1. |
Кет-кет юборилганлар билан қасам. |
2. |
Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам. |
3. |
Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам. |
4. |
Фарқловчилар билан қасам. |
5. |
Ваҳийни ташувчилар билан қасам. |
6. |
Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам). |
7. |
Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир. |
8. |
Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса. |
9. |
Ва вақтики, осмон ёрилса. |
10. |
Ва вақтики, тоғлар кўчирилса. |
11. |
Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса. |
12. |
Қандоқ кунга сурилган-а? |
13. |
Ажратиш кунига. |
14. |
Ажратиш кунини сенга нима билдирди? |
15. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
16. |
Аввалгиларни ҳалок қилмадикми? |
17. |
Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми? |
18. |
Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз. |
19. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
20. |
Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми? |
21. |
Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми? |
22. |
Маълум вақтга қадар. |
23. |
Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодирбўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсонияттафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.) |
24. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин! |
25. |
Ерни ўзига тортувчи қилмадикми? |
26. |
Тирикларни ва ўликларни? |
27. |
Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сувбилан суғордик. |
28. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
29. |
Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб. |
30. |
Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб. |
31. |
У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас. |
32. |
Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир. |
33. |
У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир. |
34. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
35. |
Бу улар гапира олмайдиган кундир. |
36. |
Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир. |
37. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
38. |
Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик. |
39. |
Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи? |
40. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
41. |
Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир. |
42. |
Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. |
43. |
Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингизсабабидандир. |
44. |
Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз. |
45. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
46. |
Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизларгуноҳкорсизлар. |
47. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин! |
48. |
Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар. |
49. |
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин! |
50. |
Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?! |