10. Юнус

1.

Алиф. Лом. Ро. Булар ҳикматли китобнинг оятларидир.

2.

Одамларга ўзларидан бўлган бир кишига ваҳий юбориб:”Одамларни огоҳлантир ва иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида улар учунсобитқадамлик борлигининг башоратини бер”, деганимиз ажабланарли бўлдими?Кофирлар: “Албатта, бу очиқ-ойдин сеҳргардир”, дедилар.

3.

Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган,сўнг аршни эгаллаган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Унинг изнисиз ҳеч биршафоатчи бўлмас. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар.Эсламайсизларми?! (Аллоҳ таоло Ўзининг Робблик–тарбиякунандалик сифати илаосмонлару ерни олти кунда яратган. (Бу олти куннинг ҳақиқатини–кайфиятиниАллоҳнинг Ўзи билади. Аммо бизнинг тушунчамиздаги “кун” маъносида эмаслигимаълум. Чунки бизнинг тушунчамиздаги “кун” осмонлару ер яратилгандан сўнг ергамуносиб бўлган вақт билан чегараланади. Бу оятдаги “кун” эса, осмонлару еряратилишидан олдинги замонга тегишли вақтни англатмоқда.)

4.

Барчангизнинг қайтишингиз Унгадир. Аллоҳнинг ваъдасиҳақдир. Албатта, У аввал бошда (барчани) Ўзи яратади. Сўнгра иймон келтирган ваяхши амал қилганларни адолат-ла мукофотлаш учун уларни қайтарур. Кофир бўлганларэса, куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир.

5.

У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнингададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир.Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсилбаён қилади. (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бириқуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганиданкўп ҳам эътибор бермайди.)

6.

Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳосмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят-белгиларбордир. (Кеча кириши муқаррар лаҳзада кеча киради. Кундуз бўлиши муқаррарлаҳзада кундуз бўлади. Ҳеч ким, ҳеч қандай куч бу жараёнга аралаша олмайди.Ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси ва тадбири ила рўй беради. Аммо бу ишлар тинимсизтакрорланаверганидан инсон бу жараёнга эътибор бермай қўйган.)

7.

Албатта, Биз ила мулоқот бўлишини умид қилмаганлар ва будунё ҳаётидан рози бўлиб, у билан хотиржам қолганлар ҳамда оятларимиздан ғофилбўлганлар.

8.

Ана ўшаларнинг жойлари, қилган касблари туфайли,жаҳаннамдир.

9.

Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларниРоббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидананҳорлар оқиб турадир.

10.

У ердаги дуолари: “Эй бор Худоё, сени поклаб ёдэтамиз”дир. У ерда саломлашишлари “ас-Салом”дир. Охирги дуолари эса:”Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин”дир.

11.

Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани кабиёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотдабўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб-улоқиб юраверадилар.(Аллоҳ таоло бандаларига яхшиликни доим, тез, сўраса-сўрамаса бериб келади. Буҳаётда кўрилаётган ҳақиқат. Аммо ёмонликни сўраган заҳоти бермайди. Чункиёмонликни ҳам тезда берса, ҳаммалари ҳалок бўлиб кетадилар. Аллоҳ бандаларинибунинг учун яратмаган. Шу боис ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадислариданасиҳат қилиб, кишиларни ўзларига қарши, моллари ва болаларига қарши дуо этишданқайтарганлар.)

12.

Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёкитурган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарарҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларгақилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди. (Инсон иши юришиб турганида, ўзисоғ-саломат, тинч-омон ва роҳат-фароғатда бўлганида ҳеч нарса билан иши йўқ, будунё ҳаётига мағрур бўлиб юраверади. Албатта, Аллоҳ ҳидоятга бошлаганмўмин-мусулмонлардан бошқалари. Аммо мағрурланиб юрган ўша инсоннингсоғлиғигами, тинчлигигами ёки роҳатигами футур етса, бошига мусибат келса,дарҳол Аллоҳ ёдига тушади. Ёнбошлаган, ўтирган ёки тик турган ҳолида, яъни, ҳарқандай ҳолатда Аллоҳга ёлборишни бошлайди. Ҳатто, энг катта кофир, фосиқларҳаётида ҳам бундай воқеалар рўй берганига тарихда мисоллар кўп. Яна аввалгидек,бу дунё ҳаётига ўзини уради. Аллоҳни унутади. Ўзининг бандалигини унутади. Биркуни келиб, бошига яна қайта мусибат тушиши мумкинлигини ҳам унутади. Ҳечнарсадан тап тортмай, ибрат олмай, олдинги ҳолига тушиб қолади.)

13.

Батаҳқиқ, сиздан олдинги асрларни зулм қилган чоғларидава Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида иймон келтирмайдиганбўлганларида ҳалок қилганмиз. Жиноятчи қавмларни ана шундай жазолаймиз.

14.

Сўнгра қандай амал қилишингизга назар солишимиз учунуларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик.

15.

Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловатқилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: “Бундан бошқа Қуръон келтирёки уни алмаштир”, дедилар. Сен: “Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақатўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийликқилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман”, деб айт. (Бу гапни ўта кетганжоҳилларгина айтиши мумкин. Улар ваҳий нима эканини билишни ҳам хоҳламайдилар.Унинг кимдан чиққанини ҳам, унинг инсоният учун аҳамиятини ҳам билмайдилар.Яъни, Қуръоннинг ўрнига бошқа нарса келтириб ёки уни алмаштириб, Роббимгаосийлик қилсам, улуғ қиёмат кунининг азобига дучор бўлишдан қўрқаман. Пайғамбарбўлатуриб у зот (с.а.в.) шунчалик қўрқсалар, Қуръон ўрнига бошқа дастуркелтираётган ва унинг оятлари ёки ҳукмларини алмаштираётган оддий одамларни нимадеса бўлар экан?!)

16.

Сен:”Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмасэдим ва У зот ҳам уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдинҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?” деб айт.

17.

Аллоҳга ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонгачиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, жиноятчилар нажоттопмаслар.

18.

Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳаметказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: “Ана ўшалар бизнинг Аллоҳҳузуридаги шафоатчиларимиздир!” дерлар. Сен: “Аллоҳга у осмонлару ердабилмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!” деб айт. Аллоҳ уларкелтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир.

19.

Одамлар фақат бир уммат бўлган эдилар. Сўнгра ихтилофгатушдилар. Агар Роббинг томонидан айтилган сўз бўлмаганида, улар ихтилофқилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм қилинган бўлар эди. (Дарҳақиқат, Одаматодан кейин ҳамма бир хил ақидада–тавҳид ақидасида эди. Аммо вақт ўтиши билантурли омиллар таъсирида баъзи ихтилофлар келиб чиқди. Айрим одамлар тавҳиднимаҳкам тутдилар. Бошқалари ширкка кетдилар.)

20.

Ва улар: “Унга Роббидан оят-мўъжиза тушса эди”, дерлар.Бас, сен: “Ғайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизорбўлувчиларданман”, деб айт. (Мушрикларнинг одатлари шу: атрофларидагисон-саноқсиз мўъжизалардан кўз юмиб, Пайғамбарнинг (с.а.в.) ва у кишигакелаётган ваҳийнинг ҳақ эканлигини тасдиқловчи алоҳида катта моддий мўъжизакелтиришни талаб қилишарди. Ҳазрати Муҳаммаднинг (с.а.в.) шариатлари охиргишариат бўлганидан Аллоҳ таоло мушрикларнинг матлубини ортга суришга аҳд қилганэди. Шу боис Пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в.) мушрикларнинг бу бемаъниталабига:”Ғайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизорбўлувчиларданман”, деб айт”, демоқда.)

21.

Қачонки одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматнитотдирсак, баногоҳ, уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур. Сен:”Аллоҳ макрдатезкордир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар”, дебайт. (Одам боласининг иши қизиқ: бошига мусибат тушса, Аллоҳни эслайди, Унгаёлборади, халос қилишини сўрайди. Мусибат кўтарилганида эса, ҳаммаси ёдиданчиқади, туғёнга кетади ва яна гуноҳ ишларга ботади. Ушбу ҳолат ояти каримада:”Қачонки одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматни тотдирсак, баногоҳ,уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур”, деб васф қилинмоқда. Ожиз бандаларўзларича макр қилишга уринадилар. Аммо ҳамма нарсани билгувчи ва ҳар нарсагақодир Аллоҳ уларнинг макрини дарҳол йўққа чиқаради. Бунинг устига, Аллоҳнингэлчилари–фаришталар ҳар бир макрни ёзиб туради. Вақти келганда ўша ёзувмаккорлар зиддига ҳужжат бўлади. Маккорлар икки дунёда ҳам макрларининг азобинитортади.)

22.

У сизларни қуруқликда ва денгизда юргизадиган зотдир.Токи сизлар кемада бўлганингизда ва у(кемалар) яхши еллар ила уларни олибкетганида ҳамда улар бундан хурсанд бўлганларида, қаттиқ шамол келур ва уларгаҳар томондан тўлқин келур. Ўзларининг қуршовда қолганларини англаганларидаАллоҳга чин ихлос билан: “Агар бизни мана шундан қутқазсанг, албатта, шукркелтирувчилардан бўламиз”, деб дуо қилурлар.

23.

Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, уларер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўззиёнингизгадир. Бу ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор. Бас,Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз.

24.

Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондантуширган сувга ўхшайдир. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у биланаралашиб, ер безагини олганда ва зийнатлаганда ҳамда унинг аҳли, энди бунгаэришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келадир. Биз унихудди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмларучун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз.

25.

Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қиладир ва Ўзи хоҳлаганларнисироти мустақимга ҳидоят қиладир. (Аллоҳ бандаларини икки дунёда ҳам саодатлибўлишларини хоҳлайди. Уларни тинчлик диёрида, омонликда, бахт-саодат вафароғатда бўлишга чақиради. Кимки Аллоҳнинг чақириғига лаббай деб жавоб берса,унинг айтганларини қилса, барча яхшиликларга етишади. Тўғри йўлда–сиротимустақимда барқарор туради. Доимо яхшиликларга соҳиб бўлади.)

26.

Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир.Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннатэгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. (Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғигалаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзалҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоболадилар, жаннатга дохил бўладилар.

27.

Ёмонликларни касб қилганларга эса ёмонликларига ярашаёмон жазо бўлур. Уларни хорлик қоплайдир. Улар учун Аллоҳдан бирор сақловчи ҳамбўлмас. Юзлари худди тун зулматидан бир парча ила қопланган каби бўлур. Анаўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. Олдинги манзаранинг тамоманакси. Оятда бу дунёда гўзал амаллар эмас, ёмон амаллар қилганлар васфқилинаётир. Ёмонликлари туфайли улар бу дунёнинг ўзида ёмон ҳаёт кечирадилар.Охиратда эса, уларга: “”ёмонликларига яраша ёмон жазо бўлур”.)

28.

У кунда барчаларини тўплаймиз. Сўнгра ширккелтирганларга: “Сизлар ҳам, шерик қилганларингиз ҳам жойингизданқимирламангиз”, деймиз. Бас, ораларини ажратамиз ва шерик қилинмишлар: “Бизгаибодат этмаган эдингиз.

29.

Биз билан сизнинг орангизда шоҳидликка Аллоҳ кифоядир.Биз, албатта, сизнинг ибодатингиздан ғофил эдик”, дерлар.

30.

Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдансўралур-хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларичатўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.

31.

Сен:”Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур?Ишнинг тадбирини ким қиладир?” деб айт. Улар, албатта: “Аллоҳ”, дерлар. Бас,сен: “Тақво қилмайсизларми?” деб айт.(Ушбу ояти карималар нозил бўлаётгандаврдаги одамлар тушунчаси бўйича, ўсиб-ҳаракатланиб турган нарсалар тирик,ҳаракатсиз, ўсмай турган нарсалар ўлик ҳисобланар эди. Ана шу тасаввурга биноанқадимги тафсирчиларимиз “ўликдан тирикни чиқариш”га тухумдан қушни, уруғданўсимликни, данакдан дарахтни чиқаришни ва шунга ўхшаш ҳолатларни мисол қилибкелтирганлар. Ёки, аксинча, ҳамма ҳайвонлар тирик бола туғади, қушлар эса,жонсиз тухумни. Ўсиб етилган ўсимликдан жонсиз уруғ чиқади.Буларнинг ҳаммасиниким қилмоқда? Албатта, Аллоҳ!)

32.

Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнгнима бўладир? Магар залолат бўладир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?

33.

Шундай қилиб, фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақбўлди. Улар иймон келтирмаслар.

34.

Сен:”Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасидамахлуқотни аввал-бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадигани борми?” деб айт.Сен:”Аллоҳ махлуқотни аввал-бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадир. Бас, қаёққабурилиб кетмоқдасизлар?” деб айт.

35.

Сен:”Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққаҳидоят қиладигани борми?” деб айт. Сен:”Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади. Эргашишгаҳаққа ҳидоят қиладиган зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятгамуҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!” деб айт.

36.

Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта,гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларинибилгувчи зотдир. (Аллоҳнинг йўлида юрмаганларнинг кўплари, балки ҳаммалари гумонва тахминга эргашадилар. Улардан, нима учун бу ишни қилмоқдасан, нима учун буйўлга юрмоқдасан, деб сўралса, берадиган жавоблари фақат гумондан иборат бўлади.Қадимда бутпарастлар, ота-бобомиз шундай қилган, биз ҳам қилмоқдамиз, деб жавобберишган. Ҳозирда ҳам фалончи айтгани учун, пистончи қилгани учун, дейишади.)

37.

Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилганэмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳечшубҳа йўқ. У оламларнинг Роббисидандир.

38.

Ёки ўзи тўқиб олган дейдиларми? Сен:”Агар ростгўйбўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа кучингизетганича кимни хоҳласангиз, чақиринг”, деб айт.

39.

Балки улар ўзлари илмини билмаган нарсани уларга унингтаъвили етмай туриб, ёлғонга чиқарурлар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонгачиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.

40.

Улардан унга иймон келтирадиганлар ҳам бор ва уларданунга иймон келтирмайдиганлар ҳам бор. Роббинг эса, бузғунчиларни яхши билгувчизотдир.

41.

Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: “Менга ўз ишим,сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиганишдан покман”, деб айт. (Улар шунчалик далилларни кўриб-билиб, ҳақиқатни англабетганларидан кейин ҳам иймон келтирмасалар, сени ёлғончига чиқарсалар, унда уларбилан орани очиқ қилишингдан бошқа чора қолмайди. Уларга йўллар бошқа-бошқаэканини билдириб: Шу билан бирга, орада ҳеч бир алоқа қолмаганини ҳам таъкидлашлозим.)

42.

Ва улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Агар ақлишлатмасалар, карқулоқларга сен эшиттира олурмисан?!

43.

Улардан сенга назар соладиганлари ҳам бор. Агар ўзлари(қалб кўзлари ила) кўрмасалар, кўрларни сен ҳидоят қила олурмисан?!

44.

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч зулм қилмас, лекин одамларўзларига зулм қилурлар. (Уларнинг энг катта зулмлари Ислом динигаюрмасликларидир.)

45.

Уларни тўплайдиган кунда худди наҳордан бир соатгинатурганга ўхшаб бир-бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг мулоқотиниёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён қилурлар.

46.

Ёки сенга уларга ваъда қилганимизнинг баъзисиникўрсатамиз, ёки сени вафот эттирамиз. Бас, уларнинг қайтишлари Бизгадир. Сўнгранима қилаётганларига Аллоҳ шоҳиддир.

47.

Ҳар умматнинг ўз Пайғамбари бордир. Қачонки уларгаПайғамбарлари келса, ораларида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.

48.

Улар: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қачонбўладир?” дерлар.

49.

Сен:”Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман.Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўладир). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажалларикелган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар”, деб айт.(Гапнинг хулосаси шу. Бировга зарар ёки фойда етказиш фақат Аллоҳнинг иши. АгарРасулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига на зарар, на фойда етказа олмасалар, демак,ўзгаларга ҳам етказа олмасликлари турган гап. Лекин улар ҳадеб у зотдан ваъдақилинган азоб қачон келишини сўрайверадилар. Ажал келган соатнинг айни ўзидаҳалок бўладилар. Бунга ўтган умматлар, хусусан, Қуръони Каримда зикри келганумматлар ёрқин мисолдир. Баъзи уламоларимиз, умматларнинг ҳалокати фақатжисмоний бўлиши шарт эмас, маънавий ҳалокат ҳам шунга киради, дейдилар.)

50.

Сен:”Хабар беринг-чи, агар Унинг азоби сизларга кечасиёки кундузи келса, жиноятчилар унинг нимасига шошилмоқдалар?” деб айт.

51.

У воқеъ бўлганидан сўнг унга ишондингизми? Энди-я?! Унитезроқ келсин, деб шошилаётган эдингиз-ку?! (Азобнинг тушиши муқаррар. Қачонбўлса ҳам, барибир тушади. Ана ўша вақтда мушрик ва кофирларга юқоридаги сўзларайтилади.)

52.

Зулм қилганларга: “Мангу азобни тортинглар. Фақат касбқилганингизга яраша жазо олурсизлар, холос”, дейилур. (Улар бу дунёда қилганзулмлари–Аллоҳга иймон келтирмаганлари учун қилмишларига яраша жазо оладилар,дўзахда мангу қоладилар.)

53.

Улар сендан: “У ҳақми?” деб сўрарлар. Сен:”Ҳа,Парвардигорим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар қочиб қутулувчи эмассизлар”,деб айт.

54.

Агар ҳар бир зулм қилган жонга ер юзидаги ҳамма нарсаберилсаю уни фидо қилса ҳам. Азобни кўрганларида ичларида надомат чексалар ҳам.Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.

55.

Огоҳ бўлинг! Осмонлару ердаги нарсалар, албатта,Аллоҳникидир. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ваъдаси, албатта, ҳақдир. Лекин кўпларибилмаслар.

56.

У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар.

57.

Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздагинарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. (Эй одамлар! Қуръонни ёлғондеманг! Қуръонни фалончи тўқиган, деманг! Унинг тўғрисида шубҳа қилманг. Уқалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди. КимҚуръонга иймон келтириб, мусулмон бўлса, у ўша одамни ҳидоятга бошлайди,Аллоҳнинг раҳматига эриштиради.)

58.

Сен:”Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, анашу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, деб айт.(Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатгаАллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсандбўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймонкелтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматгаэришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришишдунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.)

59.

Сен:”Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи!Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!” деб айт. Сен:”Аллоҳ сизга изн бердими ёкиАллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?” деб айт.

60.

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиётганларнинг қиёмат куниҳақида нима гумонлари бор? Албатта, Аллоҳ одамлар учун фазл эгасидир. Лекинкўплари шукр қилмаслар.

61.

Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг,ишлардан қай бирини қилсанг, албатта, биз ўшанга киришаётган пайтинглардасизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, унданкичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ-ойдинкитобдадир. (Аллоҳ нафақат кўради ёки билади, балки унга гувоҳ бўлади ваочиқ-ойдин китобга ёзиб ҳам қўяди. Шундай бўлгандан кейин, дунёда энг каттагуноҳни қилганларнинг–Аллоҳ таологагина хос бўлган ҳаққа тажовуз этиб, унингшаънига ёлғон тўқиб, берган ризқининг баъзисини ҳаром, баъзисини ҳалолдеганларнинг гуноҳи махфий бўлиб қолармиди? Аллоҳ гувоҳ бўлиб турибди,очиқ-ойдин китобга ёзилиб турибди, деган эътиқод билан яшаб, Аллоҳга ихлос илаэътиқод ва бандалик қилганларнинг бирор амали зое бўлармиди? Албатта, йўқ.Ҳаммаси ҳисобга олинади ва мукофоти берилади.)

62.

Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улархафа ҳам бўлмаслар.

63.

Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. (Демак,Аллоҳнинг дўсти бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало, У зотга иймонкелтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб,қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёкиАллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўзи ўзигайўлланма тузиб олса, у одам Аллоҳга дўст бўлиш бахтидан маҳрумдир.)

64.

Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор.Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир. (Аллоҳнинг дўстларигаикки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва тақволари туфайли,Аллоҳнинг инояти ила, аввало, бу дунёда саодатли ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса,худди шу иймонлари ва тақволари сабабли жаннатга дохил бўладилар. Мазкурхушхабар Аллоҳнинг сўзларидир. Ҳозирда баъзи мусулмон жамиятлар ўша улуғ ютуққабу дунё ҳаётида эриша олмаётган бўлсалар, бу нарса Аллоҳнинг калималариўзгарганига эмас, балки иймон ва тақвода камчилик борлигига ёки иймон ватақвонинг умуман йўқлигига далилдир.)

65.

Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Азизликнинг барчасиАллоҳникидир. У эшитгувчи ва билгувчи зотдир.

66.

Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида кимбўлса, албатта, Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганларнимага эргашадилар? Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Улар фақат тахминқиладилар, холос.

67.

У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчиэтиб кундузни қилган зот. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят-аломатларбордир.

68.

Улар:”Аллоҳ фарзанд тутди”, дедилар. У (бундан) покдир. Убеҳожатдир. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Бу ҳақда сизнингҳеч қандай далилингиз йўқ-ку! Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизниайтаверасизми? (Одатда инсон қай ҳолларда фарзанд тутади? Фарзандсизлигимбилинмасин; менга ёрдам бўлсин; кўнглимни кўтариб турсинн ва ҳоказо ҳожатларникўзлаб фарзанд тутади. Ажабо, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу каби ишларга муҳтожми?Унга нисбатан бунақа сифат бериш дурустми? Йўқ, албатта.)

69.

Сен:”Албатта Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганлар нажоттопмаслар”, деб айт.

70.

Бу дунёда (бир оз) фойдаланиш, кейин Бизга қайтишларибор. Сўнгра Биз уларга, куфр келтириб ўтганлари учун, шиддатли азобнитоттирамиз.

71.

Уларга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб бер. Вақтики у ўзқавмига: “Эй қавмим, агар сизларга менинг мақомим ва Аллоҳнинг оятлари илаэслатишим оғир келаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккал қилдим. Сиз шериккелтирганларингиз билан биргаликда ўз ишингизни билаверинглар. Яна ишларингизўзингиз учун ноаниқ бўлиб қолмасин. Сўнгра менга нисбатан ҳукмингизни ижроэтаверинглар, менга муҳлат берманглар.

72.

Бас, агар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ажр сўраганим йўқ.Менинг ажрим фақатгина Аллоҳдан. Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман”,деди. (Эй Муҳаммад, ўз вақтида Нуҳ (а.с.) ҳам сенга ўхшаб қавмига Пайғамбарбўлиб келган эди. Сен билан қавминг ўртасидаги ҳолат уларнинг ҳам бошиданкечган. Сенинг қавминг ичидан ҳам Нуҳ қавмидагига ўхшаш саркашлар чиқди. УларАллоҳнинг қудратига далолат қилувчи турли оят-белгилардан ўрнак олмаяптилар.)

73.

Сўнгра уни ёлғончига чиқаришди. Бас, Биз уни ва у илабирга бўлганларни кемада қутқардик ва уларни халифалар қилдик. Оятларимизниёлғонга чиқарганларни ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандайбўлганига назар сол.

74.

Сўнгра ундан кейин Пайғамбарларни қавмларига юбордик.Бас, улар очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келдилар. Аммо у(қавм)лар олдин ёлғонгачиқарган нарсаларига иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкорларнинг қалбигашундай қилиб муҳр босамиз. (Эй сиз инсонлар, ушбу оятлар билан танишаётганлар!Сизлар ҳам ўша қавмларга ўхшаб аввал-бошдан Пайғамбарни, Қуръонни ёлғонгачиқариб, тажовузкорлик этманг. Агар шундай қиладиган бўлсангиз, ўшаларга ўхшабқалбингизга муҳр босилиши, оқибатда ҳалокатга учрашингиз турган гап. Мана,қуйида қиссаси келадиган қавм ҳам худди шундай тақдирга дуч келган эди.)

75.

Сўнгра улардан кейин Мусо ва Ҳорунни Фиръавн ва унингқавмига Ўз оят-мўъжизаларимиз ила юбордик. Бас, улар кибру ҳаво қилдилар важиноятчи қавм бўлдилар.

76.

Бизнинг ҳузуримиздан уларга ҳақ келган пайтда: “Бу,албатта, очиқ-ойдин сеҳрдир”, дедилар.

77.

Мусо: “Сизга ҳақ келганда (шундай) дейсизларми?! Шусеҳрми?! Сеҳргарлар нажот топмаслар”, деди.

78.

Улар: “Сен бизни оталаримиз тутиб келаётганида топганнарсамиздан буриш учун ва икковингизга ер юзида катталик бўлиши учун келдингми?Биз икковингизга иймон келтирувчилардан эмасмиз”, дедилар. (Улар илм-маърифатасосида эмас, қалбларидаги аввалдан ўрнашиб қолган дард туфайли Аллоҳ томониданкелган динни инкор қилаётган эканлар. Бу фақат Фиръавн ва унинг қавмигагинаэмас, балки Аллоҳнинг динига юришни хоҳламаган ҳар бир тоғут ва унинг қавмигахос хусусиятдир.)

79.

Фиръавн: “Менга барча билимдон сеҳргарни келтиринглар”,деди.

80.

Сеҳргарлар келганида, Мусо уларга: “Сизлар ташламоқчибўлган нарсангизни ташлангиз”, деди.

81.

Улар ташлаганларида, Мусо: “Сиз келтирган нарса сеҳрдир.Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас.

82.

Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмасаҳам, ҳақни рўёбга чиқарур”, деди. (Kиссанинг тафсилоти бошқа сураларда келган.Бу сурада эса, сиёқига мос равишда баъзи ҳолатлар баён қилинмоқда. Чунки Аллоҳтомонидан берилган мўъжизага соҳиб бўлган Пайғамбар сеҳрни осонликча билишиажабланарлик эмас. У киши қалби Аллоҳга иймон ила тўла, ўз ишининг ҳақлигига,бошқаларнинг иши ботиллигига ишончи комил зотдирлар. Дарҳақиқат, шундай бўлдиҳам. Аллоҳнинг “Бўл!” деган калимаси ила ҳар нарса бўлиши турган гап.Сеҳргарларнинг сеҳри ботил бўлди. Аллоҳ ҳақни рўёбга чиқарди.)

83.

Мусога ўз қавмидан баъзи зурриётларгина Фиръавн ваамалдор-зодагонларининг фитна қилмоқларидан қўрққан ҳолларида иймон келтирдилар,холос. Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетган эди. Албатта, у исрофчиларданэди.

84.

Мусо: “Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз,агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг”, деди.

85.

Улар: “Аллоҳгагина таваккал қилдик. Роббимиз, бизни золимқавмларга фитна қилиб қўйма.

86.

Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин”,дедилар. (Арабчада “фитна” сўзи синов маъносини англатади. Жумладан, темирниўтга солиб синаб кўришни ҳам фитна дейишади. Шунингдек, фитна сўзи “алдов” ва”адашув” маъносини ҳам англатади. Ушбу оятда эса, мўминлар Аллоҳдан золимқавмларни улар устидан ғолиб қилиб қўймасликни сўрашмоқда. Чунки бу иш фитнагасабаб бўлиши мумкин. Мўминлар, уларнинг ишлари тўғри экан-да, бўлмаса нима учунбизга ғолиб келишади, деган хаёлга боришлари мумкин. Бу эса, катта фитнадир.Аслида, Аллоҳ кофирларни билдирмай олиш учун аввал уларга зоҳиран ғалаба берибҳам туриши мумкин. Аммо бу мўминлар гуруҳи шуни ҳам хоҳламаяптилар.)

87.

Биз Мусога ва унинг биродарига: “Икковингиз қавмингизучун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла қилиб, намозни тўкис адоэтинглар ва мўминларга хушхабар бер”, деб ваҳий юбордик.

88.

Мусо: “Эй Роббимиз, Сен Фиръавнга ва унинг амалдорларигазебу зийнат ва молу дунё бердинг. Роббимиз, бу Сенинг йўлингдан адаштиришлариучундир. Роббимиз, уларнинг молларини йўқ қилгин ва қалбларини қаттиқ қилгин, тоаламли азобни кўрмагунларича иймонга келмасинлар”, деди.

89.

У: “Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул бўлди. Бас,собит туринглар ва билмайдиганларнинг йўлига эргашманглар”, деди.

90.

Ва Бани Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ваунинг аскарлари ҳаддан ошган ва туғён қилган ҳолда уларни таъқиб этдилар. Токиунга ғарқ бўлиш етганида: “Бани Исроил иймон келтирган зотдан ўзга илоҳйўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман”, деди.

91.

Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлганэдинг-ку?!

92.

Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингданкейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимизданғофилдирлар. (Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқаимкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етибқолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадагикишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда.Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожизбандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқбўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди. “Токи ўзингдан кейингиларгаибрат бўлгин”. Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилганбўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутулаолмаганингни кўриб ибрат олсинлар. “Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимизданғофилдирлар”.)

93.

Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилни ҳақиқий омонлик масканигажойлаштирдик ва уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Бас, улар то ўзларига илмкелмагунча ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилофқилган нарсалари ҳақида Ўзи ҳукм чиқарадир.

94.

Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сенданолдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳечшубҳа қилгувчилардан бўлма.

95.

Зинҳор Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилардан бўлма,у ҳолда зиёнкорлардан бўлиб қоласан.

96.

Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлариймонга келмаслар.

97.

Агар уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса ҳам, то аламлиазобни кўрмагунларича.

98.

Қани энди бирон қишлоқ иймон келтирганда унга иймониманфаат берса эди. Фақат Юнус қавми иймон келтирганларида улардан ҳаёти дунёдагихорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик. (Оятнингмаъносидан кўриниб турибдики, Юнуснинг (а.с.) қавмига ҳаёти дунёнинг хорликазоби таҳдид солиб қолганда барчалари бирдан иймонга келганлар. Ана шунда Аллоҳтаоло уларнинг бошидан бу азобни кўтарган ва иймонлари шарофати билан маълуммуддатгача фаравон турмуш ила манфаатлантирган. Демак, қоида шу: қайси қишлоқкофир бўлса, хорлик азобига дучор бўлаверади, қайси қишлоқ иймон келтирса, унданхорлик азоби кушойиш қилиниб, иймони туфайли манфаатлар топаверади.)

99.

Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммасииймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?

100.

Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. У ақлюргизмайдиганларга ўта ифлосликни раво кўрур. (Яъни, ҳар бир инсон иймонгаэришиш учун Аллоҳ изн этган йўлдан юриши керак. У кўрсатган амалларни қилишикерак. Мисол учун, Аллоҳ берган ақлни ишлатиб, атрофдаги оят-далилларни тушунибетиб, иймонга юзланиши керак. Ақлни ишлатмаса, ўзига ибрат олмаса, иши расвобўлади. Нотўғри йўлга юриб, залолатга кетади.)

101.

Сен:”Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймонкелтирмайдиган қавмларга оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас”, деб айт.

102.

Улар фақат ўзларидан олдин ўтганларнинг кунларига ўхшашкунларга интизор бўлмоқдаларми? Сен: “Бас, интизор бўлинглар. Албатта, мен ҳамсизлар билан интизор бўлгувчиларданман”, деб айт.

103.

Сўнгра Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга нажотберамиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир.(Охир-оқибатда мўминларнинг нажот топиши ҳақдир. Бу вазифани Аллоҳ таоло Ўзигабурч қилиб олгандир. Бу ҳақиқатни мўмин-мусулмонлар, айниқса, даъватчилар жудаяхши англаб етмоқлари лозим.)

104.

Сен:”Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса,бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган–Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодатқилмайман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қиламан ва мўминларданбўлмоғимга амр қилинганман”, деб айт.

105.

Юзингни динга тўғри тут. Мушриклардан бўлма.

106.

Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳамбермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимларданбўласан. (Ўзини билмаган золим одамлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамлар ва бошқанарсаларга илтижо этиб, манфаат топмоқчи ёки зарарни қайтармоқчи бўладилар. Сен,эй Пайғамбар, уларга ўхшама, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга, ҳеч нарсага илтижо этма.)

107.

Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшангакушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини радқилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчива раҳмли зотдир.

108.

Сен:”Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, кимҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолаттопади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман”, деб айт.

109.

Ва сенга ваҳий қилинган нарсага эргаш ва Аллоҳ ҳукмқилгунча сабр қил. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшисидир.