига, уни ёлғончига чиқарди,унга турли бўҳтонлар қилди ва озорлар берди.)

114.

Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-покҳолида енг. Ва агар Унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукрқилинг.

115.

Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ваАллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳадданошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли вараҳмлидир. (Инсонни яратган ва унга неъматларини берган зот–Аллоҳ таолонингЎзигина инсонга нима ҳалол ва нима ҳаром эканини ҳам белгилаб беради.)

116.

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилганёлғонни гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром”, деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатанёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. (Инсон неъматни розиқ Аллоҳдан олади. Шунингучун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзиҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, “Бу ҳалол, бу ҳаром”, деса, Аллоҳ таологанисбатан ёлғон тўқиган бўлади.)

117.

Озгина матоҳ ва аламли азоб бор.

118.

Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берганнарсаларимизни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулмқилган эдилар. (Ушбу оятда ишора этилаётган, — Аллоҳ яҳудийларга ҳаром қилганнарсалар Анъом сурасида келган.)

119.

Сўнгра, Роббинг билмасдан ёмон амал қилган, ундан кейинэса тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг ўшандан сўнгмағфиратли ва раҳмлидир.

120.

Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойилуммати эди. Мушриклардан бўлган эмас.

121.

Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаболди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди.

122.

Унга бу дунёда яхши (ҳаёт) бердик. Охиратда эса, у,албатта, солиҳлардандир.

123.

Сўнгра сенга: “Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш. Умушриклардан бўлмаган эди”, деб ваҳий қилдик.

124.

Шанба фақат у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасигаюкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат кунида улар орасида ихтилоф қилганнарсалари ҳақида ҳукм чиқарур. (Яҳудийларга фарз қилинган шанба кунини улуғлашҳам Иброҳимнинг (а.с.) миллатларида йўқ нарса. Аллоҳ яҳудийлар ихтилофқилганлари учун жазо сифатида жорий этгандир. )

125.

Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил.Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларниўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (Аввало, даъват”Аллоҳнинг йўлига” бўлмоғи керак . Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас,холисАллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилишикерак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборгаолиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхшимавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларнитопиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан”гўзал услубда мунозара қилиш” керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрийҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Исломдаъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бориши керак. У рақиби биланталашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, унинг табъига йўл топиб,унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиганусталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан, даъватчи ўз вазифасидаъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачонунутмаслиги керак.)

126.

Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобгаўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилгувчилар учунхайрлидир. (Ўрни келганда сабр қилиб ўч олмаслик ҳам, хайр бўлиб, Исломдаъватига фойда келтириши мумкин.)

127.

Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур.Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма.

128.

Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганларбиландир.