12. Юсуф

1.

Алиф. Лом. Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.

2.

Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки ақлишлатсангиз.

3.

Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энггўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарларданбўлсанг ҳам.

4.

Юсуф отасига: “Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёшва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим”, деганини эсла. (Бутушни кўрганда Юсуф (а.с.) ёш бола эди. Одатда ёш болалар бунчалар аниқ вабашоратли туш кўрмайдилар. Яъқуб (а.с.) кичик ўғли Юсуфдан кўрган тушини эшитиб,шу гаплар хаёлидан ўтди. Бу туш улуғ келажакдан башорат эканини англади.)

5.

У: “Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна уларсенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир”,деди.

6.

Шундай қилиб, Роббинг сени танлаб оладир, сенгатушларнинг таъбирини ўргатадир ва сенга ва Яъқуб аҳлига, худди оталаринг Иброҳимва Исҳоққа батамом қилганидек, ўз неъматини батамом қилиб берадир. Албатта,Роббинг билгувчи ва ҳикматли зотдир”. (Аллоҳнинг Пайғамбари бўлмиш Яъқуб (а.с.)ўғли Юсуф кўрган тушни ана шундай таъбир қилган эди. Бу туш Юсуфнинг келажакдабоболари Иброҳим ва Исҳоқ алайҳимуссаломлар каби Пайғамбар бўлишидан дарак берарэди.)

7.

Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учуноят-ибратлар бор эди. (Яъни, Юсуф ва унинг ака-укалари қиссасида ажойиб ибратлиаломат-белгилар жуда ҳам кўпдир. Ким сўраса, эътибор берса, диққат биланўрганса, кераклигича ваъз-насиҳат, ибрат ва ўрнак олади.)

8.

Ўшанда улар: “Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизгабиздан кўра маҳбуброқлар, ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ-ойдинадашувдадир”, дедилар. (Яъни, Юсуфнинг акалари (улар ўн киши бўлиб, оналарибошқа эди), отамиз биздан кўра укамиз Юсуф ва унинг ота-она бир укаси икковинияхши кўради, аслида улардан кўра бизга кўпроқ эътибор бериши керак эди, отамизбу ишда адашмоқда, дедилар.)

9.

“Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар,шунда отангизнинг юзи сизга холи қолади. Бундан кейин солиҳ қавмдан бўлиболасизлар”, дедилар. (Бу уларнинг ўзаро маслаҳатлари эди. Улар нима қилиб бўлсаҳам, Юсуфни йўқотиб, оталари фақат ўзларига эътибор бериши учун ҳаракатга тушибқолдилар. Шайтон васвасага солганда шундай бўлади.)

10.

Улардан бир сўзловчи: “Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон ишқилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олибкетади”, деди. (Акалар гапни бир жойга қўйиб, режани амалга ошириш учунҳаракатга тушдилар. Бориб, оталарини аврай бошладилар.)

11.

Улар: “Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан?Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз.

12.

Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келадир.Албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз”, дедилар.

13.

У:”Уни олиб кетишингиз мени хафа қиладир. Сиз ундан ғофилқолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, деди.(Уни сизларга ишониб, қўшибюбора олмайман, деган маънодаги сўзни юмшоқроқ қилиб айтдилар.)

14.

Улар: “Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса,унда биз зиёнкорлардан эканмиз-да?!” дедилар.

15.

Уни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарорқилганларида, биз унга: “Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабариниберасан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам”, деб ваҳий қилдик. (Ниҳоят, Юсуфнингакалари ўзларининг машъум ниятларига етдилар. Уни қудуқ қаърига ташлаш ҳақидагиқарорларини амалга оширдилар. Қудуқ қаърида қалби хавфга тўлиб, ўлимини кутибўтирган ёш Юсуфга ваҳий келди: Яъни, сен хафа бўлма, қўрқма ҳам, вақти-соатикелиб, акаларингга ўзингга қилган хиёнатларининг хабарини берасан. Ўшанда вазиятшу даражада ўзгарадики, акаларинг сени танимайдилар ҳам.)

16.

Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб:

17.

“Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб,ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизгаишонмассан”, дедилар.

18.

Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У:”Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ). Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғизАллоҳнинг Ўзи”, деди.(Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида Юсуфнинг кўйлагиниёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Аммо Аллоҳнинг Пайғамбари Яъқуб (а.с.) гапнимада эканини тушундилар. Юсуфни бўри емагани ҳам у кишига аён бўлди.)

19.

Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас,у челагини ташлади ва: “Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!”, деди. Уни тижорат молисифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчизотдир.

20.

Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Уларунга қизиқмаган эдилар. (Юсуфнинг ҳур инсон эканлиги, насли ошкор бўлиб қолса,бошларига нималар келишини яхши билардилар. Шунинг учун тезроқ сотишга ҳаракатқилдилар.)

21.

Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: “Унияхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак”, деди. Манашундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштирибқўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. (Аллоҳнингтадбири бўлмаса, карвон қаёқдаю қудуқ қаърида ўтирган Юсуф қаёқда? Карвонтўхтамай, ўтиб кетса ҳам бўлаверарди. Аммо тўхтади. Юсуфни кўрди. Уни сотиб,фойда қилишмоқчи ҳам бўлдилар. Беркитиб қўйишмаса, бирорта маҳаллий одам уникўриб, Мисрга бормай қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Лекин Аллоҳ уларнинг кўнглигаберкитиб қўйишни солди. Уни Мисрда сотиб олган кишининг қалбида эса, меҳр-шафқатуйғотди. Мана шундай қилиб, уни энг яхши жойга жойлаштирди. Бу ҳам келажакдабўладиган улуғ ишлар томон бир қадам силжиш эди.)

22.

Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал ишқилгувчиларни шундай мукофотлармиз.

23.

У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларниберкитиб: “Бу ёққа кел!” деди. У: “Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилабберган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар”, деди. (Яъни, бундай ҳаромишни қилишдан Аллоҳ сақласин, демоқда. Кейин у яхшиликни унутадиган одам ҳамэмас. Шунинг учун ҳам, ахир у, яъни, уй эгаси–хотиннинг эри, жойимни яхшилабберган хўжам-ку, деди. Менга шунча яхшилик қилган инсонга хиёнат этиб,хотинининг гапига кириб, фаҳш иш қиламанми? Агар шундай қиладиган бўлсам,золимлардан бўламан.)

24.

Батаҳқиқ, (хотин) унга интилди. У ҳам, агар Роббинингбурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, (хотинга) интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳшишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлисбандаларимиздан.

25.

Икковлари эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагиниорқасидан юлиб олди. Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди. У (хотин):”Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламлиазобдир”, деди. (Хотиннинг эри келиб қолди. Нима қилиш керак? Маккор хотин ўзинийўқотмай, дарҳол ҳужумга ўтди: “Юсуф менга–сенинг аҳлингга ёмон ният билан ҳамлаэтди, бузуқлик қилишни хоҳлади. Энди унинг жазоси ёки қамоқ, ёки аламли азоббўлиши керак”, деди.)

26.

У: “Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади”, деди.У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: “Агар унинг кўйлаги олдтомондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир.

27.

Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас,хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир”, деди. (Воқеани ҳеч ким кўрмаган.Фақатгина кўйлак йиртилган. Шунга қараб аниқлаш мумкин. Агар кўйлак олд томонданйиртилган бўлса, Юсуф ҳамла қилган, хотин эса, ҳимояланиш чоғида кўйлакнинголдидан йиртиб олган бўлади. У ҳолда хотиннинг даъвоси тўғри, Юсуф ёлғончибўлади. Агар кўйлак орт томондан йиртилган бўлса, хотин ҳамла қилган бўлади вақочаётган Юсуфни тутиш учун ортидан ташланиб, кўйлакни йиртган бўлади. У ҳолдахотин ёлғон гапирган, Юсуф эса, ростгўй бўлади. Оқилона гап, одилона ҳукм.)

28.

Эр унинг кўйлагини орт томонидан йиртилганини кўрганпайтда: “Албатта, бу (иш) сиз хотинларнинг макрингиздир. Албатта, сизхотинларнинг макри жуда зўрдир.

29.

Эй Юсуф, сен бу ишни унут. Сен, хотин, гуноҳинггаистиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг”, деди.

30.

Шаҳардаги аёллар: “Азизнинг хотини хизматкорининг нафсинихоҳлабди. Унга жуда ҳам муҳаббат қўйиб қолган экан-да! Биз у (аёл)ни, албатта,очиқ-ойдин адашувда деб биламиз”, дейишди.

31.

Уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юборибчақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди.Сўнгра (Юсуфга): “Уларнинг олдига чиқ!” деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар,қўлларини кесдилар. Ва: “Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамлифариштанинг ўзи-ку!” дейишди. (Юсуф меҳмонларнинг ҳузурига чиқди. Аёллар унингҳусну жамолини кўриб, бошлари айланиб, лол қолдилар, ҳайратга тушдилар вабеихтиёр: “Қўлларини кесдилар”. Ана шунда Азизнинг хотини уларни, Юсуфнинг ҳуснужамоли олдида таажжуб ва ҳайрат ила лол бўлганларини кўриб, ўзини ғолиб сезди.Энди у ўзини маломат қилган аёллар устидан кула бошлади.)

32.

У: “Сиз мени маломат қилган эдингиз. Ҳа, мен унданнафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади. Агар у менинг амримни бажармаса,албатта, қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур”, деди.

33.

“Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учунқамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларгамойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан”, деди.

34.

Бас, Робби унинг (дуосини) ижобат қилиб, уларнинг макриниундан нари қилди. Албатта, Унинг ўзи эшитгувчи ва билгувчи зотдир.

35.

Сўнгра оят-аломатларни кўрганларидан кейин уларга уни бирмуддат қамашлари аён бўлди. (Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, Азиз ва унингатрофидагиларга, хотиннинг аҳлига Юсуфнинг беайб эканлиги аломатлари зоҳирбўлиб, кўзлари билан кўрганларидан кейин, уни бир муддат қамашлари аён бўлди.Юсуфнинг (а.с.) бошларига янги синов келди. У киши қамоққа тушди.)

36.

У билан қамоққа иккита йигит ҳам кирди. Улардан бири:”Мен тушимда, шароб тайёрлаб юрибман”, деди. Бошқаси эса: “Мен бошимда нонкўтариб юрибман, қуш ундан емоқда”, деди. “Бизга бунинг таъбирини хабар қил. Бизсени, шубҳасиз, яхши амал қилгувчилардан, деб билмоқдамиз”.

37.

У: “Мен сизларга ризқ бўладиган таом келгунига қадарунинг қандай эканининг хабарини бераман. Бу иш менга Роббим таълим берганнарсалардандир. Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга кофир бўлганқавмнинг миллати-динини тарк этган одамман”, деди. (Юсуф (а.с.) ўзларига умидбилан қараб турган икки йигитга латофат билан жавоб бердилар. Дастлаб, улартушунолмай қийналаётган жумбоқни ечиш осон иш эканлигига ишора қилдилар. Сўнградин ҳақида сўз очдилар. У кишининг ақидалари ва даъват қилаётган динлари бошқадинлар қатори Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришга асосланган. Бу иккиунсур ҳамма Пайғамбарларнинг ақидасидир.)

38.

Ва оталарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубнинг миллати-динигаэргашдим. Биз учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас эди. Бу бизгава одамларга Аллоҳ берган фазл эди. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмаслар.(Юсуф (а.с.) бу сўзлари билан куфрни тарк этибгина қолмай, ҳидоят, иймон йўлигаюриш зарурлигини ҳам қамоқдаги шерикларига англатмоқдалар. Уларни куфр миллатиниташлаб, иймон миллатига эргашишга даъват қилмоқдалар.)

39.

Эй ҳамзиндон дўстларим, турли-туман Робблар яхшими ёкиёлғизу Қаҳҳор Аллоҳми?

40.

Сизлар Ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаболган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодатқилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагинаибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпибилмаслар.

41.

Эй ҳамзиндон дўстларим, сизлардан бирингиз хўжасига хамрсоқийлиги қилур. Бошқаси бўлса, осилур ва қушлар унинг бошидан ейдир. Сизбилмоқчи бўлган иш битди. (Юсуф (а.с.) туш таъбирини айтишда жуда риоя билан,одоб билан иш тутдилар. Албатта, шунинг ўзи ҳам очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики,тушида шароб сиқаётган йигит яна бориб, хўжаси–подшоҳ саройида соқий бўлибхизмат қилар экан. Тушида бошида нон кўтариб юрган, ўша нондан қушлар келибчўқиб еяётганини кўрган шахс эса, осилади ва қушлар келиб, бошини ейди.)

42.

Ва у ўзи икковларидан нажот топгувчи деб билган шахсга:”Хўжанг ҳузурида мени эсга ол”, деди. Шайтон унга хўжасига эслатишни унуттирди.Бас, у қамоқда бир неча йил қолди. (Юсуф (а.с.) икки ҳамзиндон дўстларигатушларининг таъбирини айтиб бўлганларидан сўнг, улардан нажот топади, деб билганшахсга, яъни, соқийга: “Хўжанг ҳузурида мени эсга ол”, дедилар. Дарҳақиқат,тушнинг таъбири тўғри чиқди. Ҳалиги йигит қамоқдан озод бўлиб, яна подшоҳгасоқийлик қила бошлади. Аммо Юсуфнинг (а.с.) илтимосини бажо келтирмади.)

43.

Подшоҳ: “Мен тушимда еттита семиз сигирни еттита ориқсигир еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғини кўрмоқдаман. Эйаъёнлар, агар туш таъбирини қиладиган бўлсангиз, менга тушимнинг фатвосиниберинг”, деди. (Миср подшоҳининг “кўрмоқдаман” деб айтишидан мазкур тушни бирэмас, бир неча марта кўрганлиги маълум бўлади. У фақат шу тушни кўраверганиданкейин аъёнларини тўплаб, уларга тушини айтган ва таъбир қилишларини сўраган.)

44.

Улар: “Бу алғов-далғов тушдир. Биз бундай тушларнингтаъбирини билувчи эмасмиз”, дедилар

45.

Ва иккисидан нажот топгани анча муддат ўтгандан сўнгхотирлаб: “Бунинг таъбирининг хабарини сизга мен бераман. Мени юборинг”, деди.(Яъни, Юсуф (а.с.) билан қамоқда бўлган йигит бир неча йиллар ўтгандан сўнгЮсуфни ва унинг туш таъбири билимдони эканини хотирлаб, мени Юсуфнинг ҳузуригаюборинг, деди.)

46.

“Юсуф, эй ростгўй зот, бизга еттита семиз сигирни еттитаориқ сигир еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғининг таъбирини айт.Шоядки одамларга қайтиб борсам, улар ҳам билсалар”, деди.

47.

У:”Кетма-кет етти йил зироат қиласизлар. Йиғиштириб олганҳосилингизни бошоғида қолдиринг. Магар озгина ейдиганингизни (қолдирманг).(Яъни, подшоҳ тушида кўрган еттита семиз сигир ва яшил бошоқнинг таъбири шулки,етти йил жуда серҳосил келади. Ҳосил тўплайсизлар. Ўшанда тўплаганҳосилларингизни бошоғида қолдиринг. Яхши сақланади. Чиримайди, қурт-қумурсқалартешиб кетолмайди. Фақат ўзингиз учун ейишга ярашасини олсангиз, бўлаверади.)

48.

Сўнгра, ундан кейин еттита шиддатли (йил) келадид, уларолдиндан тайёрлаб қўйганингизни ейдилар. Магар озгина асраб қўйганингизгинақолур. (Cерҳосил етти йилдан кейин қаҳатчилик йиллари келади. Подшоҳнингтушидаги етти ориқ сигир ва қуруқ бошоқ шунга ишорат. Ўша етти шиддатли,қаҳатчилик йили ўзидан олдинги етти серобчилик йилини ейди.)

49.

Сўнгра ундан кейин бир йил келадики, унда одамлар серобқилинадилар ва унда (меваларни) сиқадилар. (Бу оятда келаётган башоратподшоҳнинг тушидан ташқаридадир. Яъни, Миср подшоҳи кўрган тушда бундай йилгатаъбир қилинадиган ишора йўқ. Бу кейингиси Юсуфнинг (а.с.) Пайғамбарликмўъжизаларидир. )

50.

Подшоҳ: “Уни менга келтиринглар”, деди. Унга элчи келганпайтда: “Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳолинима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билгувчидир”, деди.

51.

У: “Юсуфнинг нафсини хоҳлаган вақтингиздаги ишингиз нимаэди?” деди. Улар: “Аллоҳ сақласин! Биз унда бирон ёмонлик сезмадик”, дедилар.Азизнинг хотини: “Энди ҳақиқат зоҳир бўлди. Мен унинг нафсини хоҳладим. Албатта,у содиқлардандир.

52.

Бу мен унга йўғида орқасидан хиёнат қилмаганимни,албатта, Аллоҳ хоинларнинг макрини тўғриликка йўлламаслигини билиши учундир.

53.

Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббимраҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли вабилгувчидир”, деди..

54.

Подшоҳ: “Уни менга келтиринглар, уни ўзимга хоскишилардан қилиб оламан”, деди. У билан гаплашганда эса: “Албатта, сен бугунгикунда ҳузуримизда маконатли ва ишончли кишилардансан”, деди. (Подшоҳга Юсуфнинг(а.с.) пок эканликлари маълум бўлганидан сўнг, уни қамоқдан чиқариб олиб келишнива у зотни ўзига хос кишилардан қилиб олишини айтди.)

55.

У:”Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, менмуҳофаза қилувчи ва билувчиман”, деди. (Юсуф а.с. подшоҳга, мен хазинани қандаймуҳофаза қилиш–сақлаш ва уни қандай тасарруф қилишни билувчиман, дедилар. Туштаъбирига кўра, Миср ўлкаси келажакда худди шундай сифатларни мужассам қилганодамга муҳтож эди.)

56.

Шундай қилиб, Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзихоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик. Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшангамуяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз.

57.

Иймон келтирган ва тақво қилганлар учун, албатта,охиратдаги ажр яхшироқ бўлур.

58.

Юсуфнинг оға-инилари келдилар ва унинг ҳузурига кирдилар.Бас, у уларни таниди. Улар эса, уни танимадилар. ( Юсуфнинг (а.с.) ҳуснитадбирлари ва Аллоҳ берган имконларни ишга солишлари Миср аҳли қаҳатчиликданкатта зарар кўрмади. Ҳатто бошқа ўлкалар улардан озиқ-овқат сўраб кела бошлади.Мисрда озиқ-овқат сероблигини эшитиб, Юсуфнинг (а.с.) оға-инилари ҳам шу ёққакелишди.)

59.

Уларнинг жиҳозларини юклаган вақтда: “Менинг ҳузуримгаота бир инингизни олиб келинг. Кўраяпсизларми? Мен ўлчовни тўла қилмоқдаман вамен энг яхши мезбонман.

60.

Агар уни ҳузуримга олиб келмасангиз, унда сизга менингдаргоҳимда ўлчаб бериш йўқ ва менга яқин ҳам келманглар”, деди. ( Юсуф (а.с.)уларга сўраган нарсаларини–озиқ-овқатни ҳам бердилар. Жўнаб кетишларидан олдинмолларини юклаш, йўлга тайёргарлик кўриш пайтида, янаги сафар ота бир инилариниҳам олиб келишни тайинладилар.)

61.

Улар: “Уни отасидан сўраб олиб келишга уринамиз. Биз буишни, албатта, қилурмиз”, дедилар.

62.

У ўз йигитларига: “Уларнинг сармояларини юклари ичигасолиб қўйинглар. Шояд улар аҳлларига борганларида буларни таниб, қайтибкелсалар”, деди.

63.

Оталари ҳузурига қайтиб борганларида: “Эй отамиз, бизгаўлчаб бериш ман этилди. Биз билан инимизни юбор, ўлчаб оламиз ва, албатта, бизуни муҳофаза қилувчилармиз”, дедилар.

64.

У: “Уни сизларга худди акасини ишонганимдек ишонибтопширайми? Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энграҳмлигидир”, деди.

65.

Юкларини очган пайтда, сармояларининг ўзларигақайтарилганини билдилар. “Эй отамиз, яна нима истаймиз? Мана, сармояларимизўзимизга қайтарилибди. Яна аҳлимизга зод келтирурмиз, укамизни муҳофаза қилиб,бир туя зиёда (юк) ўлчови оламиз. Бу озгина ўлчовдир”, дедилар.

66.

У: “Токи менга, албатта, ҳузуримга қайта келтиришингизҳақида Аллоҳдан васийқа бермагунингизча, уни зинҳор сиз ила юбормасман. Магар(ҳалокатга) ўралиб қолсангиз, бошқа гап”, деди. Унга васийқаларини берганларида,у: “Айтган гапларимизга Аллоҳ вакилдир”, деди.

67.

У: “Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар, турлиэшиклардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмасман.Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Унгагина таваккал қилдим. Таваккалқилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар”, деди. (Яъқуб (а.с.) ўғилларигаманзилга етганларида шаҳарга бир эшикдан эмас, бўлиниб, турли эшикларданкиришларини насиҳат қилдилар. У зот Аллоҳнинг белгилаган тақдирини ўзгартириббўлмаслигини яхши билар эдилар.)

68.

Оталари амр этган томондан кирдилар. Зотан, бу уларданАллоҳнинг ҳеч бир нарсасини қайтара олмас эди. Магар Яъқубнинг кўнглидаги эҳтиёжбўлиб, уни қондирди, холос. Албатта, у Биз таълим берганимиз туфайли билимсоҳиби эди. Лекин кўпчилик одамлар билмаслар. (Яъни, ўғиллар кўзлаган манзилгаетиб борганларида оталари насиҳатига амал қилиб, ҳаммалари бир эшикдан эмас,турли-турли эшиклардан кирдилар. Аллоҳ тақдир қилган нарса бир эшикдан кирсаларҳам, турли эшикдан кирсалар ҳам, албатта, бўларди. Буни Яъқубнинг (а.с.) ўзлариҳам яхши билардилар. Аммо шунга қарамай, ўғилларига турли эшиклардан киришнинасиҳат қилишлари “Яъқубнинг кўнглидаги эҳтиёж бўлиб, уни қондирди, холос”.Яъни, кўнглига бир айтиб қўйиш тушиб, айтиб қўйди, холос. Бу ерда бошқа ҳечқандай сир-асрор йўқ. Гапни кўпайтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бу ҳақиқатларниЯъқубнинг (а.с.) ўзи жуда яхши билади.)

69.

Юсуфнинг олдига кирганларида, у инисини ўзига яқинжойлаштирди ва: “Мен акангман, улар қилган нарсалардан хафа бўлма”, деди. (УларЮсуфнинг (а.с.) ҳузурларига кирган вақтларида, у зот меҳмонларни яна яхши кутиболдилар. Кичик укаларини ёнларига олиб, бошқаларига билдирмай, “Мен акангман”,деб ўзларини танитдилар.)

70.

Уларнинг жиҳозларини ҳозирлаган пайтда, инисининг юкигабир сув идишни солиб қўйди. Сўнгра жарчи: “Эй карвондагилар, сизларўғридирсизлар”, деб жар солди. (Яъни, Юсуф (а.с.) оға-иниларининг жиҳозлариниҳозирлаётган ходимларига айтиб, кичик укасининг юкига бир сув идиш қўштирибқўйдилар. Улар жўнаб кетганларидан сўнг, орқаларидан бир одам юбориб, уларниўғриликда айблади.)

71.

Улар (ортларидан келганларга) қараб: “Нима йўқотдингиз?”дедилар. (Демак, карвон ортидан фақат овоз чиқариб жар солган киши эмас,бошқалар ҳам борган экан. Оға-инилар уларга қараб туриб: “Нима йўқотдингиз?”дедилар.)

72.

Улар: “Подшоҳнинг идишини йўқотдик. Уни келтирган кишигабир туя юк. Мен унга кафилман”, деди. (Яъни, хизматкорлардан бири ҳамманингномидан юқоридаги гапларни айтди. Лекин карвондагилар ўзларининг айбсизэканликларига ишончлари комил эди.)

73.

Улар: “Аллоҳга қасамки, ўзингиз биласиз, биз ер юзидафасод учун келган эмасмиз, биз ўғрилар бўлган эмасмиз”, дедилар.

74.

Улар: “Агар ёлғончи бўлиб чиқсангиз, жазоси нима?”дедилар.

75.

Улар: “Унинг жазоси, кимнинг юкида топилса, ўшадир. Бас,унинг жазоси ўшадир. Золимни шундай жазолаймиз”, дедилар. (Яъни, бизнингқонун-қоидамиз бўйича, ўғирланган нарса кимнинг юкидан чиқса, ўша одамжазоланади, дедилар.)

76.

У инисининг юкидан олдин уларнинг юкидан (тафтиш)бошлади. Сўнгра у( идиш)ни унинг юкидан чиқариб олди. Шундай қилиб, Юсуффойдасига ҳийла қилдик. У подшоҳнинг дини бўйича инисини олиб қола олмас эди.Магар Аллоҳ хоҳласагина, бўлиши мумкин эди. Кимни хоҳласак, ўшанинг даражасиникўтарамиз. Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор. (Миср подшоҳининг қонуниўғрига бошқа жазо берарди, уни олиб қолиш мумкин эмас эди. Шунинг учуноға-иниларнинг эътироф қилдириб, Яъқуб (а.с.) дини ҳукми бўйича амалқилишга–ўғрини олиб қолишга йўл очилди.)

77.

Улар: “Агар бу ўғирлаган бўлса, бундан олдин унинг акасиҳам ўғирлаган эди”, дедилар. Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди, уларга ошкорқилмади. “Ўзингиз ёмонроқ турумдасиз. Аллоҳ сиз васф қилаётган нарсани яхшибилгувчи зотдир”, деди. (Улар ўзларини оқлаш учун навбатдаги ёлғонни гапирдилар.Энди Юсуфнинг (а.с.) ўзларига у киши ва укалари ҳақида ёлғон тўқимоқдалар. Улар,кичик ўгай ука ўғрилик қилган бўлса, бу ажабланарли эмас, унинг туғишган акасиҳам олдин ўғрилик қилган эди, бу иш уларниг табиатида бор ўзи, дейишмоқчи.)

78.

Улар: “Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас,биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингникўрмоқдамиз”, дедилар.

79.

У: “Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олибқолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз”,деди. (Бошқа ўринларда бўлгани каби, бу сафар ҳам Юсуф (а.с.) нозик ибораларниишлатиб, ҳеч кимнинг ҳаққига ножўя гап айтмадилар. “Ўғринингг” ё “айбдорнингўрнига” демасдан, “нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимизданАллоҳ сақласин”, дея марҳамат қилдилар.)

80.

Ундан умидни узган чоғларида, четга чиқиб, хуфёнамаслаҳат қилдилар. Катталари: “Отангиз сиздан Аллоҳ номи билан васийқа олганинива бундан олдин Юсуф ҳақида қилган айбингизни билмайсизларми?! Мен токи отамменга изн бермагунча ёки Аллоҳ ҳукм чиқармагунча бу ердан қимирламасман. У ҳукмчиқарувчиларнинг энг яхшисидир.

81.

Отангиз олдига қайтинглар, бас, унга:”Эй отамиз,ҳақиқатда ўғлинг ўғрилик қилди. Биз фақат ўзимиз билган нарсага гувоҳлик бердик,холос. Биз ғайбни билувчи эмас эдик.

82.

Биз бўлган шаҳардан сўра ва у ерда биз учраган карвондансўра, биз, албатта, ростгўйларданмиз, денглар”, деди. (Оға-иниларнинг каттасибўлиб ўтган воқеадан кейин масъулиятни ҳис этди. Отаси олдига қайтиб боришгажуръат қила олмади. Отам айбимни кечиб, ҳузурига боришимга рухсат бермагунча ёкиАллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда бирор ҳукм чиқармагунча Мисрдан ҳеч қаергақимирламайман. Отамга ваъда берган эдик. У рози бўлиб, ўзи рухсат берса ё Аллоҳбир ҳукм чиқарса, юртимизга қайтишим мумкин. Сизлар, эй укаларим, юртимизгақайтиб боринглар ва отамизга бўлиб ўтган воқеани айтиб беринглар, деб оятдакелган гапларни ўргатди.)

83.

У: “Йўқ, сизга ҳавои нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш.Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлабкелтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир”, деди. (Яъқуб (а.с.)худди шу гапни Юсуфни (а.с.) йўқотган кунларида ҳам айтган эдилар. Энди йилларўтиб, кичик ўғлини йўқотган куни ҳам шу гапни такрорладилар, кетидан Аллоҳтаолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.)

84.

Ва улардан юз ўгирди ҳамда: “Оҳ, Юсуф!!!” деб кўзларигаоқ тушди. Бас, у дардини ютувчидир.

85.

Улар: “Аллоҳга қасамки, токи мадордан кетгунингча ёкиҳалок бўлувчилардан бўлгунингча, Юсуфни зикр қилаверасан”, дедилар. (Яъни, йўқбўлиб кетган Юсуфни эслайвериб, ҳолдан тоясан ёки бир йўла ҳалок бўласан,дейишди.)

86.

У: “Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзигашикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан.

87.

Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилабизланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинграҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар”, деди.

88.

Унинг ҳузурига кирганларида: “Эй Азиз, бизни ва аҳлимизнизарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер васадақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир”, дедилар.(Гапларидан кўриниб турибдики, уларнинг аҳволи оғир. Аввалгидек бор нарсалариниозиқ-овқатга алмаштиришга имконлари ҳам қолмаган. Олиб келган моллари жудаарзимас. Садақага муҳтожлар. Аввалги гердайишларидан асар ҳам йўқ.)

89.

У: “Жоҳиллик пайтингизда Юсуфга ва унинг инисига нимақилганларингизни биласизларми?” деди. (Шунда акаларининг кўз-қулоқлари ялт этибочилди. Кўзлари Азиз сиймосида Юсуфни кўрди, қулоқлари унинг овозини эшитди.)

90.

Улар: “Э-э, ҳали сенн сенн Юсуфмисан?!” дедилар. У: “МенЮсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатда ким тақво васабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай”, деди.

91.

Улар:”Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда Аллоҳ сени биздан устунқилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик”, дедилар. (Оғалар бор ҳақиқатни эътирофқилдилар,хато қилганларини ҳам тан олдилар.)

92.

У: “Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳмағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир. (Ўтган ишга саловот.Бугун сизни биров айбламоқчи эмас, уялтирмоқчи ҳам эмас. Гуноҳларни кечирувчиАллоҳнинг ўзи.)

93.

Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзигаташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар”,деди. (Ажабланишга ҳеч ҳожат йўқ. Аввало, Яъқуб (а.с.) ҳам, Юсуф (а.с.) ҳамАллоҳнинг Пайғамбарлари, ораларида мўъжиза бўлиб, бир кўйлак сабабли дардга шифоетиши ғаройиб иш эмас.)

94.

Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: “Мени ақлдан озгандеманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман”, деди. (Яъни, Юсуфнингкўйлагини олган карвон йўлга чиқиб, Мисрдан жўнаб кетган вақтда Яъқуб (а.с.)ҳузуридагиларга юқоридаги гапларни айтдилар. Юсуфнинг ҳиди Яъқубга (а.с.) қандайетиб борганини Аллоҳнинг ўзи билади. Лекин у кишининг гапларига олдиларидатурганлар ишонмадилар.)

95.

Улар: “Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан”,дедилар. (Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфдан ҳали ҳам умидворсан-а, дедилар. Лекиниш бошқача бўлиб чиқди.)

96.

Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак) ни унинг юзигаташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: “Сизларга мен, Аллоҳдан сизлар билмайдиганнарсани биламан, демаганмидим?!” деди.

97.

Улар: “Эй отамиз, гуноҳларимиз учун истиғфор айт.Албатта, биз хатокорлардан бўлган эканмиз”, дедилар.

98.

У: “Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтаман.Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир”, деди. (Шундан сўнгҳаммалари Яъқуб (а.с.) бошчиликларида юртлари Канъондан Мисрга қараб йўлгатушдилар. Қуръони Карим уларнинг сафарлари ҳақида ҳеч нарса демайди. Балки сўзниулар Юсуф (а.с.) ҳузурларига киришлари саҳнасидан улаб кетади.)

99.

Юсуф ҳузурига кирган чоғларида у отаси ва онасини ўзигаяқинлаштирди ва: “Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!” деди.

100.

Ва ота-онасини тахтга кўтарди. Улар унга сажда қилибйиқилдилар. У: “Эй отажон, бу аввал кўрган тушимнинг таъбиридир, Роббим униҳаққа айлантирди. Дарҳақиқат, У менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди.Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг, сизларни биёбондан олибкелди. Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латифдир. Албатта, Унинг Ўзибилгувчи ва ҳикматли зотдир. (Бу ояти каримада узоқ айрилиқдан сўнг дийдортопишиб, сўрашиб бўлганларидан кейинги ҳолатларнинг тасвири келтирилмоқда. Буҳол қандай бўлганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо қадимги тафсирчиларимиз бу ҳақдатурли фикрлар айтганлар. Баъзилари, салом маъносида бошларини бир оз эгдилар,дейдилар. Бошқалари, берилган бу неъмат учун Аллоҳга шукр саждаси қилдилар,дейдилар. Яна бирлари, ўша вақтда катталарнинг оёғига йиқилиб сажда қилиш борэди, лекин Ислом шариатида бекор қилинган, деган фикрни айтганлар.)

101.

Эй Роббим, ҳақиқатда менга мулк бердинг ва менгатушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен дунёюохиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларгақўшгин”, деди. (Ушбу оятда Юсуф (а.с.) Аллоҳ таолога неъматларини бергани учуншукрлар айтиш билан бирга охиратнинг неъматини ҳам беришини сўрамоқдалар.)

102.

Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз.Улар макр қилиб, ишлари ҳақида гап бириктирганларида олдиларида бўлмаган эдинг.

103.

Одамларнинг кўплари, гарчи сен жуда қизиқсанг ҳам, мўминэмаслар. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) қавмларига яхшиликни раво кўрганларидан,иймонга келишларини жуда қаттиқ истар эдилар. Шунга ҳаракат ҳам қилар эдилар.Аммо Аллоҳ таоло бу уриниш уларнинг иймонга келишларига сабаб бўла олмаслигинибилдирмоқда.)

104.

Сен улардан бунинг учун ажр ҳам сўрамайсан. У фақатоламлар учун эслатма, холос.

105.

Улар осмонлару ердаги қанчадан-қанча оят-белгиларқаршисидан юз ўгирган ҳолларида ўтарлар. (Яъни, уларга эътибор қилмайдилар.Улардан ибратланиб, ваъз-насиҳат олиб, иймонга келмайдилар. Инсон яшаб турганборлиқнинг ҳар бир қаричида Аллоҳнинг борлигига, бирлигига, қудратига,тадбирига, билувчилигига ва бошқа камоли сифатларига далолат қилувчиоят-белгилар, далил-ҳужжатлар мавжуд. Лекин одамлар ўша ҳужжатларга,оят-белгиларга эътибор билан қарамайдилар. Шунинг учун ҳам иймонга келмайдилар.)

106.

Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймонкелтирадилар, холос. (Яъни, иймон келтирсалар ҳам, Унга ширк келтирган ҳолларидаиймон келтирадилар. Холис тавҳид ила иймон келтирмайдилар. Чунки холис тавҳидмасаласи нозик масала, ширкнинг турлари эса, жуда ҳам кўп.)

107.

Улар ўзларига Аллоҳдан қамраб олувчи азоб келишидан ёкисезмай турганларида қиёмат ногаҳон келиб қолишидан омондамилар?!

108.

Сен: “Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч илачақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман”,деб айт. (Яъни, биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб турибчақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч вабилим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.)

109.

Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр кишиларгаваҳий юбориб, Пайғамбар этганмиз. Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнингоқибати нима бўлганига назар солмайдиларми? Албатта, охират диёри тақвоқиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайдиларми?! (Ушбу оятда Аллоҳ таолоПайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в.) тасалли бериб, кофир ва мушрикларнинг у кишиниинкор этишларига эътибор қилмасликка, аввалги Пайғамбарлар ҳам у зотга ўхшаганинсонлар бўлганига ишора этмоқда.)

110.

Ҳаттоки Пайғамбарлар ноумид бўлиб, ўзларини ёлғончигачиқарилганлар, деб гумон қилиб қолганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келадир.Бас, Биз хоҳлаганларга нажот бериладир. Жиноятчи қавмлардан Бизнинг азобимизқайтарилмас. (Ҳа, Аллоҳнинг нусрати охирги лаҳзада, ҳеч умид қолмаганда келади.Гулга етиш учун тикан заҳрини тотиб кўриш керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Жаннаттиканлар билан ўралгандир”, дейдилар.)

111.

Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат борэди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳарбир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир. (Ҳа,ўтган умматларнинг, жумладан Юсуф (а.с.) ва замондошларининг қиссаларида ҳам ақлишлатган ҳар бир киши учун ибрат бор.)