101. Қориа

1.

Ал-Қориъату.

2.

Қориъату нима?

3.

Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?

4.

У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.

5.

Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.

6.

Кимнинг торозуси оғир келса…

7.

Бас, у розилик ҳаётидадир.

8.

Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса…

9.

Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган.Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасиниқўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излабтурганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятдакатта бахтсизлик.)

10.

У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?

11.

У қаттиқ қизиган ўтдир.