1.

Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига “вайл” бўлсин.

2.

У мол жамлади ва уни санаб турди.

3.

У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.

4.

Йўқ! Албатта у “ҳутома”га хор-зор этиб ташланар.

5.

“Ҳутома” қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?

6.

У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.

7.

Қалбгача етиб борадир.

8.

Албатта, у уларни устидан қоплангандир.

9.

Узун-узун устунларга боғлангандирлар.