1. |
Алиф. Лом. Мим. Ро. Ушбулар китобнинг оятларидир. Васенга Роббингдан нозил қилинган нарса ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймонкелтирмаслар. |
2. |
Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнграаршга эга бўлган, қуёш ва ойни Ўзига бўйинсундирган зотдир. Ҳар бири номланганажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. ШоядкиРоббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз. (У–Аллоҳ дунёдаги барчаишнинг тадбирини қилади. Ҳа, нима ҳодиса рўй берса, ҳаммаси Аллоҳнинг тадбирибиландир, жумладан, юқорида зикр қилинган ишлар ҳам. Ана шундай ишларга қодирАллоҳ Пайғамбарига ҳақ китобни юбора олмасмиди?! Ана ўша Роббингизга мулоқотбўлганингизда, яъни, қиёматда қайта тирилганингизда иймондан, жумладан,Аллоҳнинг ҳақ китобига бўлган иймондан ҳам сўраласиз.) |
3. |
У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳархил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратур. Бунда,албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. (Ҳа, у кўзўнгингизда ерни чўзиб қўйган зотдир. Қаердан қарасангиз, қаршингизда ер чўзилибётибди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ қилган.) |
4. |
Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар,боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув иласуғориларлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз.Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. (Дарҳақиқат,ўйлаб кўрадиган бўлсак. Улар бир хил ерга экилади, бир хил суғорилади, аммотаъми хилма хилдир. Хурмо ҳам шу. Ер бир, сув бир, лекин мевасининг таъмибир-бириникига ўхшамайди. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ.) |
5. |
Агар ажабланадиган бўлсанг, уларнинг: “Агар биз тупроқбўлиб кетсак ҳам, янгидан яратиламизми?!” дейишлари яна ҳам ажабланарлидир. Анаўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Ана ўшалар бўйинлари кишанлардабўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. |
6. |
Улар сендан яхшиликдан аввал ёмонлик келтиришни талабқилурлар. Ҳолбуки, улардан аввал мисоллар ўтмишдир. Ва, албатта, Роббингодамларнинг зулмига қарамай, улар учун мағфиратлидир. Ва, албатта, Роббинг иқобишиддатлидир. (Уларга ўхшаган кофир қавмлар кўп ўтган. Улар ҳам буларга ўхшабПайғамбарларга қарши чиққан ва турли талаблар қўйган эдилар. Оқибатда ҳаммалариҳалок бўлганлар. Эндигилар аввал ўтган мисоллардан ибрат олсалар, тавбақилсалар, яхши бўлар эди.) |
7. |
Куфр келтирганлар: “Унга Роббидан бир оят нозил қилинсаэди”, дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчисибордир. (Ҳа, Пайғамбар кишиларни куфрнинг, исённинг ва гуноҳкорликнингоқибатидан огоҳлантиради, холос. У одамлар сўраган оят-мўъжизаларни келтиришгамасъул эмас. ) |
8. |
Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонларнуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузуридаўлчовлидир. |
9. |
У зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир,юксакдир. |
10. |
Сиздан ким гапни сир тутса, ким уни ошкор қилса ёки кимкечаси беркинувчи бўлсаю ким кундузи ошкор юрувчи бўлса, барибир. |
11. |
Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Уларуни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзлариниўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмгаёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга валийҳам йўқ. (Аллоҳ Ўзи юқорида зикр қилганидек, бандалар учун ўта махфий бўлганҳолатларни ҳам жуда аниқлик ила билиб туришига қарамай, ҳар бир бандагатўрттадан фариштани бириктириб қўйгандир. Улардан иккитаси банданинг ҳар бирқилган амалини ўша вақтнинг ўзидаёқ ёзиб қўяди. Бу ҳар бир бандага каттамасъулият юклайди. Фаришталардан иккитасининг бандани қўриқлаб туриши эса, Аллоҳуни мукаррам қилганини кўрсатади. Демак, ҳар бир инсон ўша икромга лойиқ бўлиб,ўша масъулиятни ҳис этмоғи керак. Ўзини ўнглашга, тузатишга, Аллоҳнингрозилигини қозонтирадиган амалларни бажаришга уриниши лозим.) |
12. |
У сизларга чақмоқни хавф ва тамаъ қилиб кўрсатади ва оғирбулутларни пайдо қилади. |
13. |
Ва момақалдироқ (раъд) Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир вафаришталар ҳам ундан қўрққанларидан (тасбиҳ айтадир). У чақмоқларни юборадир ваулар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. Уқаттиқ ушлайдиган зотдир. ( Инсон момақалдироқнинг овозидан даҳшатга тушади, буовоз унга қўрқинчли бир қувват бўлиб туюлади, аслида эса, момақалдироқ ўзинингХолиқига–Аллоҳ таолога ҳамд ва тасбеҳ айтаётган бўлади.) |
14. |
Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларгаэса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сувоғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, унга етмас. Кофирларнинг дуосизалолатдан ўзга ҳеч нарса эмасдир. |
15. |
Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг сояларихоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эртаю кеч сажда қилурлар. (“Осмонлардагикимсалар” фаришталар ва яна уларга ўхшаган-ўхшамаган ёки умуман бошқа махлуқларбўлиши мумкин. “Ердаги кимсалар” деганда эса, инсонлар ва жинлар тушунилади.Уларнинг ҳаммаси, хоҳласалар ҳам, хоҳламасалар ҳам, Аллоҳ таолога саждақиладилар, Унга таслимдирлар, У жорий этган қонунларга бўйинсуниб яшайдилар.Нафақат уларнинг жасадлари, балки соялари ҳам Аллоҳнинг амрига эртаю кечбўйинсунадилар–сажда қиладилар. Бирорта соя ўз эгасининг хоҳишига биноантушмайди, унинг хоҳлаганича ҳам бўлмайди.) |
16. |
Сен: “Осмонлару ернинг Робби ким?” деб айт. “Аллоҳ”,дегин. “Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларнитутдингизми?” дегин. “Кўзи кўр билан кўрувчи баробар бўлурми ёки зулматлар биланнур баробар бўлурми?” дегин. Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшашмахуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилару уларга яратилган махлуқотларгаўхшаш кўринмоқдами? “Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У бирдир,Қаҳҳордир”, дегин. |
17. |
У зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўзмиқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Вазеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўтда тобланадиган нарсаларда ҳам шунгаўхшаш кўпик бўладир. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммокўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Одамларга манфаат берадиган нарса эса, ер юзидақолди. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирадир. (Аллоҳ таоло осмондан сувтушириб, ёмғир ёғдирса, сел оқади. Шу билан бирга, сел ўзининг устида кўпикниҳам оқизиб келади. Бунда сув ҳаққа, кўпик ботилга ўхшатилмоқда. Зеб-зийнатясаладиган олтин ва кумуш, асбоб-ускуна ясаладиган темир ва мис каби маъданларустида ҳам занг ва кераксиз моддалар бўлади. Бу масалда ҳаққа асл маъданлар,ботилга занг ва кўпик қиёс қилинмоқда. Кўпик, гарчанд сувнинг устига чиқибтурган бўлса ҳам, барибир у кўпикдир. Маъданлардаги занг ва бошқа моддаларуларни ўраб турган бўлсалар ҳам, тобланиш вақти келганда, бирпасда йўқ бўлибкетадилар. Ботил ҳам шундай: ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетади.) |
18. |
Роббиларига ижобат этганларга гўзаллик бордир. Унгаижобат этмаганларга эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчасига эгабўлсалару уни фидо қилсалар ҳам, ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойларижаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон жойдир. |
19. |
Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, ҳақэканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Буни, албатта, ақл эгаларигинаэслайдилар. |
20. |
Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқнибузмайдиганлардир. (Бу ояти каримадаги аҳд барча аҳдларни ўз ичига олади, буаҳдларнинг аввалида иймон аҳди туради. Бу ояти каримадаги мийсоқ ҳам барчамийсоқларини ўз ичига олади.) |
21. |
Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар,Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар. (Бу ишларнинг бошида “силайираҳм”–қариндошлик алоқаларини боғлаш, уларга яхшилик қилиш туради. Шунингдек,бева-бечора, етим-есир ва барча муҳтожларга, бутун мавжудодга яхшилик қилишликмусулмон инсонга вазифа қилиб юклатилгандир.) |
22. |
Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкисадо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоққиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир. |
23. |
Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфтиҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра уларнингҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб: |
24. |
“Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибатдиёри қандай ҳам яхши!!!” (дерлар). (Мазкур жаннатга ҳузур-ҳаловатлари янадатўлиқ бўлсин учун ота-оналари, эр ёки хотинлари ва ўғил-қизлари ҳам қўшилибкирадилар. Аммо шарти бор. Ўша ота-оналар, жуфти ҳалоллар ва зурриётлар аҳлисолиҳ бўлишлари керак. Аҳли солиҳ бўлмасалар, кира олмайдилар. Адн жаннатларикатта неъмат, унга кирганлар улуғ мақомга эришадилар.) |
25. |
Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳбоғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчиликқиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор. |
26. |
Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва(хоҳлаганиникини) тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, будунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос. |
27. |
Ва куфр келтирганлар: “Унга Роббидан бир оят-мўъжизатушса эди”, дерлар. Сен: “Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир ваЎзига йўналганларини ҳидоят қиладир”, деб айт. |
28. |
Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари оромтопганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймонкелтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалбларўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблардунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.) |
29. |
Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганларгахушнудлик ва гўзал маскан бор. |
30. |
Шундай қилиб, сени ўзларидан олдин ҳам умматлар ўтган бирумматга уларга ўзингга ваҳий қилган нарсамизни тиловат қилиб беришинг учунюбордик. Ҳолбуки, улар Роҳманга куфр келтирурлар. Сен: “У менинг Роббимдир,Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим. Тавбам ҳамУнинг Ўзигадир”, деб айт. |
31. |
Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиганёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо ишнинг барчасиАллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасиниҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга то Аллоҳнинг ваъдасикелгунча ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнингдиёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. (Қуръоннингиши ҳам Аллоҳга хосдир. Аллоҳ Қуръонни одамларга хитоб этиш учун, уларнингқалбларига таъсир ўтказиш учун нозил этди. Бу билан эса, тоғларни жойиданжилдиришдан, ерни парчалашдан ёки ўликларни тилга киритишдан кўра улканроқ ишларқилинди. Бутун дунё халқларининг тарихи жойидан жилдирилди, қалбларидаги,фикрлардаги тошлар, музлар парчаланди ва халқларнинг руҳига жон кирди.) |
32. |
Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхарақилинганлар. Бас, куфр келтирганларга муҳлат бердим. Сўнгра, уларни ушладим.Бас, иқобим қандоқ бўлган эди?! |
33. |
Ҳар бир жоннинг қилган касби устидан турувчи зот ким?Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен:”Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида Убилмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир”, дегин. Йўқ,куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар.Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас. (Демак, гап бошқаёқда экан. Кофирларнинг дину диёнатга қарши қилаётган макр-ҳийлалари уларгазийнатлаб кўрсатилибди. Улар, бу қилаётган ишимиз тўғри ва гўзалдир, дебўйладилар. Макр-ҳийлаларида давом этавердилар. Оқибатда эса, Аллоҳнинг йўлидантўсилдилар. Залолатга кетдилар.) |
34. |
Уларга бу дунё ҳаётида азоб бор. Албатта, охират азобимашаққатлироқ. Улар учун Аллоҳдан сақловчи бўлмас. |
35. |
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир):остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнингоқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир. |
36. |
Биз китоб берганлар, сенга нозил қилинган нарсаданхурсанд бўлурлар. Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳамбор. Сен: “Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка амрқилиндим. Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир”, деб айт. |
37. |
Шунингдек, Биз уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик. Агарсен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учунАллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас. |
38. |
Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик вауларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисизоят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир. (Яъни, сенингоддий башар бўлишингнинг ажабланадиган жойи йўқ. Биров, бу ўзимизга ўхшаган одамэкан, унга иймон келтирмайман, агар фаришта бўлганида иймон келтирар эдим,дейишга ҳаққи йўқ. Биз доимо оддий одамларни Пайғамбар қилиб келганмиз,фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган Пайғамбарларнинг ҳам сенга ўхшабоиласи, бола-чақалари бўлган.) |
39. |
Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собитқилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир. (Дунёдаги нарсалардан нимани хоҳласа,фойдасиз ёки муддати битди, деб топса, маҳв этади, йўқотади. Нимани фойдали дебтопса, турсин деса, собит қилади, қолдиради. Буларнинг ҳаммаси ва бошқа нарсаларёзилган она китоб Аллоҳнинг ҳузуридадир.) |
40. |
Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармизёки сени (ундан олдин) вафот этдираримз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда,ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир. |
41. |
Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириббораётганимизни кўрмайдиларми?! Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқибқилгувчи йўқ. У ҳисоби тез зотдир. (Кофирлар вақт ўтиши билан ердаги ҳайротларкамайиб бораётганини кўрмайдиларми? Бой-бадавлат, ҳайротларга тўла юртлараҳолисининг кофирлиги туфайли бойлиги, давлати ва ҳайротларидан жудобўлаётганларини кўрмайдиларми? Уни биз қилмоқдамиз. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким ҳукмқила олмайди. Агар У бирор юртни таназзулга учрашига ҳукм қилса, ўша бўлади.Агар ишонмайдиган бўлсалар, тарихга бир назар солсинлар.) |
42. |
Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммобарча макрлар Аллоҳнинг (илкидадир). У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқиндакофирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар. |
43. |
Куфр келтирганлар: “Пайғамбар эмассан”, дерлар. Сен: “Менбилан сизнинг орангизда Аллоҳ ва Китоб илми бор кимсалар етарли гувоҳдир”, дебайт. |