1. |
Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам. |
2. |
Ва ваъда қилинган кун билан қасам. |
3. |
Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам. |
4. |
“Ухдуд” эгаларига лаънат бўлсин. |
5. |
У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир. |
6. |
У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар. |
7. |
Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлариҳозирдирлар. |
8. |
Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймонданбошқа “айб” топа олмадилар. |
9. |
У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ваАллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир. |
10. |
Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавбақилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор. |
11. |
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга,уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир. |
12. |
Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир. |
13. |
Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ваўлганни ҳаётга қайтарар) |
14. |
Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир. |
15. |
У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир. |
16. |
У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир. |
17. |
Сенга аскарларнинг хабари келдими? |
18. |
Фиръавн ва Самуднинг. |
19. |
Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир? |
20. |
Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир. |
21. |
Йўқ! У Қуръони мажиддур. |
22. |
У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузуридабўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.) |