14. Иброҳим

1.

Алиф. Лом. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларинингизни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган зотнинг йўлига чиқаришинг учуннозил қилдик.

2.

Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган зотдир.Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин.

3.

Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар,Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир.Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар. (Қаттиқ азобдан ҳолига вой бўладиганкофирларнинг шундай ҳолатга тушишининг сабаблари ушбу оятда келтирилади. Улардунёни охиратдан устун қўйганлари учун иймон йўлига юра олмайдилар. Фақат будунёни кўзлаган одам беш кунлик ҳаётида кўпроқ матоҳга эришиш учунўлиб-тирилади. Ҳаром-харишга қўл уради. Одамларнинг ҳаққини ейдии Одамларгазулм, хиёнат қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.):”Дунёнинг муҳаббати ҳар бир хатонинг бошидир”, деганлар.)

4.

Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб беришиучун ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатгакетказадир, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У азиз ва ҳикматли зотдир. (Бутуноламларга ва барча қавмларга Пайғамбар бўлган Ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) ҳамараблар тилида ваҳий келди. Бунинг асосий ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади.Бошқа Пайғамбарлар маълум қавмга ва маълум муддатга келган бўлсалар, Муҳаммад(с.а.в.) қавмларнинг ҳаммасига қиёмат кунига қадар Пайғамбар қилиб юборилганлар.Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ислом дини араблар яшаб турган ерларга ёйилиб бўлишибилан вафот топдилар. Исломни дунёнинг қолган қисмига у кишининг қавмлариетказдилар.)

5.

Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ила: “Қавмингнизулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳарбир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир”, деб юбордик.

6.

Ўшанда Мусо қавмига: “Аллоҳнинг сизга берган неъматлариниэсланг; вақтики, у сизни Оли Фиръавндан қутқарди. Улар сизга бардавом ёмон азобберардилар. Ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдирардилар. Ана ўшандаРоббингиздан буюк синов бордир”, деган эди. (Яъни, азоб-уқубатга дучор қилиш бирсинов. Ундан қутулиш неъматини бериш иккинчи бир синовдир. Биринчисида бандасабр қилиб, иккинчисида шукр қилиб синовдан ўтиши керак.)

7.

Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз,албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобимшиддатлидир”, деб билдирганини эсланг.

8.

Мусо: “Агар сиз ва ер юзидаги кимсалар ҳаммангиз куфркелтирсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир”, деди. (Демак,шукр этган киши ўзига фойда келтиради. Куфр қилган одам ўзига зарар орттиради.Аллоҳ шундоқ ҳам беҳожат ва мақталган зотдир.) Эй Муҳаммад уммати!

9.

Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларинингва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг, хабарикелмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса,қўлларини оғизларига қўйиб: “Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчишакдадирмиз!” дедилар. (Яъни, ўша нобакор қавмлар овозлари баланд чиқиши учунқўлларини оғизларига карнай қилиб қўйиб: “Биз сиз орқали Аллоҳ томониданюборилган динга куфр келтирдик. Биз сиз даъват қилаётган нарсада кучли шак вашубҳадамиз!” дедилар. Демак, улар ўзларини зулматлардан нурга олиб чиқиш учунАллоҳ томонидан келган ҳодий Пайғамбарларга нисбатан беодобларча муносабатдабўлдилар.)

10.

Пайғамбарлари уларга: “Осмонлару ернинг яратгувчисибўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ваўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқда-ку!” дедилар. Улар эса: “Сизбизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрганнарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтиринг”, дедилар. (Барчақавм кофирлари барча Пайғамбарларга шу гапни айтганлар. Уларнинг ўз оталаринимага ибодат қилиб юргани билан ишлари йўқ. Оталари ибодат этган нарса нимабўлса ҳам, бари бир. У нарсалар бир қийматга арзийдими? Уларга ибодат қилишлозимлиги ҳақида бирор далил борми? Бу ва бунга ўхшаш саволлар билан ишлари йўқ.Аммо Аллоҳ томонидан очиқ ҳужжатлар билан келган Пайғамбарлардан (а.с) янаҳужжат-далил сўрайдилар.)

11.

Пайғамбарлари уларга: “Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳечнарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик)инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнингизни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар. (Яъни, бу гапингизтўғри. Биз фаришта ҳам ёки бошқа бир олий мақомли алоҳида зот ҳам эмасмиз. Бироқбу дегани одам зотидан Пайғамбар бўлиши мумкин эмас деган гап эмас. Тўғри, бизбашармиз.)

12.

Нима учун биз Аллоҳга таваккал қилмас эканмиз?! Ҳолбуки,У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабрқиламиз. Таваккал қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар”, дедилар.

13.

Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: “Албатта, бизсизларни еримиздан чиқариб юборамиз ёки, албатта, миллатимизга қайтасизлар”,дедилар. Бас, Роббилари уларга: “Албатта, Биз золимларни ҳалок қилурмиз.

14.

Ва улардан сўнг у ерга сизни жойлаштирурмиз. Бу эса,мақомимдан хавф қилганлар ва таҳдидимдан қўрққанлар учундир”, деб ваҳий қилди.(Аллоҳ таоло, Пайғамбарларнинг кўнгилларини тинчлантириб, башорат берди.Золимлар албатта ҳалок бўлишини таъкидлади. “Золимлар” деганда кофирлар кўздатутилади. Чунки куфр энг катта зулмдир. Ўша кофир золимларни ҳалок этгандан сўнгу ерга сизларни, яъни, Пайғамбарларни ва уларга эргашган мўмин-мусулмонларнижойлаштирамиз, деди. У ерга кимки менинг мақомимдан қўрқса, ўзидан кетибҳаддидан ошмаса, ўша жойлашади, деди.)

15.

Фатҳу нусрат сўрадилар ва ҳар бир жабрчи, саркаш кимсаноумидликка учради.

16.

Унинг ортида жаҳаннам бордир. Йиринг сув ила суғориладир.

17.

Уни ютишга уринади-ю, юта олмас. Унга ҳар томондан ўлимкелади-ю, ўла олмас. Унинг ортидан эса, қаттиқ азоб бор. (Жаҳаннамда уларгаалвон-алвон азоблар берилади. Жумладан, ўша жабрчи-саркаш жаҳаннам оловидаёниб-чанқаб сув сўраганида, унга йиринг берилади. Йирингни оғизга олишнинг ўзиқаттиқ азоб. Уни чанқоқбосди учун ичиш икки карра азоб,уни юта олмай қийналишазобдир. Ўлимни ўйлашнинг ўзи бир азоб. Ўлимнинг келиши баттарроқ азоб. Эндитакрор ва такрор ўлим келиб туриб ўла олмаслик мислсиз азобдир.)

18.

Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли,худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касблариданбирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир. (Ҳар қандай амал,агар эгасида кофирлик бўлса, бехудага айланади. Кофирлик ҳар қандай яхши амалнихудди кулга ўхшатиб кераксиз қилиб қўяди. Чўғи йўқ кул бефойда нарсага айланиб,уни шамол тўзитиб учириб кетганидек, кофирларнинг амаллари ҳам бехуда кетади.Улар турли амалларни қилишлари мумкин, аммо фойда ола билмайдилар.)

19.

Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганиникўрмадингми? Агар истаса, сизларни кетказиб, янги халқ келтиради.

20.

Бу эса, Аллоҳ учун қийин эмас.

21.

Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас,заифлар мутакаббирларга: “Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизларустимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?” дедилар.Улар: “Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоятқилар эдик. Биз учун энди, дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Бизучун қочар жой йўқ”, дедилар. (Заифлар–бу дунёда заифҳол бўлиб ўзидан кучли,ақлли, юқори мансабдорларга эргашиб гуноҳ этганлар қиёмат кунида Аллоҳнингҳузурида ишининг чатоқ эканлигини англаб етиб, ўз хўжайинларига юазкурмурожаатни қиладилар.)

22.

Иш битиб бўлганда шайтон: “Албатта, Аллоҳ сизга ҳақваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менингустингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менгаижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Менсизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен,албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа,уларга аламли азоб бор”, деди. (Бу дунёда ҳар ишнинг бошида турган, ҳар қилмишгабош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдобўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган кучлию заиф, эргашгану эргаштирганатбоъларига қараб, сўз бошлайди.)

23.

Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлароқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар.Уларнинг ундаги сўрашишлари “Салом”дир. (Демак, ҳар бир нарса ўз жойини топди.Мантиқий ва адолатли ниҳояга етди. Шайтон ва унга эргашганлар дўзахнинг даҳшатлиазобига маҳкум бўлдилар. Пайғамбарлар ва уларнинг мўмин умматлари жаннат ваунинг моддий-маънавий неъматларига эришдилар.)

24.

Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? Ухудди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса,осмонда. (Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғломдарахтга ўхшатмоқда. Бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқурилдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар унижойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда,юксакликдадир. У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтгаўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимосамарасини ҳам бериб туради.)

25.

Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ,шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир.

26.

Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. Уердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. (Ёмон сўз,куфр сўздир. У илдизи ерданузилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Суврати, шакли дарахтниэслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилганшохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфрнинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Салнарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.)

27.

Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратдаҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳхоҳлаганини қилур.

28.

Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмлариниҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? (Ўйлаб кўргин, бу нарсатаажжубланарли эмасми? Аллоҳ бир қавмга ўзларидан Пайғамбар юбориб, уларнииймонга, Исломга даъват қилса, охирги илоҳий китоби Қуръонни индириб, ҳеч кимгабермаган улуғ неъматини ато этса-ю, гумроҳ қавм бу неъмат ўрнига куфрни ихтиёрқилса! Иймонни куфрга алмаштириб олса! Ўзларига қўшиб қавмларини ҳам ҳалокатдиёрига туширсалар!)

29.

Улар жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!(Ҳа, ҳалокат диёри дейилганидан мурод жаҳаннамдир. Улар ўша жаҳаннамгакирадилар. Жаҳаннам қандай ҳам ёмон жой.)

30.

Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошларқилдилар. Сен уларга: “Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиздўзахдир”, деб айт! (Одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириб, ўзингиз айтган йўлгаюргизиб, гапингизни қилдириб, ўзингизча ҳузурланяпсизми? Майли, ҳозирчаҳузурланиб тураверинг. Аммо билиб қўйингки, албатта, охир-оқибат борадиганжойингиз жаҳаннамдир.)

31.

Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намознитўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасиданолдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар.

32.

Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у иламеваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларнисизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир.

33.

У сизга доимий ҳаракатдаги қуёш ва ойни ҳам, шунингдек,кеча ила кундузни ҳам хизматчи қилиб қўйди.

34.

Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. АгарАллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўтазолим ва ўта ношукрдир.

35.

Эсла, Иброҳим демишди: “Эй Роббим, бу юртни омонлик юртиқилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин.

36.

Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпиниадаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса,албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан. (Иброҳим (а.с.) ўз даврларида ваундан олдинги замонларда бут-санамлар кўплаб кишиларнинг залолатга кетишигасабаб бўлганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу маънодаги дуониқилдилар.)

37.

Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, сенинг БайтулҲароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адоэтишлари учун Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиганқилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар. (Аллоҳ таолоИброҳимнинг (а.с.) бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонликюрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. Уердагилар Аллоҳга ибодатни тўғри қилиб, намозни тўкис адо этганларида, омонликкақўшиб тўқчиликни ҳам берди. Мусулмон бўлган одамлар қалбини ўша томонга талпинибтурадиган этиб қўйди. У жойнию аҳолисини, ерларида ҳеч нарса ўсмаслигигақарамасдан, турли мевалар билан ризқлантириб қўйди. Фақат, ўша ер аҳолисинингшукр қилиши қолди, холос.)

38.

Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутганнарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши биласан. Аллоҳ учун на ердаю наосмонда бирор нарса махфий қолмас.

39.

Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилганАллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир. (Маълумки, Иброҳим(а.с.) узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил (а.с.), сўнграИсҳоқ (а.с.) дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғнеъматидир.)

40.

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адоэтадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.

41.

Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисобқилинадиган куни мағфират айлагин”.

42.

Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, дебгумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос.

43.

Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларигақайтмайдир. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур. (Уларнинг кўзлари даҳшатдан қотибқолган. Атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди. Қўрқувтуфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.)

44.

Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир.Ўшанда зулм қилганлар: “Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенингдаъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз”, дерлар. Бундан олдинсизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!

45.

Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларигажойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизгамисоллар келтирмадикми? (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.)ўзларининг асосий ишлари–одамларни огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда.Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани биланишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.)

46.

Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки,уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам,Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с.а.в.), мўминларга, дингақарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳарқанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарсақила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, Уҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)

47.

Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилофқилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.

48.

Ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа осмонларгаалмаштириладиган, ёлғиз ва қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади.(Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўринибтурган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳамўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар.Ўшандай кунда Аллоҳ Пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради.Золим ва кофирлардан интиқом олади.)

49.

Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларидакўрасан.

50.

Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини оловқоплагандир.

51.

Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо беришиучундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир.

52.

Бу(Қуръон) одамлар учун, уларнинг у илаогоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учунбаёнотдир.