15. Ҳижр

1.

Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннингоятларидир.

2.

Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истабқолурлар. (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоломусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахгатушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)

3.

Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғулбўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.

4.

Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.

5.

Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳамқола олмас.

6.

Улар: “Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сенмажнунсан.

7.

“Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарникелтирсанг-чи”, дерлар. (Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаганодамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)

8.

Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолдауларга қараб турилмас. (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қарабтурилмай улар ҳалок қилинади.)

9.

Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Бизмуҳофаза қилурмиз.(Ушбу зикр–Қуръон.)

10.

Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига(Пайғамбар) юборганмиз.

11.

Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасданқўймас эдилар.

12.

Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига солармиз.

13.

Унга (Қуръонга) иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ,аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.

14.

Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсаларҳам.

15.

Улар: “Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланганқавмдирмиз”, дерлар. (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлигаушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини ментушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)

16.

Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва униназар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик. (Осмон ҳамманинг кўз ўнгида турибди.Лекин ҳамма ҳам осмонни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза дебтушунавермайди. Аслида, у мўъжизадир. Хўш, шундай улкан, бепоён, чексиз осмонниким яратган? Яратганда ҳам, юлдузлар юрадиган йўллар–буржлар билан ким яратган?Албатта, Аллоҳ яратган.)

17.

Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик.

18.

Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унингортидан тушар.

19.

Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ваунда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.

20.

Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бераолмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.

21.

Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримиздабўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз.

22.

Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондансув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз.(Яъни, Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сувҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади.Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари илақўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғирёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳаммаризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса, Аллоҳ тайёр ҳолда унгаосмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳамбулоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонингЎзи амалга оширади.)

23.

Албатта, Биз Ўзимиз тирилтирурмиз ва Биз меросхўрлармиз.

24.

Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ,кейин келганларни ҳам билдик.

25.

Албатта, сенинг Роббинг Ўзи уларни маҳшарга жамлар.Албатта, У ҳикматли ва илмли Зотдир.

26.

Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қорабалчиқдан яратдик.

27.

Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик.

28.

Сен Роббингнинг фаришталарга: “Албатта, мен қуруқ лойдан,ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман.

29.

Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимданпуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг”, деганини эсла.

30.

Бас, фаришталар барчалари сажда қилдилар.

31.

Магар Иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан боштортди.

32.

У зот: “Эй иблис! Сенга не бўлди, сажда қилувчилар биланбирга бўлмаслигингга?” деди.

33.

У: “Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқданяратган башарга сажда қила олмасдим”, деди.

34.

У зот:”Бас, сен ундан чиқ! Албатта, сен қувилгансан!

35.

Ва, албатта, сенга то жазо кунигача лаънат бўлур!” деди.

36.

У: “Эй Роббим, мени улар қайта тириладиган кунгача қўйибқўйгин”, деди.

37.

У зот: “Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан.

38.

Маълум вақт кунигача”, деди.

39.

У: “Эй Роббим, мени залолатга кетказганинг сабабидан,албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва, албатта,уларнинг ҳаммасини иғво қиламан.

40.

Магар, улардан танланган бандаларингни (адаштираолмайман)”, деди.

41.

У зот: “Ушбу зиммамдаги тўғри йўлдир:

42.

Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонингйўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир.

43.

Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинганжойидир.

44.

Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардантақсимланган бўлаги бордир” деди. (Баъзи ривоятларда келишича, жаҳаннам еттиқаватдан иборат бўлиб, ҳар қаватининг алоҳида эшиги бўлар экан. Ҳар қаватибир-биридан ашаддийроқ бўлар экан. Чунки гумроҳлик, хатокорлик ҳам ҳар хилбўлади. Қилган гуноҳи даражасига қараб кофирлар турли қаватларга киритилади.Шайтонга эргашган гумроҳлар тақсимлаб, бўлиб-бўлиб, гуруҳларга ажратиб қўйилганбўлади. Ўша мазкур етти эшикдан гуноҳининг кўп-озлигига қараб бирин-кетинкиритилаверадилар.)

45.

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир.

46.

“У(жаннатлар)га тинчлик, омонлик ила киринглар”(дейилур).

47.

Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик.Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар. (Инсон қанчаликмоддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўшароҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазоворқилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни, ҳиқду ҳасад, кўраолмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди.)

48.

Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчиҳам эмаслар.

49.

Бандаларимга хабар бергил: “Албатта, Менинг Ўзим ғофуруроҳиймдирман”.

50.

Ва, албатта, азобим аламли азобдир.

51.

Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер.

52.

Унинг ҳузурига кирганларида: “Салом”, дедилар. У:”Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз”, деди.

53.

Улар: “Қўрқма, биз сенга ўта билимдон ўғилнингхушхабарини берурмиз”, дедилар.

54.

У: “Мени кексалик тутганида, хушхабар берасизларми?Ниманинг хушхабарини беряпсизлар ўзи?” деди.

55.

Улар: “Биз сенга ҳақ ила башорат бердик. Бас, сен ноумидбўлувчилардан бўлма”, дедилар.

56.

У: “Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббининграҳматидан ноумид бўлурлар”, деди. (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат биртоифага–йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб,залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)

57.

У: “Эй элчилар, нима иш ила юборилдингиз?” деди. (Яъни,менга жуда билимдон ўғил хушхабарини беришдан бошқа яна нима иш биланюборилдингиз, деди.)

58.

Улар: “Биз жиноятчи қавмларга юборилдик.

59.

Магар Лут аҳлига эмас. Албатта, Биз уларнинг ҳаммасиниқутқаргувчилармиз.

60.

Фақат унинг хотинигина истиснодир. Унинг, албатта,қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик”, дедилар.

61.

Элчилар Лут аҳлига келганларида…

62.

У: “Албатта, сиз нотаниш қавмсиз”, деди.

63.

Улар: “Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса илакелдик.

64.

Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз.

65.

Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнингортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилингантомонингизга кетаверинглар”, дедилар.

66.

Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: “Албатта, анавиларнингорқаси субҳ чоғи кесилажакдир”.

67.

Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар. (Лут (а.с.) қавмияшайдиган Садум шаҳрининг жинояткор аҳолиси, Лутнинг уйига чиройли, ёш йигитларкелган эмиш, улар билан фоҳиша иш қиладиган бўлибмиз, деб севинган ҳолларидаетиб келдилар.)

68.

У: “Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шармандақилманглар.

69.

Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар”, деди.

70.

Улар: “Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!” дедилар.(Лут (а.с.) уларни ўтакетган фаҳш иш бўлмиш баччабозликдан қайтарганлар,кимларнидир ҳимоя қилганлар ва жиноятчи қавм у кишига оламда ҳеч кимни ҳимояқилмасликни айтиб таҳдид солган. Улар ҳозир Лутга (а.с.) ораларида аввал бўлибўтган ўша гап-сўзларни эслатмоқдалар.)

71.

У: “Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, анаву қизларимбор”, деди.

72.

Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўзсархушликларида тентирамоқдалар.

73.

Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.

74.

Бас, Биз (бу шаҳарнинг) остини устин қилдик ва уларустига лойи қотган тошлар ёғдирдик.

75.

Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят-белгиларбордир.

76.

Албатта, у(шаҳар) боқий йўл устидадир. (Яъни, Лут (а.с.)қавми ҳалокатга учраган шаҳарнинг вайроналари ҳозиргача боқий йўл устидадир. Уорқали одамлар Ҳижоз билан Шом ўртасида қатнайдилар. Жумладан, Макка аҳли ҳамШомга борганларида ва у ердан қайтганларида, шу йўлдан юрадилар.)

77.

Албатта, бунда мўминлар учун оят-ибрат бордир.

78.

Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгаларизолимлардан бўлганлар.

79.

Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнингикковлари ҳам очиқ йўл устидадир.

80.

Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончигачиқардилар.

81.

Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, юз ўгирувчи бўлдилар.

82.

Улар тоғдан ўйиб уй ясаб, омонликда юрар эдилар.

83.

Бас, субҳидам чоғида уларни қаттиқ қичқириқ тутди.

84.

Қилган касблари уларга бирон фойда бермади.

85.

Биз осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ илаяратдик. Албатта, қиёмат келгувчидир. Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир.

86.

Албатта, Роббинг яратгувчи ва билгувчи зотдир.

87.

Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръоннибердик. (Оятдаги “етти такрорланувчи”дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураикарима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракатидақайта-қайта ўқилади.)

88.

Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга(ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!

89.

Ва: “Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман”, дебайт.

90.

Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш. (Аҳли китоб;яҳудий ва насоролар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмигаиймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Ана ўшаларга китобтуширганимизга ўхшаб сенга ҳам китоб туширдик.)

91.

Қуръонни парча-парча қилганларга. (“Қуръонни парча-парчақилган тақсимловчилар” деганда аҳли китоб яҳудий ва насоролар назардатутилгандир. Улар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймонкелтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Энди Қуръонни ҳам парча-парчақилиб, ўз фикрларига мос келганини олиб, тўғри келмаганини тарк этмоқчибўлмоқдалар.)

92.

Бас, Роббинг ила қасамки, уларнинг ҳаммасидан, албатта,сўрармиз.

93.

Қилиб юрган ишлари ҳақида.

94.

Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар вамушриклардан юз ўгир. (Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ (с.а.в.)одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги “юзагачиқар” деган амрга мувофиқ ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинггап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.)

95.

Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз.

96.

Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас,тезда билурлар.

97.

Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилингсиқилишини яхши биламиз.

98.

Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчиларданбўл.

99.

Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодатқил.