1. |
Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам. |
2. |
Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам. |
3. |
Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам. |
4. |
Ўша пайтда чанг қўзғотдилар. |
5. |
Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар. |
6. |
Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир. |
7. |
Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир. |
8. |
Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир. |
9. |
У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда. |
10. |
Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда. |
11. |
Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?! |